← Назад
Решение #88728 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилда ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1863 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| Республикаси ЖК | 186 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 228 | — | law | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| судланувчига нисбатан айбланаётган моддаси билан ЖК | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 62 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 07 куни, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья
ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
–
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Д.Адхамжонов
ва
унинг
ҳимоячиси
“MMM
Himoya”
адвокатлик бюроси адвокати М.Каримовнинг иштирокида,
Адхамжонов Дилмуродбек Дилшодбек ўғлига нисбатан 11006-2402/1282-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Адхамжонов
Дилмуродбек
Дилшодбек
ўғли
(ADXAMJONOV DILMURODBEK DILSHODBEK O’G’LI),
2000
йил
12 октябрда Андижон вилояти, Андижон
шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси,
миллати ўзбек, бўйдоқ, маълумоти ўрта-махсус,
муқаддам
судланмаган,
“Akson”
хусусий
корхонасида
ишчи,
Андижон
вилояти,
Андижон
шаҳри,
“Зангибобо”
маҳалласи,
Порлоқ
кўчаси,
352-хонадонда
доимий
рўйхатда туриб, яшайди, 08.10.2024 йилда
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб,
09.10.2024 йилда озод этилган, иш бўйича
19.10.2024 йилда “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисида”ги
тилхат
эҳтиёт
чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 1863-моддаси 3-қисми
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва
ишдаги
мавжуд
бўлган
далилларга
баҳо
бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Д.Адхамжонов 2024 йил 8 октябрь куни соат
17:00 ларда ўтказилаётган тезкор тадбирда, Чилонзор тумани
ҳудудида жойлашган “Чорбоғ” кўчасида 4.000 қути ”Хитофер-
ҳаридорга сўмга нисбатан 558.613.125 сўм бўлган 43.750
АҚШ долларига дорихона ва уларнинг филиалларидан
ташқарида сотаётган вақтида ушланиб, ўзининг ҳаракатлари
билан кўп миқдордаги сифатсиз дори воситаларини ўтказиш
мақсадида сақлаш ва ўтказиш, шунингдек дори воситаларини
дорихонадан ташқарида реализация қилиш жиноятини содир
этган.
Ўзбекистон
Республикаси
СВВ
ҳузуридаги
“Фармацевтика маҳсуловтлари хавфсизлиги маркази” давлат
муассасасининг 2024 йил 10 октябрдаги 41/18-13308-сонли
хулосасида,
аниқланган
ҳолатлар
бўича
Ўзбекистон
Республикасининг 2016 йил 4 январдаги 399-сонли “Дори
воситалари
ва
фармацевтика
фаолияти
тўғрисида”ги
Қонуннинг 16-моддасига кўра фармацевтика фаолиятини
амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси ССВ томонидан
белгиланган тартибида бериладиган лицензия асосида
амалга
оширилиши
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли
Қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий
бюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг
3-боби
10-бандига мувофиқ дори воситалари ва тиббий бюмларни
дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланиши кўрсатилган.
“Тошкент вилояти баҳолаш ва консалтинг маркази”
МЧЖнинг
2024 йил 9 октябрдаги 312-2024 -сонли баҳолаш хулосасига
кўра бир турдаги 4.000 қути ”Хитофер-S 5мл” номли дори
воситалари умумий баҳоси 1.704.987.200 сўм эканлиги
аниқланган.
Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган,
Д.Адхамжонов унга эълон қилинган айбловларга қисман
иқрор эканлигини билдириб, дастлабки терговда берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, судда “Akson” номли хусусий
корхонасида оддий ишчи бўлиб ишлашлигини, шунингдек,
Андижон Давлат университети сиртқи бўлимининг 5-босқич
талабаси эканлигини, юқорида келтириб ўтилган хусусий
корхонада унинг иш вазифаси маиший ишлар билан
шуғулланишдан иборатлигини, ўзига тегишли бўлган
телефон аппаратига очилган телеграм иловасидаги https: //
t.me/rabota v farm biznese канали орқали 2024 йил 06 октябрь
куни унга олдиндан таниш бўлмаган Гулхаё исмли қиз билан
танишиб қолганлигини, мазкур қиз ҳозирги вақтда эсида
бўлмаган профилдан унга ёзганлигини, дастлаб Гулхаё исмли
маҳсулотлари сотиб олиш бўйича ёзганлигини, ушбу каналда
турли хил фирмалар сотиладаган дори воситаларининг
эълонини беришлигини, у ушбу каналга қачон аъзо
бўлганлигини эслай олмаслигини, Гулхаё исмли қиз ушбу
каналга ёзганидан сўнг, унинг юқорида номи эсида бўлмаган
профилига сўраётган доридармон маҳсулотларидан қанча
миқдорда кераклиги ҳақида ёзганлигини, у эса 4.000 дона
сотиб
олиши
ҳақида
айтганлигини,
сўнг,
телефон
орқали
гаплашганлигини, суҳбат давомида унга юқоридаги “Железа
(III) гидроксид сахарозный комплекс ХИТОФЕР-S 5 ампул по
5
мл”
(раствор
для
внутренного
введения
20 мг/мл) дори воситаларидан нақд пулга олишини, агарда
унга сотадиган бўлса, Тошкент шаҳрига олиб келиб бериши
тўғрисида билдирганлигини, у билан тахминан 2-3 кун ушбу
мавзуда суҳбатлашиб юрганлигини, суҳбат давомида унга
телеграм иловаси орқали жойлашув манзилини (лакация)
ташлаб берганлигини, мазкур жой Чилонзор туманида
жойлашган Олмазор метро бекати яқинидаги юк машиналари
автотураргоҳида бўлганлигини, ушбу жойга келиб бу ҳақида
билганлигини, суҳбат давомида Гулхаё исмли қиз ундан 4.000
дона
“Железа
(III)
гидроксид
сахарозный
комплекс
ХИТОФЕР-S
5
ампул
по
5 мл” (раствор для внутренного введения 20 мг/мл) дори
воситалари сотиб олиши ҳақида гапирганлигини, Гулхаё
исмли қиз билан мазкур дори воситасининг ҳар бирини
140.000 сўмдан сотишга келишганлигини, ўша вақт Гулхаё
исмли қиз нақд пулга сотиб олишини маълум қилганлиги
учун пулга қизиқиб, ушбу дори воситалари ўзида бўлмаса ҳам
олиб бориб бериши ҳақида ваъда қилганлигини, шундан
кейин, Андижон шаҳри ва Андижон вилоятининг бошқа
туманларидаги дорихоналаридан “Железа (III) гидроксид
сахарозный
комплекс
ХИТОФЕР-S 5 ампул по 5 мл” (раствор для внутренного
введения
20 мг/мл) номли дори воситаларини сотиб олишни
бошлаганлигини,
сотиб
олган
юқоридаги
дори
воситаларининг ҳар бирини тахминан 80.000 сўм эвазига
сотиб олганлигини, ушбу дори воситаларининг барчасини ўзи
ҳисобидан жами 28.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни
сарфлаганлигини, мазкур дори воситаларини 4.000 тага
етқизганидан сўнг, ўзи ишлаб турган “AKSON “номли хусусий
корхона омборига йиғганлигини, аммо, бу тўғрисида бошқа
тўғрисида айтмаганлигини, чунки, ўша пайт бу тўғрисида
бошқаларга айтишни лозим топмаганлигини, Арзикулов
Жасурбек Абдурайимович унинг қариндоши эканлигини,
Ж.Арзикуловни ёшлигидан буён танишлигини, Ж.Арзикулов
“AKSON” хусусий корхонасида раҳбар бўлиб ишлашлигини,
Гулхаё исмли қиз билан ўзаро суҳбатида унга дори
воситалари
Ҳиндистон
Республикасида
ишлаб
чиқарилганлиги ҳақида айтганлигини, бу тўғрисида дори
воситасини
дорихонадан
сотиб
олаётган
вақтида
сертификатини кўриб билганлигини, “Железа (III) гидроксид
сахарозный комплекс ХИТОФЕР-S 5 ампул по 5 мл” (раствор
для внутренного введения 20 мг/мл) дори воситаларини
Тошкент шаҳрига юбориш учун йиғганлигини, дори
воситаларини йиғганидан сўнг, унга олдиндан таниш
бўлмаган юк ташувчилик билан шуғулланувчи ҳайдовчини
топиб,
юқоридаги
4.000 дона дори воситаларини Тошкент шаҳрига 650.000 сўм
эвазига олиб бориб беришга келишганлигини, такси
ҳайдовчисини
ўша
куни
биринчи
маротаба
кўриб
турганлигини,
ўзида
автомашина
бўлмаганлиги
учун
қариндоши Ж.Арзикуловдан Тошкент шаҳрига бориб келиш
тўғрисида илтимос қилганлигини, аммо, Ж.Арзикуловга
юқоридаги дори воситаларини сотиш учун бораётганлиги
ҳақида айтмаганлигини, унга ўзининг ишлари билан бориб
келмоқчи эканлиги ҳақида билдирганлигини, Ж.Арзикулов
унинг таклифига рози бўлганлигини, шундан сўнг, 2024 йил 8
октябрь куни тахминан соат 10:00ларда Тошкент шаҳрига
қараб йўлга чиқишганлигини, автомашинада фақат
у
билан
Ж.Арзикулов
бўлганлигини,
Ж.Арзикулов
бошқарувидаги автомашина “BYD CHEMPION” русумли
автомашина бўлиб, тахминан соат 15:30ларда Тошкент
шаҳрига келишганликларини, дори воситаларни ортган юк
машинаси улардан орқада келганлигини, Тошкент шаҳрига
келишганидан сўнг, у акаси билан автомашинасида етиб
келганлигини, Гулхаё исмли қиз билан гаплашганлигини,
унга жойлашув манзилини ташлаб берганлигини, ушбу
манзил бўйича борганлигини, у ерга борганида Гулхаё билан
учрашганлигини, ўша вақт Гулхаё исмли қиз Нексия-3
русумли автомашинада келганлиги ҳақида билганлигини,
сўнгра, у билан ўзаро суҳбатлашиб, савдо дўконига
киришганлигини, у ерда икки дона ичимлик сувлари олишиб,
ташқарига чиқишганлигини, у ерда фақат иккаласи
бўлишганлигини, Ж.Арзикулов эса узоқроқда турганлигини,
келганлигини, Гулхаё исмли қиз ундан юк машинани очиши
ҳақида сўраганлигини, у эса юк машинасининг юкхонасини
очиб,
дори
воситасининг
бир
донасини
олиб
кўрсатганлигини, Гулхаё исмли қиз дори воситаларини
кўрганидан сўнг, сумкасидан пулларни олиб, унга берган
ҳолда санаб олиши ҳақида маълум қилганлигини, ўша вақт
унга
автомашинада
ўтириб
санаб
олиши
ҳақида
айтганлигини, у ҳам рози бўлганлигини, шундан кейин улар
иккаласи автомашинага ўтириб, пулларни санаб бошлаган
вақтида олдиларига фуқаролик кийимидаги бир нечта
шахслар келишиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
ҳодимлари деб таништиришганликларини ва қўлидаги
пулларни
кимдан
нима
мақсадда
олганлиги
ҳақида
сўрашганликларини, шундан кейин уларга 4.000 дона
Железа (III) гидроксид сахарозный комплекс ХИТОФЕР-S 5
ампул по 5 мл” (раствор для внутренного введения 20 мг/мл)
дори воситалари эвазига Гулхаё исмли қиздан қўлидаги
пулларни олганлиги ҳақида айтганлигини, шу вақтда
Ж.Арзиқулов узоқроқда тамаки маҳсулоти истеъмол қилиб
турганлигини ва уни ҳам олдиларига чақиритиришиб,
ҳаммалари биргаликда Департаментнинг Тошкент шаҳар
бошқармаси биносига боришганликларини, департамент
ҳодимлари
томонидан
шу
ерда
ҳамма
ҳужжатлар
расмийлаштирилганлиги ва уларга тушунтириш хати ёзиб
берганлигини маълум қилган ҳолда кўрсатма бериб ўтди
Гарчанд
судланувчи
Д.Адхамжонов
ўзига
эълон
қилинган айбловга қисман иқрорлик бериб кўрсатув берган
бўлса-да, суд унинг айби қуйида келтирилган далиллар билан
ўз исботини топган деб ҳисоблайди.
Жумладан, гувоҳ Ж.Арзиқуловнинг дастлабки терговда
берган кўрсатувларини тасдиқлаб, судда кунда “Akson” номли
хусусий корхонасида раҳбар бўлиб ишлашлигини, мазкур
хусусий корхона биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш
билан
шуғулланишлигини,
Адхамжонов
Дилмуродбек
амакиси Арзикулов Абдулазизнинг набираси эканлигини,
Д.Адхамжоновни
ёшлигидан
буён
танишлигини,
Д.Адхамжонов ҳозирги кунда талаба бўлсада, ўқишдан бўш
вақтларида унинг раҳбарлиги остидаги юқорида келтириб
ўтилган хусусий корхонада оддий ишчи бўлиб ишлашлигини,
яъни
қадоқлаш,
сантехника
билан
боғлиқ
ишларни
қилишлигини, шу сабабли унга корхонанинг ҳисобваракфактура
расмий
ҳужжатиларини
тайёрлаш,
мазкур
ҳужжатларга раҳбар ва бош ҳисобчи номидан имзо қўйган
рухсат бериб қўйганлигини, Гулхаё исмли аёлни эса биринчи
маротаба тезкор-тадбир ўтказилган вақт, 2024 йил 8 октябрь
куни Тошкент шаҳрида кўрганлигини, ўша вақтгача уни
умуман кўрмаганлигини, уни умуман танимаслигини,
Д.Адхамжонов 2024 йил 7 октябрь куни кечки вақт унга
қўнғироқ қилиб, биргаликда Тошкент шаҳрига бориб келиш
ҳақида сўраганлигини, тахминан соат 23:00ларда унга
қўнғироқ қилганлигини, у билан ўзаро суҳбати давомида
“тирикчилик” ниятида Тошкент шаҳрига бориб келиши
ҳақида айтганлигини, Д.Адхамжонов қариндоши бўлганлиги
учун унинг таклифига рози бўлганлигини, сабабини ҳам
сўрамаганлигини, 2024 йил 08 октябрь куни тахминан соат
09:00лардан 10:00ларгача бўлган вақт оралиғида Андижон
вилоятидан Тошкент шаҳрига қараб, бошқарувидаги 60 S 111
МА
давлат
рақамидаги
“BYD
CHAMPION”
русумли
автомашинада йўлга чиқишганлигини, автомашинада фақат у
билан қариндоши Д.Адхамжонов бўлганлигини, йўлга
чиқишдан олдин ундан нима мақсадда Тошкент шаҳрига
бориши ҳақида сўраса, нима мақсадда Тошкент шаҳрига
бораётганлиги бўйича
айтмасдан, “тирикчилик” ниятида
бораётганлиги ҳақида маълум қилганлигини, Д.Адхамжонов
баъзида кўчада телефон олди-сотдиси билан ҳам шуғулланиб
туришлигини, телефон олди-сотдисига ўхшаш ўзининг
ишлари бўлса керак деб, ўйлаб такрор ундан нима мақсадда
Тошкент шаҳрига бораётганлиги ҳақида сўрамаганлигини,
2027 йил 8 октябрь куни тахминан соат 15:00ларда Тошкент
шаҳрига келишганликларини, Тошкент шаҳрига келиб,
ҳозирги вақтда эсида бўлмаган манзилдаги “БЕК” номли
овқатланиш масканида биргаликда овқатланишганлигини,
сўнг, Олмазор метро бекати яқинига боришганлигини, у ерга
боришганидан сўнг, унга олдиндан таниш бўлмаган Гулхаё
исмли аёл ўша ерда турганлигини, кейинчалик унга маълум
бўлишича, Д.Адхамжонов айнан ушбу Гулхаё исмли аёлнинг
олдига келганлигини, улар иккаласи кўришганлигини, у ҳам
ушбу аёл билан саломлашганлигини, кейин, Д.Адхамжонов
мазкур Гулхаё исмли аёл билан сув олиш учун савдо
дўконига кириб кетишганлигини, улар савдо дўконига
кетганидан сўнг, четроқда тамаки маҳсулоти истеъмол қилиб
турганлигини, орадан маълум бир вақт ўтиб, ЛАБО русумли
автомашина келганлигини, Гулхаё исмли аёл билан
Д.Адхамжонов Лабо русумли автомашинанинг олдига
боришганлигини, Д.Адхамжоновдан нима деб сўраганида
унга “укол” деб айтганлигини, Лабо русумли автомашина
“укол” эканлиги ҳақида айтганлигини, шундан сўнг яна
тамаки маҳсулоти истеъмол қилишлик учун четроққа
чиққанлигини, Д.Адхамжонов билан ёнидаги Гулхаё исмли
аёл унинг автомашинаси томонга қараб юришганлигини,
сўнгра автомашинага ўтиришганлигини, ўша вақт уларнинг
иккаласи автомашинага ўтиришганлигини, улар автомашина
ўтирганида
улардан
тахминан
30
метр
узоқликда
ўтирганлигини, шу пайт фуқаролик кийимидаги шахслар
келишиб,
Д.Адхамжоновни
ушлаб
олишганлигини,
кейинчалик, унга маълум бўлишича ушбу ходимлар
Департаментнинг
ходимлари
бўлганлигини,
уларнинг
ходимлар эканлигини хизмат гувоҳномаларидан кўриб
билганлигини, сўнг, ходимлар уларни бир қатор терговга
қадар текширув ҳаракатларини олиб боришлик учун
Департамент биносига олиб боришганлигини айтиб берган
кўрсатувлари билан;
Судда тарафлар розилиги билан ўқиб эшиттирилган
гувоҳлар Дж.Джавадов ва М.Турдиматовларнинг дастлабки
терговда берган кўрсатувлари билан;
Судланувчи Д.Адхамжоновнинг юқорида баён қилинган
жиноятни содир этганликдаги айби, суд мажлисида сўроқ
қилинган гувоҳ Ж.Арзиқулов кўрсатувларидан ташқари,
билдирги, бирламчи тўпланган иш ҳужжатлари, тезкор
тадбир
ўтказиш
тўғрисидаги
қарор,
тезкор
тадбир
баённомаси,
аниқланган
ҳуқуқбузарлик
баённомаси,
тушунтириш хатлари, транспорт воситасини кўздан кечириш
баённомаси, судга оид кимёвий экспертиза ва хулосаси, дори
воситаларини баҳолаш далолатномаси, нарсани ашёвий
далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят ишларида
тўпланган ва суд мажлисида текширилган барча бошқа
далиллар мажмуи билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Суд, судланувчи Д.Адхамжоновнинг аслида дорилар унга
тегишли эмаслигини, уни ушбу жиноятни қилишга даъват
қилишганини, яъни дориларни унга сотган одамнинг ўзи
И.Ғиёсовнинг телефон рақамларини бериб дорини у сотиб
олишини айтганини айтиб келтирган важларини муҳокама
қилиб, ушбу важлар асоссиз ва муқаррар жавобгарликдан
қутулиш ҳамда ўзини оқлаш учун келтирилган важ сифатида
баҳолаб, уларни ишда тўпланган далилар жумладан тезкор
тадбирда олинган видео тасвирлар, автомашинада дори
воситалари турли жойларига яширилгани, улар И.Ғиёсов
билан келишилган миқдордан ортиқча экани, И.Ғиёсовнинг
билан келтирилган важларини тўлиқ рад этиш лозим бўлади.
Суд,
судланувчи
Д.Адхамжоновнинг
ҳаракатлари
дастлабки
тергов
органи
томонидан
Ўзбекистон
3
Республикаси
ЖК
186 -моддаси
3-қисмининг “а” банди “Сифатсиз дори воситаларини жуда
кўп миқдорда ўтказиш, шунингдек дори воситаларини
дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида
реализация қилиш”да ифодаланган жиноят аломати билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, Д.Адхамжонов 4000 дона Хитофер-S
номли дори воситаларини шартли ҳаридорга етказиб бериш
учун “Akson” хусусий корхонаси номидан ҳисобварак-фактура
расмий ҳужжатини тайёрлаб, мазкур ҳужжатга раҳбар ва
бош ҳисобчи номидан имзо қўйган ҳолда ушбу ҳужжатга
“Akson” хусусий корхонасининг муҳрини босган ҳамда мазкур
ҳужжатлардан фойдаланган деб унга нисбатан ҳужжатлар,
штамплар,
муҳрлар,
бланкалар
тайёрлаш,
уларни
қалбакилаштириш, сотиш, улардан фойдаланиш, яъни
сохталаштирувчининг
ўзи,
бошқа
шахс фойдаланиши
мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган, муайян мажбуриятдан
озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши, расмий
ҳужжатларни
қалбакилаштириши,
шунингдек
бундай
ҳужжатларни
сотиши,
шундай
мақсадларда
корхона,
муассаса ва ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари,
бланкаларини
тайёрлаш,
сотиш
бир
гуруҳ
шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228моддаси 2-қисми “б” банди ва ҳужжатлар, штамплар,
муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш,
сотиш, улардан фойдаланиш, яъни ҳужжатнинг қалбаки
эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш жинояти
аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228моддаси 3-қисми билан ортиқча айблов эълон қилинган деб
ҳисоблайди.
Иш холатларига кўра, судда гувоҳ сифатида сўралган
“Akson” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Арзикулов ўз
кўрсатувида Д.Адхамжонов ўзи раҳбарлик қилувчи хусусий
корхонада оддий ишчи бўлиб ишлашлигини, яъни қадоқлаш,
сантехника билан боғлиқ ишларни қилишлигини, шу сабабли
унга корхонанинг ҳисобварак-фактура расмий ҳужжатиларни
тайёрлаш, мазкур ҳужжатларга раҳбар ва бош ҳисобчи
номидан имзо қўйган ҳолда ушбу ҳужжатга “Akson” хусусий
муҳрини
босишга
ўзи
рухсат
бериб
қўйганлигини билдириб кўрсатув берди.
Суд, Ж.Арзикуловнинг кўрсатувларини муҳокама қилиб,
иш ҳолатларидан келиб чиқиб, Д.Адхамжоновнинг қасди дори
воситаларини
қонунга
хилоф
равишда
ўтказишга
қаратилганлиги ва у дори воситаларини ўтказиш учун унга
топшириб қўйилган “Akson” хусусий корхонаси муҳри ва
бланкаларидан
фойдаланганлигини
ушбу
корхонанинг
ҳужжатларини
қалбакилаштириш
ҳамда
қалбаки
ҳужжатлардан фойдаланиш сифатида баҳоланиши мумкин
эмас. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасига асосан,
ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта жавобгарликка
тортилиши мумкин эмас. Шунга кўра, суд, дастлабки тергов
органи
томонидан
судланувчи
Д.Адхамжоновнинг
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси
2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисми билан ортиқча
квалификация қилинган деб ҳисоблайди ва унинг айбловидан
ушбу моддаларни чиқаришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006
йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3бандида
“Жиноят
кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар
бир
ҳолатда
индивидуал
тайинланиши,
жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб
кўрсатилган.
Мазкур қарорнинг 26-бандида, озодликдан маҳрум
қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир
этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини
инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва
унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга
нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган
ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши
ҳақида тушунча берилган.
Суд, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми Қарорининг раҳбарий кўрсатмаларини
эътиборга олиб, судланувчи Д.Адхамжоновга жазо тури ва
меъёрини белгилашда, уни айбига қисман иқрорлик
билдириб,
қилмишидан
пушаймондалигини,
оилавий
шароитини, муқаддам судланмаганини, оғир жиноят содир
этганини, жиноятни содир этишдаги роли ва ўрнини, айб
унинг
шахсини,
тайинланадиган
жазонинг
судланувчини қайта тарбияланишига ва оиласининг яшаш
шароитига таъсирини, жазони ҳам енгиллаштирувчи ҳам
оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, судланувчига
нисбатан айбланаётган моддаси билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа
енгилроқ жазо жарима жазосини тайинлашни, жаримани
жиноят содир бўлган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан
келиб чиқиб хисоблашни, ЖКнинг 62-моддаси тартибида
Д.Адхамжоновнинг ушлаб турилган (2024 йил 08 октябрь, 1
кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан
бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан
чегириб ташлаб, жарима жазосини тайинлашни лозим
топади.
Суд, ашёвий далил масаласини муҳокама этиб,
09.10.2024 йил куни “Retro universal” МЧЖга сақлаш учун
топширилган, 4.000 қути “Хитофер-6 мл” дори воситалари
ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ўрнатилган тартибда
йўқ қилиш белгилашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463,
465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М
Адхамжонов
Қ И Л Д И :
Дилмуродбек
Дилшодбек
ўғли
(Adxamjonov
Dilmurodbek
Dilshodbek
o’g’li)
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
3
186 -моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин.
Д.Адхамжоновга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1863моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини
қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 (тўрт юз)
баравари миқдорида, яъни 150.000.000 (бир юз эллик
миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида
Д.Адхамжоновнинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган
(2024
йил
8 октябрь, 1 кун) ҳар бир кунини ҳар бир кунини базавий
ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва
Д.Адхамжоновга узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш
миқдорининг 399,5 (уч юз тўқсон тўққиз ярим ) баравари
миқдорида, яъни 149.812.500 (бир юз қирқ тўққиз миллион
тайинлансин.
Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин.
Д.Адхамжоновга нисбатан тайинланган муносиб хулқатворда бўлиш тўғрисида”ги тилхат эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг ашёвий далил деб
топилган 09.10.2024 йил куни “Retro universal” МЧЖга
сақлаш учун топширилган, 4.000 қути “Хитофер-6 мл” дори
воситалари ўрнатилган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм
эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва
жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма
нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида
ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши
мумкинлиги, белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган
шикоят ёки протест оқибатсиз қолдирилиши тушунтирилсин.
Раислик қилувчи
С.Мамадиев
/имзо/
Ҳукм нусхаси аслига тўғри:
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович