Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/59 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 365291 Claim ID 2713935 PDF Hash 6073e3486e896815... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
Рахимовга нисбатан ЖКнинг 57- моддаси Рахимовга нисбатан ЖК 57 law
йича ЖКнинг 57-моддаси йича ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил февраль ойининг 03 куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси, Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Рахимов ва унинг ҳимоячиси, “ADVOKAT ROLEX” адвокатлик бюроси адвокати Қ.Бекчановнинг иштирокида, Рахимов Бобожон Илёс ўғлига оид 1- 10062502/59-сонли жиноят ишини мазмунан кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рахимов Бобожон Илёс ўғли (RAXIMOV BOBOJON ILYOS O’G’LI) 2004 йил 30 июль куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, талаба, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, “Версал” номли тўйхонада официант, Навои вилояти, Зарафшон шаҳри, Тинчлик МФЙ, 11-уй, 14хонадонда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 8-уй, 33хонадонда яшаган, иш бўйича 21.12.2024 йилда “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланганга судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жабрланувчининг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, жиноят иши материалларини атрофлича таҳлил қилиб, тарафларнинг музокараси ҳамда судланувчининг охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Б.Рахимов ўзганинг мол-мулкини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб, ундан фойдаланган ҳолда яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 13 ноябрь куни соат 00:30да, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 8-уй, 33-хонадонда бирга ижара асосида яшовчи ўзига олдиндан таниш бўлган 16.05.2006 йилда туғилган Тоштемиров Диёрбек Фаҳриддин ўғлига тегишли бўлган “Iphone 16 Pro Max” русумли телефон аппаратини созламаларини тўғрилаб бериш мақсадида олиб, Тоштемиров Диёрбек Фаҳриддин ўғлининг номига расмийлаштирилган Ўзбекистон Миллий банки томонидан берилган 9860 1201 3569 2479 рақамли банк пластик картаси ушбу телефон аппаратида мавжуд бўлган “Payme” электрон тўлов иловасига уланганлигидан фойдаланиб, ушбу иловага ўрнатилган махсус рақамларни бузган ҳолда кириб, ушбу иловада мавжуд бўлган 5.929.000 сўм миқдоридаги пулларни Ипотека банк томонидан Усмонов Азизбек Тўрақул ўғлининг номига расмийлаштирилган 9860 0101 3097 3521 рақамли “Хумо” банк пластик картасига ўтказиб, сўнг ушбу пулларни нақд кўринишда олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Судланувчи Б.Рахимов суд мажлисида эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлигини билдириб, у ҳозирда Тошкент шаҳрида жойлашган Тошкент Кимё технологиялари институтида 4-босқич талабаси эканлиги, шу сабабли у Чилонзор тумани, 8-мавзе, 8-уй, 33-хонадонда вақтинча истиқомат қилишлиги, ушбу хонадонда ундан ташқари бир неча унга номаълум бўлган шахслар хам истиқомат қилишлиги, 2024 йил 12 ноябрь куни соат тахминан 23:30да ушбу хонадонда бирга ижарада яшовчи Тоштемиров Диёрбек унга ўзига тегишли бўлган “Айфон 16 про макс” русумли телефон аппаратини созламаларини туғрилаб бериши учун берганлиги, ўзи эса чарчаганлиги сабабли ухлаб қолганлиги, сўнг у унинг телефон аппаратини созламаларини туғирлаб, сўнг 2024 йил 13 ноябрь соат тахминан 00:30да унинг телефон аппаратидан “Payme” иловасига кирганида коди борлиги маълум бўлиб, сўнг у иловани ўчириб юбориб, қайтадан юклаганлиги, сўнг Козим исмли танишига кўнғироқ қилиб, банк пластик карта рақами ташлашини сўраганлиги, у эса нима сабабдан деб, сўраганда, у унга таниши пул ташлаши кераклиги, ўзининг банк пластик картаси ҳозирда ишламаётганлигини ва ташланган пулларни эртаси куни ечиб олишини айтганлиги, шунда у унга ҳозирда рақами аниқ эсида қолмаган банк пластик картасини ташлаганлиги, у ушбу банк пластик картасига аввал 2.000.000 сўм, сўнг 2.929.000 сўм ва 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб юборганлиги, сўнг телефон аппаратини Диёрбекга қайтариб берганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги, ушбу жиноятни пул кераклиги, қийин ахволда қолганлиги, ўқишининг шартномасини тўлаши кераклиги сабабли содир қилишга мажбур бўлганлиги, ҳозирда жами 5.929.000 сўм миқдоридаги пулларни жабрланувчига тўлиқ қайтариб берганлигини маълум қилиб, унга енгиллик беришни сўраб кўрсатув берди. Тарафларнинг розилиги билан жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар Д.Тоштемировнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари ўқиб эшиттирилганда у “ҳозирда Тошкент шахар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 8-уй, 33-хонадонда вақтинча истиқомат қиламан. Ушбу хонадонда мен билан биргаликда бир неча менга номаълум бўлган шахслар яшаб келади. 2024 йил 12 ноябрь соат тахминан 23:30да мен ўзимга тегиишли бўлган “Айфон 16 Про Макс” русумли телефон аппаратини ушбу хонадонда ижарада яшовчи Бобомурод исмли шасхга созламаларини тўғирлаб бериши учун берган эдим ва ўзим чарчаганлигим сабабли ухлаб қолдим. Сўнг 2024 йил 13 ноябрь куни Қашқадарё вилоятидан менга почта келиши кераклиги сабабли, мен шу куни соат тахминан 03:00 да уйғондим ва менга жўнатилган почтани олиш мақсадида кўчага чиқдим. Шу вақт мен ўзимнинг “Айфон 16 Про Макс” русумли телефон аппаратини олганимда, телефон аппарати блокланиб қолган эди. Сўнг менга жўнатилган почтани олгач, ушбу почта учун тўлов амалга оширмоқчи бўлдим. Шундан сўнг шу ерда бўлган банкоматларнинг биридан, ўзимга тегишли бўлган 9860 1201 3569 2479 рақамли “Хумо” банк пластик картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги нақд пулларни ечмоқчи бўлдим. Шу вақт банкоматдан пулни ечишни имкони бўлмади. Кейин мен банкоматдан банк пластик картасини маблағини текширганимда 68.000 сўм қолганлиги маълум бўлди. Сўнгра мен хонадонга бориб, ушбу хонадонда яшовчилардан сўраб суриштирдим, аммо хеч ким қилмаганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг мен 102-қисқа рақамига мурожаат қилдим.Ҳозирда Б.Рахимов томонидан етказилган зарардан қисман яъни 2.000.000 сўм қисми қопланган”-деб кўрсатув берган. Суд ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига юридик баҳо бериб, судланувчи Б.Рахимовнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби қуйидаги рад этиб бўлмайдиган далиллар билан, яъни жиноят иши ҳужжатларидаги жабрланувчи Д.Тоштемировнинг аризаси, айбланувчи Б.Рахимов ва гувох К.Мирзахидов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси, айбланувчи Б.Рахимов ва гувох А.Усмонов ўртасида ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракати баённомаси, айбланувчи Б.И.Рахимов томонидан тақдим қилган тилхат, Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг №25395-сонли квитанцияси билан ва жиноят ишидаги бошқа хужжатлар, шунингдек, жиноят ишидаги бошқа ҳужжатлар билан ҳам тўлиқ исботини топган деб ҳисоблайди. Суд, юқоридаги тушунтиришдан келиб чиқиб, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Рахимовнинг ҳаракатлари ўғирлик яъни, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Рахимовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, талабалиги, етказилган моддий зарар қопланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, мазкур жиноятни ғараз ниятларда содир этганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини инобатга олиб, Б.Рахимовга нисбатан ЖКнинг 57- моддасини қўллаб, айбдор деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилмаган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни; судланувчи Б.Рахимов етказган зарардан 2.000.000 сўм пул маблағи жабрланувчи Д.Тоштемировга тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга олишни ҳамда қолган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг №25395-сонли квитанцияси билан топширилган 4.000.000 сўмни жабрланувчи Д.Тоштемиров фойдасига ундиришни; иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқларини тушунтиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473, - моддаларига амал қилиб, суд Рахимов Бобожон Илёс ўғли (RAXIMOV BOBOJON ILYOS O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга шу модда бўйича ЖКнинг 57-моддасини қўлланилиб, 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Жазо ижросини таъминлаш Б.Рахимовнинг яшаш жойи бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати Б.РРахимов жазоларни ижро этиш органида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Б.Рахимовга иш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда яшаш жойи яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 8-уй, 33-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; -ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича МФЙ ёшлар етакчиси назоратида туман кутубхоналарида бўлиб, 10 дона баъдий китоб ўқиш; -маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юклансин. Б.Рахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 481-моддасининг 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилсин. Б.Рахимовга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Судланувчи Б.Рахимов томонидан зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг №25395-сонли квитанцияси билан топширилган 4.000.000 сўмни жабрланувчи Д.Тоштемиров фойдасига ундирилсин. Жабрланувчи Д.Тоштемировга етказилган зарардан 2.000.000 сўм қисми қайтарилганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича манфаатдор тарафларга уларга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи С.Мамадиев