Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/139 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361161 Claim ID 2735313 PDF Hash 0f7bbbb6422819e4... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/139-сонли 2025 йил февраль ойининг «03» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани «Катта Хирмонтепа» МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Холмўминов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Н.Талачеваларнинг иштирокида, О.Маҳмудов таржимонлигида Холмўминов Самандар Йўлдошевичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Холмўминов Самандар Йўлдошевич (XOLMO’MINOV SAMANDAR YO’LDOSHEVICH), 1994 йил 23 апрель куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оилали, бир нафар фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Хўжаипок” МФЙ, “Хавуз” кўчаси, 49-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2024 йил 15 май куни соат 12:00ларда ҳайдовчи Холмўминов Самандар Йўлдошевич ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 75P916QA бўлган автоуловида Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидаги “Қатортол” кўчасида жойлашган “Саломат ҳаёт” қаршисида орқа томонга ҳаракатланаётган вақтида, пиёда Талачева Наталья Николаевнани уриб юборган. Н.Н.Талачева тан жароҳати олиб, натижада шифохонага мурожаат қилган. Судга оид қўшимча тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 07 августдаги № 69-Қўшимча-сонли хулосасига кўра Н.Талачева “оғир” турдаги тан жароҳати олганлиги аниқланган. Судланувчи С.Холмўминов суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб, у 2024 йил 15 май куни соат 09:30ларда, ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли, давлат рақам белгиси 75P916QA бўлган автоуловида отаcи Олтиев Йўлдошни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида жойлашган “Саломат ҳаёт” клиникасига шифокор кўригидан ўтказиш мақсадида олиб борганлигини, машинасини эса клиника ёнидаги 20-уйнинг ён томонига қўйиб отасини клиникага олиб кириб кетганлигини, сўнг у ерда отаси шифокор кўригидан ўтгандан сўнг яна биргалашиб машинани олдига кела бошлашгани, шу вақт Талачева Наталья Николаевнани ушбу клиникадан чиқиб келаётганлигига кўзи тушганлигини, сўнг отаси билан машинага келиб ўтириб секин асталик билан тахминан 5 км/соат тезликда орқа томонга ҳаракатлана бошлашганлигини, шу вақт автоуловини орқа томонига тақиқлаб урилган овоз эшитилгани ва ўша ердаги одамларни ҳам тўхта деган шовқинлари эшитилганлиги сабабли тезда машинасини тўхтатганлигини, сўнг тезда машинасидан тушиб автоуловини орқа томонига ўтиб қараса ерда Н.Талачева ўтирган ҳолатда эканлигини, кейин уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўша ердаги клиникага олиб кирганлигини, у ерда шифокор текшириб кўриб оёғи яхши эканлигини агарда жиддий бирон-бир жароҳати бўлса 3-4 кун ичида оғриқ кучайиши мумкинлигини айтишганлигини, шу билан Н.Талачева уйига олиб бориб қўйишини айтганлигини, ва у уларни уйларига олиб бориб дори-дармонларини олиб берганлигини, шу билан хабар ололмагани, содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, моддий зарарни қоплаш имкони йўқлигини маълум қилиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи С.Холмўминов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи Н.Талачева суд мажлисида, у 2024 йил 15 май куни Чилонзор туманидаги “Саломат ҳаёт” клиникаси қаршисида автобус бекатида Яндекс такси иловаси орқали такси чақиртириб кутиб турган вақтида, “Cobalt” русумли автотранспорт орқага ҳаракатланиши оқибатида уни уриб юборгани, сўнг ҳайдовчи С.Холмўминов автотранспортдан тушиб уни олдига келиб “нима 2 ёрдам қилай, уйингизга обориб ташлайми” деб савол берганлигини, шунда у телефонини олиб автотранспортни давлат рақамини расмга олмоқчи бўлганида унга қаршилик кўрсатгани, кейин унга шу яқиндаги клиникага уни олиб киришларини сўраганлигини, С.Холмўминов уни клиникага олиб кирганлигини ва шифокор уни кўриб “бу ҳеч нарса эмас, оддий лат ейиши 1,2 кунда ўтиб кетади” деб жавоб берганлигини, клиникадан чиққандан сўнг уни С.Холмўминов уйига олиб келиб уни хонадонигача чиқишга ёрдам берганлигини, кейинчалик оғриқ ўтмаганлиги сабабли бир ойдан сўнг шифохонага мурожаат қилганлигини, у ерда унга фақатгина дорилар ёзиб беришгани, у ердан чиқиб Травмотология шифохонасига боргани, шифокорлар операция қилиш кераклигини айтишгани, фақатгина у операция 4.000 АҚШ доллари бўлганлиги сабабли уни моддий ахволи оғирлиги сабабли операция қилишдан бош тортгани, унга нисбатан етказилган моддий зарарни ундириб, судланувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи С.Холмўминовнинг жиноят содир этганликдаги айби, жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа содир бўлган жойини чизмаси, транспорт воситасини кўздан кечириш баённомаси, фотожадваллар, судга оид транспорт-изшунослик экспертизаси, судга оид автотехника экспертизасининг хулосаси, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Холмўминовнинг “транспорт воситалари ҳаракати, улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи С.Холмўминовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. 3 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек суд, судланувчи С.Холмўминов мазкур жиноятни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги оқибатида содир қилганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Холмўминов Самандар Йўлдошевич (XOLMO’MINOV SAMANDAR YO’LDESHOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Жазо ИИО томонидан белгилаб берилган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати жазолар ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берган жойда ёки ўз иш жойида маҳкум иш бошлаган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ҳукмни ижросини таъминлаш Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. С.Холмўминовга ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси 4-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Тайинланган ҳар хил турдаги жазолар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида ижро қилинсин. 4 бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси хукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи Н.Талачевага етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 5 А.А.Мухиддинов