← Назад
Решение #89229 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил февраль ойининг 05 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья С.Мамадиев,
судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат
айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи А.Раҳимжонов ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA-HIMOYA”
адвокатлик фирмасининг адвокати Ш.Юльчиева, жабрланувчи А.Абраматов ва
А.Абраевнинг иштирокида, Раҳимжонов Абдураҳмон Жахонгир ўғлига
нисбатан 1-1006-2402/1171-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Раҳимжонов
Абдураҳмон
Жахонгир
ўғли
(RAHIMJONOV ABDURAHMON JAXONGIR O’G’LI),
2000
йил
15 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланган: жиноят ишлари
бўйича Янгиҳаёт туман судининг 2024 йил 4 январдаги
ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276моддаси 2-қисмининг “а” банди билан 3 (уч) йил
муддатга
озодликдан
маҳрум
қилиш
жазоси
тайинланган, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес
шаҳарчаси, 26-уй, 12-хонадонда яшайди, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
26.09.2023 йилдан қамоқда сақланмоқда, айблов
хулосаси нусхасини муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди, 168моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 168-моддаси 3қисми “б” банди, 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи А.Раҳимжонов алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли
билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 05.06.2023 йилда
танишлари Зухриддинов Хасан Зиёвуддин ўғли, Алимжанов Рўзиодил
Махмуджон ўғли ва укаси Раҳимжонов Абдумавлон Жахонгир ўғлилар
(жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 августдаги
ҳукмига кўра судланишган) билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ
бўлишиб, Тошкент шаҳрига келиб, бир марталик ёлланма ишчи бўлиб
ишлаётган Расулов Акбаржон Сафар ўғлига уларнинг банкда музлатилган
пуллари борлигини, ушбу пулларни Тошкент шаҳрида жойлашган савдо
мажмуалари орқали ечиб олишнинг имкони борлигини, ўзларининг
тадбиркорлик фирмаси мавжудлигини, фуқаролик паспорти ва пластик картаси
бор шахсларни ишга олишини, уларга ойлик маоши сифатида пластик
картасига пул ташлаб беришини, бунинг учун унга хизмат ҳаққи сифатида
300.000 сўм беришини айтиб, уни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида
жойлашган “Идея” савдо марказига олиб келиб, унинг номига 20.124.000
сўмлик “Мi 13 LITE 8/256 Blue” русумли уяли телефон аппарати, “LG GCB459SMUM” русумли музлаткич маиший техникаларни кредит асосида
расмийлаштириб олдиришиб, ушбу маиший техникаларни ўзлари билан олиб
кетиб, уларни дастлабки тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган
шахсларга сотиб юборишиб, тўланиши лозим бўлган кредит пулларини
сўндирмасдан, пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.
Бундан ташқари, А.Раҳимжонов ўзининг жиноий фаолиятини давом
эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритиш мақсадида, 06.06.2023 йилда танишлари Зухриддинов
Хасан Зиёвуддин ўғли, Алимжанов Рўзиодил Махмуджон ўғли ва укаси
Раҳимжонов Абдумавлон Жахонгир ўғлилар билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Тошкент шаҳрига келиб, бир марталик
ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган Абраев Асқарали Нормаматовичга уларнинг
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни Тошкент шаҳрида
жойлашган савдо мажмуалари орқали ечиб олишнинг имкони борлигини,
ўзларининг тадбиркорлик фирмаси мавжудлигини, фуқаролик паспорти ва
пластик картаси бор шахсларни ишга олишини, уларга ойлик маоши сифатида
пластик картасига пул ташлаб беришини, бунинг учун унга хизмат ҳаққи
сифатида 250.000 сўм беришини айтиб, уни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор
туманида жойлашган “Идея” савдо марказига олиб келиб, унинг номига
20.192.000 сўмлик “Redmi 12c 4/128GB Ocean Blue” русумли уяли телефон
апарати, “LG GC-F569PBAM” русумли музлаткич маиший техникаларни
кредит асосида расмийлаштириб олдиришиб, ушбу маиший техникаларни
ўзлари билан олиб кетиб, уларни дастлабки тергов давомида аниқлашнинг
имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборишиб, тўланиши лозим бўлган кредит
пулларини сўндирмасдан, пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборишган.
Бундан ташқари, А.Раҳимжонов ўзининг жиноий фаолиятини давом
эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритиш мақсадида, 06.06.2023 йилда танишлари Зухриддинов
Хасан Зиёвуддин ўғли, Алимжанов Рўзиодил Махмуджон ўғли ва укаси
Раҳимжонов Абдумавлон Жахонгир ўғлилар билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Тошкент шаҳрига келиб, бир марталик
ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган Тўраева Нилуфар Мўминовнага уларнинг
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни Тошкент шаҳрида
жойлашган савдо мажмуалари орқали ечиб олишнинг имкони борлигини,
ўзларининг тадбиркорлик фирмаси мавжудлигини, фуқаролик паспорти ва
пластик картаси бор шахсларни ишга олишини, уларга ойлик маоши сифатида
пластик картасига пул ташлаб беришини, бунинг учун унга хизмат ҳаққи
сифатида 250.000 сўм беришини айтиб, уни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор
туманида жойлашган “Идея” савдо марказига олиб келиб, унинг номига
19.796.000 сўмлик “Redmi 12c 4/128GB Ocean Blue” русумли уяли телефон
апарати, “LG GC-В569PMСМ” русумли музлаткич маиший техникаларни
кредит асосида расмийлаштириб олдиришиб, ушбу маиший техникаларни
ўзлари билан олиб кетиб, уларни дастлабки тергов давомида аниқлашнинг
имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборишиб, тўланиши лозим бўлган кредит
пулларини сўндирмасдан, пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборишган.
Бундан ташқари, А.Раҳимжонов ўзининг жиноий фаолиятини давом
эттириб, такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритиш мақсадида, 06.06.2023 йилда танишлари Зухриддинов
Хасан Зиёвуддин ўғли, Алимжанов Рўзиодил Махмуджон ўғли ва укаси
Раҳимжонов Абдумавлон Жахонгир ўғлилар билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Тошкент шаҳрига келиб, бир марталик
ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган Мўминова Фазилат Дилмурод қизига уларнинг
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни Тошкент шаҳрида
жойлашган савдо мажмуалари орқали ечиб олишнинг имкони борлигини,
ўзларининг тадбиркорлик фирмаси мавжудлигини, фуқаролик паспорти ва
пластик картаси бор шахсларни ишга олишини, уларга ойлик маоши сифатида
пластик картасига пул ташлаб беришини, бунинг учун унга хизмат ҳаққи
сифатида 250.000 сўм беришини айтиб, уни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор
туманида жойлашган “Идея” савдо марказига олиб келиб, унинг номига
19.796.000 сўмлик “Redmi 12c 4/128GB Ocean Blue” русумли уяли телефон
апарати, “LG GC-В569PMСМ” русумли музлаткич маиший техникаларни
кредит асосида расмийлаштириб олдиришиб, ушбу маиший техникаларни
ўзлари билан олиб кетиб, уларни дастлабки тергов давомида аниқлашнинг
имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборишиб, тўланиши лозим бўлган кредит
пулларини сўндирмасдан, пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб
юборишган.
Бундан ташқари, А.Раҳимжонов ўзининг жиноий фаолиятини давом
эттириб, такроран алдаш ва ишончни суиистемол қилиш йўли билан ўзганинг
мулкини қўлга киритиш мақсадида, 07.06.2023 йилда танишлари Зухриддинов
Хасан Зиёвуддин ўғли, Алимжанов Рўзиодил Махмуджон ўғли ва укаси
Раҳимжонов Абдумавлон Жахонгир ўғлилар билан олдиндан жиноий тил
бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, Тошкент шаҳрига келиб, бир марталик
ёлланма ишчи бўлиб ишлаётган Абраматов Азамат Менгқобил ўғлига уларнинг
банкда музлатилган пуллари борлигини, ушбу пулларни Тошкент шаҳрида
жойлашган савдо мажмуалари орқали ечиб олишнинг имкони борлигини,
ўзларининг тадбиркорлик фирмаси мавжудлигини, фуқаролик паспорти ва
пластик картаси бор шахсларни ишга олишини, уларга ойлик маоши сифатида
пластик картасига пул ташлаб беришини, бунинг учун унга хизмат ҳаққи
сифатида 250.000 сўм беришини айтиб, уни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор
туманида жойлашган “Идея” савдо марказига олиб келиб, унинг номига
20.192.000 сўмлик “Redmi 12c 4/128GB Graphite Gray” русумли уяли телефон
апарати, “LG GC-F569PBAM” русумли музлаткич маиший техникаларни
кредит асосида расмийлаштириб олдиришиб, ушбу маиший техникаларни
ўзлари билан олиб кетиб, уларни дастлабки тергов давомида аниқлашнинг
имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборишиб, тўланиши лозим бўлган кредит
пулларини сўндирмасдан, пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб
Судланувчи А.Раҳимжонов суд мажлисида айбловга умуман иқрор
эмаслигини билдириб, у танишлари Зухриддинов Хасан, Алимжанов Рўзиодил
ва укаси Раҳимжонов Абдумавлон билан 05.06.2023 йилда Расулов Акбаржон
Сафар ўғлини, бундан ташқари, 06.06.2023 йилда Абраев Асқарали
Нормаматовични алдаб, шунингдек, 06.06.2023 йилда танишлари билан
Тўраева Нилуфар Мўминовнани, 06.06.2023 йилда Мўминова Фазилат
Дилмурод қизини, 07.06.2023 йилда танишлари билан яна Абраматов Азамат
Менгқобил ўғлини алдаб хизмат ҳақи сифатида 250.000-300.000 сўм
беришларини айтиб, уларни алдаб, Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида
жойлашган “Идея” савдо марказига олиб келиб, уларнинг номига турли
маиший техникаларни кредит асосида расмийлаштириб олдирмаганлиги, у ўша
куни укаси Раҳимжонов Абдумавлоннинг олдига қарз олгани келганлиги, ушбу
жиноятларга унинг алоқаси йўқлиги ҳақида кўрсатув бериб, иш бўйича
адолатли қарор чиқаришни сўради.
Жабрланувчи А.Абраматов суд мажлисида, у Тошкент шаҳрида бир
маротабалик мавсумий ишлар билан шуғулланиб келиши, 2023 йил тахминан
06 июнь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида мардикорлар йиғиладиган
жойга иш қидириш борган вақтида уч нафар шахслар келганлиги, кейинчалик
маълум бўлишича Рахимжонов Абдумавлон, Рахимжонов Абдурахмон ва Одил
исмли шахслар бўлганлиги, улар уй банкда турганлигини, музлатилган пуллари
борлигини ва шу тариқа улар орқали кредит пулларни ечиб олиш кераклигинги
айтишганлиги, ушбу ишда ёрдам бериб юбориши учун унга пул беришини
айтганлиги ва 07.06.2023 йилда уни олдига улар уччаласи келиб нима бўлди деб
Абдумавлон айтганлиги, шунда у кредит олсам нима бўлади, мени бўйнимда
қолиб кетмайдими деб сўраганида Абдумавлон хавотир олмаслигини, кредит
ёпилишини, хеч қандай хат уйга бормаслигини айтганлиги, сўнг у рози
бўлганлиги, Абдумавлон ундан номида очилган пластик карта борми деб
сўраганида у йўқ эканлигини айтганлиги, Абдумавлон банкга боришларини,
номига пластик карта очтиришини айтганлиги, уни Абдумавлон, Абдурахмон
ва Одил исмли шахслар йўловчи автомашинада 07.06.2023 йилда Чилонзор
туманида жойлашган Ипак Йўли банкига олиб келишганлиги ва шу ерда
пластик карта расмийлаштиришганлиги, пластик карта виртуал бўлганлиги, уни
қўлига ҳеч қандай пластик картани беришмаганлиги, сўнг биргаликда Чилонзор
туманида жойлашган "Идеа" савдо дўконига келишганлиги, ичкарида
ишлайдиган Улмосвой исмли шахсни олдига олиб келишганлиги ва у
танишларини ва бирга иш қилишларини айтишганлиги, у керакли жойларга қўл
қўйганлиги ва қўлига хеч нарса беришмаганлиги ва у чиқиб кетганлиги,
ташқарида Абдурахмон унга 400.000 сўм пул берганлиги ва сўнг у ердан
кетганлиги, сўнг Идея дўконидан унга телефон қилиб номига 20.192.000
сўмлик техника олинганлигини ва қарздорлиги борлигини, пулларни тўлашини
айтишганлиги, шу сабабли алданганлигини билганлиги учун ариза билан
Чилонзор тумани ИИО ФМБга мурожат қилганлиги ҳақида кўрсатув бериб,
унга етказилган зарарларни ундириб беришни сўради.
Жабрланувчи А.Абраев суд мажлисида, Тошкент шаҳрида бир
маротабалик мавсумий ишлар билан шуғулланиб келиши, 2023 йил июль ойида
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида мардикорлар йиғиладиган жойга иш
қидириш борган вақтида танишим Расулов Акбар унга бир болалар борлигини,
банкда музлатилган пуллари борлигини ва шу тариқа улар орқали кредит
пулларни ечиб олиши кераклигини айтганлиги, ушбу ишда ёрдам бериб
юбориши учун унга 250.000 беришини айтганлиги ва 05.06.2023 йилда ўзини
Абдумавлон исми билан таништирган шахс унга телефон қилганлиги ва Акбар
айтган одам у бўлишини ва эртага учрашиб олишларини айтганлиги, танишлар
бўлса бирга олиб олишини айтганлиги, 06.06.2023 йилда у Тошкент шахар
Сергели тумани 2-сонли бекатда жойлашган кунлик ишчилар жойи ён атрофига
у, аёли Тўраева Нилуфар ва унинг синглиси Муминова Фазилат билан бирга
келишганлиги, уларнинг олдига кейинчалик маълум бўлишича Алимжанов
Рўзиодил Махмуджон ўғли ва унинг шериги Раҳимжонов Абдумавлон
Жаҳонгир ўғли келганлиги, Абдумовлон банкда музлатилган пули борлигини,
уларнинг паспортига техника дўконидан кредит асосида техника олиб сўнг
кейинчалик банкдаги пуллар ечилганидан сўнг техника пулларини савдо
дўконига қайтариб пулларни қайтариб бериши ва техника пулларини тўлиқ
ўзлари ёпишини айтишганлиги, улар билан савдолашиб 350.000 сўмдан киши
бошига беришга келишишганлиги, сўнг уни кўчадаги йўловчи автомашинани
тўхтатиб олиб кетишганлиги, яъни уни, аёли Тўраева Нилуфар, синглиси
Муминова Фазилатни автомашинада А.Рахимжонов олиб кетганлиги,
Алимжанов Рўзиодил бошқа бир автомашинада кетганлиги, уларни Чилонзор
туманида жойлашган Ипак Йўли банкига олиб келишганлиги ва кейинчалик
маълум бўлишича Рахимжонов Абдурахмон келганлиги, барча банкнинг
ичкарисига кирганлиги, Абдурахмон улардан паспортларини сўраганлиги, унга
паспортларимиз борлигини кўрсатишганидан сўнг, уни биринчи бўлиб
Абдурахмон келиб телефон аппаратига СМС келишини ва шуни айтиб
юборишини айтганлиги, номларига виртуал пластик карта очилишини
айтганлиги, маълум вақтлардан сўнг рақамига СМС келганлиги ва ушбу келган
СМС рақамларини Абдурахмонга айтганлиги, шу тариқа аёли ва унинг
синглисига СМС келганлиги ва улар ҳам ушбу СМСни Абдурахмонга
айтишганлиги, улар шу орқали унинг ва турмуш ўртоғи ҳамда
қайнисинглисининг номига пластик карта расмийлаштиришганлиги, у, турмуш
ўртоғи ва қайнисинглиси билан биргаликда Раҳимжонов Абдумавлон
Жаҳонгир ўғли, Рахимжонов Абдурахмон Жохонгир ўғли ва Алимжанов
Рўзиодил кўрсатмасига асосан бирга Тошкент шахар Чилонзор туманида
жойлашган "Идеа" савдо дўконига келишганлиги, Абдурахмон ичкарида
ишлайдиган Улмосвой ва Хасан исмли танишлари борлигини, улар билан бирга
ишлаётганлигини, улар кредитни ёпиб беришлигини айтганлиги, навбатлари
келганидан сўнг биринчи Абдурахмон Муминова Фазилатни, кейин уни ва
охирида аёли Тўраева Нилуфарни олиб кирганлиги, Ўлмасой телефонига СМС
келишини, ушбу СМСни қайтиб юборишини айтганлиги, сўнг СМСни
юборганлиги, кейин ташқарида кутиб туришларини айтишганлиги, ташқарига
чиқиб кутишганлиги, қайтиб яна Абдурахмон ичкарига Ўлмасойнинг олдига
олиб кирганлиги, шартнома қоғозини тузишганлиги, қўлига ушлатиб паспорти
билан расмга тушириб олишганлиги, орада “Идея” савдо дўкони орқа
томонидан “Хасан” исмли шахс келганлиги, Хасан исмли шахс билан
Абдурахмон тортишиб қолишганлиги, Абдурахмон “Хасан”га қараб пул
бермайсизларми деб айтганлиги, “Хасан” исмли шахс пластик картасига
ташлаб беришини айтганлиги, сўнг “Хасан” кетганлиги, кейин Абдумавлон
хавотир олмасликларини, келишилган пулдан ошиғи билан карталарига ташлаб
беришини айтганлиги, улар рози бўлиб кетишганлиги, кейин уларнинг номига
кредит расмийлаштирилганлигини ва тўланмаганлиги сабабли пластик
карталаридан пуллар ечиб олинаётганлигини, Идея дўконида 20.192.000 сўмлик
техника олинганлигини ва қарздорлиги борлигини билганлиги, шу тариқа
турмуш ўртоғи Тўраева Нилуфар Мўминовнанинг номига 19.796.000 сўм,
қайнисинглиси Мўминова Фазилат Дилмурод қизининг номига 19.796.000 сўм
кредит расмийлаштирилганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга етказилган
зарарларни ундириб беришни сўради.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида жабрланувчилар А.Расулов,
Н.Тўраева ва Ф.Мўминоваларнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари
ўқиб эшиттирилганда улар ҳам юқоридаги жабрланувчиларнинг кўрсатувига
ўхшаш кўрсатув берганлиги маълум бўлди.
Суд, судланувчи А.Раҳимжоновнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг берган
кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари,
юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи А.Раҳимжоновнинг айбсизлиги ҳақидаги важлари
хусусан, у ўша куни укаси Раҳимжонов Абдумавлоннинг олдига қарз олгани
келганлиги, ушбу жиноятларга унинг алоқаси йўқлиги ҳақидаги кўрсатувларига
танқидий баҳо беради ва унинг ушбу кўрсатувларини жиноий жавобгарликдан
қутулиш учун қилинган ҳаракат деб баҳолайди. Унинг ушбу важлари
жабрланувчи А.Абраматовнинг уни Абдумавлон, Абдурахмон ва Одил исмли
шахслар йўловчи автомашинада 07.06.2023 йилда Чилонзор туманида
жойлашган Ипак Йўли банкига олиб келишганлиги ва шу ерда пластик карта
расмийлаштиришганлиги, пластик карта виртуал бўлганлиги, уни қўлига ҳеч
қандай пластик картани беришмаганлиги, сўнг биргаликда Чилонзор туманида
жойлашган "Идеа" савдо дўконига келишганлиги, ичкарида ишлайдиган
Улмосвой исмли шахсни олдига олиб келишганлиги ва у танишларини ва бирга
иш қилишларини айтишганлиги, у керакли жойларга қўл қўйганлиги ва қўлига
хеч нарса беришмаганлиги ва у чиқиб кетганлиги, ташқарида Абдурахмон унга
400.000 сўм пул берганлиги ва сўнг у ердан кетганлиги, сўнг Идея дўконидан
унга телефон қилиб номига 20.192.000 сўмлик техника олинганлигини ва
қарздорлиги борлигини, пулларни тўлашини айтишганлиги, шу сабабли
алданганлигини билганлиги учун ариза билан Чилонзор тумани ИИО ФМБга
мурожат қилганлиги ҳақидаги кўрсатувлари, бошқа жабрланувчиларнинг
кўрсатувлари, юзлаштириш баённомалари, шунингдек жиноят ишида
тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад қилинади.
Суд, судланувчи А.Раҳимжоновнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб,
дастлабки тергов органи томонидан унинг А.Расуловнинг мулкини
фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлик эпизоди ҳаракатлари фирибгарлик,
яъни алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини
ёки мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш, бир гуруҳ шахслар томонидан
олдиндан жиноий тил бириктириб содир этиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан,
А.Абраев, Н.Тўраева, Ф.Мўминова ва А.Абраматовнинг мулкини фирибгарлик
йўли билан қўлга киритганлик эпизоди ҳаракатлари фирибгарлик, яъни алдаш
ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкига
бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан
жиноий тил бириктириб такроран содир этиш жинояти аломатлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри
квалификация қилинган бўлсада, ушбу эпизодлар бўйича муқаддам
фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланмаганлиги сабабли
ҳаракатларида хавфли рецидив жиноят аломатлари мавжуд эмаслигини
инобатга олиб, унинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси
3-қисми “б” бандидаги фирибгарлик жиноятининг хавфли рецидивист
томонидан содир этиш белгисини чиқаришни лозим топади.
Суд, судланувчи А.Раҳимжоновни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 33моддаси талабларига риоя қилган ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан жавобгарликка
тортишни лозим деб топади.
Суд, А.Раҳимжоновга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда,
жиноятни ғаразли мақсадларда содир этганлигини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб,
айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
55-моддасига
асосан
жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 168-моддаси 3-қисми билан ушбу
модда санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни,
ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Янгиҳаёт
туман
судининг
2024 йил 4 январдаги ҳукми юзасидан жазони қисман қўшиш йўли билан узилкесил ўташ учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим
топади.
Суд, иш бўйича етказилган моддий зарарларни ундириш масаласини
муҳокама қилиб, судланувчи А.Раҳимжонов ҳамда жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 августдаги ҳукмига кўра судланган
судланувчи Ҳ.Зухриддинов, А.Раҳимжонов ва Р.Алимжановдан жабрланувчи
А.Расуловнинг фойдасига 20.124.000 сўм, жабрланувчи А.Абраевнинг
фойдасига 20.192.000 сўм, жабрланувчи Н.Тўраеванинг фойдасига 19.796.000
сўм, жабрланувчи Ф.Мўминованинг фойдасига 19.796.000 сўм, жабрланувчи
А.Абраматовнинг фойдасига 20.192.000 сўм солидар тартибда ундиришни;
манфаатдор тарафларга жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик
ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Абдураҳмон
Жахонгир
ўғли
(RAHIMJONOV
ABDURAHMON JAXONGIR O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57моддасини қўллаб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида, Тошкент
шаҳар
жиноят
ишлари
бўйича
Янгиҳаёт
туман
судининг
2024 йил 4 январдаги ҳукми юзасидан жазони қисман қўшиш йўли билан
А.Раҳимжоновга узил-кесил ўташ учун 5 (беш) йил 1 (бир) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2023 йил 26 сентябрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи А.Раҳимжоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш”
тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Судланувчи А.Раҳимжонов ҳамда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2024 йил 22 августдаги ҳукмига кўра судланган судланувчи
Ҳ.Зухриддинов,
А.Раҳимжонов
ва
Р.Алимжановдан
жабрланувчи
А.Расуловнинг фойдасига 20.124.000 сўм, жабрланувчи А.Абраевнинг
фойдасига 20.192.000 сўм, жабрланувчи Н.Тўраеванинг фойдасига 19.796.000
сўм, жабрланувчи Ф.Мўминованинг фойдасига 19.796.000 сўм, жабрланувчи
А.Абраматовнинг фойдасига 20.192.000 сўм солидар тартибда ундирилсин.
Манфаатдор тарафларга жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий ва
маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик
ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчилар томонидан эса
уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги,
агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта
кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья:
С.Мамадиев
Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович