← Назад
Решение #89973 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| рисидаги кодекс | 275 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5861 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5863 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 182 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 572 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 57 | — | law | |
| илганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/48-сонли
2025 йил февраль ойининг “03” куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси - Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси
Н.Рустамов, судланувчи Х.Усмонов ва унинг ҳимоячиси адвокат
Н.Толиповларнинг иштирокида, Усмонов Хамидулло Хайитбой ўғлиларга
оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Усмонов Хамидулло
Хайитбой ўғли (USMONOV
XAMIDULLO XAYITBOY O’G’LI), 1993 йил 27 сентябрь
куни Фарғона вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, “Friendly
Business Partners” МЧЖ директори, оилали, икки
нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган,
Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, "Ёрқин ҳаёт" МФЙ,
Спутник 16-мавзеси, 3А-уй, 17-хонадонда яшовчи, иш
бўйича “муносиб ҳулк-атворда бўлиш тўғрисида
тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми "а" бандида
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган.
Суд, судланувчига нисбатан жиноят ишини Тошкент шаҳар
прокурорининг ўринбосари томонидан 2024 йил 06 декабрь куни
тасдиқланган айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув асосида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Усмонов Хамидулло Хайитбой ўғли "Frendly Business
Partners" МЧЖда директори лавозимида ишлаб келиб, биринчи имзо
қўйиш хуқуқи билан барча шартномаларни имзолаш ва молиявий
операцияларни амалга ошириш, корхонага келган товарларни божхона
расмийлаштирувини амалга ошириш ваколатига эга бўлган. У "Frendly
Business Partners" МЧЖ номидан Хитой Халқ Республикасидаги "TAIZHOU
ZHILONG TACHNOLOGY CO. LTD" билан 25.06.2024 йилда "GSTWEC-2418"сонли шартнома тузган. Мазкур шартномага асосан 31.200 АҚШ долларига
120 дона "GTIGER" ва "Angel X-3" русумли скутерларни сотиб олиш ва
Ўзбекистон Республикасига олиб келишга келишилган.
Шартнома мажбуриятлари асосида Хитой Халқ Республикасидан
товарлар 2024 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикасига келган ва
божхона омборига жойлаштирилган. Х.Усмонов скутерларнинг ички ёнув
двигатели иш хажми 50 см3 дан юқорилигини билган ҳолда, декларацияга
ёлғон маълумотларни киритиб, скутерларнинг ички ёнув двигатели иш
ҳажми 49 см3 деб кўрсатиб, 2024 йил 03 август куни мазкур товарларга
божхона юк декларациясини расмийлаштириб, эркин муомалага чиқариш
учун божхона органига онлайн тарзда тақдим қилинган. У томондан
тақдим этилган божхона юк декларацияси божхона органида
26010/03.08.2024/0044670 рақам билан рўйхатга олинган.
Х.Усмонов жиноий ҳаракатларини ошкоралаштирмаслик мақсадида
декларация тақдим этишдан олдин божхона тўғрисидаги кодекснинг
275-моддаси тартибида божхона назорати остида товарларини кўздан
кечириб, намуна олиб текширмаган.
2024 йил 30 август куни божхона органи ходимлари томонидан
товарларни божхона кўригидан ўтказилганда, божхона постининг
товарларни классификациялаш гуруҳнинг 30.08.2024 кундаги “44670х”
рақамли ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича
таснифлаш қарорига асосан 26010/03.08.2024/0044670-сонли БЮДдаги
кўрсатилган “Двухколесный бензиновый мопед (скутер)” товарлари
8711100000 ТИФ ТН код билан таснифланган товарлар, аслида ТИФ
ТНнинг 8711209800 рақам билан таснифланадиган, вазни нетто(брутто)
8560кг (10160кг) бўлган “Двухколесный бензиновый мопед (скутер),
Maрка - GTIGER, модель скутера - ZL49QT-7” хамда вазни нетто(брутто)
3616кг (4400кг) бўлган “Двухколесный бензиновый мопед (скутер),
Maрка - ANGLE X3, модель скутера - ZL49QT-9” товарлари эканлиги
маълум бўлган.
"GTIGER" ва "Angel X-3" русумли скутерларга нисбатан суд
автотехника экспертизаси ва божхона экспертизаси тайинланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
Вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг
2024 йил 06 сентябрь кунги 29/15 (7327)13.1Z/13593-сонли хулосасига
кўра, “GTIGER” русумли скутернинг ички ёнув двигателини иш хажми
149,54 см эканлиги маълум бўлган.
2024 йил 25 сентябрдаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги
Божхона
қўмитасининг
Тошкент
шаҳар
бўйича
бошқармасининг 15/16-26010-44670-сонли божхона экспертизаси
хулосасига кўра, “GTIGER” русумли скутернинг ТИФ ТН коди 8711 201 000
эканлиги аниқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
28.10.2024
йилдаги
29/15(10197)13.3.Z/17817
ва
29/15(10289)13.3.Z/17818-сонли экспертлик хулосасига кўра, "GTIGER" ва
"AngelX-3" номли мотоскутерлар жами 1.099.185.800 сўм, яъни жуда кўп
миқдорни ташкил қилган.
2
йилдаги GSTWEC 240306-3-рақамли инвойс ва 07.08.2024 йилдаги
4137-рақамли CMR асосида фактура қиймати 33020 АҚШ долларига тенг
бўлган “Двухколесный бензиновый мопед (скутер), Maрки – “TANK” , “S2”,
“MINICLOVE”, “ANGEL X3”, модель двигателя - 1P39QMA объем двигателя
49 см3, максималный скорость 25 км/ч в разобранном виде в комплекте,
новый 2024 года выпуска” товарлари олиб келиниб, “эркин муомалага
чиқариш” (НД-40) божхона режимига расмийлаштириш учун корхона
томонидан БЮД шакллантирилиб, товарнинг ТИФ ТНнинг “8711 10 000 0”
коди билан таснифлаб божхона органига юборилган, божхона органида
БЮДга 26003/14.08.2024/0061402 тартиб рақам берилиб “қизил йўлак”да
рўйхатга олинган.
2024 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг
Шахсий хавфсизлик шуъбаси, контрабандага қарши курашиш бўлими ва
“Арк булоқ” ТИФ божхона пости ходимлари ва Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертиза маркази эксперти томонидан божхона
назоратидан ўтказилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
2024 йил 23 сентябрдаги 29/14418-14421-сонли хатига илова қилинган
экспертиза хулосасига кўра:
“TANK” маркали двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед
(скутер)га ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача
153,75 см3 ни ташкил этиши;
“S2” маркали, двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед (скутер)га
ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача 149,47 см3
ни ташкил этиши;
“MINICLOVE” маркали, двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед
(скутер)га ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача
151,55 см3 ни ташкил этиши;
“ANGEL X3” маркали, двигатель модель - 1P39QMA бўлган мопед
(скутер)га ўрнатилган ички ёнув двигатели(ИЁД)нинг иш ҳажми ўртача
152,97 см3 ни ташкил этиши аниқланган.
“Электрон баҳолаш” МЧЖнинг 30.09.2024 йилдаги 40/3506-24-EBрақамли баҳолаш ҳисоботига асосан вақтинча сақловга олинган
товарнинг нарҳи 1 301 267 000 сўмга тенглиги аниқланган.
Тошкент
шаҳар
божхона
бошқармаси
товарларни
классификациялаш гуруҳининг 04.10.2024 йилдаги 15/16-26003-61402сонли экспертиза хулосасига кўра 26003/14.08.2024/0061402-рақамли
БЮДдаги товарлар ТИФ ТНнинг “8711 20 100 0” код билан таснифлаш
кераклиги маълум бўлган.
Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлиги
хузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг
29.10.2024
йилдаги
29/15(10238)13.3.Z/17814
ва
29/15(10290)13.3Z/17815-сонли
экспертлик
хулосаларига
кўра,
3
товарларнинг қиймати 1.850.934.311 сўм, яъни жуда кўп миқдорни
ташкил қилган.
Судлар тўғрисидаги қонунда "Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми Суд амалиётини умумлаштириб материалларини кўриб чиқади
ва қонун хужжатларини қўллаш масалалари тушунтиришлар беради.
Қонун хужжатларини қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон
Республикаси Олий суд Пленумининг тушунтиришлари, судлар, ушбу
тушунтиришлар берилган қонун хужжатларини қўллаётган бошқа
органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар
учун мажбурийдир" деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг "Божхона
тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича
суд амалиёти" тўғрисидаги 2023 йил 20 февраль кунги 2-сонли
қарорнинг
2-хат бошида "Бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб
товарларни
божхона
чегарасидан
ўтказиш
деганда,
божхона
декларациясида ёки декларациялашнинг бошқа белгиланган шаклида
товарлар (номланиши, сифати ва хусусиятларини ўзида акс эттирувчи
маълумотлар) тўғрисида ёлғон маълумотларни
акс эттириш
тушунилади...";
3-банди 2-хат бошида божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш
жиноятининг бевосита объекти товарларни Ўзбекистон Республикаси
божхона чегараси орқали ўтказишнинг белгилаб қўйилган тартиби
ҳисобланиб, товарларга нисбатан божхона тўловлари мавжуд ёки мавжуд
эмаслиги ахамият касб этмайди.";
9-бандида "Товарларни декларация қилмасдан божхона чегарасидан
ўтказиш товарларни олиб кириш ёки олиб чиқиш, уларни танланган
божхона режими остига жойлаштириш, божхона тўловларини ҳисоблаш
ва ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган товарлар
ҳақидаги маълумотларни божхона декларациясида баён қилмасликни
назарда тутади.";
"Божхона декларацияси ва божхона мақсадлари учун зарур бошқа
хужжатлар берилгунига қадар товарларни божхона назорати остида
кўздан кечириш ҳамда ўлчаш, уларнинг намуналари ва нусхаларини олиш
ҳуқуқидан декларантнинг фойдаланмаганлиги унинг жавобгарлигини
истесно этмайди."
10-банди 3-хат бошида "Божхона хужжатлари ёки воситаларига
ўхшатиб ясалган хужжатлардан алдаш йўли билан ёки декларациясиз
ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланган холда товарларни
божхона чегарасидан ўтказиш жинояти божхона декларацияси қабул
қилинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган
хисобланади.
4
Мазкур жиноят иши 2024 йил 05 октябрь куни қўзғатилган бўлиб,
2024 йил 05 декабрь куни Усмонов Хамидулло Хайитбой ўғли жиноят
ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.
Усмонов Хамидулло Хайитбой ўғли дастлабки тергов органига айбга
иқрорлик тўғрисида келишув тузиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат
қилиб, унда айбига тўлиқ иқрорлиги, жиноятни фош қилиш доирасида
ҳаққоний кўрсатувлар бериши, жиноят ишига алоқадор барча
ахборотларни дастлабки тергов органига баён қилганлиги, ўз
ҳаракатларининг моҳияти, шунингдек ўзи берган илтимосноманинг
оқибатини англаб етганлиги, илтимосномани ҳимоячи билан ўзаро
маслаҳатлашиб, ихтиёрий равишда берганлиги, тергов органи томонидан
қўйилган айблов, иш бўйича мавжуд бўлган далилларни инкор этмаслиги,
жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлигини
инобатга олиб, айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузиш юзасидан
илтимоснома тақдим этган.
Чилонзор туман прокурори томонидан 2024 йил 14 ноябрь куни
Усмонов Хамидулло
Хайитбой ўғлининг илтимосномаси ўрганиб
чиқилиб,
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
5861-моддасида
кўрсатилган талаблар бажарилганлиги инобатга олиниб, илтимоснома
қаноатлантирилган ҳамда шу куни айбланувчига Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
5863-моддасида
назарда
тутилган
мажбуриятлари тушунтирилган.
