Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1021 Дата решения 04.02.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361605 Claim ID 2697846 PDF Hash 0082d596b1b66034... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
банди билан айбли деб топилиб унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан айбли деб топилиб унга шу модда билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 2441-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 2441 3 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш №1-1012-2401/378 Маърузачи судья: Н.Касимова Биринчи инстанция судининг судьяси: С.Махаметов АЖРИМИ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси 2024 йил ноябрь ойининг 26 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, судлов ҳайъати судьялари: А.Абдулхаев ва Н.Касимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Раҳимованинг котибалигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи Р.Д ва унинг ҳимоячиси адвокат О.Эргашевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман судининг 2024 йил 31 октябрдаги ҳукмига кўра, Давлатова Рихсинисо Аъзамқул қизи (Davlatova Rixsiniso A’zamqul qizi), 2003 йил 6 июнь куни Тошкент шаҳарда туғилган, тожик, Ўзбекистон фуқароси, турмушга чиқмаган, муқаддам судланмаган, ўрта маълумотли, “Янги Аср” хусусий университетини 2-босқич талабаси, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Чоштепа М.Ф.Й, 8-тор кўчаси, 24-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 28 майдан буён қамоқда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб судланувчи Р.Днинг авдокати О.Эргашев томонидан келтирилган шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Р.Д Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан айбли деб топилиб унга шу модда билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, Р.Д ўзининг динга бўлган қизиқиши натижасида бошланғич диний сабоқларни интернетнинг турли тармоқларида мавжуд бўлган диний материалларни ўрганиб, ўрганган диний билимларини янада мукаммаллаштириш йўлида диндорлар орасида ислом дини ақидаларига турлича ёндошувларнинг пайдо бўлишига, фикр ва фатволари юртимизда анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ва мотрудийлик ақидасига зид бўлган, аҳоли орасида турли ихтилофларнинг юзага келишида иштирок этган Самарқанд вилоятида туғилган, интернет тармоқларида жиҳодий тарғиботлари билан кўриниш бераётган “Абдуллоҳ Зуфар” таҳаллуси билан танилган Гаффоров Зофир Зокиржоновичнинг ва Сурия Араб Республикасида фаолият олиб бораётган “Катиб ал-Ғуроба” террорчилик ташкилотининг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, “Абу Муовия” таҳаллуси билан танилган Наманган вилоятида туғилган Камалов Нуриддин Мамасодиқ ўғлининг, “Имом ал-Бухорий катибасининг” Истамбулдаги “Ихсан илм ёрдамлашма дарнаги” тарғибот-ташвиқот марказида раҳбарликни амалга оширган “Абдуллоҳ Бухорий таҳаллуси билан танилган Андижон вилоятида туғилган Хамидов Мирзағолиб Латипжоноввичнинг, “Ўзбекистон ислом ҳаракати-ЎИҲ ва Туркистон ислом ҳаракати-ТИҲ” экстремистик ташкилотларга раҳбарликни амалга оширган “Тохир Йўлдош” таҳаллуси билан танилган Наманган шаҳрида туғилган Юлдашев Тохир Абдухалиловичларнинг диний чиқишлари тасвирланган диний маърузаларини ҳамда номаълум шахс томонидан куйланган “Рози бўлинг” номли унда “мужоҳид бўлишлик насиб қилгани, тоғутларга қарши курашда шаҳид бўлиш орзулари экани, мужоҳид бўлиш ярашиши ва карвондан қолмасдан мужоҳид бўлиб уларга эргашиш кераклиги мазмунида”ги ҳамда номаълум шахс томонидан қўлланган “Такбирлар айтинг” номли унда “азизликка жиҳод билан қайтиш лозимлиги, шариат ёки шаҳидлик бўлиши, олий жаннатни мақсад қилиб шаҳидликка чоғланиши, дунё зийнатларига учмасдан мужоҳидлар жанга шайланиши мазмунида”ги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган диний материаллар ва нашидаларни интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда интернетнинг “Telegramm” ижтимоий тармоғидаги +99655589-20-30 (Қирғизистон Республикаси уяли алоқа компанияси) телефон рақамига расмийлаштирилган “ ” номли профили орқали 2023 йил 1 декабрь куни учта обуначиси бўлган “Nashidalar (xoss)” номли каналга жойлаштириб тарқатганлиги аниқланган. Адвокат О.Эргашев шикоятида, Р.Дга нисбатан ЖКнинг 57моддасини қўллаб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья Н.Касимованинг маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги, судланувчи Р.Д ва унинг ҳимоячиси адвокат О.Эргашевванинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Р.Днинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, ашёвий далилни олиш, кўздан кечириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотоилова, судга оид диншунослик экспертиза хулосаси, нарсани ихтиёри билан топшириш баённомаси, судга оид адабиётшунослик экспертиза хулосаси, нарсани ашёвий далил деб топиш қарори, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини тўлиқ топган. Биринчи инстанция суди томонидан Р.Днинг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 2441-моддасининг 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилинган. Биринчи инстанция суди томонидан Р.Дга жазо тайинлашда, инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига риоя қилган ҳолда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни, яъни Р.Днинг ёшлигини, аёллигини, қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги ва ишдаги бошқа енгиллаштирувчи ҳолатларни жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси 1 ЖК 244 -моддасининг 3-қисми “г” банди санкциясида назарда тутилгандан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб тўғри хулосага келган. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 16 497 , 49718, 49726,49731-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси АЖРИМ Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман судининг 2024 йил 31 октябрдаги Давлатова Рихсинисо Аъзамқул қизига нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар биринчи босқич суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: Қ И Л А Д И: (имзо) (имзо) (имзо) М.Мирзохидов А.Абдулхаев Н.Касимова