Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/87 Дата решения 30.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 364398 Claim ID 2724472 PDF Hash e529ffecef33df7d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 266 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
исмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддаси исмида назарда тутилган жиноят ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил январь ойининг 30 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ, суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, гумон қилинувчи С.Самандаров ва унинг ҳимоячиси адвокат Ш.Юлчиева, жабрланувчи Р.Мирзаевларнинг иштирокида, Самандаров Самандар Атаханович (Samandarov Samandar Ataxanovich), 24.07.1974 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 4 нафар фарзанди бор маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани Тахтапул МФЙ Сойибҳўжаев кўчаси 6-корпус, 1-уйда яшовчи, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчига оид № 1-1006-2504/87-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, Самандаров Самандар Атаханович 2024 йил 12 октябрь куни, соат 19:40 ларда, ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01/N543SC бўлган “Нексия-1” русумли автомобилда, барча тегишли хужжатлар билан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешёғоч кўчаси “Бешёғоч бозори” бекати қаршисидан ҳаракатланиб келиб, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 11-банди “г” қисми, 109-банди ва 110банди яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», «Ҳаракатланиш жараёнида пиёдалар, айниқса болалар, ногиронлар, қариялар ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши», «Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига яқилашаётган транспорт воситаси ҳайдовчиси қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёда(лар)ни ўтказиб юбориш учун тезлигини камайтириши ёки тўхтатиши шарт» ва «Агар тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойи олдида транспорт воситаси ҳаракатини секинлаштирса ёки тўхтаса, қўшни бўлакларда ҳаракатланаётган бошқа ҳайдовчилар бу транспорт воситаси олдида пиёда(лар) йўқлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлкасини кесиб ўтаётган пиёда Мирзаев Раджу Ахмадовични уриб юборган. Содир этилган йўл-транспорт ходисаси натижасида пиёда Р.А.Мирзаев тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 17 октябрь кунидаги №7473-Х-Хуж-сонли хулосасига кўра, пиёда Р.А.Мирзаевнинг: танасида “бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия ўрта даражали лат ейиши, бош ўнг тепа-чакка соҳаси пластинкасимон субдурал гематомаси, бош ўнг тепа-чакка соҳасида тери ости гематомаси ва юмшоқ тўқималари лат ейиши, бош ўнг тепа соҳаси ва ўнг қулоқ супраси эзилиб йиртилган яраси” каби жароҳатлар аниқланган бўлиб, бу жароҳатлар ўтмас қаттиқ жисм таъсиридан текширилувчи баён қилган, тиббий хужжатлар ва қарорда кўрсатилган вақтда (ЙТХ натижасида хам) хосил бўлган бўлиши мумкин. Одатда бундай жарохат соғлиқни узоқ вақтга яъни, 21 кундан ортиқ бўлган муддатга бузилишига олиб келади ва шу белгисига асосан оғирлик даражаси бўйича ЎРТАЧА оғир тан жароҳатлари тоифасига кириши кўрсатилган. Судга оид изшунослик экспертизасининг 2024 йил 11 ноябр кунидаги №29/17(10258)4.6Z/16881-сонли хулосасига асосан давлат рақами 01N543SC бўлган “Нексия-1” русумли автомобилнинг чап тарафида олд бампери, фараси, бурилиш кўрсаткичи, қанот қисми ва олд ойнасининг чап тарафидаги шикастлар шаклланиш механизми ва жойлашувига кўра пиёда билан тўқнашиши натижасида вужудга келадиган шикастларга ўхшаш эканлиги ва бунда биринчи зарба олд бампернинг чап тарафига урилганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан С.Самандаровга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки терговда гумон қилинувчи С.Самандаров ва жабрланувчи Р.Мирзаевлар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчисининг қарорига кўра, гумонланувчи С.Самандаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан юритилган жиноят иши ярашганлик муносабати билан тугатиш масаласини ҳал қилиш учун судга юборилган. Гумон қилинувчи С.Самандаров суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам у 12.10.2024 йил куни “Нексия-1” русумли автоуловида Чилонзор тумани Бешёғоч кўчаси “Бешёғоч бозори” бекати қаршисига келганида, йўлнинг пиёдалар ўтиш жойи ҳисобланмаган қисмидан ўтаётган Р.Мирзаевни бошқарувидаги автомобилида уриб юборганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи Р.Мирзаев билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Жабрланувчи Р.Мирзаев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам у 12.10.2024 йил куни Чилонзор тумани Бешёғоч кўчаси, “Бешёғоч бозори” бекати қаршисидаги йўлни кесиб ўтаётган вақтида кейинчалик унга маълум бўлган С.Самандаров бошқарувидаги “Нексия-1” русумли автоуловида уни уриб юборганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, С.Самандаровга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи Р.Мирзаев ва гумон қилинувчи С.Самандаровларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи С.Самандаров айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва гумон қилинувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув гумон қилинувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, гумон қилинувчи С.Самандаровга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи Р.Мирзаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддасининг 1-қисми билан гумон қилинувчи Самандаров Самандар Атахановичга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи Р.Мирзаевга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчи Р.Мирзаевга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан йигирма сутка ичида Тошкент шаҳар судига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович