Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/763 Дата решения 04.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361786 Claim ID 2657981 PDF Hash 3f31a5d4e13e5314... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 23
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
банди ва 243-моддаси банди ва 243 law
ЖКнинг 243-моддаси ЖКнинг 243 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси збекистон Республикаси ЖК 243 law
уловни ЖКнинг 184-моддаси уловни ЖК 184 law
сановнинг айбловидан ЖКнинг 243-моддаси сановнинг айбловидан ЖК 243 law
унга ЖКнинг 243-моддаси унга ЖК 243 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси збекистон Республикаси ЖК 184 law
сановнинг айбловидан ЖКнинг 243-моддаси сановнинг айбловидан ЖК 243 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
бандида ЖК 184-моддаси бандида ЖК 184 law
далолатчи ёки ёрдамчи сифатида ЖК 28-моддаси далолатчи ёки ёрдамчи сифатида ЖК 28 law
илинган айбловни ЖПКнинг 83-моддаси илинган айбловни ЖПК 83 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция суди судьяси: У.Қахаров АЖРИМИ 2025 йил 4 февраль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Юсупов, ҳайъат судьялари Ф.Халилов ва М.Абидовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчилари Ш.Сулаймонов ва Д.Олимовларнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи С.Дўсанов ва унинг адвокатлари Ж.Раджабов, А.Тилавов, судланувчи Д.Махматқулов ва унинг адвокати Ж.Раджабов, жабрланувчи Ш.Рахманов ва унинг адвокати Ж.Рахманов ҳамда жабрланувчи А.Рамазоновларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 октябрь кунидаги ҳукмига кўра судланган Махматқулов Дилшод Тўйчиевич (Maxmatqulov Dilshod To’ychiyevich), 1987 йил 6 июнь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, «Dizayn Baraka Omad» МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган, оилали, икки нафар фарзанди бор, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Ғўрота МФЙ, Дуғоб қишлоғи, рақамсиз уйда яшовчи, иш бўйича 31.03.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга ва Дўсанов Сафарали Нормуродович (Do’sanov Safarali Normurodovich), 1974 йил 25 февраль куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг 21.04.2011 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди, 212-моддаси 3-қисми “б” банди, 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туман судининг 30.12.2014 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган жазоси иш ҳақининг 25 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил 7 ой 9 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, 30.10.2016 йилда ўталмаган жазосидан 2 муддатидан илгари шартли равишда озод этилган, судланганлик ҳолати тугаган, оилали, бир нафар фарзанди бор, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 11-мавзе, 18-уй, 10-хонадонда яшовчи, иш бўйича 31.03.2024 йилдан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан 1-1006-2406/763-сонли жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукмга Чилонзор туман прокурори ўринбосари томонидан апелляция протести, судланувчи Д.Махматқулов томонидан келтирилган апелляция шикояти, судланувчи Д.Махматқуловнинг ҳимоячиси адвокатлар Ж.Раджабов ва А.Тилавов томонидан келтирилган апелляция шикоятини жиноят иши билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, Махматқулов Дилшод Тўйчиевич унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация қилинган. Д.Махматқуловнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 11 192 -моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилган. Д.Махматқулов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли қолонияларда ўташ белгиланиб, жазо муддатини ўташ 2024 йил 31 мартдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган. Дўсанов Сафарали Нормуродович унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация қилинган. С.Дўсановнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 11 192 -моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилган. С.Дўсанов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 243-моддаси билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли қолонияларда ўташ белгиланиб, жазо муддатини ўташ 2024 йил 31 мартдан бошлаб ҳисобланши белгиланган. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг судланувчилар Д.Махматқулов ва С.Дўсановдан жабрланувчи Ш.Рахмановнинг фойдасига 2.868.340.125 сўм ва жабрланувчи А.Рамазановнинг фойдасига 216.406.018 сўм миқдорида етказилган моддий зарар солидар тартибда ундирилиши белгиланган. Ундирув М.Улухмурадова номига расмийлаштирилган давлат рақами белгиси 01W415ZB бўлган “KIA SORENTO” русумли автомашина ҳамда С.Дўсанов номига расмийлаштирилган ва 4.304.353.139 сўмга баҳоланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Истиқлолнинг 5 йиллиги МФЙ, Гулшан тор кўчаси, 4-уйга қаратилган. Ҳукм ижросини таъминлаш мақсадида М.Улухмурадова номига расмийлаштирилган давлат рақами белгиси 01W415ZB бўлган “KIA SORENTO” русумли автомашинани хатлаш ва тегишли тартибда баҳолатиш Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилган. Ундирувдан ортган маблағлар С.Дўсановга қайтариб берилиши белгиланган. Тарафларга жиноят оқибатида етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласида тегишли тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Д.Махматқулов 09.02.2018 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган «Dizayn Baraka Omad» МЧЖ таъсиссичи ва раҳбари лавозимида ишлаб келиб, 2022 йил 25 ноябрь куни «Build Power» МЧЖ билан «Бинони бузиш (демонтаж қилиш) ҳақида» ВР-25-1/11-сонли шартнома тузиб, шартномага кўра Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 117-уйда жойлашган собиқ «Агрегат» заводини ҳудудидаги бино ва иншоотларни бузиш мажбуриятини олиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, қариндоши С.Дўсанов билан олдиндан тил бириктириб, Ш.Рахмановнинг ишончига кириб, «Агрегат» заводи ҳудудидаги бино ва иншоотлардан чиқадиган қурилиш материалларини унга сотишга ваъда бериб, бироқ «Build Power» МЧЖга шартнома бўйича тўлов қилиш лозимлигини айтиб, 03.02.2023, 06.02.2023, 13.02.2023 ва 20.02.2023 йилларда унинг бўлиб-бўлиб жами 252.000 АҚШ доллари (Марказий Банк маълумотномасига кўра, 20.02.2023 йилда 1 АҚШ доллари – 11.342 сўм, 252.000 АҚШ доллари – 2.858.184.000 сўм) миқдоридаги пулларни қўлга киритишиб, ушбу пулларни дастлаб «Dizayn Baraka Omad» МЧЖнинг ҳисобига кирим қилишиб, сўнгра «Build Power» МЧЖнинг ҳисобига шартнома бўйича тўлов сифатида ўтказишиб, Ш.Рахмановга берган ваъдасини бажармасдан қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юборган. Бундан ташқари, Д.Махматқулов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, қариндоши С.Дўсанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, А.Рамазановнинг ишончига киришиб, унга собиқ «Агрегат» заводи ҳудудидаги бино ва иншоотларни бузиш учун пул кераклигини, агар пул бериб турса, кейинчалик пулларига устама қўшиб беришга ваъда беришиб, 27.02.2023 йилда Сурхондарё вилоятида жойлашган «Agrobank» орқали 16.900 АҚШ доллари (Марказий Банк маълумотномасига кўра, 27.02.2023 йилда 1 АҚШ доллари – 11.350 сўм, 16.900 АҚШ доллари – 191.815.000 сўм) миқдоридаги пулларни пул ўтказиш йўли билан қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни бошқа эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. Бундан ташқари С.Дўсанов ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, Ш.Рахманов ва А.Рамазановдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағларни мулкка айлантириш мақсадида турмуш ўртоғи Улухмурадова Мухаббат Калкановна номига 22.03.2023 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан давлат рақами белгиси 01W415ZB бўлган «KIA SORENTO» русумли автомашинани дастлабки тергов ва суд мажлисида аниқлашнинг имкони бўлмаган миқдордаги маблағлар эвазига сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган. Чилонзор тумани прокурори ўринбосари апелляция протестида, биринчи инстанция суди судланувчилар С.Дўсанов ва Д.Махматқуловни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация қилиш ва судланувчи С.Дўсановни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан айбли деб топиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли, суд ҳукмини бекор қилиб, судланувчилар С.Дўсанов ва Д.Махматқуловни ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, уларга ушбу модда санцияси доирасида жазо тайинлаш ҳамда судланувчи С.Дўсановнинг айбловидан ЖКнинг 243-моддасини чиқариб ташлаш сўралган. Адвокатлар Ж.Раджабов ва А.Тилавов апелляция шикоятида, судланувчилар С.Дўсанов ва Д.Махматқуловнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлигини, айблов тахминларга асосланганлигини, суд ундирувни С.Дўсанов номига расмийлаштирилган ва 4.304.353.139 сўмга баҳоланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Истиқлолнинг 5 йиллиги МФЙ, Гулшан тор кўчаси, 4-уйга қаратиб, хатоликка йўл қўйганлигини, ушбу уйда С.Дўсанов, унинг турмуш ўртоғи ва фарзанди яшашини, С.Дўсановнинг фақат шу уйи борлигини баён қилиб, суд ҳукмини бекор қилиб, С.Дўсанов ва Д.Махматқуловларга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судланувчи Д.Махматқулов апелляция шикоятида, у суд томонидан асоссиз равишда айбланганлигини, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлигини баён қилиб, суд ҳукмини бекор қилиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Судлов ҳайъати, иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукми бекор қилиб, апелляция протестини қаноатлантириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи С.Дўсанов ва унинг адвокатлари Ж.Раджабов, А.Тилавов, судланувчи Д.Махматқулов ва унинг адвокати Ж.Раджабовнинг апелляция шикоятини қувватлаб, суд ҳукмини бекор қилиш ҳақидаги, жабрланувчи Ш.Рахманов ва унинг адвокати Ж.Рахманов ҳамда жабрланувчи А.Рамазоновнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўраб берган фикрларини тинглаб, протест ва шикоятлардаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топди. Апелляция инстанцияси судида судланувчи Д.Махматқулов дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини ва инобатга олишни, шунингдек уларга қўшимча қилиб, Ш.Рахмонов билан 2 та шартнома тузилганлигини, биринчиси 70.000 АҚШ долларига, иккинчиси 45.000 АҚШ долларига тузилганлигини, 2 та шартнома бўйича пулларни тўлов қилган Ш.Рахманов тўлов қилганлигини, барча ҳужжатлар борлигини, корхона ва фуқаро ўртасида олди-сотди шартнома тузилганлигини, унга алдаб ваъдасини бажармаган, фирибгарлик қилган деб нотўғри айблов қўйилганлигини, барча ҳужжатларга Ш.Рахмонов имзо қўйганлигини, у бўлмаса шериги Машраб имзо қўйганлигини, жабрланувчилар унга туҳмат қилишаётганлигини, фуқароларга сотилган биноларнинг пулларини, АҚШ доллари бўлганлиги сабабли банкка бориб сўмга айирбошлаб, пулларни кирим қилганлигини, пулларни банкка топширганида Ш.Рахмонов у билан бирга бормаганлигини, Муртозов борганлигини, у унинг ҳайдовчиси эканлигини, С.Дўсанов бош қўриқчи бўлганлигини, у бошқа нарсаларга аралашмаганлигини, у корхонада кирди-чиқдига қараганлигини, таққослаш далолатнома тузилганлигини, унда барча маълумотлар ёзилганлигини билдириб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради. Апелляция инстанцияси судида судланувчи С.Дўсанов дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини ва инобатга олишни, шунингдек уларга қўшимча қилиб, у фақат дарвозага кирди-чиқдини қараганлигини, жабрланувчиларни биронтаси билан гаплашмаганлигини, директор қўл қўйиб рухсат берган нарсаларни ҳаммаси олиб чиқиб кетилганлигини, айблов тухматлигини, ҳукмда олди-берди қилган деб айлов қўйилганлигини, у ҳеч ким билан олди-берди қилмаганлигини, уни қиладиган иши дарвозага қараш бўлганлигини, қоравуллик қилганлигини, жабрланувчилар нега унга туҳмат қилаётганини билмаслигини, олдиндан келишмовчилик бўлмаганлигини, банк қаерда жойлашганини ҳам билмаслигини, автомашинаси қизиники бўлганлигини, бу автомашинани қизини ўзи олганлигини, ундан олдин ҳам уни 3-4 та автомашинаси бўлганлигини, алмаштириб ҳайдаганлигини, унга ЖКнинг 243-моддаси нотўғри қўйилганлигини, бу ҳолатда у иштирок этмаганлигини, ҳеч кимдан пул санаб олмаганлигини, жабрланувчини онаси тарафдан узоқ қариндошлигини, онаси уни қўшниси бўлганлигини, Аминова Хадича онасини исми эканлигини, объектга биринчи марта 2023 йил январь ойида келганлигини, санасини эслолмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради. Апелляция инстанцияси судида жабрланувчи Ш.Рахманов дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини ва инобатга олишни, шунингдек уларга қўшимча қилиб, у 70.000 АҚШ долларлик объект олганлигини, шартномада сўмда кўрсатилганлигини, шартномада кўрсатилган нарсани олганлигини, Жаҳонникини 120.000 АҚШ долларига келишганлигини, пулни олиб кел шу бинони ҳаммаси сенга ўтди дейишганлигини, “Шерали мана бу нарсани олиб кетади сен бузиб пастга тушириб берасан пулдан минус қиламиз” дейишганлигини, бошқа одамга шартнома қилишганлигини, лекин улар ололмагандан кейин у билан оғзаки шартнома қилишганлигини, бошқаларга “сен тушириб берасан” деб айтишганлигини, 170.000 АҚШ доллари гаплашиб беришганлигини, Абдулахад 100 фоиз пулни берганлигини айтганлигини, Фарғонада пайти улар иккаласи ёмон уришиб кетишганлигини, 40.000 олиб келди дейишганлигини, ундан олдин от ва қизига автомашина олганлигини, Сафар билан офисда гаплашганлигини, Сафар Ботирга берасан деганлигини, уни Дилшод эканлигини олдин билмаганлигини, банкка берасан деганлигини, биринчи берганида Жаббор гувоҳ бўлганлигини, Ботир қайтариб 10.000 берганлигини, у 100.000 берганида кейин улар чиқиб кетганлигини, пулни берганини кўрганлигини, иккинчисида Санжар деган бола гувоҳ бўлганлигини, пул олди-бердисини ёзма далили йўқлигини, фақат гувоҳлар тасдиқлашини, Абдужаббор ва Достонларнинг гувоҳлигида 100.000 АҚШ доллари берганлигини, 2023 йил 3-6-13-февраль кунлари берганлигини, пулни 100.000, 100.000, 45.000 ва 7.000 қилиб берганлигини, 2-марта берганида Анвар ака ташқарида турган бўлганлигини, Дилшод бўлганлигини, ҳамма нарсани Сафар билан келишганлигини, фақат 7.000ни Сафарни ўзига берганлигини, уни олдида Анвар ака Фарход бор эди қашқадаёлик, у 50.000 АҚШ доллари Сафарга берганлигини, у Даврон акадан Сафарни пул олганини кўрганлигини, Даврон ака ва Фарходдан олганини билишини, Сафар қоровул бўлмаганлигини, у норасмий раҳбар бўлганлигини, зарардан 28-30 минг АҚШ долларича қопланганлигини, 252.000 АҚШ долларига далили йўқлигини, Махматқулов ва Дусановлар билан 2-3 маротаба учрашганлигини, ариза ёзганидан кейин учрашмаганлигини, Аннаев Санжар куёвини укаси бўлишини, Чилонзордаги жанжални у билмаслигини, қайси пулга нима олганлиги ҳақида Анвардан эшитганлигини, ўзи аниқ кўрмаганлигини, ундан “Прадо” ҳақида эшитганлигини, “мақтанди хотинимга олдим 5.000 долларлик нарса олдим деганини” ўзини оғзидан эшитганлигини, Бухоро кафеда ўтириш қилиб берганлигини, пулларни металлар учун берганлигини, иккита жойда муаммо бўлмагандан кейин берганлигини, биринчи шартнома 70.000 АҚШ доллари берилганда гувоҳлар бўлмаганлигини, 45.000 бунга бермаганлигини, тўлов жадвали нима эканлигини билмаслигини, фақат шартномани билишини билдириб, суддан туман суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция инстанция судида жабрланувчи А.Рамазонов дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини ва инобатга олишни, шунингдек уларга қўшимча қилиб, С.Дўсанов билан улар жазони бирга ўташганлигини, шундан уни танишини, 2018 йил чиқиб Тошкентга келиб вақтинчалик яшаганлигини, С.Дўсанов билан бир кун кўришишганлигини, С.Дўсанов унга “кел заводга” деганлигини, у у уерга борганлигини, Жаҳонгир деган болани танишлигини, яна бир Жаббор деган бола бор бўлганлигини, битта жойни кўрсатишганлигини, 170.000 га бўлса бериб юбор Рамазонга, бир икки сўм топади деб Сафар айтганлигини, шу билан орадан вақт ўтиб 27 феврал куни қайнатаси ахволи ёмонлашиб қолганлигини, оиласи билан Сурхондарёга кетганлигини, 16.900 АҚШ доллари ўтказиб берганлигини, пулни Агробанкдан ташлаб берганлигини, у банкка бориб паспорти билан пулларни олганлигини, олдига пулни сўраб 2-3 маротаба борганлигини, аммо пулни бермай қочиб юрганлигини, кейин Ботирга алоқага чиққанлигини, Ботир эса Сафардан сўра деб айтганлигини, у билан гаплашганлигини овозга ёзиб олганлигини, пулни олиш учун Водийга боришганлигини, у ерга у, Сафар, Жахонгир билан уни машинасида боришганлигини, пул ўша ерда бор, ўша ердан олиб қарзни узаман деб Сафар айтганлигини, қарзини беришини айтганлигини, темирни сотиб пулини олиб бергиси келмай қолганлигини, иккаласи жанжаллашиб қайтиб келишганлигини, урушиб қолишганлигини, шу билан бир тийин пул олгани йўқлигини, жами унга 16.900 АҚШ доллари берганлигини, 2023 йил 27 февраль куни пулни берганлигини, аризани 2023 йил апрель ойларида ёзганлигини, 16.900 АҚШ доллари бўйича далили йўқлигини, фақат Дилшоднинг овоз ёзуви борлигини, ҳамма нарсадан ҳабари борлигини, 2019 йилдан то 2023 февралгача нима бўлган, ҳар куни ўша ерда бўлганлигини, 70.000 АҚШ долларини Рахмонов олиб чиқиб кетганлигини, уни ўзи ҳам инкор қилмаганлигини, лекин иккинчи марта пул берганда олмаганлигини, пул берганда у бўлмаганлигини, Шералини ўша ерда таниганлигини, унгача салом-алиги бўлмаганлигини, 252.000 АҚШ доллари билан боғлиқ вазиятдан хабари борлигини, ни биламан, фирмани раҳбари Ботир бўлганлигини, ҳамма ишни С.Дўсанов қилганлигини, у қоровул бўлиб ишламаганлигини, Чилонзордаги Халқ банки борлигини, ўша ерда Рамазон бориб пул ташлаб келай деб айтганлигини, қора “сетка”да пул бор бўлганлигини, у ерда Жаббор бўлганлигини, С.Дўсанов ҳам бўлганлигини, у ташқарида турганлигини, ҳозирда зарар қопланмаганлигини билдириб, суддан туман суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция инстанцияси судида ВКА режими орқали сўроқ қилинган гувоҳ А.Эргашев дастлабки терговда берган кўрсатувларини тасдиқлашини ва инобатга олишни, шунингдек уларга қўшимча қилиб, ундан темирни Рамозонов ва Сафар ака ва Жахонгир ака олиб кетишганлигини, заводдан 6 та машинада темир олганлигини, темир бўйича келишганлигини, объект бўйича келишмаганлигини, у фақат бузилган темирларни олганлигини, темирни ўзи олиб кетганлигини, шахсий пулига олганлигини, 20тасини Рамозоновга 20тасини Сафар акага берганлигини, ўзини улар билан муомаласи бўлганлиги учун берганлигини, пулди олди- бердисида турмаганлигини, Фарғонага ростдан боришганлигини, темирларни олти машинани олиб чиқиб кетиш вақти анча вақт бўлган бир кунда бўлмаганлигини, олтита машина бўйича Сафар ака билан ўзаро келишганлигини, келишувни Сафар билан қилганлигини, келишув бўйича шартнома қилинмаганлигини, автомашиналарни “накладной” бўйича олиб чиққишганлигини, 40 та темирни Сафар ака олиши керак бўлган деган гап бўлмаганлигини билдирди. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи С.Дўсанов ва Д.Махматқуловлар айбларига иқрор бўлмасаларда, уларнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни содир этганликдаги айблари, жабрланувчиларнинг ариза ва тушунтириш хатлари, сўроқ, юзлаштириш, ашёвий далилни олиш ва кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини тўлиқ топган. Апелляция инстанция суди Чилонзор тумани прокурори ўринбосари апелляция протестида келтирилган биринчи инстанция суди судланувчилар С.Дўсанов ва Д.Махматқуловни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация қилиш ва судланувчи С.Дўсановни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддаси билан айбли деб топиш ҳақида барвақт хулосага келганлиги сабабли, суд ҳукмини бекор қилиб, судланувчилар С.Дўсанов ва Д.Махматқуловни ЖКнинг 184-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, уларга ушбу модда санцияси доирасида жазо тайинлаш ҳамда судланувчи С.Дўсановнинг айбловидан ЖКнинг 243-моддасини чиқариб ташлаш ҳақидаги важларини, шунингдек апелляция шикоятларидаги судланувчилар С.Дўсанов ва Д.Махматқуловларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги ҳақидаги важларини атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ушбу важларини тўлиқ рад этади: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 3-бандида: фирибгарлик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланиб, бунинг таъсирида мулкдор (унинг вакили), мулкнинг бошқа эгаси ёки ваколатли орган мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга беради, ёинки ушбу мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ бошқа шахс томонидан олиб қўйилишига имконият бериши, 4-бандида: фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилиши, фирибгарликда жабрланувчини янглиштиришга қаратилган қасддан содир этиладиган ҳаракатлар жумласига, масалан, битим ёки тўлов предметини сохталаштириш, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўйнаш чоғида алдов усулларини қўллаш ва ҳ.к. кириши, 5-бандида: фирибгарликда ишончни суиистеъмол қилиш деганда, айбдорнинг мулкдор, мулкнинг бошқа эгаси ёки мулкни учинчи шахсларга бериб юбориш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бошқа шахслар билан ишончли муносабатлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши тушунилиши лозимлиги, ишончга турли ҳолатлар, масалан, айбдор шахснинг хизмат мавқеи ёки унинг жабрланувчи билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатлари сабаб бўлиши мумкинлиги, 7-бандида: мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши, 8-бандида: агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига кўра, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо бериши назарда тутилган. Биринчи инстанция суди С.Дўсанов фирма фаолиятида иштирок этмаганлиги, С.Дўсанов 2023 йил 5 январь куни заводга хавфсизликни таъминлаш мақсадида келганлиги ва шу лавозимга тайинланганлиги ҳақидаги кўрсатувларини муҳокама қилиб, уларнинг важлари суд мажлисларида сўроқ қилинган жабрланувчи Ш.Рахмановнинг «...2022 йил 14 ёки 15 декабрь куни муқаддам метал билан шуғулланувчи таниши А.Муртазов қўнғироқ қилиб, «Агрегат» заводини олганлигини, шуни бир кўришни айтганлигини, шундан сўнг танишлари Ш.Бердимуродов ва М.Оннаев билан биргаликда заводга боришганлигини, уларни А.Муртазов кутиб олиб, «Агрегат» заводига олиб кирганлигини, у ерда А.Муртазов С.Дўсанов ва Д.Махматқулов билан таништирганлигини ва улар заводни демонтаж қилишни сотиб олишганлигини айтганлигини...», жабрланувчи А.Рамазановнинг «...2022 йил тахминан декабрь ойи ўрталарида С.Дўсанов қўнғироқ қилиб, ундан нима иш билан банд эканлигини сўраганлигини, ўша вақти эски темир олди-бердиси билан шуғулланиб юрганлигини айтганлигини, С.Дўсанов собиқ «Агрегат» заводи ҳудудидаги яроқсиз ҳолатдаги бино-иншоотлардаги темир (металл)ларни бузиб олиш учун шартнома расмийлаштирганлигини айтиб, бирга ишлашни таклиф қилганлигини, 2022 йил 19 декабрь куни собиқ «Агрегат» заводига бориб С.Дўсанов билан учрашганлигини...», гувоҳ А.Муртазовнинг «...2022 йил 26 ноябрь куни «Агрегат» заводига бориб, уларни офисида учрашганлигини, у ерда А.Мадазимов, Д.Ҳазратов ва Д.Махматқуловни кўрганлигини, суҳбат давомида Д.Махматқулов унга «Build Power» МЧЖ билан тузилган 9 млрд. сўмдан ортиқ пулга тузилган шартномани кўрсатиб, агар улар «Агрегат» заводи ҳудудидаги бузилишга тушган ушбу бино-иншоотларни бузиб тозалаб олиб чиқиб берса, 1 млрд. сўм пулни қайтаришини айтганлигини, шу орада Д.Махматқулов тоғаси келганлигини айтганлигини, шунда А.Мадазимов, Д.Ҳазратов билан чиқиб кетишиб, орадан бир соат ўтиб қайтиб келишганлигини, Д.Ҳазратов унга шерикчиликда собиқ «Агрегат» заводи ҳудудидаги бузилишга тушган бино-иншоотларни бузишни бошлашни, буни Д.Махматқуловнинг тоғаси С.Дўсанов айтганлигини, барча ишларни назорат қилишини, соф даромад ўртада бўлинишини айтганлигини...», гувоҳ А.Мадазимовнинг «...С.Дўсановни 2022 йил декабрь ойида 2-3 маротаба «Агрегат» заводи ҳудудида кўрганлигини, Д.Махматқулов уни тоғам деб таништирганлигини...», гувоҳ Д.Ҳазратовнинг «...асосий шартнома ва ҳужжат билан боғлиқ ишларни Д.Махматқулов жамиятнинг директори сифатида амалга ошириб келганлигини ва унга С.Дўсановни «Build Power» МЧЖнинг ҳисобига шартнома бўйича 4 млрд сўмдан ошиқроқ пул ўтказганлигини, тоғаси пулларни бировдан олганлигини ва мижозлардан тушган пулларни тоғасига олиб боришни айтиб, пулларни унга бериб келганлигини билишини, ишларни бошқаришда асосий одам С.Дўсанов бўлганлигини...», гувоҳ Ж.Жумаевнинг «...С.Дўсановни заводга келганидан (2022 йил декабрь ой бошларида) буён танишини, С.Дўсанов шу ердаги ишларни бошқариб юрганлигини, пулни Д.Махматқулов олган бўлса-да, лекин ишларни умумий назоратни С.Дўсанов амалга оширганлигини...» ҳақидаги кўрсатувлари билан тўлиқ инкор этилишини инобатга олиб ва С.Дўсановнинг қисматини енгиллаштириш ва муқаррар жазодан қутилиш учун берган деб ҳисоблаб, уларга танқидий баҳо бериб, тўғри хулосага келган. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Д.Махматқулов жабрланувчи Ш.Рахмановга берган ваъдасини бажармасдан қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги, бундан ташқари қариндоши С.Дўсанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, А.Рамазановнинг ишончига киришиб, унга собиқ «Агрегат» заводи ҳудудидаги бино ва иншоотларни бузиш учун пул кераклигини, агар пул бериб турса, кейинчалик пулларига устама қўшиб беришга ваъда беришиб, 27.02.2023 йилда Сурхондарё вилоятида жойлашган «Agrobank» орқали 16.900 АҚШ доллари (191.815.000 сўм) миқдоридаги пулларни пул ўтказиш йўли билан қўлга киритишиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни бошқа эҳтиёжларига сарфлаб юборишганлиги уларда фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритишга нисбатан қасд мавжуд бўлганидан далолат беради. Апелляция инстанцияси, шикоятлардаги ва суддаги судланувчи С.Дўсанов ва Д.Махматқуловларга қўйилган айбловлар ўз исботини топмаганлиги ва уларнинг ҳаракатларида жиноят аломати йўқлиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддалари талаби асосида баҳо бериб, жиноят иши материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, келтирган важларни тўла ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди, қонун ва ҳуқуқий онгга амал қилиб, ички ишонч бўйича далилларга таяниб танқидий баҳолаб, жавобгарликдан қутулиш мақсадида келтирилган деган хулосага келади ҳамда ушбу важлар ишдаги далиллар ва объектив аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ рад қилинади. Шунингдек, ишдаги ҳужжатларга кўра, С.Дўсанов Ш.Рахманов ва А.Рамазановдан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган маблағларни мулкка айлантириш мақсадида турмуш ўртоғи М.Улухмурадовани номига давлат рақами белгиси 01W415ZB бўлган «KIA SORENTO» русумли автомашинани сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирганлиги 22.03.2023 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли, судлов ҳайъати протестнинг судланувчи С.Дўсановнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 243-моддасини чиқариб ташлаш ҳақидаги важи билан келишмайди. Биринчи инстанция суди томонидан Д.Махматқуловнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан, С.Дўсановнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан тўғри квалификация қилинган. Дастлабки тергов органи томонидан Д.Махматкулов ва «Dizayn Baraka Omad» МЧЖнинг норасмий раҳбари С.Дўсанов билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзларининг жиноий фаолиятларини давом эттириб, солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини содир этиш мақсадида «Dizayn Baraka Omad» МЧЖнинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда юритиб, солиқ органига тақдим этиладиган ҳисобот ҳужжатларида фойда (даромад)ни олганлик тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни кўрсатмасдан, «реализация қилинмаган»лигини қайд этиш орқали фойда (даромад)нинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни қасддан яшириб, солиқ солинадиган объектларни қасддан яшириш орқали бюджет сиёсатига путур етказиб, жамият билан «Build Power» МЧЖнинг ўртасидаги №ВР-25/11-сонли шартномага асосан 2024 йил 31 март куни умумий қиймати 4.180.000.000 сўмлик ҳисоб-фактура орқали товарларни кирим қилиб, товарнинг тан нархи 3.732.142.800 сўмни ташкил қилганлигини инобатга олиб, жамиятга кирим қилинган 3.732.142.800 сўмлик товар моддий бойликлар учун 447.861.900 сўм жуда кўп миқдордаги солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун айбловлар эълон қилинган. Тергов органининг мазкур хулосаси Қашқадарё вилояти Давлат солиқ Бошқармаси давлат солиқ инспекторлари Ў.Қудратов ва Т.Исломов томонидан «Dizayn Baraka Omad» МЧЖнинг 01.09.2022 йилдан 30.04.2024 йилга қадар молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказган текшириш далолатномаси асос бўлган. Иш ҳужжатларини ўрганиш давомида «Dizayn Baraka Omad» МЧЖ «Build Power» МЧЖ билан 25.11.2022 йилда №ВР-25/11-сонли шартнома тузганлиги, мазкур шартнома бўйича «Dizayn Baraka Omad» МЧЖ «Build Power» МЧЖга (ж.и. 3-жилд 53-54-бетлар, 4-жилд 242-245-бетлар) 30.11.2022 йилда 10.000.000 сўм, 30.12.2022 йилда 320.000.000 сўм, 27.01.2023 йилда 500.000.000 сўм, 03.02.2023 йилда 1.000.000.000 сўм, 06.02.2023 йилда 500.000.000 сўм, 13.02.2023 йилда 1.100.000.000 сўм, 21.02.2023 йилда 100.000.000 сўм, 22.02.2023 йилда 550.000.000 сўм ва 04.05.2023 йилда 100.000.000 сўм миқдорида пул ўтказганлиги аниқланди. Бироқ, «Build Power» МЧЖ мазкур маблағлар эвазига ҳисоб-фактура бермасдан 2024 йил 31 март куни С.Махматқулов ва С.Дўсановга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганлигидан сўнг 2024 йил 9 апрель куни «Didox.uz» портал орқали ҳисоб-фактура юборганлиги аниқланди. Шунингдек, «Dizayn Baraka Omad» МЧЖ томонидан 2024 йил 1-чораги учун ҳисобот 03.04.2024 йилда юборилганлиги, унда ҚҚС солиқ ҳисоботи «0» банланс қийматда кўрсатилганлиги ва солиқ органи томонидан ҳисобот қабул қилинганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 31.05.2013 йилдаги «Солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида» 8-сонли Пленум Қарорининг 11-бандида ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятга раҳбарлик қилган ёки ушбу жиноятни содир этишга солиқ тўловчи ташкилот бошлиғи, бош (катта) бухгалтери, бошқа хизматчиларини ундаган ёхуд ўзининг маслаҳатлари, кўрсатмалари билан жиноятни содир этишга кўмаклашган шахслар ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчи сифатида ЖК 28-моддаси ва 184-моддасининг тегишли қисми бўйича жавобгарликка тортилиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Бундай ҳолатда, апелляция инстанция суди, биринчи инстанция суди томонидан амалдаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми жуда кўп миқдордаги солиқлар ва йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашда ифодаланган қилмишлар учун жавобгарликни белгилаши, бироқ Д.Махматқулов ва С.Дўсанов 09.04.2024 йилда келиб тушган ҳисоб-фактура ҳақида маълумотга эга бўлишмаганлиги, агар мазкур ҳисоб-фактура қабул қилинган тақдирда, ҳисоботларда кўрсатилиши ва мазкур ҳолат иқтисодий суд тартибида ҳал қилиниши мумкинлиги, уларнинг ҚҚСни тўлашдан қасддан бўйин товлаган деб ҳисоблаш учун асослар етарли эмаслиги сабабли, дастлабки тергов органи томонидан судланувчиларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми билан эълон қилинган айбловни ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан реабилитация қилишни лозим топиб, асосли хулосага келган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди судланувчи Д.Махматқуловга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг айбига умуман иқрор бўлмасада, оилавий аҳволини, оилада ягона боқувчи эканлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, шунингдек жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Биринчи инстанция суди судланувчи С.Дўсановга жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, унинг айбига умуман иқрор бўлмасада, оилавий аҳволини, оилада ягона боқувчи эканлигини жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, шунингдек жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар йўқ деб ҳисоблаб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, тўғри хулосага келган. Бироқ биринчи инстанция суди, ҳукмнинг ундирув қисмини муҳокама қилишда, ундирувни С.Дўсанов номига расмийлаштирилган ва 4.304.353.139 сўмга баҳоланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Истиқлолнинг 5 йиллиги МФЙ, Гулшан тор кўчаси, 4-уйга қаратиб, хатоликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 2001 йил 29 августдаги 258-II-сонли Қонунининг 52-моддаси 1-қисмида, “ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг 14 умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди” деб белгиланган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати суд ҳукмини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, апелляция протестини қаноатлантирилмасдан қолдиришни, апелляция шикоятларини эса қисман қаноатлантириб, ҳукмдан ундирувни С.Дўсанов номига расмийлаштирилган ва 4.304.353.139 сўмга баҳоланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Истиқлолнинг 5 йиллиги МФЙ, Гулшан тор кўчаси, 4-уйга қаратилиш қисмини чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49717, 26, 31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати 22 октябрдаги Махматқулов Дилшод Тўйчиевич ва Дўсанов Сафарали Нормуродовичларга нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Ҳукмдан ундирувни С.Дўсанов номига расмийлаштирилган ва 4.304.353.139 сўмга баҳоланган Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Истиқлолнинг 5 йиллиги МФЙ, Гулшан тор кўчаси, 4-уйга қаратиш қисми чиқарилсин. Апелляция протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Ажримдан норози тарафлар Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ М.Юсупов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Халилов /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: