Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/968 Дата решения 30.01.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Курбанов Жаъфар Хайруллаевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 360428 Claim ID 2707341 PDF Hash fee98752a5a229b1... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 20
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди ва 267-моддаси банди ва 267 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
ЖКнинг 34-моддаси ЖКнинг 34 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 227 law
ЖКнинг 59-моддаси ЖКнинг 59 law
ошимов томонидан ЖКнинг 169-моддаси ошимов томонидан ЖК 169 law
Холмуротов томонидан ЖКнинг 273-моддаси Холмуротов томонидан ЖК 273 law
лаш хонасида ЖКнинг 273-моддаси лаш хонасида ЖК 273 law
окамасида ЖПКнинг 95-моддаси окамасида ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 222-моддаси збекистон Республикаси ЖК 222 law
укми билан ЖКнинг 34-моддаси укми билан ЖК 34 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси збекистон Республикаси ЖК 50 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси збекистон Республикаси ЖК 50 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси збекистон Республикаси ЖК 42 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья: М.Юсупов Биринчи босқичда раислик қилган судья: Ж.Курбанов 102-сонли А Ж Р И М И 2025 йил 30 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, судлов ҳайъати судьялари: Ф.Халилов ва А.Шамсутдиновалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, судланувчи У.Ш.Х. ва унинг адвокати А.Алимкуловнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 ноябрдаги ҳукмига кўра: У.Ш.Х., 1992 йил 19 март куни Самарқанд вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, ишсиз, оилали, бир нафар фарзанди бор, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Жомбой туман судининг 2019 йил 16 декабрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 267-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазо муддати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2014 йил 14 ноябрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди “а” кичик бандига асосан учдан бир қисмига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги “Амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди “а” кичик бандига асосан учдан бир қисмига кўра қисқартирилган, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2020 йил 17 декабрдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддаси тартибида ўталмай қолган 1 йил 4 ой 15 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 2) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 27 август кунидаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60,61-моддаларига асосан 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг 2024 йил 25 апрелдаги ажримига кўра ўталмай қолган 3 йил 12 кун озодликдан маҳрум этиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 3) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2024 йил 13 сентябрь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 60,61-моддаларига асосан 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, ЖКнинг 34-моддасига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилган; 4) жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2024 йил 5 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган, Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, “Уч чинор” МФЙ, Қизилўрда кўчаси, 36-уйда яшаган, 2024 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган, 2024 йил 9 июнь куни ВСХдан озод этилган, 2024 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган, “қамоққа олиш” 3 тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулоса нусхасини 2024 йил 23 сентябрь куни олганга нисбатан чиқарилган ҳукми устидан судланувчи У.Ш.Х. томонидан келтирилган апелляция шикоятига асосан 1-1006-2401/968-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Суд ҳукмига кўра, У.Ш.Х.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 222моддаси 2-қисми “в” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларида ўтаттириш белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, У.Ш.Х. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш, ўта хавфли рецидивист томонидан содир этишда ифодаланган ҳаракатлари учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси С.Ҳошимов томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган 262941/2024-803ОМ-сонли жиноят иши юзасидан жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 10.06.2024 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Шунингдек, Б.З гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишда ифодаланган ҳаракатлари учун Чилонзор туман ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси Ш.Холмуротов томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган 262941/2024-839ТРсонли жиноят иши юзасидан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 10.06.2024 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Мазкур ажрим ижроларини таъминлаш мақсадида У.Ш.Х. вақтинча Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмида мавжуд бўлган қамоққа олинган фуқароларни вақтинча сақлаш хонасига келтирилган ва ушбу сақлаш хонасида ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган 262941/2024-839ТР-сонли жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг 10.06.2024 йилдаги ажримига асосан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмида мавжуд бўлган қамоққа олинган фуқароларни вақтинча сақлаш хонасида сақланаётган Б.З билан уларни сақлаб турилган жойдан қочиш ва шу орқали уларга нисбатан суд томонидан тайинланадиган жазодан қутулиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктириб, 2024 йил 11 июнь куни 04:50 ларда У.Ш.Х. ва Б.Злар сақлаш хонасининг темир панжара эшигининг тўлиқ очилишига йўл қўймаслик учун cақлаш хонасининг ташқарисида, панжара эшигининг тепа қисмига арматурадан ишланган бўлагини синдириб, (стопор) шу темир ёрдамида темир панжарадаги осма қулфни бузиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ орқа ҳовлисига қочиб чиқиб, сўнг эса маъмурий бинонинг ташқарисига қочиб чиқишга эришишиб, яширинишган. Судланувчи У.Ш.Х. апелляция шикоятида суд ҳукмидан норозилигини билдириб, унга нисбатан ЖКнинг 57-иоддасини қўллаб, жазони ўташ режимини ўзгартириб беришни сўраган. Мазкур ҳукм билан Б.З ҳам судланган бўлиб, шикоят ёки протест келтирилмаганлиги сабабли, унга оид қисми муҳокама қилинмайди. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья М.Юсуповнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи У.Ш.Х. ва унинг адвокати А.Алимкуловнинг шикоятни қувватлаб, енгиллик бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни атрофлича муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини батафсил ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириб, шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судланувчи У.Ш.Х.нинг айби ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотожадваллар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра тузилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатлар, айбланувчи У.Ш.Х. ва Б.Зларнинг кўрсатмаларини ҳодиса содир бўлган жойига чиқиб текшириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадваллар, ашёвий далил сифатида олинган темирдан ишланган арматура бўлакларини кўздан кечириш баённомаси, айбланувчи У.Ш.Х. ва Б.Злар томонидан Чилонзор туман ИИО ФМБ НҚдаги фуқароларни ушлаш хонаси эшиги қулфини бузишда фойдаланилган темирдан ишланган арматура бўлакларини таниб олиш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадваллар, айбланувчи Б.Знинг опаси фуқаро Д.Р.Таджиханова томонидан тақдим қилинган 70.000 сўм пул ўтказма квитанцияси ва ҳисоботи ҳамда 01.06.2024 йилдан 30.06.2024 йилга қадар унинг телефон рақамига кирувчи ва ундан чиқувчи қўнғироқларни рўйхати, Чилонзор тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига ўрнатилган кузатув камераларидан 11.06.2024 йилдаги ёзиб олинган видеотасвирларни кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди У.Ш.Х.нинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 222-моддаси 2-қисми “в” банди билан тўғри квалификация қилган. Апелляция инстанцияси суди, биринчи инстанция суди У.Ш.Х.га жазо тури ва миқдорини тайинлашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006 йилдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, қасддан содир этган жинояти учун судланиб, яна қасддан жиноят содир этганлигини, шунингдек, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, қонун санкцияси доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, У.Ш.Х. жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2024 йил 13 сентябрь кунги ҳукми билан ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси 7-қисми “г” бандида ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланиши лозимлиги кўрсатилган. Шунга кўра суд, У.Ш.Х.га тайинланаётган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташни белгилашда колония турини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 50-моддаси 7-қисми “г” банди талабидан келиб чиқиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини махсус тартибли тартибли колонияларда ўташни белгилаб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Судлов ҳайъати, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, иш бўйича жабрланувчининг даъвоси борлигини инобатга олиб, У.Ш.Х.ни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан ЖКнинг 57, 72-моддаларини қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан апелляция инстанцияси судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш 6 учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 482, 483, 49726 ва 31 497 -моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: 28 ноябрдаги У.Ш.Х. га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест келтириши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи Ҳайъат судьялари: Аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов Ф.Халилов А.Шамсутдинова