← Назад
Решение #89193 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 223 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 464 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| бандидан ушбу Кодекс | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1010-2401/775-сонли
2025 йил февраль ойининг 05 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ВКА
режими орқали,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи Қ.Қарчибоев ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев,
жабрланувчи Н.Авазова ва Ж.Айтимбетовларнинг иштирокида,
Қарчибоев Қахрамон Абдилхай ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб
чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Қарчибоев Қахрамон Абдилхай ўғли (QARCHIBOYEV
QAXRAMON ABDILXAY O`G`LI) 1990 йил 05 декабрь куни
Наманган вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
бўйдоқ, ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича
Тошкент вилояти Оҳангарон туман судининг 2015 йил
07 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан
6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган бўлиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб,
тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов
муддати
белгиланган,
судланганлик
ҳолати
тугалланган, Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани,
“Паросмон” МФЙ, “Жумазор” кўчаси, 1-уйда яшовчи, иш
бўйича “сиртдан қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2024 йил 18 ноябрдан қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида
олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди,
169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Қарчибоев Қахрамон Абдилхай ўғли ўзгалар мулкини
яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида таниши Айтимбетов
Жамал Кенжабаевич билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб,
2024 йил 08 июль куни соат 06:00да Тошкент шаҳар, Бектемир тумани
ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ деҳон бозори” АЖ ичкарисидаги гул
маҳсулотлари сотиладиган расталар олдидаги ҳаммом ёнида бўла туриб,
шу ерда ухлаб ётган Авазова Насиба Муминовнага тегишли бўлган нархи
150.000 сўмлик пушти рангли аёллар сумкасини ва унинг ичида бўлган
нархи 150.00 сўмлик қора рангли аёллар кўйлагини, нархи 40.000 сўмлик
соябонини, нархи 20.000 сўм бўлган бир жуфт қора рангли
шиппакларини, нархи 100.000 сўмлик пушти рангли аёллар кўйлаги ва
лозимини, нархи 80.000 сўмлик пушти рангли кўйлаги ва лозимини,
нархи 2.000.000 сўмлик “OPPO A-18” русумли уяли телефон аппаратини ва
уни қувватлагичини, нархи 15.000 сўм бўлган қора рангли бир жуфт
қулоқчинларни,
Н.Авазовани
номига
“Xalqbanki”
томонидан
расмийлаштирилган ичида пул маблағлари бўлмаган 8600 0604 6283
2966 серияли пластик картани, Н.Авазовани номига “Xalqbanki”
томонидан расмийлаштирилган ичида 2.200.000 сўм миқдорида пул
маблағлари бўлган 5614 6820 0368 3259 серияли пластик картани ва
200.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Судланувчи Қ.Қарчибоев суд мажлисида айбига қисман иқрор
бўлиб, 2024 йил 07 июль куни соат 22:00ларда Бектемир тумани
ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖни олд қисмидаги бекат
ёнидан таниши “Эшон” исмли шахс ва А.Тошобобевлар бирга қовун
маҳсулотини истеъмол қилиб ўтирган вақтида уларни ёнида унга
нотаниш бўлган Айтимбетов Жамол исмли шахс ҳам уларни олдига келиб
улар билан бирга қовун истеъмол қилиб ўтирган вақтида уларни олдига
ИИО ходимлари келиб уни ва А.Тошбобоевни Бектемир тумани ИИО ФМБ
4-сонли ИИБ биносига олиб бориб, мазкур жойда улар билан суриштирув
ишларини олиб бориб, уларни шахсини аниқлаштириб, уларни ИИБ
биносидан чиқариб юборишганини, шунда у А.Тошбобоев билан бирга
Бектемир тумани ҳудудида жойлашган “Тошкент қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари” АЖни ичкарисидаги ташландиқ бинога бориб, ўтирган
вақтида уларни олдига Ж.Айитимбетов келиб, телефон аппаратини
кимдир ўғирлаб кетганлигини уларга айтганлигини, у телефон
аппаратини ҳимоя коди бормиди дея сўраганида унга коди борлигини
айтгани, сўнг Ж.Айтимбетовни телефон аппаратини турли жойлардан
излашгани, аммо топа олишмагани, сўнг А.Тошбобоев ва Ж.Айтимбетов
билан бирга бозор ичкарисидаги овқатланиш жойида бирга овқатланиб
ўтиришгани, овқатланиб бўлганларидан сўнг А.Тошбобоев уларга иши
борлигини билдириб, уларни олдидан кетиб қолгани, сўнг у
Ж.Айтимбетов билан бирга бозор ичкарисидаги гул маҳсулотлари
сотиладиган жойни ёнидан ўтиб кетаётган вақтида шу ўртада
жойлашган ҳожатхона олдида унга нотаниш бўлган Авазова Насиба
исмли аёл ухлаб ётганлигига кўзи тушгани, Ж.Айтимбетов унга мазкур
аёлни ёнида нарсалари борлигини ва ушбу нарсаларни ўғирлик йўли
билан қўлга киритишни таклиф қилиб, унга ҳожатхона ён қисмидаги
2
йўлдан ҳаракатланиб кетишини ва у Н.Авазовага тегишли бўлган
сумкани у томонга отиб юборишини билдирганлигини, уни таклифига
рози бўлиб, йўлнинг нариги томонига ўтиб, йўл бўйида турган вақтида
Ж.Айтимбетов шу ерда бўлган панжарадан у томонга аёллар сумкасини
улоқтирганини, у мазкур сумкани қўлига олиб, сал четроқга олиб
қўйганлигини, сўнг Ж.Айтимбетов уни ёнига келиб, мазкур сумкани
қўлига олиб, у билан бирга бозорни ичкари қисмидаги ташландиқ жойга
борганлигини, ушбу вақт Ж.Айтимбетов мазкур сумкани ички қисмини
кўздан кечиришни бошлаган вақтида сумка ичидан Н.Авазовага тегишли
бўлган бир дона уяли телефон аппарати ва турли хил кийим-кечаклар
борлигини кўргани, унга Н.Авазованинг уяли телефон аппаратини
берганлигини, шунда у мазкур телефон аппаратини ўзи билан бирга
олиб, бозор ичкарисидаги телефон аппарати сотадиган шахсларни
олдига бориб, нархини арзон айтишгани сабабли телефон аппаратини
сотмасдан бозор ичкарасидан Ж.Айтимбетовни излаганлигини, аммо
топа олмаганлигини, сўнг эртаси куни Наманган вилояти, Тўрақўрғон
тумани ҳудудида жойлашган “Чорсу” бозорига бориб, унга нотаниш
бўлган шахсга мазкур телефон аппаратини ўғирлик йўли билан қўлга
киритилганлигини айтмасдан телефон аппарати ўзига тегишли
эканлигини маълум қилиб, ноъмум шахсга 75.000 сўмга сотиб, пулларни
шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборгани, Ж.Айтимбетовнинг уяли телефон
аппаратини ўғирламагани, ушбу жиноятга алоқаси йўқлигини билдириб,
ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо
тайинлашни сўради.
Судланувчи Қ.Қарчибоев эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади.
Жумладан, жабрланувчи Н.Авазова суд мажлисида, ҳозирги кунда
Тошкент шаҳрини турли жойларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб
келишини, 2024 йил 08 июль куни Беткемир тумани ҳудудида
жойлашган “Бектемир” номли автомошиналар турадиган жойда тонгача
ўтириб соат 04:50 ларда бир ўзи “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ
ичкарисидаги гул маҳсулотларини орқа қисмидаги ювиниш жойига
бозор ичкарисидан ҳаракатланиб келаётган вақтида унга нотаниш
бўлган Тошбобоев Аслиддин, Айтимбетов Жамал ва Қарчибоев Қаҳрамон
исмли шахслар бир-бирига қараб “ана у келябди” дея уни кўрсатишгани,
шунда уларни гапларига парво қилмасдан бозор ичкарсидан
ҳаракатланиб чўмилиб кийимларини ювиш учун ювиниш хонасини ёнига
борган вақтида ювиниш хонаси ёпиқ эканлигини кўриб, мазкур жойнинг
олд қисмида ўтирган вақтида уни олдига келиб А.Тошбобоев,
Ж.Айтимбетов ва Қ.Қарчибоевлар ўзидан-ўзи унга гап отишини бошлаб,
унга турли хил гапларни айтиб туришган вақтида шу ерда хизмат олиб
бораётган ИИО ходимлари уларни олдига келишиб, ундан мазкур жойда
3
нима иш қилиб юрганлигини сўрашганида ИИО ходимларига ювиниш
хонасини очилишини кутиб ўтирганлигини маълум қилгани, ИИО
ходими ўз ишини даъвом эттириб уни олдидан кетиб қолгани, ушбу
вақтда А.Тошбобоев, Ж.Айтимбетов ва Қ.Қарчибоевлар уни олдига келиб
турли хил гапларни гапириб мазкур жойда ўтирмаслигини
билдирганини, уларга “нима ишларинг бор сизларга халақит бериб
турганим йўқ” дея айтиб бироз мазкур жойда ўтирган вақтида кеч пайт
ухламаганлиги сабабли ёнида бўлган пушти рангли сумкасини ёнига
қўйиб ухлаб қолгани, бироздан сўнг кўзини очиб қараса ёнида бўлган
сумкаси йўқлигини кўриб, ён атрофдан сумкасини излаганлигини, аммо
топа олмагани, сўнг бозор ичкарсидан чиқиб йўл бўйида ҳаракатланиб
келаётган шахсни олдига бориб ушбу шахсни телефон аппаратидан
102 рақамига қўнгироқ қилиб ИИО ходимларини чақирганлигини, унга
фуқаролик паспортини қайтариб беришганлигини баён қилиб, унга
етказилган моддий зарар судланувчилар томонидан қопланганлигини
айтиб, суддан Қ.Қарчибоевга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни
сўради.
Гувоҳ Ж.Айтимбетов ВКА режими орқали суд мажлисида, “Қўйлиқ”
бозоридаги телефон аксессуарлари сотадиган дўконда сотувчи бўлиб
ишлагани, жабрланувчи Н.Авазованинг эпизоди бўйича судлангани,
2024 йил 07 июль куни соат 22:00ларда ишларини бўлиб, Бектемир
тумани ҳудудида жойлашган “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖни олд
қисмидаги бекат ёнидан ўтиб кетаётган вақтида таниши “Эшон”ни кўриб
қолиб у билан ўзаро гаплашиб турган вақтида уни ёнида унга нотаниш
бўлган Қарчибоев Қаҳрамон исмли шахс ҳам бор бўлгани, шунда улар
билан ўзаро гаплашиб ўтирган вақтида яна бир нафар унга нотаниш
бўлган Тошбобоев Аслиддин исмли шахс ҳам уларни олдига қовун
маҳсулотини олиб келиб ўтирганлигини, шунда бирга қовун истеьмол
қилиб ўтирган вақтларида Миллий гвардия ходимлари келиб
А.Тошбобевни қўлида бўлган пичоқни кўриб у билан суриштирув
ишларини олиб бориш мақсадида А.Тошбобев, Қ.Қарчибоев ва
Эшонларни ўзлари билан бирга олиб кетишгани, у эса мазкур жойда бир
ўзи қолиб автобус бекатида ухлаб қолгани, 2024 йил 08 июль куни соат
04:30ларда бекатда ухлаб ётган жойидан уйғониб туриб, эгнида бўлган
сариқ рангли спорт кийимини ичида бўлган “Redmi 9” русумли уяли
телефон аппаратини йўқлигини кўргани, ён атрофдан телефон
аппаратини излаганлигини, аммо топа олмагани, сўнг шу ердан ўтиб
кетаётган шахсларнинг телефон аппаратидан ўзини телефон аппаратига
қўнгироқ қилган вақтида ҳеч ким жавоб бермагани, сўнг “Эшон” исмли
танишини излаб “Тошкент қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари улгуржи
бозори” АЖни ичкари қисмидаги у ўтирадиган жойга борган вақтида
Эшонни ўрнида Қ.Қарчибоевни ётганлигини кўриб, ундан Эшонни
қаерда эканлигини сўрган вақтида у Эшонни бир жойга чиқиб
4
кетганлигини маълум қилиб, қовун маҳсулотини еб ўтирган жойдаги
кўрпача қаерда эканлигини сўраганида кўрпача бекатда турганлигини
маълум қилиб, унга ухлаб ётган вақтида уни ёнида бўлган телефон
аппаратини кимдир ўғирлаб кетганлигини айтгани, шунда у билан бирга
ухлаб қолган автобус бекатига борган вақтида у кўрпачасини олиб яна
мазкур у ухлаб ётган жойга қайтиб келган вақтларида Эшон ва
А.Тошбобевлар бир жойдан чиқиб уларни олдига келишганлигини, ушбу
вақти улардан телефон аппаратини “ўғирламадингизларми” дея сўраган
вақтида улар телефон аппартини олмаганликларини билдиришгани,
шунда уларни қилган ишидан жаҳли чиқиб сал нарироққа бориб яна
орқасига қайтиб келган вақтида Қ.Қарчибоев унга “Қўйлиқ деҳқон
бозори”АЖ атрофидаги ўғриларни яхши танишини ва хамма ўғрилар уни
олдига келса улардан сўраб телефон аппаратингни қайтариб олиб
беришини айтиб ундан телефон аппаратини топиб берса суюнчисига
қанча миқдорда пулларни беришини сўраганлигини, аммо Қ.Қарчибоев
унинг телефон апаратини ўғирлаганлигини билмаслиги, ҳозирда ҳеч
кимга нисбатан даъвоси йўқлиги ҳақида крсатув берди.
Бундан ташқари, судланувчи Қ.Қарчибоевнинг айби жиноят ишида
тўпланган жабрланувчининг унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб
ёзган аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан
кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуръатлар, ашёни
олиш тўғрисида, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш, нарсани кўздан
кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш,
юзлаштириш баённомалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш
қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ исботини топган.
Шунингдек, суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи
Қ.Қарчибоевнинг “Н.Авазовага тегишли муҳим шахсий ҳужжат
ҳисобланган фуқаролик паспортини эгаллаб, нобуд қилиш”да
ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
227-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган
деб ҳисоблайди.
Қонун мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
227-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъектив томони айб
тўғри қасд шаклида, ғаразли ёки бошқа паст ниятлар (қасос, рашк ва
бошқалар) мавжуд бўлиши шартлиги билан тавсифланади.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Қ.Қарчибоев воқеа
куни жабрланувчи Н.Авазова ўзига тегишли сумкаси ва унинг ичида
бўлган буюмларни автобус токчасида қолдирганидан фойдаланиб,
ўғирлик содир этиб, воқеа жойидан яширинган. Қ.Қарчибоев ўғирлик
жиноятини содир этиш жараёнида, Н.Авазовага тегишли сумка ичида
унинг фуқаролик паспорти борлигини билмаган ва Қ.Қарчибоевнинг
қасди фуқаролик паспортини эгаллашга қаратилмаган.
5
Дастлабки тергов ва суд тергови даврида судланувчи Қ.Қарчибоевни
ғараз ёки паст ниятларда Н.Авазованинг фуқаролик паспортини эгаллаш
мақсади бўлганлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
95-моддасида белгиланган бирор бир алоқадор, мақбул ва ишончли
далил билан тасдиғини топмади.
Бундан ҳолатда, суд судланувчи Қ.Қарчибоевнинг ҳаракатида
А.Ғаниевнинг фуқаролик паспортини эгаллаб, яшириш жиноят
аломатлари бўлмаганлиги сабабли унга Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан ортиқча айб эълон
қилинганлиги учун унинг айбловидан мазкур моддани чиқаришни лозим
топади.
Шунингдек суд, тергов органи томонидан Қ.Қарчибоевнинг “ўғирлик,
яьни жабрланувчи Ж.Айтимбетовнинг кийимидан баҳоси 550.000 сўм
бўлган “RedMi 9” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда
талон-торож қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан нотўғри
айбланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 5-банди 1 ва
2-хатбошиларида, “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш
бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган
тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан
фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин.
Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан
фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз
аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга
олишлари керак...” деб тушунтирилган.
Жиноят иши ҳужжатларида ва суд мажлисида аниқланган
ҳолатларга кўра, жабрланувчи Ж.Айтимбетов суд мажлисида унинг уяли
телефон апаратини ким ўғирлаганини билмаслиги, Қ.Қарчибоевнинг
алоқаси бор-йўқлигини ҳам билмаслиги ҳақида кўрсатув берган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг:
-22-моддасида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча
6
ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб
чиқилиши кераклиги, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал
қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам
оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган,
ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши
лозимлиги;
-23-моддасида айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни
бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги;
-463-моддаси 1-қисмида айблов ҳукми тахминларга асосланган
бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда
айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина
чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича
барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида
маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма
шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган
ишончли далилларгина асос қилиб олиниши кўрсатилган.
Суд мажлисида Қ.Қарчибоев 2024 йил 8 июль куни жабрланувчи
Ж.Айтимбетовнинг эпизоди бўйича ўғирлик содир этганини исботловчи
далиллар аниқланмагани ҳамда мазкур далиллар дастлабки тергов
даврида ҳам олинмагани, ушбу эпизод шубҳа остида қолган бўлиб, суд
мажлисида бартараф этиш имкониятлари тугаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 464-моддасига мувофиқ,
жиноий ҳодиса юз бермаган бўлса, судланувчи содир этган қилмишда
жиноят таркиби бўлмаса, жиноят содир этилишига судланувчи дахлдор
бўлмаса, жиноят бошқа шахс томонидан содир этилганлиги аниқланса,
шунингдек судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил
текширилгандан кейин ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаса, суд ушбу
модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган асосга кўра
судланувчини оқлайди.
Суд, айбловнинг мазкур қисми бўйича Қ.Қарчибоевнинг ҳаракатида
жиноят таркиби бўлмаганлиги ҳамда содир этилган жиноятга унинг
даҳли бўлмаганлиги сабабли уни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз деб топиб, уни
реабилитация этишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
83-моддаси 2,3-қисмларига асосан жиноят ишини шу қисмини
тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, Қ.Қарчибоевнинг айбловидан
“такроран” зарурий белгисини чиқариб, унинг жиноий ҳаракатини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандидан
ушбу Кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в” бандига қайта малакалаб,
“Қ.Қарчибоев бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
жабрланувчи Н.Авазованинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож
7
айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, судланганлик
ҳолати тугалланганини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини,
жабрланувчининг ҳозирда даъвоси йўқлигини, моддий зарар
қопланганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига
асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд
эмас деб баҳолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак” деб тушунтирилган.
Шу сабабли, судланувчи А.Юлдашевга нисбатан жазо тури ва
миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33-моддаси
талабига амал қилиб, ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган
одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят
учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори
талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрор бўлиб,
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, у айбли
деб топилаётган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини
тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457,
462, 463, 465-468, 471, 472, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд
ҲУКМ
Қарчибоев Қахрамон Абдилхай ўғли (QARCHIBOYEV QAXRAMON
ABDILXAY O`G`LI)нинг 1-эпизод бўйича (жабрланувчи Ж.Айтимбетовнинг
эпизоди) қилмишида жиноят таркиби бўлмагани ва содир этилган
жиноятга даҳли бўлмагани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбсиз деб топилиб, реабилитация
қилинсин ва жиноят ишининг шу қисми ЖПКнинг 83-моддаси
2,3-бандларига асосан тугатилсин.
8
Қ И Л Д И:
ABDILXAY O`G`LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми
“в” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади
ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинлансин.
Қарчибоев Қахрамон Абдилхай ўғлига Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 18 ноябрдан 2025 йил
05 февралга қадар қамоқда сақланган вақти (79 кун) ҳамда ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун иш
ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда
1 (бир) йил 4 (тўрт) ой 3 (уч) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ёки ўз иш
жойида ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи
органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган
кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукмни ижросини таъминлаш Наманган вилояти, Тўрақўрғон
тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Қ.Қарчибоевга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Қ.Қарчибоевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт
чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.
Қ.Қарчибоевга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда
бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлиги инобатга
олинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри:
9
А.А.Мухиддинов