Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2409/1127 Дата решения 30.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 363692 Claim ID 2665715 PDF Hash c870f55f6951cd41... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖК 34-моддаси збекистон Республикаси ЖК 34 law
Кодекснинг 77-моддаси Кодекс 77 code_article
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
Ахмедовга ЖК 168-моддаси Ахмедовга ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
Ахмедовга нисбатан ЖК 168-моддаси Ахмедовга нисбатан ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168 code_article
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
збекистон Республикаси ЖПК 4974-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4974 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йил январь ойининг 30 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчилар Б.Алеми, У.Абдуғаффоров, Ф.Алматов, судланувчи С.Ахмедов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Advokat Mira” адвокатлик фирмасининг адвокати А.Юлдашевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланган Ахмедов Сардор Қаҳрамон ўғлига нисбатан 1-1006-2409/1127-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Ахмедов Сардор Қаҳрамон ўғли (Axmedov Sardor Qahramon o’g’li), 1999 йил 12 январь куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, Тошкент менежмент ва иқтисодиёт хусусий институти иккинчи мутахассислик бўйича талабаси, бўйдоқ, муқаддам судланган: Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2020 йил 16 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан, ЖК 62-моддасига асосан 1.658.700 сўм жарима жазоси тайинланган, жарима тўланган, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, Хўжалар МФЙ, Қуйи хўжалар кўчаси, 72-уйда яшаган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 28 ноябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Ахмедов ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, Тошкент менежмент ва иқтисодиёт хусусий институтида ўзи билан бирга таҳсил олувчи вояга етмаган Б.Алеми билан ўзаро ишончи алоқаларга киришиб, унга ўзини гўёки Европа давлатларига фуқароларни ўқиш ва ишга қонуний йўллар билан юборувчи шахс сифатида таништириб, Б.Алемини Лондон шаҳридаги “Buckinghamshire new university” тил ўрганиш курси ва ёзги оромгоҳига юборишни ваъда қилиб, 2024 йилнинг февраль ойи бошларидан апрель ойи охирига қадар, жами 2.191 АҚШ долларини (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 27.212.000 сўмни ташкил қилади) эгаллаб, ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, С.Ахмедов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, 2024 йил 8 апрель куни Тошкент менежмент ва иқтисодиёт хусусий институтида бирга таҳсил оладиган Б.Алеми билан бўлган ишончли муносабатлардан фойдаланиб, қайтариш ниятини кўзламасдан, ундан 8.500.000 сўмни қарзга бериб турган тақдирида, 2024 йил 20 апрель куни унинг институтдаги контракт тўловини тўлаб беришини ваъда қилиб, мазкур пулларни эгаллаб, ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Шунингдек, судланувчи С.Ахмедов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, 2024 йилнинг апрель ойи бошларида “ishbor.uz” сайтига амакисининг Германия давлатининг Берлин шаҳрида жойлашган меҳмонхонасида ҳайдовчилик иш ўрни борлиги ва ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача экани ҳақида эълон жойлаштириб, эълонда алоқалар учун ўзининг телефон рақамини кўрсатиб, мазкур эълон бўйича унга алоқага чиққан Ф.Алматовга Берлин шаҳрига кетиши учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш хизмат ҳақи 200 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 2.525.000 сўмни ташкил қилади) ва 4.459.000 сўм бўлишини айтиб, 2024 йил 20 апрель куни Юнусобод туманида жойлашган “Бешқозон ош маркази”да 200 АҚШ доллари ҳамда 2024 йил апрель ойи охиридан 07 июнь кунига қадар қолган 4.459.000 сўмни пластик картасига ўтказиш орқали туширишга эришиб, сўнгра ваъдасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бундан ташқари, С.Ахмедов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, 2024 йилнинг апрель ойи бошларида “ishbor.uz” сайтига амакисининг Германия давлатининг Берлин шаҳрида жойлашган меҳмонхонасида ҳайдовчилик иш ўрни борлиги ва ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача экани ҳақида эълон жойлаштириб, эълонда алоқалар учун ўзининг телефон рақамини кўрсатиб, мазкур эълон бўйича унга алоқага чиққан У.Абдуғаффоровга Берлин шаҳрига кетиши учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш хизмат ҳақи 200 АҚШ доллари (Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 2.525.000 сўмни ташкил қилади) ва 4.459.000 сўм бўлишини айтиб, 2024 йил 20 апрель куни Юнусобод туманида жойлашган “Бешқозон ош маркази”да 200 АҚШ доллари ҳамда 2024 йил апрель ойи охиридан 07 июнь кунига қадар қолган 4.459.000 сўмни пластик картасига ўтказиш орқали туширишга эришиб, сўнгра вадасини бажармасдан, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Судланувчи С.Ахмедов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, Тошкент менежмент ва иқтисодиёт хусусий институтида таҳсил олиб келиши ва 109-гуруҳнинг сардори эканини, 2024 йил февраль-март ойларида институтга Буюк Британияга ўқишдан ажратмаган ҳолда тил курслари ва ёзги оромгоҳга юбориш дастури вакиллари келишганлиги, шундан сўнг институт раҳбарияти томонидан гуруҳ сардорларига Буюк Британияга ўқишга бормоқчи бўлган талабалар рўйхатини тузиш ҳақида кўрсатма берилганлиги, шунда унинг гуруҳида таҳсил олувчи талабалардан Буюк Британияга бормоқчи бўлганлар унга мурожаат қилишганида, уларга вакиллар томонидан берилган буклетларни берганлиги, бироқ Буюк Британияга бориш баҳоси анча юқори бўлгани сабабли, барча талабалар рад қилишганлиги, шундан сўнг курсдоши Б.Алеми унга мурожаат қилиб, муқаддам Германия давлатида ўқиб келгани сабабли тажрибаси борлигини айтиб, уни арзонроқ нархда Буюк Британиянинг ёзги оромгоҳига тил ўрганиш курсига юборишга ёрдам беришини сўраганлиги, шундан сўнг Б.Алеми номига электрон почта манзили расмийлаштириб ва уни махсус сайтда рўйхатдан ўтказганлиги, сўнгра Б.Алемига виза, ижара хонадон, суғурта бадаллари, визани расмийлаштириш ҳаражатлари учун бўлиб-бўлиб, жами 2.191 АҚШ долларини олганлиги ва ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, ҳақиқатда Б.Алеми ёки бошқа бирор шахсни Буюк Британияга юборишга ваколати ва имкониятлари ҳам бўлмаганлиги, ўша пайтда пул зарур бўлгани сабабли, бу ишни қилганлиги, бундан ташқари, 2024 йил 08 апрель куни унга пул зарур бўлгани сабабли, Б.Алемидан 300 АҚШ долларини қарзга бериб туришини сўраганлиги, Б.Алеми унга фақатгина контракт тўлови учун 8.500.000 сўм пули борлигини айтганида, унга шу пулларни бериб туришини айтиб, 20 апрель кунига қадар контракт тўловини ўзи тўлаб юборишини билдирганлиги, Б.Алеми унга ишониб пулларни берганлиги ва ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, Б.Алемининг конракт тўловини тўламаганлиги, шунингдек, “ishbor.uz” сайтига Германия давлатининг Берлин шаҳрида жойлашган меҳмонхонада ҳайдовчи вакансияси борлиги, ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача экани ҳақида эълон жойлаштириб, алоқа учун ўз телефон рақамини кўрсатганлиги, унга мазкур эълон бўйича қўнғироқ қилган Ф.Алматовга меҳмонхона мижозларини Германиянинг турли жойларига олиб бориш лозимлигини айтиб, сўнгра қолган нарсаларни учрашиб тушунтиришини билдирганлиги, сўнгра Ф.Алматов У.Абдуғаффоров билан бирга келганлиги ва Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида учрашишганлиги, Ф.Алматов ва У.Абдуғаффоровларга Германия давлатига виза расмийлаштириш ҳаражатлари 500 АҚШ доллари бўлишини айтганида, улар шу жойнинг ўзида унга 200 АҚШ долларидан, жами 400 АҚШ долларини беришганлиги, сўнгра суғурта бадаллари, элчихонага кириши учун рўйхатдан ўтказиш, навбат олиш баҳонасида яна 4.459.000 сўмдан, жами 8.918.000 сўм пулларни олганлиги, бироқ уларни Германия давлатига юбориш учун бирор иш қилмаганлиги ва пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини эътиборга олиб, унга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи С.Ахмедов айбига иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Жабрланувчи вояга етмаган Б.Алеми қонуний вакили Ш.Алеми иштирокида суд мажлисида, судланувчи С.Ахмедов билан бир институтда ўқишлари, 2024 йил январь ойларида С.Ахмедов унга истаса Буюк Британияга уч ойлик тил ўрганиш курсларига ўқишга юборишини, шу баҳонада чет элни ҳам кўриб, ҳам тил ўрганишини айтганида, унинг ушбу таклифига розилик билдирганлиги, С.Ахмедов унга барча ҳаражатлар 3.000 АҚШ доллари бўлишини айтганлиги, шундан сўнг 2024 йил 01 февраль куни виза ҳужжатларини расмийлаштириш учун 400 АҚШ доллари, 05 февраль куни ижара хонадон масаласини ҳал қилиш учун 1.000 АҚШ долларини, визага керакли бўлган ҳужжатларни йиғиш учун 50 АҚШ доллари, суғурта ҳаражатлари учун 320 АҚШ доллари, элчи қабулига ёзилиш учун 241 АҚШ доллари ва яна 130 АҚШ доллари, жами 2.191 АҚШ долларини берганлиги, бироқ келишилган пайтда С.Ахмедов уни Буюк Британияга жўнатмаганлиги, бундан ташқари 2024 йил 08 апрель куни С.Ахмедов унга пул зарур бўлиб қолганини айтиб, 300 АҚШ долларини қарзга бериб туришни сўраганлиги, шунда С.Ахмедовга бор пули, яъни 8.500.000 сўмни ўқиш контракти учун тўлаши лозимлигини айтганида, С.Ахмедов унга 2024 йил 20 апрель кунига қадар контракт тўловини ўзи тўлаб беришини айтиб, ушбу пулларни олганлиги, бироқ контракт тўловларини ҳам тўлаб бермаганлиги, С.Ахмедовга пулларни унга ишонгани сабабли берганлиги, Буюк Британияда ўқиш таклифи айнан С.Ахмедовдан чиққанлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва С.Ахмедовга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, С.Ахмедовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи У.Абдуғаффоров суд мажлисида, 2024 йил апрель ойларида синфдоши Ф.Алматов билан чет элга ишлаш учун бориш ниятида “ishbor.uz” сайтига киришганида, Германия давлатида ҳайдовчилик вакансияси борлигини, ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача экани ҳақида эълонни кўриб, унда кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилишганлиги, шунда жавоб берган шахс ўзини С.Ахмедов сифатида таништириб, отасининг Берлин шаҳрида меҳмонхонаси ва қурилиш компанияси борлигини, меҳмонхона мижозларини Германиянинг турли жойларига айлантириш учун олиб бориб, яна меҳмонхонага қайтариб олиб келиш кераклигини, ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача эканини, қолган нарсаларни учрашиб гаплашиб олиш зарурлигини айтганлиги, шундан сўнг Ф.Алматов билан Тошкент шаҳрига келиб, С.Ахмедов билан учрашишганлиги, С.Ахмедов виза, элчихонага кириш, суғурта бадаллари учун пул бериш лозимлигини айтганлиги, шунда С.Ахмедовга ҳар бирининг ҳисобига 200 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини беришганлиги, сўнгра С.Ахмедовнинг талабига биноан карта ҳисобига 4.459.000 сўмдан пул ўтказиб беришганлиги, дастлаб С.Ахмедов ишлар битиб қолганини ва уларни тез орада Германия элчихонасига чақиришларини айтиб келган бўлса, кейинчалик турли сабабларни рўкач қилиб, вақтни чўза бошлаганлиги, шундан сўнг алданишганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилишганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва С.Ахмедовга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, С.Ахмедовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Жабрланувчи Ф.Алматов суд мажлисида, 2024 йил апрель ойларида синфдоши У.Абдуғаффоров билан чет элга ишлаш учун бориш ниятида “ishbor.uz” сайтига киришганида, Германия давлатида ҳайдовчилик вакансияси борлигини, ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача экани ҳақида эълонни кўриб, унда кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилишганлиги, шунда жавоб берган шахс ўзини С.Ахмедов сифатида таништириб, отасининг Берлин шаҳрида меҳмонхонаси ва қурилиш компанияси борлигини, меҳмонхона мижозларини Германиянинг турли жойларига айлантириш учун олиб бориб, яна меҳмонхонага қайтариб олиб келиш кераклигини, ойлик иш ҳақи 2.400 Евродан 5.000 Еврогача эканини, қолган нарсаларни учрашиб гаплашиб олиш зарурлигини айтганлиги, шундан сўнг У.Абдуғаффоров билан Тошкент шаҳрига келиб, С.Ахмедов билан учрашишганлиги, С.Ахмедов виза, элчихонага кириш, суғурта бадаллари учун пул бериш лозимлигини айтганлиги, шунда С.Ахмедовга ҳар бири учун 200 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини беришганлиги, сўнгра С.Ахмедовнинг талабига биноан карта ҳисобига 4.459.000 сўмдан пул ўтказиб беришганлиги, дастлаб С.Ахмедов ишлар битиб қолганини ва уларни тез орада Германия элчихонасига чақиришларини айтиб келган бўлса, кейинчалик турли сабабларни рўкач қилиб, вақтни чўза бошлаганлиги, шундан сўнг алданишганини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилишганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва С.Ахмедовга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, С.Ахмедовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ А.Бурхониддинов суд мажлисида судланувчи С.Ахмедов билан бир хонадонда ижарада яшаб келишганлиги, С.Ахмедовнинг илтимосига кўра, ўзининг фойдаланувида бўлган, отасининг номига расмийлаштирилган 8600 1204 2711 0039 рақамли банк пластик картасига турли миқдорларда пул маблағлари келиб тушганида, ушбу пулларни С.Ахмедовнинг “payme” ҳамёни ҳисобига ўтказиб берганлиги, С.Ахмедов бир неча маротаба отасининг Германия давлатида бизнеси борлигини ва ўзи ҳам Германияда маълум муддат ишлаб келганини айтиб берганлиги, пластик картаси ҳисобига ўтказилган пуллар алдов йўли билан ўтказилганини билмаганлиги ҳақида кўрсатув бериб ўтди. Гувоҳ Ж.Усмонов суд мажлисида гувоҳ А.Бурхониддиновнинг суд мажлисида берган кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, С.Ахмедовнинг содир этган жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, ўзаро ёзишмалар, фотосуратлар, стенограммалар ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, тергов органи томонидан судланувчи С.Ахмедовнинг такроран фирибгарлик, яъни Б.Алемини алдаб, 8.500.000 сўмини талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” банди; - фирибгарлик, яъни такроран Ф.Алматовни алдаб, 200 АҚШ доллари ва 4.459.000 сўмини талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди; - фирибгарлик, яъни такроран У.Абдуғаффоровни алдаб, 200 АҚШ доллари ва 4.459.000 сўмини талон-торож қилганда ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Шу билан бирга суд, судланувчи С.Ахмедовга вояга етмаган жабрланувчи Б.Алемини Буюк Британияга тил курсларига юборишни ваъда қилиб, пулларини эгаллаш билан боғлиқ харакатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан эълон қилинган айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги; ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди диспозициясида, фирибгарлик, яъни такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Аниқланган ҳолатларга кўра С.Ахмедов муқаддам жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2020 йил 16 ноябрдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, ЖК 62-моддасига асосан 1.658.700 сўм жарима жазоси тайинланган. Жарима тўлангани сабабли, МИБ Миробод туман бўлими Давлат ижрочиси Б.Баходиров томонидан ижро иши тугатилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 34-моддасида, илгари ҳукм қилинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса Махсус қисмнинг бошқа моддалари билан ҳам ҳукм қилинган шахснинг қасддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилиши; Кодекснинг 77-моддаси 4-қисмида, судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлиши; 78-моддасида эса, жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач, шахснинг судланганлик ҳолати тугалланиши белгиланган. Бундай ҳолатларда суд, судланувчи С.Ахмедовнинг ҳаракатларидан жиноятни такроран ёки хавфли рецидивист бўлгани ҳолда содир этганлик квалификация белгисини чиқариб, унинг юқорида кўрсатилган жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандидан фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, судланувчи С.Ахмедовга ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи С.Ахмедовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 5-қисми талабидан келиб чиқиб, С.Ахмедовга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми билан жазо санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, шу билан бирга, унга бошқа жиноят иши доирасида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганини қайд қилади. Бундан ташқари суд, жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар масаласини муҳокама қилиб, жабрланувчилар Б.Алеми, У.Абдуғаффоров ва Ф.Алматовлар жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қоплангани ҳақида кўрсатув бериб ва шу мазмунда судга аризалар тақдим қилишганини эътиборга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд ҲУКМ Қ И Л А Д И: Ахмедов Сардор Қаҳрамон ўғли (Axmedov Sardor Qahramon o’g’li) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Ахмедов Сардор Қаҳрамон ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖК 168моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, С.Ахмедовнинг (2024 йил 28 ноябрдан 2025 йил 30 январгача, 63 кун) қадар ушлаб турилган ва ҳибсда сақланган муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил 5 (беш) ой 21 (йигирма бир) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан бошлаб ҳисоблансин. Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум С.Ахмедовнинг яшаш жойи бўйича Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи зиммасига юклатилсин. С.Ахмедовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4-қисмининг талаби тушунтирилсин. Агар шахс суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради. С.Ахмедовга бошқа жиноят иши доирасида “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани инобатга олинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарлар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчилар шу мазмунда судга аризалар тақдим қилишгани эътиборга олинсин. Жиноят иши юзасидан икки дона DVD диск иш ҳужжатларига бирлаштирилгани қайд қилиб ўтилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи судья: Ҳукм нусҳаси аслига тўғри: И.Сабиров