← Назад
Решение #88528 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | 2 | code_article | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПК | 443 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг «07» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи К.Отабоев ва унинг ҳимоячиси “INSON HIMOYASI” адвокатлик
фирмаси адвокати А.Тилововнинг иштирокида, Отабоев Комрон Хакимжон
ўғлига оид 1-1006-2502/107-сон жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Отабоев Комрон Хакимжон ўғли (OTABOYEV
KOMRON HAKIMJON O`G`LI), 2000 йил 05 мартда
Тошкет шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси,
миллати ўзбек, бўйдоқ, маълумоти ўрта, ёлланма
ишчи, муқаддам судланмаган, доимий рўйхатда:
Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Учлола
кўчаси, 1-уй 39-хонадонда туриб яшаган, 20.09.2024
йилда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган,
эҳтиёт чораси тариқасида 21.09.2024 йилда
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган,, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисми билан айбланган.
Суд,
судланувчининг
кўрсатувларини
тинглаб,
гувоҳларнинг
кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб
ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2024 йил 20 сентябрь куни соат 17:30да, Чилонзор тумани 16-мавзе
КХАЙ кўчаси бўйлаб хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ЙХҲБ ЙПХБ
ходимлари мазкур йўлда харакатланиб кетаётган қора рангли “Жентра”
русумли давлат рақами 01 Р 725 ОС бўлган автомашина хужжатларини
текшириш учун тўхтатган вақтда автомашинада олд йўловчи ўриндиғида
кетаётган К.Отабоев ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа
уйғотганлиги сабабли, унинг ёни ва автомашина холислар иштирокида
кўздан кечирилган вақтда, К.Отабоевни шимининг чўнтагида бўлган
“Parliament” сигарет қутиси ичидан 3 дона қора изолентага ўралган жигар
рангли ўткир хидли модда ва олд йўловчи ўриндиғининг ёнидан 1 дона қора
рангли изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли модда аниқланиб
холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
20.09.2024 йилдаги суд-кимёвий экспертизасининг №3627-сонли
хулосасига кўра, К.Отабоевдан олинган оғзи махкамланган шаффоф
полиэтилен пакетчалардаги тўқ жигар рангли, мумсимон холдаги моддалар
таркибида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу
модда “Гашиш” деб аталади. Гашишнинг умумий оғирлиги: 1.86 граммга
тенглиги кўрсатилган.
ГашишЎзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Гиёҳвандлик
воситалари,
психотроп
моддалари,
прекурсорларни
Ўзбекистон Республикаси худудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш, транзит
тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиш
юзасидан назоратини такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги
330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш хақидаги 2018 йил 27 октябрдаги
878-сон қарорининг 1-рўйхати 28-рақам билан тақиқланган.
Судланувчи К.Отабоев суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман
иқрорлик билдириб, 2024 йил 20 сентябрь куни соат тахминан 11:30ларда
ўзига тегишли “Редми 7” русумли телефон аппаратида, телеграмм ижтимоий
тармоғидаги “Дубай” номли каналдан ўзининг истеъмоли учун 2 дона
“Гашиш” гиёхванд моддасини “пробага” яъни текшириб кўриш учун, текинга
буюртма қилганлиги, орадан тахминан 30 дақиқалар ўтиб телеграмига
локация ва дарахтнинг остидаги ўт белгиланган холда расм келиб
тушганлиги, Локацияни олиб, белгиланган манзилга яъни локация бўйича
Чилонзор тумани Бунёдкор стадиони орқасида жойлашган масжид ёнига бир
ўзи таксида борганлиги, манзилга етиб келганида ўтлар орасида 4 дона қора
изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли моддани олганлиги, уни
сигарет қутига солиб, жойлашириб чўнтагига солиб кейин кўчада ишларини
битиришга кетганлиги, сўнг онасини кўриш мақсадида Самарканд дарвозага
бормоқчи бўлганлиги, ёнида пули қолмаганлиги боис таниш акаси Ганиев
Элдорга телефон қилиб уни Самарканд дарвозага ташлаб қўйишни илтимос
қилганлиги, орадан бироз вақт ўтиб Э.Ганиев билан Фарход бозори томонда
кўришганлиги унинг бошқарувида бўлган давлат рақами 01 Р725 ОС бўлган
қора рангли “Жентра” русумли автоуловнинг олд йўловчи ўриндиғига
ўтирганлиги, автоуловга ўтирган вақтида Э.Ганиевга ёнида бўлган гиёхванд
модда хақида умуман гапирганлиги, яъни унинг бу хақида хабари
бўлмаганлиги, улар Чилонзор метро бекати томонга қараб юра бошлаб,
Чилонзор тумани 16-мавзе, КХАЙ кўчасида харакатланиб кетишаётганида
автоуловни ЙПХ ходимлари тўхтатишиб, тегишли хужжатларни текшириб
уларда шубха уйғонганлиги сабабли икки нафар холислар иштирокида ундан
агар ёнида ёки автомашинада таъқиқланган буюм ва моддалар бўлса
ихтиёрий топширишини таклиф қилишганлиги, шу вақтда у ўз ихтиёри билан
ёнида бўлган 4 дона қора изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли
моддани топширмоқчи бўлганида, ИИБ ходими уни ёнини холислар
иштирокида текшириб, шимининг чўнтагида бўлган “Parliament” сигарет
қутиси ичидан 3 дона қора изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли
моддаларни аниқлашганлиги, сўнг уни бошқа жойларини хам кўздан кечириб
бўлгандан сўнг, автоуловни текширишга ўтишганлиги, автоулов салон қисми
олд йўловчи ўриндиғи ёнида яъни у ўтирган жойда, ўриндиқ тагидан яна 1
дона қора изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли модда
аниқлашганлиги, унда жами 4 дона изолента бор бўлганлиги сабабли улардан
биттасини чўнтагидан тушиб қолганлигини тушунганлиги, сўнг ИИБ
ходимлари мазкур моддаларни холислар иштирокида расмийлаштириб
олишганлиги, сўнг хужжатларни расмийлаштириш учун уни ИИБ биносига
олиб келишганлиги, у бошқа шахсларга гиёҳвандлик воситаларини умуман
сотмаганлигини ва ўтказмаганлигини, унинг шериклари бўлмагани, ёнидан
топилган барча гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб
келганлигини айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади
бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини,
оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан
енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи К.Отабоев унга эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги
далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Ганиев Элдор
Мухамадалиевичнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд
мажлисида ўқиб эшиттирилган “Отабоев Комронни 1 ярим ойдан бери
танийман, у билан жияним орқали “Ок тепа лаваш” овкатланиш учун
кирганимда таниш телефон рақамларимизни алмашиб олганмиз. Шу билан
кун ора К.Отабоев билан қўнғироқлашиб турар эдим, аниқроғи у менга
қўнғироқ қилиб, кўпинча менга ўзини оилавий муаммоларини айтиб мендан
гохида овқатланиш ёки квартирасига пул тўлаш учун пул сўраган вақтларида
мен унга қўлимдан келганча пул берардим. Шундан кейин унинг оиласи
қийналган пулга мухтожлиги, ижарада яшаши ҳақида ҳабар топдим. 2024 йил
20 сентябрь куни соат тахминан 13:00ларда К.Отабоев менга қўнғироқ қилди
ва ёнида пули қолмаганлигини уни Самарканд дарвозага ташлаб қўйишимни
илтимос қилди. Кейин орадан бироз вақт ўтиб мен уни айтган жойига элтиб
қўйиш учун у билан Фарход бозори томонда кўришдим, у менинг
бошқарувимда бўлган давлат рақами 01 Р725 ОС бўлган қора рангли
“Жентра” русумли автоуловнинг олд йўловчи ўриндиғига ўтирди. Мазкур
автоуловни мен 4 кун олдин “Rent a car” дан ижарага олиб щз ишларим
битириб юрган эдим. К.Отабоев автоуловга ўтирганидан сўнг биз у билан
саломлашиб, хол ахвол сўраб кетдик. У автомашинада бўлган вақтида мен
унинг харакатида шубхали хеч нима сезмадим. Биз Чилонзор метро бекати
томонга қараб юра бошлаб, КХАЙ кўчасида харакатланиб кетаётганимизда
бизни ЙПХ ходимлари тўхтатишди, ва тегишли хужжатларни текшириб
уларда шубха уйғонганлиги сабабли икки нафар холислар иштирокида
К.Отабоевнинг ёнида таъқиқланган буюм ва моддалар бўлса ихтиёрий
топширишимни таклиф қилишди ва ИИБ ходимлари уни шимининг
чўнтагидан “Parliament” сигарет қутиси ичидан 3 дона қора изолентага
ўралган жигар рангли ўткир хидли модда аниқлашди. Шундан сўнг мени ҳам
ёнимни холислар иштирокида кўздан кечиришда ва хеч қандай таъқиқланган
модда аниқлашмади. Шундан сўнг, автоуловни текширишга ўтишди, ва
автоулов салон қисми олд йўловчи ўриндиғи ёнида яъни К.Отабоев ўтирган
жойда, ўриндиқ тагидан яна 1 дона қора изолентага ўралган жигар рангли
ўткир хидли модда аниқлашди. ИИБ ходимлари мазкур моддалар кимга
тегишлилигини сўрашганида у ўзига тегишлилигини айтиб телеграмдан
олганлигини маълум қилди. Шундан сўнг ИИБ ходимлари мазкур
моддаларни холислар иштирокида расмийлаштириб олишди ва бизни
хужжатларни расмийлаштирш учун ИИБ биносига олиб келишди” деб берган
кўрсатуви билан;
бундан ташқари, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Рамазонов Ориф
Ўктамжонович ва Бобоев Суннатулло Бахриддин ўғлининг дастлабки
терговда берган ҳамда суд мажлисида ўқиб эшиттирилган кўрсатувлари
билан;
шу билан бирга, судланувчи К.Отабоевнинг жиноят содир этганликдаги
айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш
хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан кечириш,
юзлаштириш баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси ва суд наркология
экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда
жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди.
Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама
этиб қуйидаги тўхтамга келади:
судланувчи К.Отабоевнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан,
тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш
мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа
ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш,
сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф
қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини
инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг
айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина
айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига
қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига
биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида
ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга
олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд
мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига,
экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига,
ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд
мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши
мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари)
қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита
ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан,
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол
қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки
моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки
жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун
асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги
тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий
ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг
биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи К.Отабоевга нисбатан
айб эълон қилишда, фақатгина ундан олинган “Гашиш” гиёҳвандлик
воситасини "Parliament” сигарет қутиси ичидан 3 дона қора изолентага
ўралган жигар рангли ўткир хидли модда ва олд йўловчи ўриндиғининг
ёнидан 1 дона қора рангли изолентага ўралган жигар рангли ўткир хидли
модда борлигига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил
аниқланмаган.
Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи К.Отабоев ўз
кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён гашиш гиёҳвандлик воситасини, истеъмол
қилиб келишини, у ҳафта давомида 4-5 марта истеъмол қилишини, “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг
истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди.
Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 14 ноябрдаги 2982-сонли далолатномасига кўра,
судланувчи К.Отабоев каннабиноид наркомания (Гашиш, мефедрон)
касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга
муҳтожлиги аниқланган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов
ҳаракатлари давомида К.Отабоев “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш
мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув
берган, бу ҳақда холис ҳам суд мажлисида шу ҳақида кўрсатув берган.
Дастлабки суриштирув ва тергов давомида К.Отабоев гиёҳвандлик
воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган.
юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи К.Отабоев
томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат
амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, иш
ҳужжатларига кўра К.Отабоев (гашиш, мефедрон) гиёҳвандлик касаллигига
чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги
аниқланганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан
“гашиш”
гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган
тўхтамга келиб, суд судланувчи К.Отабоевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги
“Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга
хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация
қилишни лозим топади.
Суд, судланувчи К.Отабоевга жазо тайинлашда судланувчининг
айбловга
қисман
иқрорлигини,
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖК
55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат
мавжуд эмас деб баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи К.Отабоевга жазо турини танлашда содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун
жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб
чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида
назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида унинг ушлаб турилган ва қамоқда
сақланган вақтини тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади.
Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
К.Отабоев гиёҳвандлик билан изтироб чекиши ҳамда мажбурий тартибда
даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, суд унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211-моддасига асосан суд ашёвий далил
тариқасида олинган ҳамда экспертиза тадқиқотидан қолган умумий вазни
1,78 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463,
465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
O`G`LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу
модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Отабоев Комрон Хакимжон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 62моддаси тартибида унинг 2024 йил 20 сентябрдан 2025 йил 07 февралга қадар
ушлаб турилган ва қамоқда сақланган ҳар бир кунини (140 кун) ахлоқ
тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, чегириб
ташлаб, узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 8 (саккиз) ой ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш жойида
ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани
ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
К.Отабоевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси
4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
К.Отабоевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
К.Отабоевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан
К.Отабоевга нисбатан каннабиноид наркоманиядан (гашиш, мефедрон)
мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб,
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 05 ноябрдаги
09263-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган ҳамда
экспертиза тадқиқотидан қолган 1,78 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси
белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан
эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу
муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев