Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/38 Дата решения 07.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361107 Claim ID 2719049 PDF Hash ac930a990d3dde8a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил февраль ойининг 07 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи В.Пак, судланувчи О.Рахматуллаев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюроси адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ф.Шердавлатованинг таржимонлигида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан айбланган Рахматуллаев Обид Расулжоновичга нисбатан 1-1009-2501/38-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рахматуллаев Обид Расулжонович (Raxmatullayev Obid Rasuljonovich), 1987 йил 21 май куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168моддасининг 1-қисми, 28,211-моддасининг 1-қисми билан ЖК 59,61-моддалари тартибида 4 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жазонинг ўталмаган қисми 2 йил 6 ой 15 кунни ташкил қилади, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Деҳқонобод МФЙ, Эргашев кўчаси, 34-уйда яшайди, эҳтиёт чораси сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи О.Рахматуллаев, муқаддам ўхшаш жиноят содир этиб ва хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, суд томонидан унга тайинланган жазони ўташ даврида, жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2024 йил 03 октябрь куни соат 13:00ларда, интернет браузери ва шлюз мосламаси орқали SIP-протоколга асосланган виртуал алоқа рақамларидан фойдаланиб, ўзга шахс В.Пакнинг 71-2162311 рақамли стационар телефонига қўнғироқ қилиб, у билан турмуш ўртоғи Ким Татьяна Владимировна номидан сўзлашиб ва йўл-транспорт ҳодисасига учраганлиги, ушбу йўл-транспорт ҳодисасида ўзи айбдор эканлиги ва жабрланувчиларга зудлик билан жарроҳлик амалиётини ўтказиш кераклиги, 4.000 АҚШ доллари берилган тақдирда, унга ҳеч кимнинг даъвоси бўлмаслигини билдириб, уни алдаб, ишонтириб, В.Пак пулларни беришга розилик билдиргач, ўз навбатида О.Рахматуллаев унинг Чилонзор тумани, 19-мавзеси, 44-уй, 25-хонадонига келиб ва 4.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 51.031.760 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, ўз улуши сифатида 400 АҚШ долларини олиб қолиб ва жиноий шериклари билан келишув бўйича қолган 3.600 АҚШ долларини сўмга алиштириб, Мирзахолов Иброхим номига расмийлаштирилган 9860 6004 3959 8282 рақамли банк пластик картасига ўтказиб бериб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлар. Судланувчи О.Рахматуллаев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йилнинг ёз ойларида интернет тармоғидан иш қидириб юрганида, “Инстаграм” иловасида гиёҳвандлик воситалари ва қурол савдоси билан боғлиқ бўлган даромадли иш борлиги ҳақидаги эълонни кўриб, талабга кўра ўз телефон рақамини қолдирганлиги, 2024 йил 03 октябрь куни унинг “телеграм” иловасидаги аккаунтига номаълум бўлган рақамдан “Bineficiary” аккаунтидан иш борлиги ҳақида хабар жўнатилганлиги, ўз навбатида мазкур аккаунтга жавоб ёзиб, нима ишлигини сўраганида, бир манзилдан пул олиб кетиш кераклигини билдирганлиги, шунда бу қандай пуллар эканини сўраганида, ҳамсуҳбати унга ўзининг пуллари эканини, эвазига олган пулларининг 10 фоизини улуши сифатида олиб қолиб, қолган пулларни карта рақамига ўтказиб бериши лозимлигини айтганлиги, шунда рози бўлганлиги ва унга Чилонзор тумани, 19-мавзеси, 44-уй, 25-хонадон манзилини берганлиги, ушбу манзилга борганида, кейинчалик шахсини билган В.Пак унга эшикни очиб ва 4.000 АҚШ долларини берганлиги, пулларни олиб, келишув бўйича ўзининг улуши сифатида 400 АҚШ долларини олиб қолиб, қолган 3.600 АҚШ долларини сўмга алмаштириб, пулларни “Bineficiary” аккаунти эгаси томонидан берилган пластик карта ҳисобига ўтказиб берганлиги, мазкур пуллар фирибгарлик йўли билан эгалланганидан хабари бўлмаганлиги, у фақатгина курьер вазифасини бажарганлиги, ички ишлар ходимлари уни чақиришганида, “Bineficiary” аккаунти билан олиб борилган ёзишмалар скриншотларини тақдим қилганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, унга жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи О.Рахматуллаевнинг айби унинг ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи В.Пак суд мажлисида, 2024 йил 03 октябрь куни унинг стационар телефон рақамига бир аёл қўнғироқ қилиб, рус тилида турмуш ўртоғи Т.Кимнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраганлиги, йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётганида “Матиз” русумли автомашина йўналишини ўзгартириб, бетон устунга урилганлиги ва автомашинанинг ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси тан жароҳати олишиб, жонлантириш бўлимида эканликлари, уларга зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кераклиги, 4.000 АҚШ доллари берилган тақдирда ушбу пуллар жабрланувчиларнинг даволанишига сарфланиб ва турмуш ўртоғига иш очилмаслиги, турмуш ўртоғининг лаби йиртилгани сабабли гапира олмаслигини айтганлиги, шу пайт турмуш ўртоғи Т.Кимнинг овозига ўхшаш овоз пулларни бериб юбориш ҳақида айтганлиги, сўнгра номаълум аёл унга Руслан исмли шахс Т.Ким номидан келишини ва унга пулларни бериб юборишни тайинлаганлиги, орадан бир оз вақт ўтиб, кейинчалик шахсини билган О.Рахматуллаев келиб, турмуш ўртоғи Т.Ким номидан келганини айтганида, унга 4.000 АҚШ долларини бериб юборганлиги, орадан маълум вақт ўтгач, ҳолатдан шубҳаланиб, қизи М.Кимга қўнғироқ қилиб, онаси Т.Ким ҳақида сўраганида, М.Ким унга турмуш ўртоғи Т.Ким унинг уйида эканини билдирганлиги, шундан сўнг ўғли В.Пакка қўнғироқ қилиб, ҳолатни тушунтирганлиги ва В.Пак келиб, уй йўлагига ўрнатилган видеокузатув камералари ёзувларини ўрганишганлиги ва лавҳаларни ёзиб олиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилишганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарарнинг 400 АҚШ доллари қисми қопланиб, қолган қисми депозит ҳисоб-рақамига тўланганлиги, ушбу пуллар унга қайтарилган тақдирда судланувчи О.Рахматуллаевга даъвоси бўлмаслигини билдириб, судланувчи О.Рахматуллаевга қонунда белгиланган жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳлар М.Ким, В.Пак ва Т.Кимлар суд мажлисида, жабрланувчи В.Пакнинг суд мажлисида берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтишди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, О.Рахматуллаевнинг содир этган жиноятидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ёзишмалар скриншотлари, видеокузатув камералари қайдлари, техник криминалистик экспертизаси хулосаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд судланувчи О.Рахматуллаевнинг пулларни фирибгарлик йўли билан эгалланганидан хабари бўлмаганлиги, мазкур пулларни ҳақиқатдан ҳам “Bineficiary” аккаунти эгасига тегишли деб ўйлаганлиги ҳақидаги кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95,112-моддалари тартибида баҳо берар экан, унинг мазкур кўрсатувлари судда аниқланган ҳолат, яъни О.Рахматуллаевнинг илгари ҳам фирибгарлик жинояти содир этгани учун судланиб, мазкур аккаунт эгаси ўз пулларини у орқали эмас, балки бевосита ушбу пулларни берган шахсдан олиши ёки ўтказиб бериши мумкинлигини англаб етиши, О.Рахматуллаев “Bineficiary” аккаунти эгаси билан олиб борган ёзишмалар мазмунидан, пулларнинг алдов йўли билан эгалланиши яққол кўриниши ҳолатлари билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, судланувчи томонидан мазкур кўрсатувлар судни чалғитиш ва аҳволини енгиллаштириш мақсадида берилган деб баҳолаб, ушбу қарама-қаршилик суд тергови жараёнида тўлиқ бартараф қилинди деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи О.Рахматуллаевнинг хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, бир гуруҳ бўлиб жабрланувчи В.Пакнинг 4.000 АҚШ долларини ахборот технологияларидан фойдаланиб алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд судланувчи О.Рахматуллаевга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганини инобатга олиб, ЖК 168-моддасининг 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, у айбли деб топилаётган модданинг қисми санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, унинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини инобатга олиб, ЖК 60,61-моддалари тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан етказилган 4.000 АҚШ доллари миқдоридаги моддий зарарнинг 400 АҚШ доллари қисми В.Пакка қайтарилганлиги, 12.965.000 сўм ҳамда 2.854 АҚШ доллари қисми Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига қўйилганлигини эътиборга олиб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланган деб эътироф этади. Шунингдек, суд мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган икки дона CD дискларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлашг учун қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Рахматуллаев Обид Расулжонович (Raxmatullayev Obid Rasuljonovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Рахматуллаев Обид Расулжоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 60,61-моддалари тартибида, Рахматуллаев Обид Расулжоновичга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 14 мартдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. О.Рахматуллаев озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Деҳқонобод МФЙ, Эргашев кўчаси, 34-уйда кечқурун соат 22:00 дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгилансин. О.Рахматуллаевнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукм ижросини назорат қилиш О.Рахматуллаевнинг яшаш жойи бўйича Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига юклатилсин. О.Рахматуллаевнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин: - назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Деҳқонобод МФЙ, Эргашев кўчаси, 34-уйни ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи органнинг розилигисиз Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик. О.Рахматуллаев озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг О.Рахматуллаевга нисбатан танланган гаров эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2024 йил 20 декабрдаги 25437сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига топширилган 7.500.000 сўм гаров қўювчи Рахматуллаев Обид Расулжоновчига қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 23 октябрдаги 2537-сонли квитанцияга асосан топширилган 2.584 АҚШ доллари ҳамда 25165-сонли квитанцияга асосан топширилган 12.965.000 сўм маблағлар жабрланувчи Пак Вилен Евгеньевичга қайтарилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг, жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган икки дона CD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров