Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/102 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365294 Claim ID 2725577 PDF Hash 81d6f1765936a59c... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
Бекмурадовага ЖПКнинг 583-моддаси Бекмурадовага ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил февраль ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи М.Ибадуллаев ва унинг ҳимоячиси “MMM HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати М.Каримов, жабрланувчи Н.Бекмурадованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Ибадуллаев Мадрим Алламовичга оид № 1-1006-2502/102-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ибадуллаев Мадрим Алламович (Ibadullayev Madrim Allamovich), 1967 йил 22 апрель куни Хоразим вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилаи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазор даҳаси, Боғбон МФЙ, Самарқанд кўчаси 08-уйда истиқомат қилувчига нисбатан, Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2024 йил 13 ноябрь куни, соат 19:10 ларда, хайдовчи Ибадуллаев Мадрим Алламович ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01S 967WA бўлган “Кобалт” русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Меҳр кўчаси, “Экспресс маркет” савдо дўкони қаршисида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4банди, 11-бандининг “г” кисми ва 109-банди, 110-банди яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса, болалар, ногиронлар, қарияларга ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқинлашаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхташи шарт» ва «Агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни бўлакларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин» деб кўрсатилган талабларга риоя қилмасдан, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёда 1966 йилда туғилган Бекмурадова Ниязжон Кенжабаевнани уриб юбориб, йўл-транспорт ходисасини содир этган. Содир этилган йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда М.А.Бекмурадова тан жарохати олиб, олган тан жарохатлари натижасида шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 20 ноябрь кунидаги №8374Х-Хуж.-сонли хулосасига кўра, М.Бекмурадова «ЎРТАЧА ОҒИР» турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 2024 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Ибадуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи М.Бекмурадова судга ариза билан мурожаат қилиб, айбланувчи М.Ибадуллаев билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, М.Ибадуллаевни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Айбланувчи М.Ибадуллаев ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи Н.Бекмурадовани ҳамда айбланувчи М.Ибадуллаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи, жабрланувчи Н.Бекмурадова ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, М.Ибадуллаевнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ М.Ибадуллаевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи Н.Бекмурадовага ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Ибадуллаев Мадрим Алламович (Ibadullayev Madrim Allamovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи М.Бекмурадовага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев