Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/51 Дата решения 30.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 360012 Claim ID 2717196 PDF Hash 544eeb9fcda91c20... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил январь ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, айбланувчи Р.Алматов ва унинг ҳимоячиси З.Зарифов, жабрланувчи Ж.Юлдошевнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айбланган Алматов Рустамджан Юлдашкуловичга нисбатан 1-1006-2501/51сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Алматов Рустамджан Юлдашкулович (Almatov Rustamdjan Yuldashkulovich) – 1962 йил 25 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, нафақада, 2-гуруҳ ногирони, оилали, икки нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чархновза МФЙ, Чархновза кўчаси, 36-уйда истиқомат қилувчи, иш бўйича “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз вақтида олган. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан айбланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Айбланувчи Р.Алматов 2024 йил 23 декабрь куни соат тахминан 16:00ларда Тошкент шахар, Чилонзор тумани, 7-мавзеси, Оқ-тепа МФЙ худудида жойлашган “Havas” номли озиқ-овқат дўконига харидор сифатида келиб, ушбу дўконда сотувчи бўлиб ишлаб келадиган, ўзига олдиндан таниш бўлмаган Ж.Юлдошевга тегишли бўлган баҳоси 2.500.000 сўм бўлган “Самсунг А32” русумли телефон аппаратини дўкон кассаси олдида жойлашган столнинг устидан ўғрилик йўли билан қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳаракатлари билан айбланувчи Р.Алматов Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Айбланувчи Р.Алматов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи Ж.Юлдошевдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи Ж.Юлдошевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи Ж.Юлдошев суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда айбланувчи Р.Алматовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли айбланувчи Р.Алматовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида айбланувчи Р.Алматов жабрланувчи Ж.Юлдошевга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи, фуқаровий даъвогарлар билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи Ж.Юлдошев ва айбланувчи Р.Алматовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, айбланувчи Р.Алматов ва унинг ҳимоячиси З.Зарифов, жабрланувчи Ж.Юлдошевнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, айбланувчи Р.Алматовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, айбланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ айбланувчи Р.Алматовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи Ж.Юлдошев Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Айбланувчи Алматов Рустамджан Юлдашкулович (Almatov Rustamdjan Yuldashkulovich) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ 3 Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, Р.Алматовга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси бекор қилинсин. Жабрланувчи Ж.Юлдошевга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи имзо И.Сабиров