← Назад
Решение #89674 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ҲУКМ
2025 йил февраль ойининг 04 куни, Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Шарқ-Камолон 3 МФЙ биносида,
очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси
Ш.Сайдуллаев баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчи
Б.Аслонов, судланувчи Х.Рахматов ва унинг ҳимоячиси “SHIROZAHIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Ш.Юльчиева иштирокида,
Рахматов Хусниддин Хайриддин ўғлига оид 1-1006-2502/34-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Рахматов Хусниддин Хайриддин ўғли (RAXMATOV
XUSNIDDIN XAYRIDDIN O’G’LI), 1997 йил 17
сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали,
муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтохур
тумани, Гулханий МФЙ, 6-уй, 42-хонадонида доимий
руйхатда туриб, яшаган, 20.11.2024 йилда иш бўйича
“муносиб ҳулқ-атворда бўлиш хақида тилҳат” тарзидаги
эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
муддатида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Х.Рахматов 2024 йил 30 август куни соат 13:00 ларда
Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” маҳалласида ТХАЙ кўчасида ўзига тегишли
бўлган “Hyundai Porter” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган
вақтида, ушбу йўлда “MAN” русумли юк машинасида ҳаракатланиб
кетаётган Аслонов Бахромбек Тойир ўғли билан ўзаро жанжаллашиб, келиб
чиққан жанжал оқибатида Б.Т.Аслоновнинг соғлигига шикаст етказган.
Ўзбекистон
Республикаси
ССВ
Республикаси
Суд-тиббий
экспертизасининг Тошкент шахар филиалиинг 04.09.2024 йил №6184-ХКур-сонли хулосасига кўра, Б.Т.Аслоновнинг танасида “Пастки жағ суяги
чап томон бўғим ўсиғидан ёпиқ силжимасдан синиши, танглай ўсиғини
ёпиқ синиши” каби жарохатлар аниқланиб, ушбу жарохатлар оғирлик
даражасига кўра, соғлиқни узоқ вақт яъни 21 кундан кўп муддатга
бузулишига олиб келган ўртача оғир тан жарохатлар туркумига киришлиги
кўрсатилган.
Судда сўралган судланувчи Х.Рахматов айбловга тўлиқ иқрорлик
билдириб, у анча вақтдан бери юк машинасида юк ташиш билан
шуғулланишини, 2024 йил 30 август куни соат тахмиан 13:00 да ўзига
тегишли бўлган “Hyundai Porter” русумли юк машинада Сергели туманидан
Ўрикзор бозорига томонига кетаётган бўлганилиги, уни машинасини олдида
“МАN” русумли юк машинаси ҳам харакатланиб кетаётган бўлганлиги,
ушбу юк машина унга нисбатан камроқ тезликда ҳаракатланиб кетаётгани
учун у уни қонунда белгиланганидек чап топонидан қувиб ўтганлиги, унинг
ёнидан ўтиб кетганидан кейин ушбу юк машинасининг хайдовчиси
жабрланувчи Б.Аслонов уни тўхташига ишора қилганлиги, сўнг у машинани
тўхтатиш учун ўнг томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида Б.Аслонов уни
машинасини тўсиб, тўхтатишга ҳаракат қилганлиги, сўнг Б.Аслонов
машинасидан тушмасдан унга қўпол сўзларни айта бошлаганлиги, у уни
гапларини эшитиб, машинадан тушишини сўраганлиги, Б.Аслонов
машинадан тушганидан кейин у уни олдига бориб, нима сабабдан уни
тўхтатганини сўраган вақтида, у унга яъна қўпол муомила қилиб,
машинасининг чап томон орқа чироқларини синганлигини кўрсатиб, ушбу
чироқни “сенга ўхшаган хайдовчилар синдириб, қочиб кетган” деб
айтганлиги, шу вақтда Б.Аслонов тобора унга қўпол муносабатда бўлгани
учун уни жахли чиқиб, жағ қисмига бир маротаба урганлиги, уни урганидан
кейин у бироз ўзини йўқотиб қўйганлиги, шу вақт ўша ерда бўлган шахслар
уларни ажратиб қўйганлиги, сўнг у машинасига ўтириб, йўлида давом
этганлиги, орадан тахминан 2-3 кун ўтганидан кейин унга бир шахс
қўнғироқ қилиб, ўзини ИИО ходими эканлигини айтиб, уни ИИО идорасига
таклиф қилганлиги, у айтилган манзилга борганлиги, у ерга борганида уни
бу ерга Б.Аслоновга нисбатан тан жарохати етказгани учун чақиришганини
билганлиги, сўнг у ИИО ходимидан Б.Аслоновнинг телефон рақамини олиб,
унга қўнғироқ қилган вақтида у калтак еган вақтида унинг жағи синганини
ва унинг машинасини олдидан қувиб ўтган вақтида у ҳаракатланишга
қийналиб, тормоз босганини ва шу вақтда машинасининг ресор қисми
синганини айтганлиги, у унга етказилган зарарларни бартараф қилишини
айтганида, уни бирдан жахли чиқиб, унга қонун олдида жавоб беришини
айтиб, телефонни ўчириб қўйганлиги, ҳозирда жабрланувчи айтган суммани
тўлашга имкони йўқлигини, машинаси кредитда эканлиги, уйда ёлғиз
боқувчилиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб,
унга енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи Б.Аслонов суд мажлисида у икки йилдан бери ўзига
тегишли “MAN” русумли “ўзи ағдарувчи” юк машинасини хайдаб
келишлиги, 2024 йил 30 август куни соат тахминан 13:00 ларда у юқорида
кўрсатиб ўтган юк машинасида Чилонзор тумани Бешқўрғон махалласи
ТХАЙ кўчасидан ҳаракатланиб кетаётган бўлганлиги, шу вақтда ўнг
томонидан “Hyundai Porter” юк машинаси уни қувиб ўтганлиги, ушбу юк
машинаси уни ўнг томонидан ўтиб, олд томонига ўтиб бўлган вақтида ушбу
машинанинг ҳайдовчиси бирданига тормозни босганлиги, у ҳам ушбу
машинани уриб юбормаслик учун бирданига тормозни босганлиги,
тормозни босган вақтида машинасининг ресор қисмига шикаст етганлиги,
шу “Hyundai Porter” русумли юк машинасини ҳайдовчиси Х.Рахматовнинг
ҳаракатларидан жахли чиқиб, уни тўхташига ишора қилганлиги, сўнг
Х.Рахматов машинасини четга олиб, тўхтаганлиги, у ҳам уни олдига бориб
тўхтаганлиги, сўнг у унга машинани ноўғри бошқаргани учун уни
машинасини ресор қисмига шикаст етганини айтганлиги, сўнг у қопол
муносабатда бўлиб, уни жағ қисмига бир маротаба урганлиги, Х.Рахматов
уни жағига урган вақтида ўзини жуда ёмон ҳис қилиб, ерга ўтириб
қолганлиги, у ўзига келиб ўрнидан турган вақтида атрофдаги одамлар
уларни ажратиб юборишганлиги, сўнг у машинасига ўтириб, йўналиши
бўйича ҳаракатланиб кетаётган вақтида соғлиги ёмонлашиб, жағ қисмида
жуда қаттиқ оғриқ пайдо бўлганлиги, бу оғриққа чида олмай машинани
четга қўйиб, касалхонага кеттанлиги, сўнг ТошМИ касалхонасига бориб,
жағи оғриётганлигини айтганида, шифокорлар жағини рентгендан ўтказиб,
уни жағи синганлигини ва касалхонага ётиши кераклигини айтишганлиги, у
уларга оилавий шароити сабабли касалхонада қололмаслигини айтганида,
шифокорлар жағига шина боғлаб қўйишганлиги, орадан кўп вақт ўтмай
олдига ИИБ ходимлари келиб, ундан ҳодиса бўйича ариза ва тушунтириш
хати олиб кетишганлиги, ҳозирда айланувчи Х.Рахматовга даъвоси борлиги,
соғлиғи ва машинасин тиклашга 12.000.000 сўм харажат қилганлигини,
ушбу пулларни судланувчи Х.Рахматовдан ундириб, унга қонуний чора
кўришни сўраб кўрсатув берган.
Суд, судланувчи Х.Рахматовнинг айби ўзининг айбловга тўлиқ иқрор
бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг кўрсатувидан ташқари,
тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб,
текширилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва
фото иловалар, юзлаштириш баённомаси, суд тиббий экспертизаси ҳулосаси
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган
деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Х.Рахматовнинг
ҳаракатлари безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан
менсимаслик, уриш-дўпослаш, баданга ўртача оғирликда шикаст етказишда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а”
банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Х.Рахматовга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам
судланмаганлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур
жиноятни ғараз ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи
ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни
инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси,
яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида
“Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо
адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан
келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа
ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини
инобатга олиб, Х.Рахматовга нисбатан айбдор деб топилаётган модда
санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни;
жабрланувчи Б.Аслоновнинг 12.000.000 сўм моддий зарар ундириш
ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, жабрланувчи судга асослантирувчи
ҳужжатлар тақдим қилмаганлиги сабабли, қаноатлантиришни рад этишни,
шунингдек, жабрланувчига келгусида етказилган моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласи юзасидан асослантирувчи хужжатлар билан
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари
тушунтиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси
454,457,465,471,473,478- моддаларига асосан
ҲУКМ ҚИЛАДИ
Рахматов Хусниддин Хайриддин ўғли (RAXMATOV XUSNIDDIN
XAYRIDDIN O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми
“а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб
топилсин ва унга шу модда бўйича 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Жазо ижросини таъминлаш Х.Рахматовнинг яшаш жойи бўйича
Шайхонтохур туман ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин.
Озодликни чеклаш муддати Х.Рахматов жазоларни ижро этиш
органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
481-моддасига
асосан
Х.Рахматовга иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур
бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойи яъни Тошкент шаҳар,
Шайхонтохур тумани, Гулханий МФЙ, 6-уй, 42-хонадондан чиқиш
чеклансин ва унга қўшимча:
-ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
-маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин.
Х.Рахматовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддаси 5 ва 6-қисми
талаблари тушунтирилсин.
Х.Рахматовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга
киргандан сўнг бекор қилинсин.
Жабрланувчи Б.Аслоновга келгусида етказилган моддий ва маънавий
зарарни ундириш масаласи юзасидан асослантирувчи хужжатлар билан
фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари
тушунтирилсин.
Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган
кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар томонидан эса уларга
ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат
ичида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида ҳукм
чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев