Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1010-2501/6 Дата решения 06.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 366070 Claim ID 2722548 PDF Hash 99e6658104cbc6d0... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
йича суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси йича суди томонидан ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
амда 61-моддаси амда 61 law
збекистон Республикаси ЖК 59-моддаси збекистон Республикаси ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 06 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Шарқ-Камолон-3 МФЙ биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчи С.Исломов, судланувчи С.Ахралов ва унинг ҳимоячиси “ADVOKAT MIRA” адвокатлик фирмаси адвокати А.Юлдашевнинг иштирокида, судланувчи Ахралов Суннатулла Акмаловичга нисбатан 1-1010-2501/6-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ахралов Суннатулла Акмалович (AXRALOV SUNNATULLA АKMALOVICH) 1992 йил 19 апрелда Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, муқаддам судланган: 11.11.2024 йилда жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан 1 йил 8 ой 18 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жазо ўталмаган, Тошкент шахар, Сергели тумани, Қўйлиқ 6мавзеси,12-уй, 103-хонадонда яшаган, иш бўйича 19.11.2024 йилда «муносиб хулқ атворда бўлиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган. Суд судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, гувоҳнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Ахралов алдаш ва ишончни суистеьмол қилиш йўли билан ўзгалар мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқни такроран қўлга киритиш мақсадида 2024 йил 22 июль куни Миробод тумани Рисовий бозори олдида бўла туриб, мазкур ерда бўлган фуқаро Исломов Содиқжон Баҳромжон ўғлининг ишончига кириб, унинг хонадони хужжатларини тўғирлаб беришини айтиб, бунинг учун унга олдиндан 200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни беришини сўраб, ушбу пулларни ундан олиб, шу кунга қадар берган вадасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. билдириб, у Тошкент шахар худудида турли хилдаги ишларни амалга ошириб келишини, ҳусусан автомобил эшикларини тўғирлаш билан шуғулланишини, у 2024 йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент шахар Сергели тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3қисми “б” банди билан айбдор деб топилиб судланиб чиқганини, шу тариқа ҳозирги кунда қилмишидан пушаймон бўлиб юриганини, у бундан ташқари 2024 йилнинг июль ойлари бошида пулдан қийналиб қолганлиги сабабли Яшнобод туманидаги Раддомга кимдандир пул сўраб борганлигини, ушбу ерда унга нотаниш бўлган кейинчалик исми унга маьлум бўлган М.Акромова билан кўришиб қолганлигини, уни ушбу ерда йиғлаб турганини кўриб ундан нега йиғлаётганини сўраганида, унинг уйини кимдир алдаб сотиб олганлигини ҳозирги кунда ушбу шахс билан судлашиб юрганини айтиб қолганлиги, сўнг у унга йўл йўриқ кўрсатишини айтиб у билан яқиндан танишганлиги, сўнг у унга ишониб, уйига олиб бориб, уйини унга кўрсатганлиги, бундан ташқари уйининг хужжатларини ҳам кўрсатганлиги, сўнг у уларниг уйидан чиқиб кетганлиги, орадан бир неча кун вақт ўтиб, 2024 йилнинг 22 июль куни у М.Акромова ва унинг ўғлини Миробод тумани Рисивий бозор олдидаги Магнит дўкони олдига чақирганлиги, улар ушбу ерга етиб келишганлиги ва унга уй хужжатларидан нусха ва ушбу хужжатларни хал қилиб бериши учун 200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни беришганлиги, у ушбу пулларни олиб бу ердан кетиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, содир этган қилмишига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонда эканлиги, оилада ягона боқувчи эканлиги тўғрисида кўрсатув бериб, ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи С.Исломов суд мажлисида, у 2024 йилнинг 18 июль куни синглиси Тўхтамуродова Мухаббат Яшнобод туманидаги И.Иргашев номидаги туғруқхонада кўзи ёриганлиги сабабли онаси синглисини холидан хабар олиш учун шифохонага борганлиги, шунда шифохонада муаммоли хонадон юзасидан ким биландир сухбатлашиб турганларида, онасини сухбатларини уларга олдиндан таниш бўлмаган, асл исм шарифи уларга кейинчалик маълум бўлган Ахралов Суннатилла Акмалович эшитиб қолганлиги, онаси танишлари билан муаммоли хонадонини маслахатлашаётган вақтларида йиғлаб гапираётганликлари сабабли С.Ахралов онасини сухбатларини эшитиб қолиб онаси билан аввалига танишиб, сўнг онасидан айнан нима масалада ким билан йиғлаб сухбатлашганликларини сўраганида онаси унга хонадонини бир фирибгар шахс алдов йўли билан қўлга киритиб олганлигини, ушбу масалани хал қилиш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилганлигини ушбу ишларни ўйлаб йиғлаётганликларини айтганларида С.Ахралов онасига ушбу ишлар билан ўзи яхши тушунишлигини, бундай ишларни олдинлари хам хал қилиб берганлигини, агарда онаси рози бўлсалар уларни муаммоли хонадонини хам хал қилиб беришини айтганлиги, сўнг С.Ахралов ушбу масалада онаси билан боғланиш мақсадида онасини телефон рақамларини ёзиб олганлиги, шу билан онаси келганларидан сўнг ушбу масалада С.Ахралов билан сухбатлашишганлиги, онаси С.Ахралов билан хонадонини хал қилиш кейинчалик билишича С.Ахралов онаси билан сухбатлашаётган вақтида уларни хонадонини 200 АҚШ долларига хал қилиб беришини айтганлигини, шу билан бирга С.Ахралов ушбу масалада ёрдам бераётганлигини унга онаси айтмасликларини, агарда онаси бу хақда унга айтсалар ва у бундан хабар топса у уни устидан ИИБга ариза бериб юбориши мумкинлигини айтганлиги сабабли онаси С.Ахралов билан ушбу масалада тахминан икки кун сухбатлашсаларда унга бу хақда айтмаганлигини, ушбу сухбатларни орасида С.Ахралов онасига уларни хонадонини муаммоли масаласини хал қилиб бериши учун 200 АҚШ долларини олдиндан беришларини, фуқаролик ишларида кўриб чиқишлари учун хужжат тайёрлаб берадиган шахслар билан кейинчалик ўзлари сухбатлашиб олишларини, ушбу шахслар хизмат хаққиларини кейинчалик ўзларини айтишларини маълум қилганлиги, сўнг онаси унга С.Ахралов билан ўрталарида бўлган сухбатларни айтиб, С.Ахралов уларни хонадонини масаласини хал қилиб беришини айтганлигини, уларни аллдамаслиги юзасидан худони ўртага қўшиб гапирганлиги сабабли унга ишонаётганликларини, шу сабабли С.Ахраловга уларни хонадони масаласини хал қилиб бериши учун унга 200 АҚШ доллари пулларни олдиндан бериши кераклигини, сўнг у танишлари орқали фуқаролик суд ишларида кўриб чиқишлари учун хужжатлар тайёрлаб берганидан сўнг унга яна пул беришини айтганларида у бунга рози бўлганлиги, сўнг 2024 йилнинг 22 июль куни С.Ахраловни ўзи онасига қўнғироқ қилиб Рисовий бозори олдида учрашиб хонадони масаласи юзасидан сухбатлашиб олишни сўраганлиги, онаси бунга рози бўлганларидан сўнг С.Ахралов билан учрашиш учун онаси билан бирга уни олдига боришганлиги, С.Ахраловни кўрган вақтида уни лўли эканлигини билиб онасига С.Ахраловга ишонмаётганлигини, у лўли бўлганлиги сабабли уни ушбу масалани хал қилиб беришга ақли етадиган танишлари бўлиши мумкин эмаслигини айтганида онаси унга яна уни худони ўртага қўшиб гапирган гапларини эслатиб ушбу гаплари сабаб унга ишонаётганликларини айтганлиги, сўнг унга 200 АҚШ доллари миқдорида пул беришганлиги, орадан 1-2 кун ўтгач С.Ахралов унга бир неча маротаба қўнғироқ қилиб, уйни хужжатларини расмийлаштриш учун пул етмаганини, шунга пул қўшимча пул беришини айтганида, у унга бошқа пул бера олмаслигини айтганлиги, сўнг С.Ахралов онасига ҳам қўнғироқ қилиб ундан ҳам пул сўраганини билганлиги, сўнг 2024 йил 25 июль куни у С.Ахраловга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраб профилактика инспекторини ёнига борган вақтида танишлари С.Ахраловни туғруқхонадан топиб профилактика инспекторини ёнига олиб келишган бўлганлиги, шу вақти С.Ахралов унга олган 200 АҚШ долларини 2 кун ичида қилиб беришини айтганлиги, ҳозирда судланувчи С.Ахралов унга 200 АҚШ долларини тўлиқ қайтариб берганлиги, унга нисбатан даъвоси йўқлиги, унга нисбатан енгиллик бериш ҳақида кўрсатув берди. Тарафларнинг розилиги билан дастлабки тергов сўроқ қилинган гувоҳ М.Акрамовани кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилди. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, С.Ахраловнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчининг суддаги кўрсатувлари, юзлаштириш баённомаси, таниб олиш учун кўрсатиш тергов ҳаракатининг банномаси билан ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган деб топади. Суд, судланувчи С.Ахраловнинг 2024 йил 22 июль куни Миробод тумани Рисовий бозори олдида бўла туриб, мазкур ерда бўлган фуқаро Исломов Содиқжон Баҳромжон ўғлининг ишончига кириб, унинг хонадони хужжатларини тўғирлаб беришини айтиб, бунинг учун унга олдиндан 200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни беришини сўраб, ушбу пулларни ундан олиб, шу кунга қадар берган вадасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишда ифодаланган қилмиши фирибгарлик, яъни такроран алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, С.Ахраловга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, шунингдек, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган моддий зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганлиги ва унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, ЖКнинг 59моддаси 8-қисми ҳамда 61-моддаси тартибида, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, жабрланувчи С.Исломовга етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ қопланганлиги ва унинг судланувчи С.Ахраловга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини; ашёвий далил деб эътироф қилинган 2 дона 100 АҚШ доллари купюралари жабрланувчи С.Исламовга тилхат асосида топширилганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471- 473-моддаларига амал қилиб, суд ҲУК М Қ И Л А Д И: Ахралов Суннатулла Акмалович (AXRALOV SUNNATULLA АKMALOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми, 61-моддалари тартибида, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2024 йил 11 ноябрдаги ҳукми юзасидан ўталмаган жазони қисман қўшиш йўли билан С.Ахраловга узил-кесил ўташ учун иш ҳақининг йигирма фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил 1 (бир) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. С.Ахраловга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисми талаблари тушунтирилсин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. С.Ахраловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчи С.Исламовга етказилган моддий зарарни ўрни тўлиқ қопланганлиги ва унинг судланувчи С.Ахраловга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Ашёвий далил деб эътироф қилинган 2 дона 100 АҚШ доллари купюралари жабрланувчи С.Исламовга тилхат асосида топширилганлиги инобатга олинсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи судья: С.Мамадиев