Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1007-2503/72 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361154 Claim ID 2732474 PDF Hash 84a1a09ba11196cb... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПК 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 58-моддаси збекистон Республикаси ЖК 58 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
Жиноят кодексининг 45-моддаси Жиноят кодекси 45 code_article
унга нисбатан ЖКнинг 45-моддаси унга нисбатан ЖК 45 law
збекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддаси збекистон Республикси Жиноят кодекси 62 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1007-2503/72 -сонли 2025 йил февраль ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани «Катта Хирмонтепа» МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Аманов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашевларнинг иштирокида, Аманов Улугбек Байдулла ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Аманов Улугбек Байдулла ўғли (AMANOV ULUGBEK BAYDULLA O’G’LI), 11.10.1997 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, бўйдоқ, “Тошкент темир йўллари” АЖда ДПП ишчиси, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Шўровсой” ҚФЙ, “Марказ” МФЙ, “Янги бўстон” кўчаси, 105-уйда яшовчи, 2024 йил 31 октябрдан 01 ноябрга қадар ЖПК 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини ўз вақтида олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Аманов Улугбек Байдулла ўғли алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ва мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 31 октябрь куни тезкор тадбир иштирокчиси фуқаро Шовкатбоев Умид Хайриддин ўғли “Тошкент Метрополитени” ДУКга ишга кирмоқчилиги тўғрисида ҳабарини топиб, У.Шовкатбоевга ўзини “Тошкент Метрополитени” ДУКда юқори лавозимда ишловчи “Руслан” исмли таниши орқали 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни берган тақдирда уни ишга олиб кириб қўйишлиги мумкинлиги тўғрисида айтиб, уни мансабдор 1 шахсга пора беришга далолат қилиб, шу йўл билан ишончига киришга эришиб, Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати ёнида У.Шовкатбоев билан кўришиб, ўзи томонидан талаб қилинган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фирибгарлик жиноятини охирига етказа олмаган. Судланувчи У.Аманов суд мажлисида айбга тўлиқ иқрор бўлиб, 2024 йил октябрь ойида Шовкатбоев Умид билан қўнғироқлашиб танишиб қолганини, шунда у “Тошкент метрополитени” ДУКга ишга кирмоқчилигини айтиб, ундан ишга олиб киргаздириб қўя оласизми деб сўраганида ҳаракат қилишини айтганлигини, унга ўзини илгаридан таниши бўлган “Тошкент Метрополитени” ДУКда юқори лавозимда ишловчи “Руслан” исмли шахс орқали уни айтган жойга ишга киргаздириб қўя олиши мумкинлигини айтганлигини, шу билан у У.Шовкатбоев билан ўзаро суҳбат давомида У.Шовкатбоевни ўзи биринчи унга 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришлиги тўғрисида айтганлигини, уни таклифига рози бўлганлигини, шунда у мазкур У.Шовкатбоевдан олмоқчи бўлган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан 100 АҚШ долларини ўзига, қолган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни эса таниши “Руслан” исмли шахсга бермоқчи бўлганлигини, шунда суҳбат давомида унга У.Шовкатбоев “бўлди ака қаерда кўришиб оламиз” деган вақтида унга Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати яқинида кўришиб олишларини айтганлигини, 2024 йил 31 октябрь куни соат 11:30ларда у У.Шовкатбоев билан олдиндан келишилган “Чилонзор” метро бекати яқинига ўзига тегишли бўлган оқ рангли давлат рақам белгиси 10J453BB бўлган “Спарк” русумли автомобилида бориб, У.Шовкатбоев билан кўришганлигини, шу билан у У.Шовкатбоевни ўзига тегишли бўлган автомобилга боришини айтиб, у билан биргаликда автомобилни ички қисмига ўтирганлигини, автомобилни ички қисмида у У.Шовкатбоев билан биргаликда уни ишга қандай тартибда киргаздириб қўйиши тўғрисида гаплашганлигини, сўнгра улар сигарета чекиш мақсадида ташқарига чиқиб, бир муддат гаплашиб турганлигини, у билан гаплашиб турган вақтида У.Шовкатбоев унга 100, 50, 20 ва 10 купюрада бўлган АҚШ доллари пулларни берганлигини, у ушбу пулларни саноқдан ўтказганида ушбу пуллар жами 400 АҚШ доллари эканлигини билиб сўнгра, эгнида бўлган жинси шимининг орқа ўнг томон чўнтак қисмига солганлигини, шу вақтда уларни ёнларида фуқаролик киймида бўлган бир неча одамлар келишиб, тадбир ўтказилаётганлигини унга тушунтириб, унга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ тушунтириб бўлгач унга ўзларини хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, уни ўзлари билан биргаликда Департаментнинг Учтепа тумани бўлими маъмурий биносига таклиф 2 қилишганлигини, улар билан биргаликда бинога кирганлигини, сўнгра ҳужжатлар расмийлаштирилгани, у У.Шовкатбоевни “Тошкент метрополитени” ДУКга ишга олиб киргаздириб қўйиши учун У.Шовкатбоевдан олган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, экспертга тақдим этганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини инобатга олиб, енгилроы жазо тайинлашни сўради. Судланувчи У.Аманов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, гувоҳ У.Шовкатбоев суд мажлисида, Аманов Улуғбек Байдулло ўғли билан танишиб колганлигини ва у билан суҳбатлашиб турган вақтида у ўзини “Тошкент Метрополитени” ДУКда ишлашлигини билдириб, агарда у истаса ўзи ишлайдиган иш жойига киргаздириб қўя олишини айтганлигини, шунда у қандай қилиб ишга киритиб кўя олишини сўраганида у ўзини таниши бўлган мазкур “Тошкент Метрополитен”да юыорида лавозимда ишловчи “Руслан” исмли шахс орқали олиб кириб қўйишини айтиб, бунинг учун 400 АҚШ доллари беришни ва ушбу пуллардан у бор-ёғи 50-100 АКШ доллари миқдоридаги пулларни олишини, қолганини “Руслан” исмли шахсга беришини сабаби, уни ишга олиб киришини маълум қилганлигини, сўнг унинг хатти-ҳаракатларида қонун бўзилиши ҳолати содир бўлаётганлигини кўриб, “Тошкент Метрополитен” ДУК ходими деб таништирган, юқорида айтган У.Амановни ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида бу ҳақида ҲМҚОга ариза билан мурожаат қилгани, сўнг уни мурожаатида келтирилган ваажларни текшириб кўриш мақсадида уни Департаментнинг Учтепа тумани бўлимига таклиф қилишиб, у билан ходимлари суҳбат ўтказишиб, мурожаатда кўрсатилган ваажларни текшириб кўриш мақсадида ўтказиладиган тезкор тадбирда ўз ихтиёри билан иштирок этишини билдирганлигини, сўнг ушбу ўтказиладиган тадбирда фойдаланиш мақсадида пул маблағларига кимёвий ишлов бериш овоз ёзиш мосламасини унга тақдим қилиш ҳаракатлари холислар иштирокида ўтказилиб, 2024 йил 31 октябрь куни ўзини “Тошкент Метрополитен” ДУК ходими деб таништирган У.Амановгага қўнгирок қилиб, у томонидан уни ишга киргаздириб қўйиши учун сўраган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар тайёр эканлигини маълум қилиб, унга ушбу пулларни қаерда кўришиб бериши тўғрисида сўраган вақтида унга Чилонзор туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати олдига келиши, ўша ерда кўришиб олишини айтганлигини, сўнг соат 11:35ларда у У.Аманов билан олдиндан келишган Чилонзор метро бекати олдига келиб, У.Амановнинг қўл телефон рақамига қўнғирок қилганлигини, У.Амановга уни ёнига келганлигини, сўнгра у ўзини автомобили, яъни давлат рақам белгиси 10J453ВВ бўлган оқ ранги Спарк русумли автомобилига боришларини ва у ерда ўзаро суҳбатни 3 давом эттиришини айтганлигини, сўнгра у билан биргаликда уни автомобилига бориб ўтирганлигини, автомобилга ўтирганидан сўнг У.Амановга “Руслан” исмли шахсга қўнғирок қилиб, уни ёнида гаплашиб беришни айтганида рад жавобини берганлигини, сўнг у У.Амановга ташқарига чиқиб сигарета чекишни айтганлигини, улар биргаликда автомобилдан тушганлигини, ташқарига чиққанларидан сўнг у У.Амановдан ўзи қандай иш яхшими иш тартиби қандай деб сўраган вақтида у иш тартиби ҳар куни тунги соат 23:00 дан тонгги соат 06:00га қадар бўлиши ва яхши иш эканлигини айтганлигини, шунда у ўзи У.Амановдан ўзи сиз қандай иш бажарасиз деб сўраганида У.Аманов унга фуқароларни ишга жойлаштириб қўйиш билан шуғулланишини маълум қилгани, сўнг У.Амановга 400 АҚШ доллари 3 дона 100 АҚШ долларилик купюра, 1 дона 50 АКШ долларилик купюра, 2 дона 20 АКШ долларилик купюра ва 1 дона 10 АҚШ долларилик купюрада бўлган жами 400 АКШ доллари микдоридаги пулларни берганлигини, У.Аманов ундан пулларни олганидан сўнг олган пулларни ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини ўз қўли билан текшира бошлаганлигини, шунда у атрофда бўлган тадбир иштирокчиларга белги бериш мақсадида бошида бўлган қора рангли кепкасини ечганлигини, шу вақтида У.Аманов пулларни текшириб бўлишлари билан пулларни олиб эгнида бўлган шимини орқа ўнг томон чўнтак қисмига жойлаштирганлигини, орадан бироз вақт ўтиб тадбир иштирокчилари икки нафар холислар билан биргаликда етиб келишиб, У.Амановга ўзларини ҲМҚО ходими эканлигини таништиришиб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, ундан нима мақсадда у билан кўришганлигини ва нима олиб нима берганлиги тўғрисида сўраган вактида У.Аманов ўзини Аманов Улуғбек Байдулло ўғли эканлигини ва ҳозирда “Узбекистон Темирйуллари” АЖда ишлашини маълум қилганлигини, воқеа жойи жамоат жойи бўлганлигини сабабли, ходимлар уларни ўзлари билан Департаментнинг Учтепа тумани биносига олиб кетишганлигини, у ерга борганларидан сўнг У.Амановни қўлларидан ходимлар суртмалар олишиб, ундан олган 400 АҚШ доллари микдоридаги пулларни қайтариб олишгани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Х.Хожиакбаров суд мажлисида, 2024 йил 31 октябрь куни ўз ишлари билан ҳамкасби Туробоев Зиёвуддин Камолиддин ўғли билан биргаликда “Катта Хирмонтепа” кўчаси атрофида юрган вақтида уларни ёнига ҲМҚО ходимлари келиб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатишиб, ўтказиладиган тадбирда холис сифатида иштирок этишни сўрашгани, ўша вақтда уларни вақти бўлганлиги сабабли, таклифга рози бўлганлигини, сўнг ходимлар билан биргаликда Департаментнинг Учтепа тумани бўлимининг маъмурий биносига борганлигини, бўлимга борган вақтида уларга ўша ерда ишловчи ходимлар Шавкатбоев Умид Хайриддин ўғли ўзини “Тошкент Метрополитени” ДУК ходими сифатида таништирган “Улуғбек Аманов” исмли шахсга нисбатан уни 4 ноқонуний фаолиятига чек қўйиш мақсадида ариза билан мурожаат қилганлигини, ушбу мурожаатда У.Аманов У.Шавкатбоевни ўзини “Тошкент Метрополитени” ДУКда юқорида лавозимда ишловчи таниши орқали уни “Тошкент Метрополитени” ДУКга ишга олиб кириб қўйишни маълум қилиб, бунинг эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар талаб қилаётганлигини, шу сабабли уни ноқонуний фаолиятига чек қўйишини маълум қилиб мурожаат қилганлигини, уларга тушунтиришиб, ушбу тадбирда У.Шавкатбоев ўзини ихтиёри билан иштирок этишини маълум қилишгани, У.Шавкатбоевни мурожаатида келтирилган ваажларни текшириб кўриш мақсадида У.Шавкатбоев бўлимга таклиф қилиниб, у билан суҳбат ўтказилганида, у ҳақиқатдн ҳам ўзи томонидан ариза билан мурожаат қилганлигини ва мурожаатда кўрсатилган ваажларни текшириб кўриш мақсадида ўтказиладиган текзор тадбирда ўз ихтиёри билан иштирок этишини билдирганлигини, сўнг У.ШАвкатбоевнинг аризасига асосан улар иштирокида ҳолис сифатида иштирок этиб, уларни иштирокида пул маблағларига кимёвий ишлов бериш ва овоз ёзиш мосламасини аризачи У.Шавкатбоевга тақдим қилиш ҳаракатлари ўтказилганлигини, сўнг тезкор тадбир бошланиб, унда У.Шавкатбоев ўзини “Тошкент Метрополитени” ДУКга ишга олиб кириб қўйишини маълум қилган У.Амановга ўзининг шахсий телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб, у томонидан сўралган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар тайёр бўлганлигини маълум қилиб, ушбу пулларни қаерга олиб бориб беришини ва қаерда кўришишни сўраган вақтида У.Аманов “Чилонзор” метро бекати олдига келишни ва ўша ерда кўришишни маълум қилгани, сўнг шу куни соат 11:15ларда Департаментнинг Учтепа тумани бўлими маъмурий биносидан енгил автомобилларда чиқилиб, соат 11:35ларда олдиндан келишилган манзилга етиб келиб, У.Шавкатбоев “Чилонзор” метро бекати ёнига борганлигини, орадан бироз вақт ўтганидан сўнг У.Аманов аризачи У.Шавкатбоев билан кўришишгани ва улар биргаликда У.Амановнинг оқ рангли “Спарк” русумли автомобилига ўтиришгани, орадан бироз вақт ўтганидан сўнг улар автомобилдан тушишиб ўзаро суҳбатлашишларини давом эттиришгани, сўнг У.Шавкатбоев олдиндан келишилган, яъни У.Амановга тадбирда фойдаланиладиган пул маблағларини берганлигини тасдиқловчи ишорани, яъни ўзини бошида турган қора рангли кепкасини ечганлигини, сўнг тезкор тадбир иштирокчилари улар билан биргаликда У.Шавкатбоев ва У.Амановлар турган жойга тезлик билан борганлигини ҳамда ходимлар ўзларини хизмат гувоҳномаларини У.Шавкатбоевга кўрсатишиб, тезкор тадбир ўтказилганлигини унга маълум қилишиб, у нимада гумонланаётганлигини ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгани, сўнг У.Амановдан кимлигини ва ким билан нима мақсадда учрашганлигини ва нима олиб нима берганлиги тўғрисида сўралганида у ўзини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда 5 таништирганлигини ва ўзини юқорида лавозимда ишловчи танишлари орқали У.Шавкатбоевни “Тошкент Метрополитени” ДУКга ишга олиб кириб қўйишни ва бунинг учун 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб олганлигини ва ушбу пулларни эгнидаги шимининг ўнг орқа томон чўнтак қисмига солганлигини маълум қилганлигини, сўнг тезкор тадбир жараёни расмийлаштирилгани ҳақидаги кўрсатувлари билан; бундан ташқари, судланувчи У.Амановнинг айби фуқаро У.Шовкатбоевнинг аризаси ва тушунтириш хатлари, CD диск, У.Амановга сўзлашувларни эшитиб кўриш ҳақидаги баённомалари, нарсани ихтиёрий равишда тақдим қилиш баённомаси, пул маблағларига кимёвий ишлов бериш ва тақдим қилиш ҳақидаги баённомаси, жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.С.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази давлат судэкспертларининг 01.12.2024 йил кунги 4487-сонли суд кимёвий экспертизаси хулосаси ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботланди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи У.Амановнинг жиноий ҳаракатлари фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарорининг 20-бандида “Агар шахснинг қасди ўзганинг мулкини анча, кўп ёки жуда кўп миқдорда эгаллашга йўналтирилган бўлиб, у айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказилмаган бўлса, қилмиш ҳақиқатда талон-торож қилинган мулк қийматидан қатъий назар, қасд йўналтирилганлигидан келиб чиқиб, анча, кўп ёки жуда кўп миқдордаги фирибгарликка суиқасд сифатида квалификация қилиниши керак.”, деб тушунтирилган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи У.Аманов ўзганинг 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2024 йил 31 октябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган Чилонзор метро бекати олдида У.Шовкатбоев билан учрашиб, ундан келишилган 400 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланиб, у ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, фирибгарлик жиноятини охирига етказа олмаган. 6 Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмидан “фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг 400 АҚШ долларини қўлга киритишга суиқасд қилиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисмига қайта малакалашни лозим топади. Судланувчи У.Амановнинг жиноий ҳаракатларини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг “давлат органи мансабдор шахсларига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган холда содир этилиши лозим ва мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ва воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ва уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 3,5-бандларида жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтиришларига риоя қилиб: суд, судланувчи У.Амановга нисбатан жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 58-моддаси 2-қисми талабига амал қилиб, шунингдек, Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг талабларига риоя қилиб, унинг қилмишидан пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, жиноят ғараз мақсадларда содир этилганлиги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим деб топади. Шунингдек суд, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 45-бандига мувофиқ, Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан 7 шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиши шарт деб кўрсатилган. Судланувчи У.Аманов “Тошкент темир йўллари” АЖда ДПП ишчиси бўлса-да, мазкур жиноятни содир этишда эгаллаб турган вазифасидан фойдаланмаганини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан ЖКнинг 45-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 462-463, 465468 ва 471-473 моддаларига амал қилиб, суд Қ И Л Д И: Аманов Улугбек Байдулла ўғли (AMANOV ULUGBEK BAYDULLA O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисмида назар тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Аманов Улугбек Байдулла ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Аманов Улугбек Байдулла ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Аманов Улугбек Байдулла ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 59,61-моддалари тартибида тайинланган асосий жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун яшаш жойини сутканинг соат 22:00дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикси Жиноят кодекси 62-моддасига асосан Аманов Улугбек Байдулла ўғлига 2024 йил 31 октябрдан 01 ноябрга қадар ушлаб турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун яшаш жойини сутканинг соат 22:00дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил 5 (беш) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. У.Амановга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан У.Амановга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Шўровсой” ҚФЙ, “Марказ” МФЙ, “Янги бўстон” кўчаси, 105-уйдан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация 8 - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. У.Амановга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. У.Амановга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ашёвий далил, бир дона DVD диск айбловни тасдиқловчи далил сифатида жиноят иши ҳужжатларида сақлансин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 9