Суд мажлисида судланувчи Х.Усмонов, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, дастлабки терговда иш бўйича айбга иқрорлик тўғрисидаги
келишув тузилганлиги, ўз ҳаракатининг моҳияти, илтимосномани
ҳимоячи билан маслаҳатлашган ҳолда ихтиёрий берганлиги,
илтимосномасининг оқибатини англаб етганлиги, тергов органи
томонидан қўйилган айблов ва иш бўйича мавжуд бўлган далилларни
инкор этмаслиги, етказилган зарарни бартараф этганлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, оилада ягона боқувчилиги
инобатга олиб, енгиллик беришни сўради.
Судланувчи Х.Усмоновнинг жиноят содир этганликдаги айби
ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан
ташқари юзлаштириш баённомалари ҳамда жиноят ишида тўпланган
бошқа объектив далиллар билан ҳам тўлиқ ўз исботини топган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Х.Усмоновнинг жиноий ҳаракати юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан
унинг “декларацияга ёлғон маълумотлар киритиб ундан фойдаланиб, жуда
кўп миқдордаги товарларни бошқа номга ёзилган декларациядан
фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан
ўтказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми "а" банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
5
тўпланган далилларни муҳокама қилиб, судланувчи ва унинг ҳимоячиси,
прокурорнинг айбига иқрорлик тўғрисидаги келишувни тасдиқлаш
ҳақидаги
фикрини
тинглаб,
келишувни
тузишда
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
5861-моддасида
кўрсатилган
талаблар
бажарилганлигини инобатга олиб, келишувни тасдиқлашни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида,
судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг
сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг
шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи
ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги
Қарорининг 1, 3-бандларида судларнинг эътибори жиноят учун жазо
чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва
жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга
қаратилиши, жазо адолатли бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи
ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 572-моддасига мувофиқ, айбга
иқрорлик
тўғрисида
келишув
тузилган
жиноятлар
бўйича
тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус
қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп
жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 8-моддасида, жиноят содир
этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғиренгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига
мувофиқ бўлиши кераклиги назарда тутилган.
Суд, судланувчи Х.Усмоновга нисбатан жазо тури ва муддатини
белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси талабларига
риоя қилиб, юқорида кўрсатилган Пленум қарорларидаги амалий
тушунтиришлардан келиб чиқиб, судланувчи Х.Усмоновни айбига тўлиқ
иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилада
ягона боқувчилиги жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жазони енгиллаштирувчи мазкур ҳолатларни жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жиноят иши бўйича айбга иқрорлик келишуви тузилганлигини эътиборга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга
нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг
6
кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашни мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471473, 58610-моддаларига амал қилиб, суд
тўғрисидаги келишуви тасдиқлансин.
Усмонов Хамидулло
Хайитбой ўғли (USMONOV XAMIDULLO
XAYITBOY O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми
“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб
топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, базавий
ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баравари, яъни 34.000.000 сўм жарима
жазоси тайинлансин.
Х.Усмоновга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш
тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор
қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил деб эътироф этилган:
- “UZTEX TASHKENT” МЧЖ божхона омборига вақтинча сақловга
топширилган 80 дона "GTIGER" русумли скутер ҳамда 40 дона “ANGEL X3”
русумли скутер;
- “ELITE GLOBAL PLUS” МЧЖ божхона омборига вақтинча сақловга
топширилган 62 дона “TANK” русумли мотоскутер, 15 дона “S2” русумли
мотоскутер, 20 дона “MINICLOVE” русумли мотоскутер, 30 дона “ANGEL X3”
русумли мотоскутер давлат фойдасига ўтказилсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
А.А.Мухиддинов
Нусхаси аслига тўғри:
7