← Назад
Решение #89945 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 267 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 267 | — | law | |
| исмидан | 229 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 229 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Куйбаковга ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 229 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил февраль ойининг 03 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суд, сайёр суд мажлисида, Чилонзор тумани 3-Чарх-Камолон
МФЙ биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья
ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи
Ф.Ахроров ва унинг ҳимоячиси “MMM HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати
М.Каримов, жабрланувчи Ж.Куйбаковнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
ЖК
266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Ахроров Фирдавс Абдунаби ўғлига оид
№ 1-1006-2502/103-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ахроров Фирдавс Абдунаби ўғли (Axrorov Firdavs
Abdunabi o’g’li), 2002 йил 11 сентябрь куни Тошкент
шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти тугаланмаган олий, бўйдоқ,
муқаддам судланмаган, талаба, Тошкент шаҳар, Мирзо
Улуғбек тумани, Қодиров кўчаси, 13-уй, 30-хонадонда
истиқомат қилувчига нисбатан,
Суд, гумон қилинувчи, жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ахроров Фирдавс Абдунаби ўғли 2024 йил 10 декабрь куни соат тахминан
02:30да Чилонзор тумани, Лутфий МФЙ, Лутфий кўчасида жойлашган “Jaguar”
номли тунги клуб олдига келиб, аввалдан ўзига таниш бўлган Куйбаков Жонибек
Рустамович ўрталарида мавжуд бўлган қарз олди-берди муносабатлари замирида,
унга тегишли бўлган давлат рақам белгисига эга бўлмаган “Jetour” русумли
автомашинани тунги клуб олдида турганлигидан фойдаланиб, ўзида олдиндан
мавжуд бўлган ўт олдиргич калити ёрдамида ҳаракатга келтириб, Ж.Куйбаков
томонидан автомашина бошқаруви учун берилган ҳуқуқни ўзбошимчалик билан
амалга ошириб, Ж.Р.Куйбаковнинг руҳсатисиз автомашинани ўзбошимчалик билан
бошқариб кетган.
2024 йил 23 декабрь куни “PRO BY EVALUATION” МЧЖ томонидан
ўтказилган баҳолаш ҳисоботига кўра, “JETOUR DASHING” русумли
автотранспорт воситасининг баҳоси 322.460.000 сўмга тенг эканлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Ф.Ахроровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши бўйича 2024 йил 21 декабрь куни Ф.Ахроровга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан айб эълон
қилинган.
Мазкур жиноят иши 2025 йил 06 январь куни Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 267-моддаси 1-қисмидан 229-моддасига 1-қисмига қайта малакаланган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Ж.Куйбаков судга ариза билан
мурожаат қилиб, айбланувчи Ф.Ахроров билан ярашганлиги, унга нисбатан ҳеч
қандай даъвоси йўқлигини билдириб, Ф.Ахроров ни жиноий жавобгарликдан озод
этишликни сўради.
Айбланувчи Ф.Ахроров ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчига етказилган барча
моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан
ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни
сўради.
Суд, жабрланувчи Ж.Куйбаковни ҳамда айбланувчи Ф.Ахроров нинг ярашув
тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси, судланувчи, ҳимоячи,
жабрланувчи Ж.Куйбаков ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини
эшитиб, Ф.Ахроровнинг етказилган зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар
ўртасида
бирон-бир
тазйиқ
бўлмаганлигини,
судланувчи
муқаддам
судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини
эътиборга
олиб
ва
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
229-моддаси
1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 66 1моддасига мувофиқ Ф.Ахроров ни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган
жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси
4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи
Ж.Куйбаковга ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан, ярашув суд томонидан
тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома
бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ахроров Фирдавс
Абдунаби ўғли (Axrorov Firdavs Abdunabi
o’g’li)Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 229-моддаси
1-қисми да кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва
унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона компакт диск жиноят иши
хужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин.
Жабрланувчи Ж.Куйбаковга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси
тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома
бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка
ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев