Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1046 Дата решения 06.02.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364042 Claim ID 2697794 PDF Hash 90e06b4467a0eda8... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг 1- қисми збекистон Республикаси ЖК 166 1 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
банди ва 165-моддаси банди ва 165 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2- қисми збекистон Республикаси ЖК 273 2 law
збекистон Республикаси ЖК 276- моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
илиш жазоси ЖКнинг 74-моддаси илиш жазоси ЖК 74 law
тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73-моддаси тузатиш ишлари жазосидан ЖК 73 law
ЖКнинг 34-моддаси ЖКнинг 34 law
збекистон Республикаси ЖК 226-моддаси збекистон Республикаси ЖК 226 law
ой озодликни чеклаш жазоси ЖКнинг 481 -моддаси ой озодликни чеклаш жазоси ЖК 481 law
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
окамасида ЖПКнинг 95-моддаси окамасида ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ 2025 йил 6 февраль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья М.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат судьялари: Ф.Халилов ва Ш.Шерматовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ю.Мусаеванинг котибалигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев ва маҳкум АААнинг ҳимоячиси – адвокат Ш.Қаландарованинг иштирокида, маҳкум ААА томонидан тафтиш тартибида келтирилган шикоятини 1-1006-2405/1046-сонли жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 ноябрдаги ҳукмига кўра, Хожаназаров Тимур Эгамназарович (Xojanazarov Timur Egamnazarovich), 1982 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, ўрта маълумотли, “Тўлаган” фермер хўжалигида ишчи вазифасида ишлаган, муқаддам судланган; 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 28.11.2001 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддасининг 1- қисми билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланган; 2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 06.02.2004 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3- қисмининг “а” банди, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 127-моддаси 3-қисмининг “а” банди ва 165-моддаси 2-қисмининг “в” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 3) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 17.03.2006 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2- қисми билан ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида, 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 4) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 25.08.2009 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276- моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида, 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Муборак туман судининг 12.07.2011 йилдаги ажримига кўра, ўталмай қолган 1 йил 11 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 02.05.2012 йилдаги ажримига кўра, ўталмаган 1 йил 3 ой 11 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган; 5) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 19.08.2013 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида, 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган, 2019 йил 19 февралда жазо муддатини тўлиқ ўтаб чиққан; 6) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 05.09.2019 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 226-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 04.03.2020 йилдаги ажримига кўра, ўталмаган 11 ой озодликни чеклаш жазоси ЖКнинг 481 -моддасига асосан шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазо муддатини тўлиқ ўтаб чиққан; Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек ҳудуди, “Найман” маҳалласи, Мустақиллик кўчаси, 46-уйда яшаган, иш бўйича 2024 йил 5 сентябрдан 6 сентябрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 6 сентябрь кунидан буён қамоқда сақланаётган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан 7 йил 11 ой 29 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Шунингдек, судланувчи АААдан жабрланувчи А.Худойбергановнинг фойдасига етказилган 1.800.000 сўм моддий зарар ундирилиши белгиланиб, ашёвий далил бўлган икки дона “DVD” диск жиноят ишида сақлаш учун қолдирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 декабрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 ноябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, ААА ўта хавфли рецидивист бўла туриб, 2024 йил 3 сентябрь куни соат 13:20ларда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, “Навбахор” МФЙ, Ц-мавзеси, ТҲАЙ кўчасида жойлашган “Registon” ўқув маркази олдида бўла туриб, шу ерда бўлган фуқаро А.Худойбергановга тегишли нархи 1.800.000 сўм бўлган “Xiaomi Desktop Monitor 1C” русумли мониторни ҳамда сичқончани ўғирлаб, воқеа жойдан яширинган. Маҳкум ААА тафтиш шикоятида, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, воқеа куни у баклашка ва картон қоғозларини териб юриб, йўл четида коробкани кўриб, уни ичини очиб кўрмасдан, уни олиб кетиб, картон ва баклашка теришни давом эттиргани, уни ИИБ ходимларига қайтармоқчи бўлганлигини инобатга олиб унга нисбатан енгиллик беришни сўраган. Судлов ҳайъати судья Ш.Шерматовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Ш.Қаландарованинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни текшириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланган АААнинг жиноят содир этишдаги айби, уни ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси, нарсани олиш баённомаси, нарсани таниб олиш баённомаси, юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2018 йил 28 апрелдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24-сонли қарорида белгилаб қўйилган шартларга мувофиқ, мазкур жиноят иши юзасидан тўпланган ва суд тергови жараёнида текширилган юқорида қайд этилган далиллар асосли равишда мақбул ва қонуний деб топилган. Тафтиш инстанцияси суди, биринчи инстанция суди томонидан судланувчи АААнинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шунингдек, судлов ҳайъати, АААга тайинланган жазонинг адолатлилигини муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, ёшини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, муқаддам судланиб, жазо ўташ даврида қасддан ғараз ниятларда жиноят содир этганлиги, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас деган хулоса келиб, у айбли деб топилган модда санкцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, асосли хулосага келган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси суди, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукм ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482-483, 495, 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 ноябрдаги Хожаназаров Тимур Эгамназарович (Xojanazarov Timur Egamnazarovich)га нисбатан чиқарилган хукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 5 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи /имзо/ М.Юсупов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ Ш.Шерматов Аслига тўғри: