← Назад
Решение #88514 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| сентябрда ЖПК | 224 | — | law | |
| сентябрда ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг «07» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи З.Суннатов ва унинг ҳимоячиси “GULYAMOV AND PARTNERS”
адвокатлик фирмаси адвокати Д.Яквалходжиевнинг иштирокида, Суннатов
Зиёдулла Ниғмат ўғлига оид 1-1006-2502/109-сон жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Суннатов Зиёдулла Ниғмат ўғли (SUNNATOV
ZIYODULLA NIG’MAT O’G’LI), 1991 йил 15 октябрда
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали,
3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
ҳайдовчилик билан шуғулланади, Тошкент шаҳри, Учтепа
тумани, Учтепа МФЙ, Манзура 2-тор кўчаси, 10-уйда
яшайди, 2024 йил 25 сентябрда ЖПКнинг 224-моддаси
тартибида ушланиб, 2024 йил 26 сентябрда озод қилинган,
2024 йил 30 сентябрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида
ушланган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳнинг кўрсатувларини
ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2024 йил 25 сентябрь куни соат 10:00 да, Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходилари
томонидан текширув жараёнида ҳаракатланиб келаётган давлат рақами “01S931QB”
матиз русумли автомашинаси шубхаланиб ППХ ҳодимлари томонидан тўхтатилиб
текширилганда ушбу автомашинани бошқариб келаётган фуқаро Суннатов Зиёдулла
Нигмат ўғлига тегишли бўлган автомашинанинг олди йўловчи ўтириш қисмининг
полиг остидан ўткир ҳидли гашиш гиёхвандлик моддасига ўхшаш мумсимон модда
борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб
олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 26 сентябрь кунидаги 3743сонли экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Суннатов Зиёдулла Нигмат ўғлига тегишли
бўлган тўқ рангли, мумсимон холдаги модда таркибида фаол гиёхванд модда
тетрогидроканнобинол мавжуд бўлиб, бу модда гашиш деб аталиши, гашишнинг
оғирлиги 0,24 граммга тенг, деб кўрсатилган.
Судланувчи З.Суннатов суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман
иқрорлик билдириб, у 2024 йил 25 сентябрь куни соат тахминан 10:30 да
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Чилонзор метроси, Бунёдкор шох кўчасида
турган бўлганлиги, сўнг ИИО ходимлари келишиб, хозирда гиёвхандликка
қарши кураш ойлиги кетаётганлиги маълум қилиб, икки нафар холисларни
таклиф қилишиб улар иштирокида уни ёни ва хужжатларини кўздан
кечиришиб, текширишганлиги, сўнг унга тегишли бўлган автомашинани кўздан
кечиришларини айтишганида, у рози бўлганлиги, сўнг унинг давлат рақами
“01S931QB” матиз русумли автомашинасини, олди йўловчи ўтириш қисмининг
полиг остидан ўткир ҳидли “ГАШИШ” гиёҳвандлик воситасини
аниқлашганлиги, кейин ушбу модда кимга тегишли деб сўрашганда, у уларга
ушбу гиёҳвандлик воситаси ўзига тегишли эканлигини айтганлиги, сўнг
ходимлар уни автомашинасидан аниқланган “ГАШИШ” гиёҳвандлик
воситасини холислар иштирокида расмийлаштириб олишганлиги, у ушбу
“ГАШИШ” гиёҳвандлик воситасини, 2024 йил тахминан июнь ойи бошларида
Тошкент шаҳарида ҳайдовчилик билан шуғулланиб юрган вақтида
автомашинасини ичидан яъни ҳайдовчининг олди қисмида йўловчи ўтириш
жойининг пол қисмидан “Парламент” сигарети билан бирга топиб олган
бўлганлиги ва уни бир маротаба истеъмол қилганлиги, қолган қисмини
кейинчалик истеъмол қилиш мақсадида поликни тагига қўйган бўлганлиги,
сўнг ушбу гашиш гиёхвандлик воситасини полик тагига қўйгани эсидан чиқиб
кетганлиги, у бошқа шахсларга гиёҳвандлик воситаларини умуман
сотмаганлигини ва ўтказмаганлигини, унинг шериклари бўлмагани, ёнидан
топилган гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб
келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади
бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ
жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи З.Суннатов унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги
далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Худойқулов Руслан
Абсалом ўғлининг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида
ўқиб эшиттирилган “2024 йил 25 сентябрь куни соат тахминан 10:00да
Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчасида жойлашган Чилонзор метроси
бекати олдидан ўтаётган вақтим, ушбу жойда хизмат олиб бораётган ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари тўхтатишиб, бўш вақтим бор ёки
йўқлигини сўрашди. Шунда мен уларга бўш вақтим борлигини маълум қилдим.
шундан сўнг менга таниш бўлмаган битта одамга, тергов қадар текширув
жараёнида менга шахси аниқ бўлган, Овриддинов Валижон Фахриддин ўғлига
ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ишда холис сифатида
қатнашишга сўрашганларида, Овриддинов Валижон Фахриддин ўғли ҳам
иштирок этишга рози бўлгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари
давлат рақами 01S931QB бўлган оқ рангли “матиз” русумли автомашинани
олдига олиб боришди. Ушбу автомашинада 1 нафар эркак киши ўтирган эди.
Унга автомашинадан тушишини айтишди. У автомашинадан тушгач,
ноқонуний нарса-буюмлар бор ёки йўқлиги сўралганда, менга олдиндан таниш
бўлмаган кейинчалик суриштирув даврида исми шарифи маълум бўлган 1991
йилда туғилган Суннатов Зиёдулла Нигмат ўғли олди кўздан кечирганда унинг
олдида ҳеч нарса аниқланмади, кейинчалик автомашина кўздан кечирилганда
автомашинанинг олди йўловчи ўтириш қисмининг полиг остидан ўткир ҳидли
гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш мўмсимон модда чиқди. Шунда ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи орган ходимлари ушбу мўмсимон воситани бизга
ҳидлатишди. Шунда ушбу моддадан ўткир ҳид анқиб турар эди. Кейин эса
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари Суннатов Зиёдулла Нигмат ўғли
ушбу модда нима эканлиги ва қаердан олганлигини сўрашганида, ушбу модда
гиёҳвандлик воситаси эканлиги, ҳамда ушбу моддани Тошкент шаҳрида
ҳайдовчилик билан шуғулланиб юрган вақтида автомашинасининг ичидан
топиб олганлигини маълум қилган эди, шундан сўнг, ўзи билан бирга чекиш
учун ушбу гиёҳвандлик воситасини олиб юрганлигини маълум қилди. Шундан
сўнг, ушбу гиёҳвандлик воситасини бизни иштирокимизда баённома асосида
расмийлаштириб олинди” деб берган кўрсатуви билан;
бундан ташқари, судланувчи З.Суннатовнинг жиноят содир этганликдаги
айби, унинг ўзи ва гувоҳнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари,
автомашинани кўздан кечириш баённомаси ва фотоиловалар, юзлаштириш
баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси
хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида
тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди.
Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб
қуйидаги тўхтамга келади:
судланувчи З.Суннатовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан,
тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар
қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да
ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф
қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини
инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби
судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов
ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги
“Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг
эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун
фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва
баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар
ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд
мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган
далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд
ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги
судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг
хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб
эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги
тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК
273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги
тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар
ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар
мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно
этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада
(ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий
жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар
киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг
ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб
кўрсатилган.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи З.Суннатовга нисбатан
айб эълон қилишда, фақатгина ундан автомашинанинг олди йўловчи ўтириш
қисмининг полиг остидан ўткир ҳидли гашиш гиёхвандлик моддасига ўхшаш
мумсимон модда борлигига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи
далил аниқланмаган.
Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи З.Суннатов ўз
кўрсатувларида, у бир маротаба истеъмол қилганлиги, қолган қисмини
кейинчалик истеъмол қилиш мақсадида поликни тагига қўйган бўлганлиги,
“гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки
ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди.
Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 28 октябрдаги 2785-сонли далолатномасига кўра,
судланувчи З.Суннатов каннабиноид наркомания (Гашиш, мефедрон)
касаллигига чалинмаган бўлиб, касалликдан мажбурий даволанишга муҳтож
эмаслиги аниқланган бўса-да, далолатномада З.Суннатов гиехвандлик
воситасини 2022 йилда биринчи бор исеъмол қилганлиги, сўнг ойига 1-2 марта
исеъмол қилиб келганлиги, унинг мазкур гиёхвандлик воситасига мубтало
бўлишнинг клиник белгиларисиз истеъмол қилиши аниқланган .
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов
ҳаракатлари давомида З.Суннатов “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш
мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув
берган, бу ҳақда холис ҳам суд мажлисида шу ҳақида кўрсатув берган.
Дастлабки суриштирув ва тергов давомида З.Суннатов гиёҳвандлик воситалари
туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан
дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи З.Суннатов томонидан
гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга
оширилганлигини
тасдиқловчи
далиллар
аниқланмаганлигини,
иш
ҳужжатларига кўра З.Суннатов (гашиш) гиёҳвандлик касаллигига чалинмаган
бўлсада, ойига 1-2 марта исеъмол қилиб келганлиги, унинг мазкур гиёхвандлик
воситасига мубтало бўлишнинг клиник белгиларисиз истеъмол қилиши
аниқланганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик
воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд
судланувчи З.Суннатовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш,
эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК
276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади.
Суд, судланувчи З.Суннатовга жазо тайинлашда судланувчининг айбловга
қисман иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 56-моддасига
асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи З.Суннатовга жазо турини танлашда содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда
тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида унинг ушлаб турилган ва қамоқда
сақланган вақтини тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи З.Суннатов
гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслиги сабабли,
суд унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўлламасликни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасига асосан суд ашёвий далил
тариқасида олинган ҳамда экспертиза тадқиқотидан қолган умумий вазни 0,22
гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисмида назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда
бўйича иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига
ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан З.Суннатовни ушлаб
турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 25 сентябрь, 2024 йил
30 сентябрь-2025 йил 7 февраль, 131 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш
ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг йигирма фоизи
миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 11 (ўн бир) ой 02
(икки) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат
қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин.
Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан
ҳисоблансин.
З.Суннатовга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
46-моддаси
4-қисми талаблари тушунтирилсин.
Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига
юклатилсин.
Судланувчи З.Суннатовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат”
тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида қамоқдан
дарҳол озод қилинсин.
З.Суннатовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш
ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
бекор қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақами 01 S 931 QB бўлган
оқ рангли “Матиз” русумли автомашина З.Суннатовга қайтарилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ
МСБда сақланаётган оғирлиги 0,22 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик
воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг
кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм
апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев