← Назад
Решение #88524 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 167 | — | law | |
| в» бандлари ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| исми ва | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| шимча равишда ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 33 | — | code_article | |
| унга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| ЖКнинг | 60 | — | law | |
| збекистон Республикси Жиноят кодекси | 60 | — | code_article | |
| збекистон Республикси Жиноят кодекси | 62 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/111-сонли
2025 йил февраль ойининг 07 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
О.Кабиров ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Рискулов, жабрланувчилар
А.Мулиқулов ва Н.Холиқоваларнинг иштирокида, Кабиров Отабек
Наим ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Кабиров Отабек Наим ўғли (KABIROV OTABEK NAIM
O’G’LI), 04.08.1998 йилда Тошкент вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, оилали, ишсиз, муқаддам
жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг
2023 йил 23 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисмининг «а,б,в»
бандлари ва 168-моддаси 3-қисмининг «б,в»
бандлари билан ЖКнинг 59,62-моддалари тартибида
3 йил раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан
боғлиқ
бўлган
лавозимларда
(тадбиркорлик
фаолияти бундан мустасно) ишлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 9 ой
18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган,
ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси 2 йил
4 ой 21 кунни, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш
жазоси 1 йил 2 ой 12 кунни ташкил қилади, Тошкент
шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Сергели-1 мавзеси,
Навқирон МФЙ, 27-уй, 50-хонадонда яшовчи, иш
бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланган, 2024 йил 18 июлдан буён қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди,
168-моддаси 3-қисми “б” банди, 28,211-моддаси 1-қисми ва
168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда
мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
бўла туриб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан
ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2023 йил 07 июнь куни
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Чилонзор” метро бекати ёнида
бўла туриб, шу ерда бўлган Холиқова Нафиса Кузимуратовнанинг
ишончига кириб, Н.Холиқовадан 1 дона баҳоси 1.100 АҚШ долларлик
“iWatch Ultra” русумли қўл cоатини 6 ой муддатга ҳар ой 185 АҚШ
долларидан жами 1.100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўлиббўлиб тўлаш шарти билан олиб, бошланғич тўлов сифатида 160 АҚШ
долларини бериб қолган тўловларни амалга оширмасдан, берган
ваъдасини бажармай, қўлга киритган соатни номаълум шахсга сотиб,
пуллари ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
2. Бундан ташқари, О.Кабиров хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан
такроран ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, 2023 йил
21 июль куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Малика” бозори
ҳудудида бўла туриб, шу ерда бўлган Холиқова Нафиса
Кузимуратовнанинг ишончига кириб, Н.Холиқовадан 1 дона баҳоси
1.100 АҚШ доллари “iWatch Ultra” русумли қўл cоатини 6 ой муддатга
ҳар ой 185 АҚШ долларидан жами 1.100 АҚШ доллари миқдоридаги
пулларни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олиб, бошланғич тўлов
сифатида 270 АҚШ доллари бериб, қолган тўловларни амалга
оширмасдан, берган ваъдасини бажармай, қўлга киритган соатни
номаълум шахсга сотиб, пуллари ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
3. Бундан ташқари, О.Кабиров хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан
такроран ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, 2023 йил
22 июль куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Малика” бозори
ҳудудида бўла туриб, шу ерда бўлган Холиқова Нафиса
Кузимуратовнанинг ишончига кириб, Н.Холиқовадан 1 дона “iWatch
Ultra” cоатини 6 ой муддатга ҳар ой 185 АҚШ долларидан жами
1.110 АҚШ долларига бўлиб тўлашга келишиб, ҳеч қандай тўловсиз
соатни қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай, қўлга киритган
соатни номаълум шахсга сотиб, пуллари ўз эҳтиёжига сарфлаб
юборган.
4. Бундан ташқари, О.Кабиров хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан
такроран ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил
апрель ойида Мелиқулов Акбарали Салохиддин ўғли билан танишиб, у
2
тумани, 10-мавзе ҳудудида бўла туриб, А.Мелиқуловга “Kapital bank”
орқали 20 йил муддатга 500.000 АҚШ доллари кредит чиқариб
беришни ваъда қилиб, эвазига 2.700 АҚШ долларини олган ҳамда
2.400.000 сўм эвазига гаров таъминоти сифатида қўйилиши назарда
тутилган бинони баҳолатиб беришни ваъда қилиб, ушбу пулларни
олган, шунингдек, бошқа ҳаражатлар учун деб 900.000 сўм
миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан,
пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
5. Бундан ташқари, О.Кабиров хавфли рецидивист бўла туриб,
такроран, алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан
такроран ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил
апрель ойида Исматиллаев Мухаммадборий Камол ўғли билан
танишиб, Тошкент шаҳрида жойлашган “TMC” университетида
таълим олиш учун шартнома тўловини амалга ошириш учун,
Яккасарой тумани “Муқимий” кўчасида бўла туриб, 30.000.000 сўм
миқдоридаги пулларни қўлга киритиб, берган ваъдасини
бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Судланувчи О.Кабиров суд мажлисида айбига қисман иқрор
бўлиб, 2024 йилнинг аперель ойида Акбарали Мелиқулов унга
қўнғироқ қилиб, телефон рақамини Шахзоддан олганлигини айтиб,
унга тадбиркорлик билан шуғулланишини, хостел очиш ниятида
юрганлигини, хостел учун жой топганлигини, аммо топган жойини
сотиб олиш учун пули етмаётганлиги учун кредит олмоқчи бўлиб
юрганлигини маълум қилиб, ундан ёрдам беришни сўраганлигини, у
унга қизиқиб кўришини айтганлигини, 2024 йилнинг 14-15 апрель
кунлари А.Мелиқулов билан Чилонзор тумани “Новза” метро бекати
ёнидаги маҳалла ичида кўришганликларини, А.Мелиқулов ундан
кредит олиш учун нима қилиш кераклигини сўраганлигини, у унга
кредит чиқариш учун бошланғич тўловини тўлаш кераклигини, банк
ҳужжатлари
ва
нотариус
ҳужжатларини
расмийлаштириш
кераклигини тушунтиргани, А.Мелиқулов унга ўйлаб кўришини
айтгани, яъни унга фақат маслахат берганлигини, орадан бир
ҳафталар ўтганидан сўнг, А.Мелиқулов унга қўнғироқ қилиб
кўришишни айтганлигини, сўнг А.Мелиқулов унга кредит чиқаришда
ёрдам беришини сўраб охирида унга рағбатлантириш тариқасида бир
икки сўм беришини айтганлигини, у рози бўлганлигини, ва шу куни у
А.Мелиқуловдан фирмасига тегишли ҳужжатларни нусхасини олиб
“Капитал банк”га бориб мазкур фирмага кредит бериш бермаслигини
текшириб кўрмоқчи бўлганлигини, сўнг у А.Мелиқуловга “Капитал
банк” ичида ўтирадиган консалтинг фирмасига тўланадиган
чиқимлар борлигини айтиб, 2.500 АҚШ доллари керак бўлишини
айтганлигини, сўнг А.Мелиқулов унга бунча пул бера олмаслигини,
3
беришини айтганлигини, унда ҳам пул йўқлигини, агар унга қарз
бериб турса, кредит чиқариш бўйича ишларни қилиб беришини
айтганлигини, 23.04.2024 йил куни А.Мелиқулов билан унинг
Чилонзор тумани 10-мавзеда жойлашган офисида кўришгани ва у
ундан нақд кўринишда 300 АҚШ доллари олганлигини ва у пул
олганлиги тўғрисида тилхат ёзиб берганлигини, аммо тилхат ундан
300 АҚШ долларини қарз сифатида олганлиги ҳақида ёзганлигини,
мазкур пулларни у консалтинг фирмадан бошланғич тўловни амалга
ошириш учун олганлигини, 28.04.2024 йил куни у А.Мелиқуловга
қўнғироқ қилиб унга кредит масаласи бўйича яна 1.400 АҚШ доллари
бериш кераклигини, мазкур пулларни банкдаги танишларга ва
расмийлаштириладиган ҳужжатлар учун деб айтганлигини,
1.400 АҚШ долларини нақд кўринишда, А.Мелиқуловни офисида
тилхат ва видео орқали олганлигини, тахминан 30.04.2024 йил куни у
А.Мелиқуловга қўнғироқ қилиб, сотиб олмоқчи бўлган бинони
консалтинг хизмати ва баҳолатиш учун 2.400.000 сўм пул сўраганлиги
учун, Чилонзор тумани “Братская могила” чорраҳаси ёнида у Отабек
билан кўришиб, 2.400.000 сум нақд берганганлигини, аммо бу ҳақида
тилхат йўқлигини, тахминан 03.05.2024 йил куни у А.Мелиқуловга
расмийлаштирилаётган кредит бўйича консалтинг ҳизматлари учун
970.000 сўм пулни картага ўтказиб берганлигини, сўнг 06.05.2024 йил
куни у А.Мелиқуловга қўнғироқ қилиб, консалтинг хизматлари учун
1.000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, А.Мелиқулов билан унинг
офисида кўришиб, нақд кўринишда 1.000 АҚШ долларини тилхат ва
видео орқали олганлигини, аммо А.Мелиқуловдан олинган жами
2.700 АҚШ долларини консалтинг фирмасига бермаганлигини ва
ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборганлигини, берган пулларни
чўзиб юборганлиги сабабли пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб
юборгани, 2024 йил май ойида А.Мелиқулов уни устидан ИИБга ариза
билан мурожаат қилган вақтида, у унга умумий зарардан 800 АҚШ
долларини қайтариб бермочқи бўлган вақтида, у пулларни тўлиқ
қилиб бер деб олмаганлигини, эртаси куни 1.900 АҚШ доллари
бераман деган куни ҳам олмаганлигини, у А.Мелиқуловни мансабдор
шахсга пора беришга қизиқтирмагани, кредитни “Капитал банк”да
ишловчи таниш мансбадор шахслар орқали олиб беришни ваъда
қилмагани, бундан ташқари у Нафиса Холиқовадан ҳар хил вақтда
3 дона “iWatch Ultra” соатларини бўлиб тўлашга олиб, соатлар учун
тўловни тўлиқ амалга оширмаганлигини, ҳозирги кунда у
Н.Холиқовадан олган 3 дона “iWatch Ultra” соатларини сотиб
юборганлигини, бундан ташқари у М.Исматиллаевнинг олий
таълимда ўқиш учун шартнома тўловини тўлаб бериш учун ундан
30.000.000 сўм олганлигини ва пулларни бир қисмини тўлов
4
қилмасдан ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги, тергов даврида яқин
қариндошлари депозит ҳисоб рақамга моддий зарарни қоплашгани
маълум қилиб, унга нисбатан енгиллик беришни сўради.
Судланувчи О.Кабиров эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида
текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини
топади.
Жумладан, жабрланувчи А.Мелиқулов суд мажлисида, у
меҳмонхона соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланганлиги учун
Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган бинони сотиб олиш нияти
бўлганлигини, аммо уни пули етмаганлиги учун кредит олмоқчи
бўлиб юрганлигини, сўнг 2024 йил 10 апрель куни таниши Учқунов
Шахзод Дилшод ўғли билан суҳбатлашиб кўришганлигини, Ш.Учқунов
трейдерлик билан шуғулланишини, суҳбат давомида унга кредит
олмоқчилигини айтган вақтида, Ш.Учқунов унга ишхонасида бўлган
вақтида бир Отабек Кабиров исмли йигит агар кимга кредит керак
бўлса олиб бериши мумкинлигини айтганлигини унга маълум
қилгани, кейин у Ш.Учқуновга О.Кабировни телефон рақами бўлса
беришини айтганида, Ш.Учқунов унга О.Кабировнинг рақамини
берганлигини, у О.Кабировга қўнғироқ қилганлигини, унга бино сотиб
олмоқчилигини, аммо пули етмаётганлигини шу сабаб кредит
олмоқчилигини айтганлигини, О.Кабиров рози бўлганлигини, у унга
“ундай бўлса кўришиб гаплашиб олсак яхши бўлар эди” деганлигини,
2024 йилнинг 14-15 апрель кунлари О.Кабиров унга тушинтирган
Чилонзор тумани “Новза” метро бекати ёнида жойлашган офисига
борганилгини, у О.Кабиров билан кўришганлигини ва унга кредит
олиши кераклигини айтганида О.Кабиров унга чиқариб беришни
ваъда қилгани, шунда у О.Кабировдан қанча ҳаражат қилишини
сўраганида, О.Кабиров унга ҳеч қанча ҳаражати йўқлигини, кредит
чиққанидан сўнг бир икки сўм беришини айтганлигини, шу билан
О.Кабиров эртаси куни ундан у раҳбарлигидаги фирма ҳужжатларини
олганлигини, орадан 1-2 кун ўтиб О.Кабиров унга қўнғироқ қилиб,
қарзга деб ундан 2.500 АҚШ доллари сўраганлигини, у О.Кабировга
керак эмаслигини айтганлигини ва гўшакни қўйганлигини, сўнг
орадан бироз вақт ўтиб, О.Кабиров унга бир неча марта қўнғироқ
қилавериб унга кредит чиқариб бераётганлигини айтганлигини ва
яна қарзга 300 АҚШ доллари бериш кераклигини айтганлигини, сўнг
23.04.2024 йил куни О.Кабиров билан унинг Чилонзор тумани
10-мавзеда жойлашган офисида кўришганликларини ва у О.Кабировга
нақд кўринишда 300 АҚШ доллари берганлигини ва у унга пул
олганлиги тўғрисида тилхат ёзиб берганлигини, аммо тилхатда
О.Кабиров ундан 300 АҚШ долларини қарз сифатида ёзишни илтимос
қилганлиги учун тилхатга қарз деб ёзганлигини, сўнг 28.04.2024 йил
5
куни О.Кабиров унга қўнғироқ қилиб, унга кредит масаласи бўйича
яна 1.400 АҚШ доллари бериш кераклигини, мазкур пулларни
расмийлаштириладиган ҳужжатлар учун деб айтганлигини, у унга пул
бериб қўйганлиги учун ишонганлигини, ва 1.400 АҚШ долларини
нақд кўринишда, ўзини офисида тилхат ва видео орқали
берганлигини, 30.04.2024 йил куни О.Кабиров унга қўнғироқ қилиб, у
сотиб олмоқчи бўлган бинони баҳолатиш учун 2.400.000 сўм пул
сўраганлиги учун, Чилонзор тумани “Братская могила” чорраҳаси
ёнида у О.Кабиров билан кўришиб 2.400.000 сўм нақд берганлигини,
аммо бу ҳақида тилхат йўқлигини, тахминан 03.05.2024 йил куни
О.Кабиров унга қўнғироқ қилиб, унга расмийлаштирилаётган кредит
бўйича банк тўловлари борлигини айтиб, 970.000 сўм пул сўраганлиги
учун, шу куни О.Кабировнинг номидаги пластик картасига мазкур
пулни ўтказиб берганлигини, сўнг 06.05.2024 йил куни О.Кабиров
унга қўнғироқ қилиб, иши деярли ҳал бўлиб қолганлигини, битта иш
қолди фақат “банк картаси”, яъни раҳбари имзо қўйса бўлди деб
айтиб, яна қарзга 1.000 АҚШ доллари бериш кераклигини
айтганлигини, бу сафар ҳам унинг гапларига ишонганлигини ва агар
иши шу билан ҳал бўлса беришга рози бўлганлигини, сўнг О.Кабиров
билан унинг офисида кўришиб унга нақд кўринишда 1.000 АҚШ
долларини тилхат ва видео орқали берганлигини, О.Кабиров уни
мансабдор шахсга пора беришга қизиқтирмагани, кредитни “Капитал
банк”да ишловчи таниш мансбадор шахслар орқали олиб беришни
ваъда қилмагани, ҳозирги кунда судланувчи
томонидан унга
нисбатан етказилган зарарлар қисман қопланганлигини, унга
нисбатан етказилган қолган зарарни депозит ҳисоб рақамга
топширилган пул маблағларидан унинг фойдасига ўтказиб беришни
сўраб, қолган 3.300.000 сўмни ундириб, О.Кабировга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Жабрланувчи Н.Ҳолиқова суд мажлисида, 2023 йил 07 куни
унинг телефонига О.Кабиров қўнғироқ қилганлигини ва кредитга
“iWatch Ultra” соат кераклигини айтганлигини, у рози бўлганлигини
ва ойига 185 АҚШ долларидан жами 1.100 АҚШ долларига
келишганликларини ва шу куннинг ўзида “Чилонзор” метро бекати
ёнида кўришиб “iWatch Ultra” соатини бериб юборганлигини ва
тилхат ёздириб олганлигини, 2023 йил 21 ва 22 июль кунлари у
Шайхонтоҳур тумани “Малика” бозорида бўлган вақтида, О.Кабиров
уни ёнига келиб, ундан яна 2 дона “iWatch Ultra” соатини кредитга
чиқариб беришини сўраганлигини, улар ҳар бир ой учун бўлиб
тўлашга 185 АҚШ долларидан жами 1.100 АҚШ долларини 6 ой
давомида беришга келишганликларини, бу бўйича О.Кабиров унга
тилхат ёзиб берганлигини, ҳозирги кунга қадар О.Кабиров унга 3 дона
“iWatch Ultra” соати учун тўланиши керак бўлган пулнинг маълум бир
6
миқдорини берган бўлиб, 2.830 АҚШ доллари қолганлигини, унга
нисбатан етказилган зарарни депозит ҳисоб рақамга топширилган
пул маблағларидан унинг фойдасига ўтказиб беришни сўраб,
О.Кабировга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
тарафларнинг
розилиги
билан
кўрсатувлари
ўқиб
эшиттирилган жабрланувчи М.Исматуллаев суд мажлисида,
"ТМС" университетида 2-боскич талабаси эканлигини, у О.Кабировни
2022 йилдан буён танишини, у уша вактда трейдинг соҳаси бўйича
курсларда катнашган вақтида трейдинг соҳаси бўйича устози
Ж.Кабиров орқали О.Кабиров билан танишганлигини, трейдинг
курсида ўқиб юрган вақтида у О.Кабиров билан ака-ука сифатида
яхши муносабтда бўлганлигини, 2023 йил сентябрь ойида "ТМС"
университетига ўқишга кирганлигини, 2024 йил апрель ойида, у
университет контрактни 30.000.000 сўм миқдорида тўловини амалга
ошириши керак бўлганлигини ва у бу хақида О.Кабировга
айтганлигини, сўнг О.Кабиров билан кўчада айланиб юрган вақтида
О.Кабиров унга ҳозирги кунда унга банкга бориб келганлигини,
фукаролар кўплигини, банк соат 17:00да ёпилишини айтиб, банклар
ишламётганлигини айтиб, унга контракт пулини ўзига беришини ва
унинг ўзи уни контрактини тўловини амалга ошириб беришини
айтганлигини, кейин унга ишониб, ёнида бўлган 30.000.000 сўм
пулларни бериб юборганлигини, сўнг О.Кабиров унга контракт
тўловини қилганлигини, квинтацияни беришини айтиб вақтни чўзиб
юргани, 2023 йил октябрь ойида ўқиш бошлангандан сўнг, "ТМС"
университети молия бўлимига бориб, қанча миқдорда тўлов
қилинганлиги ҳақида сўраганида, молия бўлими ходими контракт
учун 10.000.000 сўм микдоридаги пул маблағлари тўланганлигини
айтгани, у О.Кабировга қўнғирок килиб, контракт учун нима сабабдан
10.000.000 сўм миқдорида пул маблағлари тўланганлигини, унга жами
30.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини берганлигини
айтганида, у контракт тўловини тез орада тўлиқ тўлашини
айтганлигини, 2024 йил январь ойида имтиҳонлар бошланган вақтда,
уни контракт тўловини қилиниши лозим бўлган камида 50 фоизини
қилмаганлиги сабабли, имтиҳонга киришига рухсат беришмагани, шу
у контракт тўловини 1 ой ичида тўлиқ тўлаши ҳақида кафолат хати
ёзиб берганидан сўнг уни имтиҳон топширишига рухсат беришгани,
О.Кабиров билан ҳар куни гаплашиб берган пулларини сўраганида
5.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини унга тегишли бўлган
пластик картага ўтказиб бергани, 2024 йил март ойининг охирида
2-семестр ўқиши учун бўлиб ўтган имтиҳонга уни контракт тўловини
килмаганлиги сабабли четлаштиришгани, шунда отаси К.Зупаров
контракт тўловини ўзлари тўлиқ тўлаганларидан сўнг, у
имтиҳонларни топшириб, 2-курсга ўтгани, унга нисбатан етказилган
7
топширилган пул маблағларидан унинг фойдасига ўтказиб беришни
сўради.
Бундан ташқари, судланувчи О.Кабировнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчиларнинг унга нисбатан қонуний чора
кўришни сўраб ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, О.Кабиров
томонидан ёзилган тилхат, нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш
баённомалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят
ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ
исботини топган.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
О.Кабировнинг:
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, алдаш ва
ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи Н.Холиқованинг
баҳоси 1.100 АҚШ доллари бўлган “iWatch Ultra” русумли қўл соатини
қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи
Н.Холиқованинг баҳоси 1.100 АҚШ доллари бўлган “iWatch Ultra”
русумли қўл соатини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи
Н.Холиқованинг баҳоси 1.100 АҚШ доллари бўлган “iWatch Ultra”
русумли қўл соатини қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б”
банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи
А.Мелиқуловнинг 2.700 АҚШ доллари ва 3.300.000 сўм пул маблағларини
қўлга киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан;
- “фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист томонидан, такроран,
алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жабрланувчи
М.Исматиллаевнинг 30.000.000 сўм пул маблағларини қўлга
киритиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд дастлабки тергов органи томонидан
судланувчи О.Кабировнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
28,211-моддаси 1-қисми, яъни давлат ташкилоти мансабдор
8
лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга
бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб,
моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга
далолат қилиш аломатлари билан ортиқча айб эълон қилинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига
мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби
қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли
билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми
билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини
ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.
Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддасининг 1-қисмига
мувофиқ, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз
берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек
у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.
Ушбу модданинг 2-қисмига асосан, иш бўйича исботланиши
лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла
ва холисона текшириб чиқилиши керак. Ишда юзага келадиган ҳар
қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам
фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек, унинг жавобгарлигини
ҳам
енгиллаштирадиган,
ҳам
оғирлаштирадиган
ҳолатлар
аниқланиши ва ҳисобга олиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига биноан,
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни
синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга
асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг
ички ишончлари бўйича далилларга баҳо берадилар. Ҳар бир далил
ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Далиллар белгиланган тартибда тўпланган ва ушбу Кодекснинг
88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ
бўлсагина, улар мақбул деб эътироф этилади.
Текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган
далиллар ишончли деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 24-бандига мувофиқ, мансабдор
шахс томонидан у мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат мавқеидан
9
муайян ҳаракат (ҳаракатсизлик) учун пул, қимматли қоғоз ва бошқа
моддий қимматликлар олиниши, унда мазкур қимматликларни
эгаллашга нисбатан қасд мавжуд бўлган тақдирда, фирибгарлик
сифатида квалификация қилиниши лозим.
Агар шахс (шу жумладан мансаб ваколати йўқлиги ёки ўз хизмат
мавқеидан фойдалана олмаслиги туфайли муайян ҳаракат
(ҳаракатсизлик)ни аслида амалга ошира олмайдиган мансабдор
шахс), гўёки мансабдор шахсга пора сифатида бериш учун пул ёки
бошқа қимматликларни олиб, бироқ аслида бундай нияти бўлмасдан,
уларни ўзлаштирса, қилмиш фирибгарлик сифатида квалификация
қилиниши лозим.
Агар қимматликларни эгаллаш мақсадида уларнинг эгаси айбдор
томонидан пора беришга далолат этилган бўлса, унинг ҳаракатлари
фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат этиш сифатида
қўшимча квалификация қилиниши лозим. Қимматликлар эгасининг
ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга суиқасд сифатида
квалификация қилиниши керак.
Агар пора бериш ташаббуси пора берувчи томонидан
билдирилган бўлса, бундай ҳолда шахснинг ҳаракатлари фақат
фирибгарлик жинояти сифатида квалификация қилиниб, қўшимча
равишда ЖК 211-моддаси билан квалификация қилишни талаб
этмайди.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи О.Кабиров
А.Мелиқуловнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга
киритиш мақсадида унинг ишончига кириб, 2.700 АҚШ доллари ва
3.300.000 сўм миқдоридаги пулларни эвазига А.Мелиқуловга “Kapital
bank”дан 20 йил муддатга 500.000 АҚШ доллари кредит чиқариб
беришни ваъда қилган.
Судланувчи О.Кабиров ўзининг дастлабки тергов ва суд
мажлисида берган кўрсатувларида А.Меликуловдан олмоқчи бўлган
2.700 АҚШ доллари ва 3.300.000 сўмини бирор-бир мансабдор
шахсларга пора тариқасида бериши тўғрисида кўрсатув бермаган.
Ўз навбатида А.Меликулов ўзининг аризаси, тушунтириш хати ва
сўроқ баённомаларида, А.Меликулов дастдаб ўзи О.Кабировга
мурожаат қилиб, банкдан кредит чиқариб беришни сўраган,
О.Кабиров эса рози бўлиб, консалтинг фирмаси ва бошқа
ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига бўлиб-бўлиб 2.700 АҚШ
доллари ва 3.300.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли
билан олган бўлсада, О.Кабиров унга кредит олиб беришда бирор-бир
мансабдор шахсларга пул ёки моддий қийиматликларни пора
сифатида бериши ва уларни моддий манфаатдор қилишини
айтганлиги кўрсатилмаган.
10
лозим бўлган пул маблағларидан бирор бир мансабдор шахсга пора
тариқасида бериши лозимлигини айтганлигини тасдиқловчи ҳеч
қандай далиллар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги 7-сонли “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 26-банди
иккинчи хатбошисида “Судланувчи томонидан содир этилган бир
жиноят, жиноят қонунининг бир неча моддалари билан хато
тавсифланганда, ёки бир неча содир этилган жиноятларини жиноят
қонунининг оғирроқ жазони тақозо қилувчи биргина моддаси билан
тавсифлаш ўрнига асоссиз равишда жиноят қонуни бир моддасининг
бир неча қисмлари билан тавсифланганда, суд ҳукмнинг тавсиф
қисмида судланувчига хато қўйилган ЖКнинг моддаси (моддаси
қисми ёки банди)ни чиқариб ташлаш тўғрисида ҳам тегишли асослар
келтирган ҳолда кўрсатиб ўтиши етарли” деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи О.Кабиров томонидан А.Меликулов бирор
мансабдор шахсга пора беришга далолат қилинмаганлиги, мансабор
шахс айнан кимлиги, қайси ташкилотда ва қайси лавозимда, хизматда
ишлаши, унга қанча миқдорда пул ёки бошқа моддий қимматликлар
берилиши лозимлиги ҳолатига аниқлик киритилмаганлиги, ўз
навбатида ушбу ҳолат мазкур шахсларнинг мансабдор шахс эканлиги
ёки бўлмаслиги ҳолатига муайян шубҳа ва гумонларни туғдириши,
суд тергови жараёнида ушбу камчиликларни баратараф қилиш
имконияти батамом тугаганлигини эътиборга олади.
Суд, терговда тўпланган ва суд мажлисида текширилган
далилларга кўра, ушбу жиноятни содир этганлигига оид барча
шубҳалар бартараф этилганлиги сабабли судланувчининг фойдасига
ҳал қилиниши лозимлигини эътиборга олиб, судланувчи
О.Кабировнинг Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,211-моддаси 1-қисми
билан айбдорлигини исботловчи мақбул ва ишончи бўлган далиллар
мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд юқоридаги ишда аниқланган ҳолатларга кўра ҳамда
Конституция, Қонунлар талабларига ва Олий суд Пленум қарори
тушунтиришларига риоя қилиб, судланувчи О.Кабировнинг
ҳаракатларида пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахснинг
ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилиши лозим ёки
мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг
манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига унга
бевосита ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканини била туриб,
моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишда
иштирокчилик қилиш жинояти аломатлари мавжуд эмаслигини
эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси
талабларидан келиб чиқан ҳолда ушбу камчиликларни судланувчи
11
фойдасига ҳал қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унга ЖК
28,211-моддаси 1-қисми билан ортиқча айб эълон қилинганлиги
сабабли, ушбу моддани айбловдан чиқаришни лозим топади.
Суд судланувчи О.Кабировга нисбатан жазо тайинлашда унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, жабрланувчига
етказилган моддий зарар қопланганини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
мазкур жиноятни паст ва ғаразли ниятларда содир қилганини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони
оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят
кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши,
ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва
ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ
бўлиши керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли суд, судланувчи О.Кабировга нисбатан жазо тури ва
миқдорини
белгилашда
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг 33-моддаси талабига амал қилиб, ушбу Кодекснинг
7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик
тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб,
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича
жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини, оилавий
ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг
168-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлашни ҳамда мазкур жиноятни жиноят ишлари
бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 23 мартдаги ҳукми билан
тайинланган жазони ўтаётган вақтда содир этганини инобатга олиб,
ЖКнинг 60-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Кабиров Отабек Наим ўғли (KABIROV OTABEK NAIM O’G’LI)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин
12
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 60-моддаси тартибида
Кабиров Отабек Наим ўғлига илгариги ҳукм билан тайинланган ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли
билан узил-кесил 1 йил 2 ой 12 кун раҳбарлик ва моддий жавобгарлик
билан боғлиқ бўлган лавозимларда (тадбиркорлик фаолияти бундан
мустасно) ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини
давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан
Кабиров Отабек Наим ўғли 2024 йил 18 июлдан 2025 йил 07 февралга
қадар 204 кун қамоқда сақланган вақти тайинланган жазо
муддатидан (612 кун) чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир)
йил 3 (уч) ой 18 (ўн саккиз) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ИИО томонидан белгилаб
берилган жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш
бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
О.Кабировга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
О.Кабировга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
О.Кабировга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Судланувчи Кабиров Отабек Наим ўғлидан жабрланувчи
Мелиқулов Акбарали Салохиддин ўғли фойдасига 3.300.000 сўм
ундирилсин.
07.09.2024 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва моддийтехника таъминоти депозит ҳисоб рақамига моддий зарарни қоплаш
мақсадида Кабиров Жавлонбек Наим ўғли номидан топширилган
15.527.174 сўм пул маблағлари жабрланувчи Исматиллаев
Мухаммадборий Камол ўғли фойдасига ўтказилсин.
13
07.09.2024 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Молия ва моддийтехника таъминоти депозит ҳисоб рақамига моддий зарарни қоплаш
мақсадида Кабиров Жавлонбек Наим ўғли номидан топширилган
5.530 АҚШ долларидан:
- 2.830 АҚШ доллари жабрланувчи Холиқова Нафиса
Кузимуратовна фойдасига ўтказилсин;
2.700 АҚШ доллари жабрланувчи Меликулов Акбарали
Салохиддин ўғли фойдасига ўтказилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс,
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси
топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
14
А.А.Мухиддинов