← Назад
Решение #89862 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
16
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| йилдан буён ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил февраль ойининг 3 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи И.Акбаров ва унинг ҳимоячиси, адвокат Б.Усмоновнинг иштирокида
Акбаров Илҳомжон Алишер ўғлига нисбатан 1-1006-2504/94-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра,
Акбаров Илҳомжон Алишер ўғли (Akbarov Ilhomjon
Alisher o’g’li), 24.01.1999 йилда Тошкент шаҳрида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам
судланмаган, “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти
филиали “Янгиҳаёттумангаз” газ таъминоти бўлимида
ишчи, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Камолон
МФЙ, Қарши кўчаси 74-уйда яшаган, иш бўйича
“қамоққа
олиш”
тариқасидаги
эҳтиёт
чораси
қўлланилган ва 27.09.2024 йилдан 28.09.2024 йилга қадар
ЖПК 224-моддаси тартибида, 30.09.2024 йилдан буён
ЖПК 227-моддаси тартибида ушланиб, қамоқда
сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 27.12.2025
йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И
Судланувчи Акбаров Илҳомжон Алишер ўғли 2024 йил 26 сентябрь куни
соат тахминан 23:00ларда таниши Ниғматжонов Шохрух Отабек ўғлига тегишли
оқ рангдаги давлат рақами 10B256BB бўлган “Мatiz” русумли автомашинада
дастлабки терговда аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахс томондан берилган
локацияси бўйича Чилонзор тумани “Шарқ тонги“ МФЙ 20-уй олдида жойлашган
автотураргоҳга келган вақтида, туман ҳудуди бўйлаб тунги навбатчиликни
ўтаётган ИИО ходимларига шубха уйғотганлиги сабабли икки нафар холислар
иштирокида автомашина ва уларнинг олдилари кўздан кечирилганда унинг чап
қўлида ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф равишда ўз истеъмоли учун
сақлаб келган кулранг айлана шаклда бўлган ўткир ҳидли 0,86 грамм “Гашиш”
гиёҳвандлик моддаси борлиги ва ушбу модда автомашина ҳайдовчиси
Ниғматжонов Шохрух Отабек ўғлига тегишли “Iphone 11” русумли телефон
аппаратида бўлган “Telegram” ижтимоий тармоғидаги локация орқали
олинганлиги аниқланиб, ушбу модда ва телефон аппарати холислар иштирокида
тегишли тартибда баённома асосида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 27.09.2024 йилдаги 3805-сонли
хулосасига кўра, И.А.Акбаровдан олинган модда таркибида фаол
“Тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “Гашиш” деб аталиши ва
оғирлиги 0,86 граммга тенглиги аниқланган.
Судланувчи И.Акбаров суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб
қуйидагиларни, яъни у 2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 21:00ларда
ишдан чиқиб, Шохрух исмли таниши билан Тошкент шаҳри Шайхонтохур
туманида жойлашган “Корзинка” савдо дўкони олдида кўришганлигини ва
Шохрухга гиёҳвандлик воситасини сотиб олишни айтганлигини, у рози
бўлганлигини, сўнг Шохрухга тегишли телефондан “Телеграмм” тармоғи орқали
гиёҳвандлик воситаси сотадиган “Туз козир” номли каналдаги аккаунтга
гиёҳвандлик воситаси кераклигини сўраганлигини ва локацияни Чилонзор тумани
деб юборганлигини, шунда аккаунтдан 400.000 сўм карта рақамига ташлаб
беришни айтганлигини, шунда у Пайнет орқали 400.000 сўм пулларни айтилган
картага ташлаб берганлигини, орадан бироз вақт ўтиб локация ташлаб
берганлигини, соат тахминан 22:30ларда локация орқали айтилган жойга
борганлигини ва гиёҳвандлик воситасини олган вақтида ИИО ходимлари икки
нафар холислар иштирокида келишиб, қўлидаги нарса нима эканлигини
сўрашганлигини, шунда ҳолатни айтиб бериб, қўлидаги думалоқ шаклда бўлган
гиёҳвандлик воситасини ИИО ходимларига топширганлигини, у гиёҳвандлик
воситасини 2020 йилдан буён истеъмол қилиб келишини, гиёҳвандлик воситасини
бошқа шахсга ўтказиш, сотиш ва хадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, у
Ниғматжонов Шохрух билан хеч қандай жиноий тил бириктирмаганлигини, 2024
йил 26 сентябрь куни Шохрух исмли танишининг машинасида келганлигини,
аммо гиёҳвандлик воситасини ўзи олганлигини, Шохрух ҳеч қандай гиёҳвандлик
воситасини олмаганлигини, у ўзининг телефон аппарати қуввати тугаганлиги
сабабли Шохрухнинг телефон аппаратидан гиёҳвандлик воситасини буюртма
қилганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини, оилавий
шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд, судланувчи И.Акбаров ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да, унинг
мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига қисман
иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларидан
ташқари жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан, судланувчининг
розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов жараёнида гувоҳ тариқасида
сўроқ қилинган С.Зокиржонов, С.Бахромбековларнинг кўрсатувлари, суриштирув
давомида тўпланган бирламчи ҳужжатлар билан, кечиктириб бўлмас тинтув
тергов ҳаракати баённомаси ва фотоиловалар, тайинланган судга оид кимёвий ва
гиёҳвандлик экспертизаси хулосалари, нарсани олиш баённомаси ва нарсани
ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш
баённомасидаги ҳолатлар, ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракатининг
баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан
тасдиқланади деб ҳисоблайди.
Суд, судланувчи И.Акбаровнинг жиноий ҳаракатларининг юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Судланувчи И.Акбаровнинг жиноий ҳаракатлари гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб
қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатишни
озгинадан кўп миқдорда бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб
содир этишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 3-қисми
“б” банди билан дастлабки тергов органи томонидан нотўғри квалификация
қилинган.
Дастлабки тергов органлари томонидан эълон қилинган айбловга кўра
Акбаров Илҳомжон Алишер ўғли гиёхвандлик воситаларини озгинадан кўпроқ
миқдорда, олдиндан бир гурух шахслар билан тил бириктириб ўтказиш мақсадида
2024 йил 26 сентябрь куни соат тахминан 23:00ларда жиноий шериги 06.08.2001
Ниғматжонов Шохрух Отабек ўғлига тегишли оқ рангдаги давлат рақами
10B256BB бўлган “Мatiz” русумли автомашинада Чилонзор тумани “Шарқ тонги“
МФЙ 20-уй олдида жойлашган автотураргохга келиб, дастлабки терговда
аниқлаш имкони бўлмаган шахс томондан берилган локацияси бўйича борилган
вақтида, туман худуди бўйлаб тунги навбатчиликни ўтаётган ИИО ходимларига
шубха уйғотганлиги сабабли икки нафар холислар иштирокида автомашина ва
олдилари кўздан кечирилганда унинг чап қўлида кулранг рангдаги айлана шаклда
бўлган ўткир хидли модда борлиги ва ушбу модда автомашина хайдовчиси
06.08.2001 Ниғматжонов Шохрух Отабек ўғлига тегишли “Iphone 11” русумли
телефон аппаратида бўлган “Telegram” ижтимоий тармоғидаги локация орқали
олинганлиги аниқланиб, ушбу модда ва телефон аппарати холислар иштирокида
тегишли тартибда баённома расмийлаштириб олиб қўйилганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни
ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур
қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши
лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда
ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб
чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек мазкур қарорнинг 25-бандида “Айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд
мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки
моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар
мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол
қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки
моддалар дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус
махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар
мавжудлиги ва х.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб
чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб
кўрсатилган.
Бинобарин тергов органининг И.Акбаровдан олинган гиёҳвандлик
воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган ҳақиқатдан ўтказиш
мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар аниқланганлиги кўрсатилмаган
бўлиб, бу модда 1 дона думалоқ шаклда бўлган пакетга солинган ҳолда муайян
ўлчамда қадоқланмаганлиги, уларни тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар
мавжудлиги аниқланмаганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий
жойга яширилмаганлиги, яъни судга оид наркологик экспертизанинг
далолатномасига кўра судланувчи И.Акбаров наркомания касаллигига
чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож
эканлиги аниқланганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи томонидан
айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай
восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан
истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода,
махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча
вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб
кўрсатилган.
Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи И.Акбаровнинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “б” бандидан,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлашда ифодаланган
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация
қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари
асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи И.Акбаровга жазо тури ва миқдорини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига қисман
иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, оилавий ва
моддий аҳволи, оилада ягона боқувчи эканлигини, қарамоғида 3 нафар вояга
етмаган фарзандлари борлигини, унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд
этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи
ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси
“Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи”
талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида
назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни;
5
-судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи
И.Акбаров наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий
тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, мажбурий даволаниш
чорасини тайинлашни;
-ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий
далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун
топширилган 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 0,83 грамм гашиш
гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда йўқ қилишни;
-Ш.Ниғматжоновдан олинган 1 дона “Iphone 11” русумли телефон
аппаратини жиноят ишига алоқадор ёзишмалар нусхалари олиниб, жиноят ишига
илова қилинганлиги ва тилхат орқали унга қайтарилганлигини инобатга олишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473-моддаларига
риоя қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И
Акбаров Илҳомжон Алишер ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу моддага асосан 1 (бир) йил
озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан И.Акбаровнинг
27.09.2024 йилдан 28.09.2024 йилга қадар ҳамда 30.09.2024 йилдан 03.02.2025
йилга қадар ҳибсда сақланган 4 ойу 5 кун муддатини озодликни чеклаш
жазосининг 4 ойу 5 кунига тенглаштириб ҳисоблаган ҳолда, И.Акбаровга
тайинланган асосий жазодан чегириб ташлаб узил-кесил ўташлик учун 7 (етти) ой
25 (йигирма беш) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин.
И.Акбаровга озодликни чеклаш жазосини Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур
тумани Камолон МФЙ, Қарши кўчаси 74-уйда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва
уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уйжойидан чиқиш;
-назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
И.Акбаровнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш И.Акбаровнинг яшаш жойидаги туман ИИО
ФМБга юклатилсин.
И.Акбаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин.
Судланувчи И.Акбаровнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида
қамоқдан озод қилинсин ва ҳукм қонуний кучга киргунига қадар “муносиб-хулқ
6
атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Акбаров
Илҳомжон Алишер ўғлига яшаш жойида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш
чоралари қўлланилсин.
Ашёвий далил сифатида олинган ва 13.12.2024 йилдаги № 09806-сонли
квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун
топширилган жами 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 0,83 грамм “гашиш”
гиёҳвандлик воситаси йўқ қилинсин.
Ашёвий далил сифатида олинган 1 дона “Iphone 11” русумли телефон
аппарати Ш.Ниғматжоновга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида
апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Аслига тўғри_____________
(имзо)
Ф.Абдушукуров