Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1109 Дата решения 30.01.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 359273 Claim ID 2698651 PDF Hash daea42077e31b6dc... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
августдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддаси августдаги ажрими билан ЖК 74 law
сентябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддаси сентябрдаги ажрими билан ЖК 73 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
ЖКнинг 57-моддаси ЖКнинг 57 law
Аллановга ЖКнинг 57-моддаси Аллановга ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш рақами 1-1006-2409/1109 Мърузачи судья: Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси: Ж.Курбанов АЖРИМИ 2025 йил январь ойининг 30 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: судья М.Юсупов, ҳайъат судьялари: М.Абидов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, томонлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи Х.Алланов ҳамда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган адвокат Р.Исмаиловнинг иштирокида, судланувчи Х.Аллановнинг адвокати Р.Исмаилов томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 декабрдаги ҳукмига кўра: 1996 йил 28 июлда Сурхондарё вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, оилали, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2018 йил 26 апрелдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган. 2) жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2021 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг 2021 йил 16 августдаги ажрими билан ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган 2 йил 2 ой 28 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2022 йил 21 сентябрдаги ажрими билан ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмаган 1 йил 2 ой 8 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, У.Юсупов кўчаси, 9-уйда рўйхатда турган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган Алланов Хуршид Бўриевич (Allanov Xurshid Bo’riyevich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 3 йил, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи А.Алланов хавфли рецидивист бўла туриб, маҳкум З.Хакимжонов, Ё.Бозоров ва Ф.Даминовлар билан бир гуруҳ бўлиб, 2023 йил 16 октябрь куни соат 02 ларда Чилонзор тумани, 10-мавзе Қатортол кўчасида жойлашган “Эскада” номли тунги клуб қаршисида, жамоат жойида бўла туриб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш мақсадида “Эскада” тунги клубига мижоз сифатида кирган О.Якубов билан тунги клубда тановул қилган таомларининг ҳисоб-китобини тўламаётганини баҳона қилишиб, у билан жанжаллашиб, О.Якубовнинг танасини турли жойларига қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб тан жароҳати етказишган. Судга оид тиббий экспертизанинг 2023 йил 24 октябрдаги 7988-ХужРаж-сонли хулосасида, О.Якубовда пастки жағ ўнг томон бурчак ва чап томон тана 2/3 тишлар соҳасидаги ёпиқ силжиб синиши, чап елка бўғими шилинмалари қонталаши, чап сон соҳаси қонталаши ва юмшоқ тўқималарини лат ейиши, чап тирсак бўғими соҳаси шилинмаси, ўнг елка бўғими юмшоқ тўқималарининг лат ейиши каби тан жароҳатлари аниқлаган бўлиб, ушбу тан жароҳатлари ўтмас қаттиқ жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги, оғирлик даражасига кўра, соғлиқни узоқ вақт, яъни 21 кундан ортиқ бўлган муддатга бузулишига олиб келган ўртача оғир тан жароҳати гуруҳига кириши кўрсатилган. Судланувчи Х.Аллановнинг адвокати Р.Исмаилов апелляция шикоятида, Х.Аллановга яна бир бор имкон бериб, барча енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа енгилроқ жазо тайинлашни сўраган. Апелляция инстанцияси иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, судланувчи Х.Алланов ва унинг адвокати Р.Исмаиловнинг шикоят важларини қувватлаб, Х.Аллановга ЖКнинг 57-моддаси қўллаб енгилроқ жазо тайинлаш ҳақида билдирган фикрини тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94,95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи Х.Аллановнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, судда ўз айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувидан ташқари, жабрланувчи ҳамда Х.Алланов билан бир гуруҳда жиноят содир этган жиноий шерикларининг ҳолат юзасидан батафсил берган кўрсатувлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, шунингдек, ишда мавжуд ариза ва тушунтириш хатлари, экспертиза хулосаси, сўроқ, юзлаштириш, шахсни фотосуратидан таниб олиш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, нарсани олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, CD дискка ёзиб олинган тасвирлар, ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақида қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан Х.Аллановнинг хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир гуруҳ шахс бўла туриб, уриш-дўппослаш билан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказишда ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди Х.Аллановга нисбатан жазо тайинлашда, юқоридаги Қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя қилган ҳолда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиш билан бирга, унинг муқаддам судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, шартли жазодан озод қилиниб, имкон берилган даврда қасддан янги жиноят содир қилганлиги сабабли ахлоқан тузалиши учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинлаш лозимлигини инобатга олиб, у айбли деб топилган модда билан санкция доирасида, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келган. Шу боисдан, судлов ҳайъати шикоятдаги Х.Аллановга яна бир бор имкон бериб, унга тайинланган жазони енгиллаштириш ҳақидаги важлари билан келишмади. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил ёритилган ҳолда 4 қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо тайинланганлиги сабабли иш ҳужжатларида Х.Аллановга оид ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш ёйинки жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726, 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 декабрдаги Алланов Хуршид Бўриевич (Allanov Xurshid Bo’riyevich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар тегиши тартибда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов М.Абидов Ф.Халилов