← Назад
Решение #89156 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 273 | 2 | code_article | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/75-сонли
2025 йил февраль ойининг «05» куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи
Б.Фатҳуллаев
ва
унинг
ҳимоячиси
адвокат
Ф.Сайсултановларнинг иштирокида, Фатҳуллаев Билол Ҳабибулло
ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Фатҳуллаев
Билол
Ҳабибулло
ўғли
(FATHULLAYEV BILOL HABIBULLO O’G’LI),
2002 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, ёлланма ишчи, бўйдоқ,
муқаддам судланмаган, ишсиз, Тошкент шаҳар,
Учтепа тумани, “Фақирий 2-тор” кўчаси, 12-уйда
яшовчи, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, 2025 йил
01 октябрдан буён қамоқда сақланаётган,
айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси
2-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Фатҳуллаев Билол Ҳабибулло ўғли гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2024 йилнинг 01 октябрь куни
интернет жаҳон ахборот тармоғининг “Телеграм” мессенджеридаги
дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум
шахснинг электрон ҳамёнига 400.000 сўм миқдоридаги пулларни
ташлаб бериб, у юборган жойлашув бўйича ўзининг бошқарувидаги
давлат рақами 01 X 642 JB бўлган “Дамас” русумли автомашинада
ҳаракатланиб келиб, Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида жойлашган
“Dubai” номли ресторан атрофидаги ер майдонидан “гашиш”
гиёҳвандлик моддасини қўлга киритиб, Чилонзор тумани “Заргарлик”
5-тор кўчасига келиб, ўзида шубҳа уйғотганлиги сабабли, Чилонзор
иштирокида, унинг ёни кўздан кечирилганида, унинг эгнида бўлган
шимининг чап чўнтагидан целофан-пакетга ўралган, жигар рангли,
ўткир ҳидли, мумсимон модда мавжудлиги аниқланиб, тегишли
тартибда расмийлаштириб олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2024 йил 02 октябрдаги № 3908сонли хулосасига кўра, Б.Фатҳуллаевдан олинган модда таркибида фаол
гиёҳванд модда “театрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда
“гашиш” деб аталиши ва унинг вазни 0,88 граммга тенг эканлиги
аниқланган.
“Гашиш” гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 12.11.2015 йилдаги 330-сонли Қарорининг 1-иловасига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган
гиёҳвандлик воситалари туркумига киради.
Судланувчи Б.Фатҳуллаев суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, у бундан бир неча ой олдин Сергели туманида жойлашган
автомашина бозорида машиналарнинг эҳтиёт қисмларини сотиш билан
шуғулланишини, у бундан бир ой олдин яъни 2024 йил сентябрь
ойининг бошида ўз телефон аппарати орқали “Telegram” ижтимоий
тармоғига кириб, “Tuz Koz” номли гуруҳдан гиёҳвандлик моддасини
буюртма қилганлигини ва ушбу гиёҳвандлик моддасини истеъмол
қилишни бошлаганлигини, 2024 йил 01 октябрь куни у ҳар доимгидек
ўз телефон аппарати орқали “Telegram” мессенджерига кириб, “Tuz Koz”
номли гуруҳдан гиёҳвандлик моддасини харид қилмоқчи бўлганлигини,
сўнгра ушбу гуруҳнинг ботида бўлган, унга нотаниш бўлган бир шахс
номидаги пластик картасига 400.000 сўм пул ташлаб берганлигини ва
ушбу бот унга гиёҳвандлик моддасини олиши керак бўлган манзилни
юборганлигини, сўнгра, у шу куни, яъни 2024 йил 01 октябрь куни соат
19:30ларда ўз бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01X642JB бўлган
“Damas” русумли автомашинаcида ботдан келган манзил орқали
Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида жойлашган “Dubai” номли
рестораннинг олдига келганлигини, сўнгра, у ўз автомашинасидан
тушиб, манзил бўйича юрганлигини ва қурилиш ишлари бўлаётган бир
участканинг олдига келиб қолганлигини, сўнгра, ушбу участканинг ер
майдонида бўлган, целофан пакетга ўралган жигар рангли мумсимон
модда борлигини кўрганлигини ва у ушбу моддани олиб ўз
автомашинасига ўтираётган вақтида, бу ерга ИИО ходимлари келиб,
ундан бу ерда нима иш билан шуғулланаётганини сўрашганлигини ва
улар унинг ён-атрофини текшириб кўришганида, шимининг чап
чўнтагидан целлофанга ўралган “гашиш” моддасини икки нафар
холислар иштирокида расмийлаштириб олишганлигини, у бошқа
шахсларга гиёҳвандлик воситаларини умуман сотмаганлигини ва
ўтказмаганлигини, унинг шериклари бўлмагани, ёнидан топилган барча
2
гиёҳвандлик воситаларини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганини
айтиб, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади
бўлмаганлигини,
ҳозирда
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини инобатга
олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Б.Фатҳуллаев унга эълон қилинган айбловга қисман
иқрор бўлса-да, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган
қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Жумладан, гувоҳ Ғ.Эргашев суд мажлисида, 2024 йил 01 октябрь
куни Чилонзор тумани Заргарлик 5-тор кўчаси олдида берилган кечки
йўриқномасида унга хизмат олиб бориш вазифаси юклатилганлигини,
шунда у ўзига бириктирилган ҳудудда хизмат қилаётган вақтида соат
тахминан 19:30 ларда Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида жойлашган
“Dubai” номли ресторанинг олдида турган давлат рақам белгиси
01X642JB бўлган “Дамас” русумли автомашинаси шубҳа уйғотгани
сабабли ҳайдовчини олдини текширмоқчи бўлганликларини, сўнг
автоуловдаги шахс ўзини оддий холдай ўзини тутмай, нимадирдан
қўрқишни бошлашганлигини, 2 нафар холисларни жалб қилиб “Дамас”
автоуловини олдига олиб келганлигини, улар билан биргаликда давлат
рақами 01 X 642 JB бўлган “Дамас” русумли автомашинасини олдида
турган, холисларга хамда уларга илгари таниш бўлмаган Фатҳуллаев
Билол Ҳабибулло ўғлини ёнини ва автоуловини кўздан кечиришларини
айтганликларини, холисларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
74-моддаси холисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қисқача
тушунтириб ўтганликларини, шу билан уларни иштирокида кўздан
кечиришни бошлашганликларини, кўздан кечиришдан аввал улар
ҳайдовчи фуқародан ёнида ноқонуний нарса гиёҳванд, психотроп модда,
ўткир тиғли совуқ қуроллар шунга ўхшаш нарсалар бор ёки йўқлигини
сўраганликларини, Фатҳуллаев Билол Ҳабибулло ўғлини ёнини
текширганликларини ва уни эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагидан
целофан-пакетга ўралган жигар рангли мумсимон модда борлигини
аниқланганлигини, ушбу нарса нима деб ундан сўраганларида ушбу
модда “гашиш” гиёҳванд моддаси эканини билдириб, ўзининг
истеъмоли учун олиб юрганини маълум қилгани ҳақидаги кўрсатуви
билан;
бундан ташқари, судланувчи Б.Фатҳуллаевнинг жиноят содир
этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги,
тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини
кўздан
кечириш,
юзлаштириш
баённомалари,
суд-кимёвий
экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил
деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
далиллар билан ўз тасдиғини топди.
3
судланувчи Б.Фатҳуллаевнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо
берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини
ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва
бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш,
сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
Жиноят
кодекси
273-моддасининг
2-қисми
билан
нотўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган
ва
баҳоланган
маълумотлардан
фойдаланиш
мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва
455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва
суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган
бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув,
дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи,
гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов
ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ,
ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва
текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи
қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар
бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб
қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим.
4
Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда
топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда)
қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга
яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги,
экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва
ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб,
айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши
керак” деб кўрсатилган.
Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Фатҳуллаевга
нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина ундан олинган “гашиш”
гиёҳвандлик воситасини целофан пакетга ўралганига таянгани, бошқа
мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган.
Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи Б.Фатҳуллаев ўз
кўрсатувларида, у 1-2 йилдан буён гашиш гиёҳвандлик воситасини,
истеъмол қилиб келишини, у ҳафта давомида 4-5 марта истеъмол
қилишини, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш
мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида
кўрсатув берди.
Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2024 йил 29 октябрдаги 2794-сонли далолатномасига
кўра, каннабиноид наркомания (гашиш,спайс) касаллигига чалинган
бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги
аниқланган.
Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда
тергов ҳаракатлари давомида Б.Фатҳуллаев “гашиш” гиёҳвандлик
воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун
сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда холис ҳам суд мажлисида шу
ҳақида кўрсатув берган. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида
Б.Фатҳуллаев гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни
ўтказиш мақсади исботланмаган.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши
юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи Б.Фатҳуллаев
томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир
ҳаракат
амалга
оширилганлигини
тасдиқловчи
далиллар
аниқланмаганлигини,
иш
ҳужжатларига
кўра
Б.Фатҳуллаев
(гашиш,спайс) гиёҳвандлик касаллигига чалинган бўлиб, ушбу
касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганлигини
инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини
айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд
судланувчи Б.Фатҳуллаевнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш”
5
гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф
равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта
квалификация қилишни лозим топади.
Суд, судланувчи Б.Фатҳуллаевга жазо тайинлашда судланувчининг
айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан
жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд
эмас деб баҳолайди.
Шу билан бирга, судланувчи Б.Фатҳуллаевга жазо турини танлашда
содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф
этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида
кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган
жиноятнинг
ижтимоий
хавфлилик
даражасини,
жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида
назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни лозим
топади.
Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
Б.Фатҳуллаев гиёҳвандлик билан изтироб чекиши ҳамда мажбурий
тартибда даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, суд унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддасига асосан суд
ашёвий далил тариқасида олинган вазни 0,85 гр. “гашиш” гиёҳвандлик
воситаларини йўқ қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462,
463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Фатҳуллаев Билол Ҳабибулло ўғли (FATHULLAYEV BILOL
HABIBULLO O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда
айбли деб топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Фатҳуллаев Билол Ҳабибулло ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 01 октябрдан 2025 йил
6
05 февралга қадар қамоқда сақланган вақтини (128 кун) ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
11 (ўн бир) ой 6 (олти) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш
жойида ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Тошкент шаҳари Учтепа тумани ИИО
ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Б.Фатҳуллаевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Б.Фатҳуллаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
Б.Фатҳуллаевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач
бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан
Б.Фатҳуллаевга нисбатан каннабиноид наркоманиядан (гашиш,спайс)
мажбурий тартибда даволаниш чораси қўлланилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 21 январдаги
10112-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
0,85 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ
қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
7
А.А.Мухиддинов