Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/57 Дата решения 31.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 360049 Claim ID 2715622 PDF Hash df4b7cbdcbbe988e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми ЖКнинг 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
да назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси да назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил январь ойининг 31 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “2-Чарх Камолон МФЙ” биносида, очиқ, сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Туляганов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи Ш.Муродоваларнинг иштирокида, Туляганов Даврон Сабитович (Tulyaganov Davron Sabitovich), 1989 йил 04 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўрта маълумотли, бўйдоқ, ўзини ўзи банд қилган шахс, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Ёрқин ҳаёт м.ф.й. Спутник-16 мавзеси, 17-уй, 23-хонадонда истиқомат қилувчи, мазкур жиноят иши юзасидан “муносиб ҳулқатворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 15.01.2025 йилда олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми билан судланувчига оид № 1-1006-2504/57-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, Туляганов Даврон Сабитович 2024 йил 27 ноябрь куни соат 03:30да, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Хирмонтепа м.ф.й. ҳудудидаги Заргарлик кўчасида бўла туриб, шу ерда стол қўйиб тамаки махсулотларини сотиш билан шуғулланувчи Муродова Шахноза Тоштемировага тегишли бўлган стол устида турган умумий баҳоси 575.000 сўмлик 25 қути Кент-микс, умумий баҳоси 520.000 сўмлик 26 қути Кент-6, умумий баҳоси 2.645.000 сўмлик 115 қути Парламент, умумий баҳоси 360.000 сўмлик 20 қути Меллано, умумий баҳоси 540.000 сўмлик 30 қути Элда-микс, умумий баҳоси 460.000 сўмлик 20 қути Сабрания, умумий баҳоси 360.000 сўмлик 20 қути Кент-3, умумий баҳоси 180.000 сўмлик 10 қути Кент-4, умумий баҳоси 360.000 сўмлик 20 қути Палмал-микс, умумий баҳоси 1.500.000 сўмлик 60 қути Винстон, умумий баҳоси 200.000 сўмлик 10 қути Кент-1, умумий баҳоси 200.000 сўмлик 10 қути Кент-8 тамаки махсулотларини, умумий баҳоси 60.000 сўмлик 6 дона Флеш ичимлиги, умумий баҳоси 160.000 сўмлик 8 дона Редбул ичимлиги, умумий баҳоси 80.000 сўмлик 8 дона Горилла ичимлигини ва касса ичида бўлган 2.800.000 сўм пулларини ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, яширин равишда қўлга киритиб, жабрланувчига 11.000.000 сўм моддий зарар етказиб жиноят содир этган жойдан яширинган. Туляганов Даврон Сабитович, ўзининг ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган, яъни «ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш» деб қайд этилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд мажлисида судланувчи Д.Туляганов ва жабрланувчи Ш.Муродовалар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди. Судланувчи Д.Туляганов суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 27.11.2024 йил куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида кейинчалик унга маълум бўлган Муродова Шахнозага тегишли бўлган стол устида турган ҳар хил ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, олиб кетиб қолганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи Ш.Муродова билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Жабрланувчи Ш.Муродова суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам 27.11.2024 йил куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчасида савдо қилиб соат тахминан 03:00 ларда шу ерда бўлган укасига тегишли Некси автомашинасига ўтириб, бироз вақт ухлаб қолган вақтида кейинчалик унга маълум бўлган Туляганов Даврон унинг савдосида бўлган стол устида турган жами 11.000.000 сўмлик ҳар хил турдаги тамаки маҳсулотлари ва салқин ичимликларни ўғирлаб олиб кетганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, Д.Тулягановга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи Ш.Муродова ва судланувчи Д.Тулягановларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, судланувчи Д.Туляганов айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва судланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув судланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, судланувчи Д.Тулягановга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Ш.Муродовага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Туляганов Даврон Сабитовичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Туляганов Даврон Сабитовичнинг эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Далилий ашё – 1 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш учун қолдирилсин. Жабрланувчи Ш.Муродовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья Аслига тўғри_______________ (имзо) Ф.Абдушукуров