Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/60 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 360044 Claim ID 2718675 PDF Hash 6c26940d64c3005e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 277 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил февраль ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, айбланувчи Б.Абдурасулов ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи М.Содиқовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан айбланган Абдурасулов Бобуржон Баходир ўғлига нисбатан 1-1006-2501/60-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Абдурасулов Бобуржон Баходир ўғли (Abdurasulov Boburjon Baxodir o‘g‘li) – 1998 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Қашқараев МФЙ, 7-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Айбланувчи Б.Абдурасулов 2024 йил 07 август куни соат тахминан 15.20ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота МФЙ, Чўпонота ва Лутфий кўчалари кесишмасида жойлашган чоррахада бўла туриб, шу ерда ўзига олдиндан таниш бўлмаган М.Содиқов билан ўзаро хеч бир сабабсиз тортишиш натижасида жанжаллашиб қолишиб, М.Содиқовнинг танисининг турли соҳаларига қўли билан уриб тан жарохат етказган. СТЭнинг 2024 йил 16 август кунидаги 5610-Ҳ-Якуб-сонли экспертиза хулосасига кўра М.Содиқовнинг тан жароҳатлари “чап қўл 2-бармоқ соҳасида эзилиб - йиртилган-инфийирланган яра, чап болдир, ўнг чакка, чап сон соҳаларида қонталашлар” каби тан жарохатлар аниқланган. Мазкур тан жарохатларининг оғирлик даражасига кўра, давомийлиги 6 кун муддатдан кўп бўлган, аммо 21 кундан ортиқ бўлмаган муддатга бузилиши олиб келади, шу белгисига кўра енгил тан жароҳатлари туркумига киришлиги аниқланган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Б.Абдурасулов Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи Б.Абдурасулов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи М.Содиқовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи М.Содиқовга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи М.Содиқов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Б.Абдурасуловга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи Б.Абдурасуловга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи Б.Абдурасулов жабрланувчи М.Содиқовга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи М.Содиқов ва айбланувчи Б.Абдурасуловнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, айбланувчи Б.Абдурасулов ва унинг ҳимоячиси А.Тиловов, жабрланувчи М.Содиқовнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи Б.Абдурасуловнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи Б.Абдурасуловни жиноий жавобгарликдан озод қилиб унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи М.Содиқов Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд 3 А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Boburjon Baxodir o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, Б.Абдурасуловга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи М.Содиқовга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров