Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/126 Дата решения 03.02.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 361155 Claim ID 2728589 PDF Hash 1c2d3f8314f9255b... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/126-сонли 2025 йил февраль ойининг 03 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани «Катта Хирмонтепа» МФЙ биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Т.Патеев ва унинг ҳимоячиси адвокат Б.Иногамов, жабрланувчи Д.Оқбоевларнинг иштирокида, Патеев Тимур Фарруховичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Патеев Тимур Фаррухович (PATEYEV TIMUR FARRUXOVICH), 2002 йил 02 август куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Бирлик” МФЙ, 8-уй, 5-хонадонда яшовчи, 2024 йил 19 декабрдан 20 декабрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Патеев Тимур Фаррухович, 2024 йил 02 октябрь куни соат 05:00ларда, жамоат жойи бўлган Чилонзор тумани “3-Катта Чилонзор” маҳалласида жойлашган “Караоке” барининг ташқи томонида бўла туриб, шу ерда бўлган, ўзига олдиндан таниш бўлмаган Оқбоев Дилшодбек Шавкатович билан бар ҳисобини тўлаш бўйича оғзаки жанжаллашиб, жанжал натижасида Д.Оқбоевнинг юзига қўли билан уриб, ҳушидан кетказгандан сўнг ҳам оёқлари билан тепиб, унга тан жароҳати етказган. Суд-тиббиёт экспертизанинг 14.10.2024 йилдаги №7289-сонли хулосасига кўра, Д.Ш.Оқбоевда “чап ёноқ суяги синиб, суяк бўлаклари нисбатан қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, юз соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” каби жароҳатлар 1 аниқланиб, ушбу жароҳат оғирлик даражасига кўра, соғлиқнинг узоқ вақт яъни камида йигирма кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган “ўртача оғир” турдаги тан жароҳати етказгани аниқланган. Судланувчи Т.Патеев суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, у 2024 йил сентябрь ойининг охирлари ва октябрь ойининг бошларида Наманган вилоятидан Тошкент шаҳрига келганлигини ва таниши Ойбекга қўнғироқ қилиб, ўзи Тошкент шаҳрига келганлигини ва у билан учрашиши кераклигини айтганлигини, шунда таниши Ойбек билан унинг уйининг олдида учрашганлигини, сўнгра Ойбек уни 2024 йилнинг 02 октябрь куни соат тахминан 05:00ларда, Чилонзор тумани "3-Катта Чилонзор" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Караоке" барига олиб келганлигини, бу ерда у Ойбек ва унинг дўстлари билан қўшиқ, куйлаб, бироз спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, улар ушбу “Караоке” барида бўлган вақтларида, бу ерга унга олдиндан таниш бўлмаган ва исми унга кейинчалик маълум бўлган, ўзини Ойбекнинг яқин таниши деб таништирган Д.Оқбоев ҳам келганлигини ва у ҳам улар билан бир столда ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, сўнгра, улар бардан чиқиб уйга бормоқчи бўлиб, барнинг ҳисобини тилаётганлигини, ўшанда барнинг ҳисоби ҳар бир киши учун 180.000 сўмдан тўғри келганлигини, шунда таниши Ойбек барнинг ҳисобини унинг ҳисобидан хам тўлаганлигини, улар билан бир столда утирган Д.Оқбоев исмли шахс эса барнинг ҳисобини тўламасдан ташқарига чиққанлигини, сўнг, Ойбек Д.Оқбоевнинг олдига келиб, барнинг ҳисобини яъни 180.000 сўм пулларни беришини айтганлигини, шунда Д.Оқбоев ёнидан 100.000 сўм миқдорида пул чиқариб, "норозиман" деб пулни Ойбекка берганлигини, Ойбек эса ушбу пулни олиб,барнинг ичига кириб кетганлигини, сўнг, у Д.Оқбоев билан ташқарида қолганлигини, ўша пайт Д.Оқбоев унинг олдига келиб, барда улар билан ўтирган вақтида бирор-бир егулик буюртма қилмаганлигини ва столда бўлган егуликлардан деярли истеъмол ҳам қилмаганлигини, фақат бироз спиртли ичимлик истеъмол қилганлигини, нима сабабдан пул тўлаши кераклигини айтганлигини, шунда Д.Оқбоев у билан даҳанаки урушиб кетганлигини ва уни ҳеч бир сабабсиз ҳақоратлаб кетганлигини, бундан унинг жаҳли чиқиб, чап кўл мушти билан Д.Оқбоевнинг юзига зарба берганлигини, натижада Д.Оқбоев ерга йиқилиб тушганлигини, сўнгра у яна унинг олдига бориб, бир маротаба қўли ва оёқлари билан унинг юзидан урганлигини, сўнг, у дўсти Ойбек билан бу ердан кетиб қолганлигини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, жабрланувчи Д.Оқбоевга етказилган зарарнинг 1.500.000 сўмини қоплаганлигини айтиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришини сўради. Жабрланувчи Д.Оқбоев суд мажлисида, у 2024 йил 01 октябрдан 02 октябрга ўтар кечаси у ижтимоий тармоққа кирганида, Ойбек исмли 2 таниши жонли эфир орқали ҳозирда Чилонзор туманида жойлашган "Караоке" барда эканлигини ва бу ерда танишлари билан дам олаётганлигини ва унга бу ерга келишини айтганлигини, шунда унинг бу таклифига рози бўлиб, ушбу манзилга, яъни Чилонзор туманида жойлашган “Караоке” барига келганлигини ва бу ерда Ойбек билан учрашганлигини, бу ерда улар кўришганликларини, куйлаб, спиртли ичимлик истеъмол қилганликларини, ушбу барда Ойбекдан бошқа унга олдиндан таниш бўлмаган ва исми унга кейинчалик маълум бўлган “Тимур” исмли шахс ҳам бор эканлигини, эртаси куни яъни 02 октябрь куни соат 05:00ларда улар у ердан кетмоқчи бўлганликларини, у ушбу “Караоке” барининг ташқарисида бўлган вақтида Т.Патеев олдига келиб, унга барнинг тўлови учун кам тўлов қилганлиги айтиб, уни турли хил ҳақоратли сўзлар билан сўкишни бошлаганлигини, шунда унга ўзини босиб олишини, у барда стол учун бирор-бир егулик буюртма қилмаганлигини ва бирор егулик ҳам истеъмол қилмаганлигини шунга қарамасдан, у стол учун қисман бўлса хам тўлов қилганлигини айтганлигини, шунда Т.Патеев тўсатдан чап қули мушти билан унинг юзига бир маротаба кучли зарба берганлигини, бу зарбадан у ерга йиқилиб тушиб, ҳушини йўқотиб қўйганлигини, шунга қарамасдан, ерда ҳушсиз ётган бўлса-да чап қўли билан яна юзига бир маротаба зарба берганлигини, сўнгра ўнг ва чап оёғи билан юз қисмига тепганлигини, шунга қарамасдан, Т.Патеев шу аҳволига қарамасдан урмоқчи бўлиб олдига келганлигини, шунда таниши Ойбек уни тўхтатиб қолганлигини, сўнг, бурнидан кон чиқиб, кийимларига ўтиб кетганлигини, ушбу ҳолат юз бергандан сўнг, шифокорлар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишгани, ҳозирда судланувчи Т.Патеев унга моддий зарар сифатида 1.500.000 сўм берганлигини, аммо унга нисбатан моддий ва маънавий даъвоси борлигини билдириб, судланувчига нисбатан қонун доирасида жазо тайинлашни сўради. Суд, судланувчи Т.Патеевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Т.Патеевнинг “безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, баданга ўртача шикаст етказиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Т.Патеевга нисбатан жазо тайинлашда ўз айбига 3 иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Т.Патеевга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга нисбатан ҳаракатлари талқин қилинаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Патеев Тимур Фаррухович (PATEYEV TIMUR FARRUXOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этишини чеклаш орқали 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Патеев Тимур Фарруховичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 19 декабрдан 20 декабрга қадар (1 кун) тайинланган озодликни чеклаш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар тарк этишини чеклаш орқали 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Т.Патеевга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Т.Патеевга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Бирлик” МФЙ, 8-уй, 5-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; - муайян (бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; 4 Т.Патеевга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Сирдарё вилояти Сардоба тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Т.Патеевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи Д.Оқбоевга етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 5 А.А.Мухиддинов