← Назад
Решение #90394 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 166 | — | law | |
| октябрдаги ажрими билан ЖК | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | 5 | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| олда унга нисбатан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Иш рақами 1-1006-2405/1164
Маърузачи судья: Ф.Халилов
Биринчи инстанция судида раислик
қилган судья: А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил январ ойининг 30 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида,
очиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
Ҳайъат судьялари: М.Абидов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда,
А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар
прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Ш.Караев ва
унинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат А.Алимкуловнинг
иштирокида, Ш.Караевга оид жиноят ишини судланувчи Ш.Караев
томонидан келтирилган шикояти асосида апелляция тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
10 декабрдаги ҳукмига кўра:
1979 йил 26 мартда Сурхондарё вилоятида
туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти
ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор,
ишламаган, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман
судининг 2001 йил 29 апрелдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси
4-қисмининг “а,в” бандлари билан 9 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган,
2003 йил 1 декабрдаги амнистия актига асосан
жазодан озод қилинган.
2) жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг
2006 йил 17 июндаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг
“а” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича
Касби туман судининг 2008 йил 10 октябрдаги
ажрими билан ЖК 74-моддаси 3-қисмининг
“б” бандига асосан ўталмаган 5 йил 2 ой 25 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг
20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб
қолган ҳолда шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига алмаштирилган.
3) жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман
судининг 2010 йил 4 ноябрдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг
5-қисми ва 25,273-моддасининг 5-қисми билан
ЖКнинг 59,60,61-моддалари тартибида 11 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган,
ЖК 34-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ўта
хавфли рецидивист деб топилган, жазони ўтаган,
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Ўзбекистон
кўчаси, 67-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
2024 йил 18 сентябрдан буён қамоқда
сақланаётган Караев Шерзод Эргашевич (Karayev
SHerzod Ergashevich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди
билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 5 йил озодликдан маҳрум
қилиш жазосига судланган.
Жабрланувчи И.Қутлимуротовга тегишли “SAMSUNG А05”
русумли уяли алоқа воситаси тилхат асосида қайтарилгани;
фуқаровий даъвогар С.Холмирзаев моддий зарарни ундиришдан
воз кечгани инобатга олинган.
Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Караев ўта хавфли рецидивист бўла
туриб, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш
мақсадида, 2024 йил 18 июль куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Катта Дўмбиробод” МФЙ ҳудудида жойлашган
“Асл миллий таомлари” ошхонасида И.Кутлимуротов билан
биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, унга тегишли баҳоси
250 АҚШ доллари (3.146.985 сўм) бўлган “SAMSUNG A05” русумли
уяли алоқа воситасини И.Кутлимуротов ухлаб қолганлигидан
фойдаланиб, ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.
Сўнг, Ш.Караев Тошкент вилояти Зангиота туманида ёнланма
ишчи сифатида ишлаб юрган С.Холмирзаевга ушбу телефон
аппаратини ўзига тегишли эканлигини айтиб, 800.000 сўм эвазига
сотиб юборган.
Судланувчи Ш.Караев апелляция шикоятида, у ўғирлик
қилмагани, жабрланувчи И.Кутлимуродовга тегишли телефон
аппаратини ўғирлаш нияти бўлмагани, ундан телефонини
фойдаланиш учун сўраб олгани, сўнг И.Кутлимуродов кўпроқ
спиртли ичимлиги ичганлиги сабабли ухлаб қолганлиги, шунда
телефон ўзида қолиб кетгани, ночор аҳволда қолгани сабабли
телефонни сотиб юборгани, қилган ишидан пушаймонлиги, яна бир
бор имкон бериб, унга суд томонидан тайинланган жазони
енгиллаштиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш
ҳақидаги, судланувчи Ш.Караев ва унинг адвокати А.Алимкуловнинг
шикоят важларини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра,
суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати, судланувчи Ш.Караевнинг суд ҳукмида
кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига
тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари,
жабрланувчи, фуқаровий даъвогарнинг уни айбини фош этиб берган
кўрсатувлари, ишда мавжуд ариза, билдирги, тушунтириш хатлари,
видеоёзувни олиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш
баённомалари ва унга илова қилинган фотосуратлар, таниб олиш,
нарсани кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари ва унга илова
қилинган фотосуратлар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа
объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, суд томонидан судланувчи Ш.Караевнинг
ўғирлик,
яъни
ўта
хавфли
рецидивист
бўла
туриб,
И.Кутлимуротовнинг баҳоси 250 АҚШ долларга тенг “SAMSUNG
A05” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда талонторож қилишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси
ЖК 169-моддаси 4-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир
этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо
тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши
кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, ЖКнинг 8,54-
моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз
объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.),
айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага
киритилганлиги билан белгиланиши, жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий
ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни
содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар
оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг
роли) билан белгиланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, судланувчи Ш.Караевга жазо
тайинлашда, содир этилган жиноятининг ижтимоий хавфлилик
даражасини эътироф этган ҳолда юқорида қайд этилган Қонун
талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя
этган ҳолда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча
ҳолатларни, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг даъвоси
йўқлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, модда санкциясида назарда тутилган жазонинг
энг камидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш
ҳақида тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати, судланувчи Ш.Караевнинг шикоятидаги ўғирлик
қилиш нияти бўлмагани, жабрланувчининг ўзи телефонини бергани
ҳақидаги важлари билан келишмади.
Чунончи, ўзининг биринчи инстанция судида, айбига иқрорлик
билдириб, воқеа куни спиртли ичимлик истеъмол қилиш мақсадида
Чилонзор туманидаги “Асл миллий таомлари” ошхонасига боргани,
у ерда И.Кутлимуротов спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганини
кўриб, у ҳам спиртли ичимлик сотиб олиб, И.Кутлимуротовнинг
олдига ўтиргани, сўнг улар биргаликда спиртли ичимлик истеъмол
қилишгани, бироздан сўнг И.Кутлимуротовни телефонидан
фойдаланиш учун олгани, у телефондан фойдаланиб бўлганидан сўнг
ўзига қайтариб бергани, улар шу куни И.Кутлимуротов билан жуда
кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабабли,
И.Кутлимуротов ухлаб қолгани, у И.Кутлимуротовнинг ухлаб
қолганидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган қора рангли
“SAMSUNG А05” русумли уяли телефон аппаратини ўтирган стол
устидан ўғирлаб олиб, ошхонадан чиқиб кетгани, сўнг ушбу телефон
аппаратини ўчириб қўйгани, орадан маълум вақт ўтиб, телефон
аппаратини ичидаги сим картани олиб ташлаб, Зангиота тумани
“Назарбек” маҳалласида ишлаётган унга нотаниш С.Холмирзаевни
олдига бориб, телефон аппарати ўзига тегишли эканини айтиб,
800.000 сўм эвазига сотиб юборгани ҳақидаги;
жабрланувчи И.Кутлимуротовнинг биринчи инстанция судида,
воқеа куни овқатланиш мақсадида Чилонзор туманидаги “Асл миллий
таомлари” ошхонасига боргани, бир ўзи ўтириб спиртли ичимлик
истеъмол қилиб турган вақтида унга нотаниш Ш.Караев келиб, унинг
ёнига ўтиргани, у Ш.Караев билан яна спиртли ичимлик истеъмол
қилгани, сўнг Ш.Караев ундан телефон аппаратдан фойдаланиб
олишни сўраганида, унга “SAMSUNG А05” русумли уяли телефон
аппаратини бергани, Ш.Караев уни телефон аппарати орқали кимдир
билан гаплашиб, сўнг телефонни қайтариб бергани, орадан бироз вақт
ўтиб у ухлаб қолгани, шу куни у маст бўлиб қолгани сабабли нима
бўлганини эслолмаслиги, эртаси куни соат 08:30 ларда уйғонганида
турмуш ўртоғи Н.Юсубова телефон аппаратсиз келганини айтгани,
сўнг “Асл миллий таомлари” ошхонасига бориб, ошхонадаги кузатув
камераларини кўришганида, уяли телефон аппаратини Ш.Караев олиб
кетганини кўргани ҳақидаги;
фуқаровий даъвогар С.Холмирзаевнинг биринчи инстанция
судида, 2009 йилдан буён Тошкент шаҳрига келиб қурилишда ишлаб
кетишини, 2024 йил 22 июль куни соат 10 ларда Тошкент шаҳар,
Зангиота тумани, “Назарбек” маҳалласидаги уйларнинг бирида
шериклари билан ишлаб турган вақтида, унга нотаниш бўлган
Ш.Караев келиб, телефон аппаратини ўзига тегишли эканини айтиб,
сотмоқчи эканини маълум қилгани, шунда у Ш.Караевдан телефон
аппаратининг ҳужжатлари борлигини сўраганида, Ш.Караев унга
йўқлиги, лекин телефон аппарати ўзиники, ишонмаса видео тасвирга
олиши ҳам мумкинлигини айтгани, сўнг у Ш.Караевнинг гапига
ишониб, уни видео тасвирга олиб, “SAMSUNG А05” русумли уяли
телефон аппаратини 800.000 сўм эвазига сотиб олгани, эртаси куни
ИИО ходимлари унга қўнғироқ қилиб, Чилонзор туман ИИО ФМБга
келишини айтишганида, у бориб ИИО ходимларига воқеани сўзлаб
бергани ҳақидаги кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган
бошқа объектив далиллар билан унинг айби тўлиқ тасдиқлангани
сабабли эндиликда унинг бу мазмунда берган важлари судни
чалғитиш, тайинланган жазодан қутулиш учун ўйлаб топилган важ
сифатида танқидий баҳолаб, рад қилишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, жиноят ишида Ш.Караевга нисбатан чиқарилган
ҳукмни ўзгартириш ёки унга нисбатан тайинланган жазони янада
енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли, у томонидан
келтирилган енгиллаштириш ҳақидаги важлари билан келишмади ва
суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига
амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
6
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
10 декабрдаги Караев Шерзод Эргашевич (Karayev SHerzod
Ergashevich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган
шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар тегиши тартибда Тошкент шаҳар
суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида
шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
М.Юсупов
М.Абидов
Ф.Халилов