Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/136 Дата решения 06.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 360587 Claim ID 2735325 PDF Hash d0b9210599a93783... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 268-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 268 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 268-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 268 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 268-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 268 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
Текст решения Оригинал (узб.)
(Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил февраль ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Ж.Сапарбаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, гумонланувчи Д.Нормуротов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Shiroza himoya” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева, жабрланувчи М.Жуманиёзованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 268-моддасининг 1-қисми билан айбланган Нормуротов Диёрбек Бахтиёр ўғлига нисбатан 1-1006-2501/136-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Нормуротов Диёрбек Бахтиёр ўғли (Normurotov Diyorbek Baxtiyor o‘g‘li) – 2004 йил 08 октябрь куни Навоий вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Учтут МФЙ, Учтут кўчаси, 68Б-уйда яшовчи. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гумонланувчи Д.Нормуротов 2024 йил 18 ноябрь куни соат 18:30 ларда, бошқарувидаги давлат рақами мавжуд бўлмаган “Тайгер” номли скутер транспорт воситасида Тошкент шахар, Чилонзор тумани, КХАЙ кўчасида жойлашган “KFC” биноси қаршисида ҳаракатланиш вақтида амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4банди, 11-банди “г” қисми, ва 53-банди, яъни “йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак”, “ҳайдовчи ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болаларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак”, “Ҳайдовчи ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш (қайта тизилиш, бурилиш, қайрилиб олиш, қувиб ўтиш ва айланиб ўтиш) ва тўхташдан олдин бажарилаётган манёвр хавфсиз эканлигига ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.” деб кўрсатиб ўтилган талабларига риоя қилмасдан, йўл четида тўхтаб турган пиёда М.Жуманиёзовани уриб юборган. Мазкур ҳодиса натижада пиёда М.Жуманиёзова тан-жароҳатлари олиб шифоҳонага олиб борилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 29 ноябрь кунидаги №8617-Х-Хужсонли хулосасига кўра М.Жуманиёзова танасида “ўнг қўл 3 кафт суяги бошчаси ёпиқ синиб нисбатан қониқарли туриши, ўнг қўл кафт соҳаси қонталаши каби танжароҳати мавжудлиги ва оғирлик даражасига кўра ўртача оғир тан жароҳати эканлиги аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи Д.Нормуротов Ўзбекистон Республикаси ЖК 268-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Гумонланувчи Д.Нормуротов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи М.Жуманиёзовадан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи М.Жуманиёзовага етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи М.Жуманиёзова суд мажлисида юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда Д.Нормуротовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли Д.Нормуротовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи Д.Нормуротов, жабрланувчи М.Жуманиёзовага етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 268-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи М.Жуманиёзова ҳамда гумонланувчи Д.Нормуротовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, гумонланувчи Д.Нормуротов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юльчиева, жабрланувчи М.Жуманиёзованинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, Д.Нормуротовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш тўғрисида Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори қарорини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 268-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ Д.Нормуротовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи М.Жуманиёзова Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Нормуротов Диёрбек Бахтиёр ўғли (Normurotov Diyorbek Baxtiyor o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 268-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий 3 жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи М.Жуманиёзовага мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров