Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2402/1252 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365288 Claim ID 2688968 PDF Hash 9df00d39821551f2... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖК 70-моддаси збекистон Республикаси ЖК 70 law
Жиноят Кодексининг 10-моддаси Жиноят Кодекси 10 code_article
бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖКни… бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖК 70 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Шарқ-Камолон 3 МФЙ биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаев баённома юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Рашидов ва унинг ҳимоячиси “MUQIM HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати М.Парфи иштирокида, Рашидов Баходир Абдужалил ўғлига оид 1-1006-2402/1252-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рашидов Баҳодир Абдужалил ўғли (RASHIDOV BAHODIR ABDUJALIL O`G`LI), 1996 йил 01 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, муқаддам судланмаган, оилали, ўзини ўзи банд қилган, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Қизил шарқ м.ф.й. 24-уй 147-хонадонда доимий рўйхатда туриб, яшаган, иш бўйича 22.10.2024 йилдан “Муносиб хулқ-атворда бўлиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчини кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Б.Рашидов 2024 йил 18 август куни соат 18:00да жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан давлат рақами 01V003OB бўлган “Spark” русумли автомашинани Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Заргарлик ва Сугали ота кўчалари кесишган чораха яқинида бошқариб кетаётган вақтида, автомашиналар серқатнов бўлишига қарамай, шу ердаги аввалдан ўзига нотаниш бўлган, давлат рақами 70W513DB бўлган “Cobalt” русумли автомашина хайдовчиси 05.07.1994 й.т. Исматов Акбар Турсинпўлат ўғлини йўлини тўсиб, уни ҳақорат қилиб, автомашинани тўҳтатишини талаб қилиб, сўнгра ўрталарида келиб чиқан жанжал оқибатида А.Т.Исматовнинг танасини турли соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизасининг 27.08.2024 йилги 5880-Ҳ-Якубсонли хулосасига кўра, А.Т.Исматовда бурун суякларининг ёпиқ силжиб синиши, пастки жағ, иккала кўз ости соҳаларида қонталашлар, ўнг қўл билак соҳасида кўплаб шилинмалар аниқланган. Бу жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкин бўлиб, соғлиқни узоқ, яъни 21 кундан кўп муддатга бузилишига олиб келади ушбу тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра ўртача оғирликдаги тан жароҳатларига кириши кўрсатилган. Судда сўралган судланувчи Б.Рашидов айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2024 йил 18 август куни соат тахминан 18:00да ўзига тегишли оқ рангли давлат рақами 01V003OB бўлган “Spark” русумли автомашинада магазинга чиққан вақтида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Заргарлик ва Сўгали ота кўчалари кесишган чорраҳа яқинида свитафорда қайрилмоқчи бўлганида йўлидан шоколат ранг “Cobalt” русумли автомашина чиқиб қолганлиги, у жаҳил устида “далбаёб” деб сўкканлиги, у ҳам уни ҳар хил сўзлар билан хақоратлаганлиги, сўнг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Beta tea заводи олдида тўхташганлиги, “Cobalt” русумли автомашинадан унга олдиндан таниш бўлмаган дастлабки тергов давомида ким эканлиги малум бўлган Исматов Акбар Турсинпўлат ўғли тушганида, у унга “меннинг йўлимга чиқдинг” деб тушунтирмоқчи бўлганида А.Исматов “йўқ аслида меннинг йўлим эди сен менинг йўлимга чиқдинг” деб айтганлиги, у А.Исматовга ҳолатни тушунтирмоқчи бўлганида тушунишни истамаганлиги, шунда у “тушунишни холамасанг йўқол” деб итарганида у унинг олдига урмоқчи бўлиб келганлиги, шундан сўнг у А.Исматовнинг юз қисмига мушт билан урганлиги, у ҳам уни танасининг ҳар хил жойларига урганлиги, у ҳам унга қаршилик кўрсатиб А.Исматовнинг танасининг турли қисмларига урганлиги, сўнг шу атрофдан ўтиб кетаётган одамлар уларни ажратишганлиги, сўнг у уйга кетганлиги, орадан бироз вақт ўтгач уни ИИО ходимлари чақиришганлиги, ва у А.Исматов билан ярашиб олишганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини инобатга олиб, унга енгиллик беришни сўради. Тарафларнинг розилиги билан жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар А.Исматовнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда у “2024 йил 18 август куни соат тахминан 18:00да ўзимга тегишли шкалат рангли давлат рақами 70W513DB бўлган “Cobalt” русумли автомашинамда Алгаритм мавзесидан мижоз олиш учун кетаётган вақтимда йўлимдан спарк русумли автомашина йўлимга чиқиб қолди мен уни кўриб секинлашдим ва енди тезликни оширмоқи бўлганимда яъна йўлимга чиқиб қолди мен унга шу қилган ишинг яхшими деганимда у ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб менга автомашинангни четга ол деб бақирди. Шундан сўнг биз Чилонзор тумани Алгаритм мавзеси Бета чой олдида тўхтадик мен спарк русумли автомашина олдига борганимда автомашинадан менга олдиндан таниш бўлмаган дастлабки тергов давомида ким эканлигини билган Рашидов Баҳодир Абдужалил ўғли тушди ва мени ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлади мен нима қиласн урасанми деганимда ҳозир урсам ёзиб юборасан деди мен унга ур майли деганимда у мени мушт билан юзимга урди ва бўғиб олди мен ҳам уни урмоқчи бўлганимда бизни ажратиб олишди. Сўнгра мен банисага кетдим. Ҳозирда айланувчи Б.Рашидовга ҳеч қандай даъвоим йўқ, биз ярашиб олганмиз” деб кўрсатув берган. Суд, судланувчи Б.Рашидовнинг айби ўзининг айбловга тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчининг ўқиб эшиттирилган кўрсатувидан ташқари, тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб, текширилган ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва фото иловалар, айбланувчи Б.Рашидовнинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва фото иловалар, жабрланувчи А.Исматовнинг кўрсатувларини ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва фото иловалар, жабрланувчи А.Исматов ва айбланувчи Б.Рашидов ўртасида ўтказилган юзлаштириш баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Рашидовнинг ҳаракатлари безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўпослаш, баданга ўртача оғирликда шикаст етказишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖК 70-моддасида Жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкинлиги белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 2-бандида судларга тушунтирилсинки, Жиноят Кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖКнинг 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, Б.Рашидовнинг намунали хулқи, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг даъво эътирози йўқлигини инобатга олиб, мазкур холатда қилмиш ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб ҳисоблаб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб, уни Ўзбекистон Республикаси ЖК 70моддасига асосан жазодан озод қилишни лозим деб топади. жабрланувчи А.Исматовнинг судланувчи Б.Рашидовга даъво эътирози йўқлигини инобатга олишни; иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни; ашёвий далил деб эътироф этилган видеотасвирлар ёзилган бир дона DVD дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454,457,465,471,473,478- моддаларига асосан ҲУКМ ҚИЛАДИ Рашидов Баҳодир Абдужалил ўғли (RASHIDOV BAHODIR ABDUJALIL O`G`LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин ва ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Б.Рашидовга нисбатан танланган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи А.Исматовнинг судланувчи Б.Рашидовга даъво эътирози йўқлиги инобатга олинсин. Жиноят ишида ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкумлар томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович