Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/37 Дата решения 07.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361108 Claim ID 2715004 PDF Hash 0b98685e50cd66bf... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖК 62-моддаси банди билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
Захидовга нисбатан ЖК 168-моддаси Захидовга нисбатан ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил февраль ойининг 07 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, жабрланувчи А.Мирзаев, судланувчи Т.Захидов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position” адвокатлик бюросининг адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланган, Захидов Тохиржон Мирмахмудовичга нисбатан №1-1006-2501/37сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Захидов Тохиржон Мирмахмудович (Zaxidov Toxirjon Mirmaxmudovich), 1974 йил 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, икки нафар фарзандлари бор, муқаддам судланган: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янги ҳаёт туман судининг 2024 йил 14 декабрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан ЖК 62-моддасига асосан 1 йил 5 ой 27 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазо ўталмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Мевазор МФЙ, Олмазор кўчаси, 3-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Т.Захидов ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, 2024 йил 26 август куни, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Тирсакобод маҳалласи ҳудудида бўла туриб, А.Мирзаевга ўзини “ТошкентГазСувҚурилишМонтаж” МЧЖга тегишли темир маҳсулотлари омбори раҳбари сифатида таништириб, унинг ишончига кириб, сўнгра унга жамият омборида сақланаётган 90 тонна темир маҳсулотларини 1.000 АҚШ долларига сотишни ваъда қилиб, уни алдаб, 1.000 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 12.660.000 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, сўнгра ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи Т.Захидов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, жабрланувчи А.Мирзаев билан Учтепа тумани ҳудудида жойлашган “Deomaks” МЧЖда темир маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб турганида танишиб қолганлиги, 2024 йил 26 август куни А.Мирзаев унга кўп миқдорда темир маҳсулотлари кераклигини айтганлиги, шунда А.Мирзаевни Чилонзор тумани, Наққошлик кўчасида жойлашган омборга олиб борганлиги ва ушбу омборнинг раҳбари ёрдамчиси эканини айтиб, истаганича темир маҳсулотлари олиши мумкинлигини айтганлиги, А.Мирзаев темир маҳсулотларини олишга розилик билдирганлиги ва ўзаро мазкур темир маҳсулотларини эртасига ортишга келишиб, А.Мирзаев унга темир маҳсулотлари ҳисобига гаров сифатида 1.000 АҚШ долларини берганлиги, шундан сўнг эртасига унга А.Мирзаев қўнғироқ қилганида, уни алдаб вақтни чўзмоқчи бўлганлиги, бироқ А.Мирзаев ундан пулларини қайтаришни талаб қилганлиги, бироқ шу пайтда пули бўлмагани сабабли, пулларни қайтара олмаганлиги, тергов жараёнида етказилган моддий зарарни депозит ҳисоб-рақамига тўлаганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, унинг оилавий ва моддий аҳволини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланганини эътиборга олиб, жазо тайинлашда енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Т.Захидов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи А.Мирзаев суд мажлисида, 2024 йил 26 август куни унга муқаддам бир неча бор темир маҳсулотлари топиб берган таниши Б.Мухторов қўнғироқ қилиб, бир танишида кўп миқдорда темир маҳсулотлари борлигини ва истаса уларни кўриши ва сотиб олиши мумкинлигини айтганлиги, шундан сўнг у Б.Мухторов айтган манзилга борганлиги, Б.Мухторов уни омбор ичига олиб кириб, Т.Захидов билан таништирганлиги, Т.Захидов унга ўзини омбор раҳбари ёрдамчиси сифатида таништирганлиги ва омбордаги барча темир маҳсулотларини сотишини билдирганлиги, омборда тахминан 80-90 тонна темир маҳсулотлари мавжуд бўлганлиги, шундан сўнг темир маҳсулотларини эртасига ортиб кетишга келишиб ва темир маҳсулотлари учун гаров сифатида олдиндан 1.000 АҚШ долларини бериб кетганлиги, бироқ эртасига омборга ишчилари билан борган вақтида, Т.Захидов мазкур омборда ишламаслиги ва темир маҳсулотлари савдоси юзасидан бирор келишув бўлмаганини, Т.Захидов уни алдаб пулларни олганини билганлиги, шундан сўнг Т.Захидовга қўнғироқ қилганида, Т.Захидов унга турли баҳоналарни рўкач қилганлиги, бироқ пулларни қайтариб бермаганлиги, шундан сўнг ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарарни қоплаш учун зарур бўлган маблағ депозит ҳисоб-рақамига тўланганлиги, ушбу пуллар унга ундирилган тақдирда Т.Захидовга нисбатан даъвоси бўлмаслигини билдириб, судланувчи Т.Захидовга нисбатан қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ж.Туралов суд мажлисида, жабрланувчи А.Мирзаевнинг берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Т.Захидовнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи Т.Захидовнинг фирибгарлик, яъни А.Мирзаевнинг 1.000 АҚШ долларини такроран алдаш йўли билан талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Т.Захидовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини инобатга олиб, ЖК 168-моддаи 5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, Т.Захидовга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми билан жазо санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, унинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янги ҳаёт туман судининг 2024 йил 14 декабрдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари суд, жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 11 ноябрдаги 25231-сонли квитанцияга асосан тўланган 8.000.000 сўм ҳамда 2024 йил 28 декабрдаги 25479-сонли квитанцияга асосан тўланган 4.660.000 сўм маблағларни жабрланувчи А.Мирзаевга қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Захидов Тохиржон Мирмахмудович (Zaxidov Toxirjon Mirmaxmudovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Захидов Тохиржон Мирмахмудовичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида, Захидов Тохиржон Мирмахмудовичга Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янги ҳаёт туман судининг 2024 йил 14 декабрдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлансин. Жазо ижросини назорат қилиш Т.Захидовнинг яшаш жойи бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Т.Захидовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин: Агар у суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Т.Захидовга нисбатан танланган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 11 ноябрдаги 25231-сонли квитанцияга асосан тўланган 8.000.000 сўм ҳамда 2024 йил 28 декабрдаги 25479-сонли квитанцияга асосан тўланган 4.660.000 сўм маблағлар жабрланувчи А.Мирзаевга қайтарилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров