Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/104 Дата решения 07.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 368981 Claim ID 2729711 PDF Hash 6c53334d4b422694... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
октябрда ЖПКнинг 224-моддаси октябрда ЖПК 224 law
октябрда ЖПКнинг 227-моддаси октябрда ЖПК 227 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 07 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи З.Эшбоев ва унинг ҳимоячиси “BEST LEGAL EXPERT” адвокатлик фирмаси адвокати У.Кадировнинг иштирокида, Эшбоев Зафаржон Валижон ўғлига нисбатан 1-1006-2502/104-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Эшбоев Зафаржон Валижон ўғли (ESHBOYEV ZAFARJON VALIJON O’G’LI), 1992 йил 6 апрелда Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, тадбиркор, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Оқтепа МФЙ, Лойиҳадаги кўчаси, 66-уйда яшайди, 2024 йил 14 октябрда ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ва 2024 йил 15 октябрда ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, шу куни иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи З.Эшбоев 2024 йил 14 октябрь куни соат 02:00да бошқарувидаги давлат рақами 25 W 777 SA бўлган қора рангли “ЛАСЕТТИ” русумли автоуловда Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 33-уйнинг олд тарафидаги автомобиль йўлида турган вақтида ўзининг ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан унинг ёни ва бошқарувидаги автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида унга тегишли бўлган номли сигарет қутиси ичида оқ қоғозга ўралган яшил рангли, ўткир хидли, моддани ўтказиш мақсадини кўзламай сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 14.10.2024 йилдаги №4129-сонли хулосасига кўра, З.Эшбоевдан аниқланган яшил рангли, қуритилган ҳолдаги, ўткир ҳидли модда таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, ушбу модда “Марихуана” деб номланиши, унинг умумий оғирлиги 1.80 граммни ташкил этиши кўрсатилган. Судланувчи З.Эшбоев суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у бир неча ой олдин Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманига тоққа чиққан вақтида ушбу жойда яшил рангли ёввойи нашага ўхшаш ўсимлик ўсиб турганлигини кўриб, ушбу ўсимликдан юлиб олганлиги, уни қуритиб, майдалаб тамаки махсулотини мохоркаси билан аралаштирганлиги, уни оқ қоғозга ўраб, “Winston” номли тамаки маҳсулотлари қутисига солиб, автомашинасининг олд ҳайдовчи ўриндиғи орқа ғилоф чўнтагига солиб қўйганлиги, шу билан ушбу модда унинг эсидан чиқиб, ушбу қўйган жойида қолиб кетганлиги, 2024 йил 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси соат тахминан тунги 02:00да у ишдан чиқиб, ижара асосида яшаб келаётган уйига қайтаётган вақтида таниши А.Тўлаганов унга қўнғироқ қилиб, бирга овқатланишни таклиф қилганлиги, у унга оёғи операция бўлганлиги сабабли, олдига келишини айтганлиги, у шу билан Чилонзор тумани Лутфий кўчасида жойлашган 33-уйнинг қаршисида автомашинасини тўхтатганлиги, шу орада танишлари А.Тўлаганов ва унинг амакиваччаси А.Тўлаганов олдига келишганлиги, у оёғи оғриётганлиги сабабли автомашинадан туша олмаганлиги, сўнгра улар унинг бошқарувидаги автомашинага ўтиришганлиги, сўнг уларнинг олдига ИИБ ходимлари келиб, уларни тўхтатиб, шахсларини аниқлашларини ва ёнларида тақиқланган нарса буюмлар бор ёки йўқлигини сўрашганлиги, у уларга ёнида тақиқланган нарсалар йўқлигини маьлум қилганлиги, ИИБ ходимлари унинг ва танишларини ёнини кўздан кечиришганлиги, шунда автомашинанинг олд хайдовчи ўриндиғи орқа ғилоф чўнтагидан унинг эсидан чиқиб қолган кетган Winston номли тамаки маҳсулотлари қутисига ўралган ҳолда солиб қўйилган гиёҳванд моддасини топиб олишганлиги, ИИБ ходимлари ушбу яшил рангли модда нима эканлигини сўрашганида у уларга ушбу нарсани нималигини билмаслигини айтганлиги, сўнг ИИБ ходимлари моддани холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олишганлиги, кейин ходимлар ушбу ўзига тегишли эканлигини маьлум қилганлиги, у ушбу моддани ўзининг истеъмоли учун олиб юрганлиги, гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсади бўлмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Гувоҳ А.Тўлаганов суд мажлисида, 2024 йил 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси соат тахминан тунги 00:00да у амакиси ўғли А.Туляганов билан кўришганлиги, З.Эшбоевга қўнғироқ қилиб ундан ҳол-аҳвол сўраганлиги ва бирга овқатланишни айтганлиги, у оёғи операция бўлганлиги сабабли унга боришини айтганлиги, сўнг улар Чилонзор тумани Лутфий кўчасида жойлашган 33-уйнинг қаршисида автомашинасини тўхтатишганлиги, шу орада З.Эшбоев ҳам етиб келганлиги, у оёғи оғриётганлиги сабабли автомашинадан туша олмаганлиги, улар унинг бошқарувидаги автомашинага ўтиришганлиги, шу орада уларнинг олдига ИИБ ходимлари келиб, уларни тўхтатиб, шахсларини аниқлашларини ва ёнларида тақиқланган нарса буюмлар бор ёки йўқлигини сўрашганлиги, у уларга ёнида тақиқланган нарсалар йўқлигини маълум қилганлиги, ИИБ ходимлари уларнинг ёнини кўздан кечиришганлиги, сўнг улар автомашинани кўздан кечиришганлиги, шунда автомашинанинг олд ҳайдовчи ўриндиғи орқа ғилоф чўнтагидан яшил-жигар рангли, ўткир ҳидли, Winston номли тамаки маҳсулотлари қутисига ўралган ҳолда солиб қўйилган гиёҳванд моддасини топиб олишганлиги, кейин ИИБ ходимлари улардан ушбу яшил-жигар рангли модда нима эканлигини сўрашганида З.Эшбоев уларга ушбу нарсани билмаслигини айтганлиги, сўнг ИИБ ходимлари Winston номли тамаки маҳсулотлари қутисини ичига оқ рангли қоғозга ўралган моддани холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олишганлиги, кейин ходимлар ушбу модда кимга тегишли эканлигини сўрашган вақтда З.Эшбоев модда ўзига тегишли эканлигини маълум қилганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Гувоҳ А.Туляганов суд мажлисида, 2024 йил 13 октябрдан 14 октябрга ўтар кечаси соат тахминан тунги 02:00да ишдан чиқиб, жияни билан кўришганлиги, сўнг З.Эшбоевга қўнғироқ қилиб бирга овқатланишни айтганлиги, у оёғи операция бўлганлиги сабабли унга боришини айтганлиги, сўнг улар Чилонзор тумани Лутфий кўчасида жойлашган 33-уйнинг қаршисида автомашинасини тўхтатишганлиги, шу орада З.Эшбоев ҳам етиб келганлиги, у оёғи оғриётганлиги сабабли автомашинадан туша олмаганлиги, улар унинг бошқарувидаги автомашинага ўтиришганлиги, шу орада уларнинг олдига ИИБ келиб, уларни тўхтатиб, шахсларини аниқлашларини ва ёнларида тақиқланган нарса буюмлар бор ёки йўқлигини сўрашганлиги, у уларга ёнида тақиқланган нарсалар йўқлигини маълум қилганлиги, ИИБ ходимлари уларнинг ёнини кўздан кечиришганлиги, сўнг улар автомашинани кўздан кечиришганлиги, шунда автомашинанинг олд ҳайдовчи ўриндиғи орқа ғилоф чўнтагидан яшил-жигар рангли, ўткир ҳидли, Winston номли тамаки маҳсулотлари қутисига ўралган ҳолда солиб қўйилган гиёҳванд моддасини топиб олишганлиги, кейин ИИБ ходимлари улардан ушбу яшил-жигар рангли модда нима эканлигини сўрашганида З.Эшбоев уларга ушбу нарсани билмаслигини айтганлиги, сўнг ИИБ ходимлари Winston номли тамаки маҳсулотлари қутисини ичига оқ рангли қоғозга ўралган моддани холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олишганлиги, кейин ходимлар ушбу модда кимга тегишли эканлигини сўрашган вақтда З.Эшбоев модда ўзига тегишли эканлигини маълум қилганлиги ҳақида кўрсатувлар берди. Суд, судланувчи З.Эшбоевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, нарсани кўздан кечириш, судга оид кимёвий экспертизаси хулосаси, ашёвий далил, нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи З.Эшбоевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ўтказиш мақсадини кўзламай гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сон қарорининг 34-банди учинчи хатбошисида шу билан бирга, судлар гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаган, олган, сақлаган шахсларга нисбатан, эркакларга, вояга етмаганларга ва жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин бўлган бошқа шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинлаш масаласини муҳокама қилишлари шартлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, судланувчи З.Эшбоевга нисбатан жазо тайинлашда ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлиги, оилали бўлиб, 2 нафар фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖК 62-моддасига асосан З.Эшбоевни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 14 октябрь-2025 йил 7 февраль, 116 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 14 ноябрдаги 2985-сонли далолатномасига кўра, З.Эшбоев гиёҳвандлик касалликларига йўлиқмаганлиги ва даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан тиббий муассасаларда гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини тайинламасликни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақами 25 W 777 SA бўлган қора рангли “Ласетти” русумли автомашина Ш.Эшбоевга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни; иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган экспертизада сарфланганидан сўнг қолган оғирлиги 1,46 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Эшбоев Зафаржон Валижон ўғли (ESHBOYEV ZAFARJON VALIJON O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан З.Эшбоевни ушлаб турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 14 октябрь-2025 йил 7 февраль, 116 кун) ҳар бир кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 (олти) ой 12 (ўн икки) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. З.Эшбоевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Судланувчи З.Эшбоевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилсин ва у суд мажлиси залида қамоқдан дарҳол озод қилинсин. З.Эшбоевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақами 25 W 777 SA бўлган қора рангли “Ласетти” русумли автомашина Ш.Эшбоевга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБда сақланаётган оғирлиги 1,46 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум томонидан эса унга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья: (имзо) С.Мамадиев Аслига тўғри: Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев (имзо) Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович