← Назад
Решение #88957 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| ир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖК | 56 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 276 | 1 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси
Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент
шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, судланувчи
Ф.Зухриддинов ва унинг ҳимоячиси “Zafar-Omad advokat” адвокатлик
бюроси адвокати З.Джураевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК
276-моддасининг 1-қисми билан айбланаётган Зухриддинов Фаррух
Фахритдиновичга нисбатан 1-1010-2501/1-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Зухриддинов Фаррух Фахритдинович (Zuxriddinov Farrux
Faxritdinovich) 1987 йил 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Файзиобод
МФЙ, Файзиобод кўчаси, 72-уйда яшайди, иш бўйича эҳтиёт
чораси тариқасида “шахсий кафиллик” қўлланилган, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи
Ф.Зухриддинов,
озгинадан
кўпроқ
миқдордаги
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан, қонунга хилоф
равишда сақлаб келган.
2024 йил 08 ноябрь куни, соат 13:30ларда, Бектемир туманида
жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ички ишлар
ходимлари томонидан Ф.Зухриддинов бошқарувидаги “Матиз” русумли,
давлат рақами 01 O 215 MA бўлган автомашина тўхтатилиб, Ф.Зухриддинов
холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг эгнидаги қора
рангли спорт шимининг чўнтагидан тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли,
мумсимон модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2024 йил 09 ноябрдаги 4333сонли хулосасига кўра, Ф.Зухриддиновнинг ёнидан олинган модда таркибида
морфин, кодеин, тебаин, папаверин гиёҳванд фаол моддалар мавжуд бўлиб,
“опий” деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 0,22 граммни ташкил қилиши
аниқланган.
Судланувчи Ф.Зухриддинов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2021 йилда “коронавирус” касаллигига чалиниб, унда йўтал
асорати қолганлиги, шундан сўнг ушбу йўтални даволаш чораларини
кўрганлиги, бироқ натижа бўлмаганлиги, сўнгра йўтални табиий усулларда
даволаш мақсадида турли китобларни ўқиганида, кўкнори даво бўлишини
билганлигини, кўкнори қидириб топа олмагач, интернет тармоғи орқали
“опий” гиёҳвандлик воситаси ҳам кўкнори таркиби билан бир хил эканини
билиб, ушбу гиёҳвандлик воситасини даволаниш мақсадида истеъмол қила
бошлаганлиги, шу тариқа телеграм иловаси орқали турли ботларга кириб,
гиёҳвандлик воиталарини буюртма қилиб сотиб олганлиги, 2024 йил 06
ноябрь куни телеграм-ботга кириб, 200.000 сўм эвазига “опий” гиёҳвандлик
воситасини буюртма қилиб, тўловни амалга оширганлиги ва гиёҳвандлик
воситаси яширилган жойдан гиёҳвандлик воситасини олиб, бир қисмини
истеъмол қилганлиги, қолган қисмини эса ёнида сақлаб юрганлиги, 2024 йил
08 ноябрь куни ўз бошқарувидаги автомашинада “Бектемир” постидан
ўтаётганида, автомашинасини ички ишлар ходимлари тўхтатишиб ва уни
холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг эгнида бўлган
спорт шимининг чўнтагидан ўз истеъмоли учун сақлаб келган “опий”
гиёҳвандлик воситаси чиққанлиги, ички ишлар ходимлари гиёҳвандлик
воситасини холислар иштирокида расмийлаштириб олишганлиги, ички
ишлар ходимларининг саволига жавобан ушбу гиёҳвандлик воситасини
шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини билдирганлиги, мазкур
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадини кўзламаганлиги,
ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан
пушаймонлигини билдириб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб
кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи Ф.Зухриддинов ўз айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг содир этган жинояти қуйидаги далиллар
билан тўлиқ тасдиғини топади.
Гувоҳ Н.Пирназаров суд мажлисида, 2024 йил 08 ноябрь куни
кейинчалик шахсини билган Ф.Зухриддиновнинг автомашинасига йўловчи
сифатида ўтирганлиги, мазкур автомашинада Бектемир туманида жойлашган
“Бектемир” постидан ўтишаётганида, автомашинани ички ишлар ходимлари
тўхтатишиб, ҳайдовчи ва йўловчиларни холислар иштирокида шахсий
кўрикдан ўтказишганлиги, шунда Ф.Зухриддиновнинг эгнидаги кийими
чўнтагидан тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон модда борлиги
аниқланганлиги,
ички
ишлар
ходимларининг
саволига
жавобан
Ф.Зухриддинов ушбу модда “опий” гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни
шахсий истеъмоли учун сақлаб келаётганини маълум қилганлиги, шундан
сўнг
тегишли
ҳужжатлар
расмийлаштирилганлиги,
воқеа
куни
Ф.Зухриддиновга
нисбатан
ноқонуний
ҳатти-ҳаракатлар
амалга
оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Гувоҳ А.Сайфуллаев суд мажлисида, 2024 йил 08 ноябрь куни ўз
ишлари билан “Бектемир” ЙПХ масканидан ўтиб кетаётганида унга ички
ишлар ходимлари мурожаат қилишиб, бир ишда холис сифатида иштирок
этиб беришни сўрашганлиги, рози бўлгач, яна бир холис билан биргаликда
кейинчалик шахсини билган Ф.Зухриддиновнинг бошқарувидаги “Матиз”
русумли автомашина ёнига боришганлиги, сўнгра мазкур автомашинанинг
ҳайдовчиси
ва
йўловчилари
шахсий
кўрикдан
ўтказилганида,
Ф.Зухриддиновнинг эгнидаги кийими чўнтагидан тўқ жигар рангли, ўткир
ҳидли, мумсимон модда борлиги аниқланганлиги, ички ишлар
ходимларининг саволига жавобан Ф.Зухриддинов ушбу модда “опий”
гиёҳвандлик воситаси эканини ва уни шахсий истеъмоли учун сақлаб
келаётганини маълум қилганлиги, шундан сўнг тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганлиги, воқеа куни Ф.Зухриддиновга нисбатан ноқонуний
ҳатти-ҳаракатлар амалга оширилмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Гувоҳ С.Ўктамов суд мажлисида, гувоҳ А.Сайфуллаевнинг
кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди.
Суд мажлисида ҳозир бўлмаган гувоҳ Н.Рахматининг терговдаги
кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди. Унинг терговдаги кўрсатувлари юзасидан
тарафларда эътироз бўлмади.
Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини
текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган айбланувчи ва гувоҳларнинг
кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95, 112-моддалари
талаблари асосида баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда
тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси
талаблари асосида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона
текшириб чиқиб, судланувчи Ф.Зухриддиновнинг содир этган жинояти
дастлабки тергов ва судда сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатувлари,
шунингдек ИИБ ходимларининг билдиргилари, ашёвий далилни олиш
баённомаси, тушунтириш хатлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосаси
ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд,
дастлабки
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Ф.Зухриддиновнинг ўтказиш мақсадини кўзламасдан, гиёҳвандлик
воситасини озгинадан кўпроқ миқдорда сақлаш аломатларига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 май
кунги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиши шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорида ҳам судларнинг эътиборини жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга,
айбдорга тайинланган жазо чораси адолатли ва унинг ахлоқан тузалиши,
янги жиноят содир этишининг олдини олиши учун зарур ҳамда етарли
даражада бўлишига қаратилиши лозимлиги, озодликдан маҳрум қилиш жазо
чораси фақат ўта-оғир жиноят содир этган шахсларга нисбатан ёки ЖКнинг
56-моддасида санаб ўтилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
бўлганда, шунингдек, жазо тизимидаги бошқа енгилроқ чораларни қўллаш
имконияти бўлмаган ҳоллардагина тайинланиши мақсадга мувофиқлиги
кўрсатилган. Шунингдек жиноят учун жазо чорасини тайинлаш вақтида
жиноятнинг барча ҳолатларини, унинг оғирлик ва жамият учун ижтимоий
хавфлилик даражасини синчиклаб аниқлашга асосланган қатъий алоҳида
ёндошув таъминланиши лозимлиги таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Жиноят кодексининг
10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар
доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб қайд қилинган.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи Ф.Зухриддиновга жазо тайинлашда ва турини
белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55, 56-моддалари талабларига
риоя қилиб, юқорида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унинг
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий
шароитини, шунингдек жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК
276-моддасининг 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш
жазосини тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳар Наркология диспансерининг 2024 йил 18 ноябрдаги
3002-сонли далолатномасида судланувчи Ф.Зухриддиновнинг гиёҳвандликка
чалинмагани ва наркоманиядан даволанишга муҳтож эмаслиги қайд этилган.
5
Шу сабабли суд, судланувчи Ф.Зухриддиновга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддаси талабига асосан
наркомониядан мажбурий даволаш тиббий чорасини қўллаш мақсадга
мувофиқ эмас деган хулосага келади.
Суд иш юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган 0,22 грамм “опий”
гиёҳвандлик воситасини қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилишни
белгилашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексининг 454457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб, суд
Зухриддинов
Фаррух
Фахритдинович
(Zuxriddinov
Farrux
Faxritdinovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддасининг
1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин.
Зухриддинов Фаррух Фахритдиновичга Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси 276-моддасининг 1-қисми билан 2 (икки) йил озодликни
чеклаш жазоси тайинлансин.
Ф.Зухриддинов озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар, Миробод
тумани, Файзиобод МФЙ, Файзиобод кўчаси, 72-уйда кечқурун соат 22:00
дан эрталаб соат 07:00 га қадар ўташ белгилансин.
Ф.Зухриддиновнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати
Пробация гуруҳига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш Ф.Зухриддиновнинг яшаш жойи бўйича
Тошкент шаҳар, Миробод тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳига
юклатилсин.
Ф.Зухриддиновнинг зиммасига ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг
қуйидаги қўшимча таъқиқлар (чеклашлар) ҳам юклансин:
- назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойи - Тошкент шаҳар,
Миробод тумани, Файзиобод МФЙ, Файзиобод кўчаси, 72-уйни
ўзгартирмаслик, жамоат жойларида тартибга риоя қилиш, жиноятга
мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик, назорат қилувчи
органнинг розилигисиз Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқмаслик.
Ф.Зухриддинов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ф.Зухриддиновга нисбатан
танланган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси бекор қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг иш бўйича ашёвий далил
тариқасида олинган 0,22 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси қонунда
белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
6
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи
имзо
И.Сабиров