Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2401/709 Дата решения 30.01.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358956 Claim ID 2717397 PDF Hash f7274cd67bf16e3b... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддаси збекистон Республикаси ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддаси збекистон Республикаси ЖК 46 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
бандида ЖПКнинг 483-моддаси бандида ЖПК 483 law
ЖПК 483-моддаси ЖПК 483 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья С.Қўчқаров Биринчи инстанция судининг судьяси И.Сабиров Апелляция инстанциясида маърузачи Н.Касимова ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И 2025 йил 30 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Тураходжаев, ҳайъат судьялари Т.Касимов ва С.Қўчқаровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Турсунованинг котибалигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланган ХХХХХХХХХнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокат Б.Файзиев иштирокида ХХХХХХХХХга оид 1-1006-2401/709-сонли жиноят ишини судланган ХХХХХХХХХ томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 сентябрдаги ҳукмига кўра, Рахмонов Мухриддин Салахутдин ўғли (Raxmonov Muxriddin Salaxutdin о’g’li) 1993 йил 28 июнь куни Андижон вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор, вақтинча ишсиз, муқаддам жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2018 йил 15 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “г” банди билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2018 йил 21 ноябрдаги ажримига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 2 ой 15 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг 2020 йил 27 февралдаги ажримга кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил 2 ой 15 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Шимолий кичик даҳаси, 88-уй, 66-хонадонда истиқомат қилган, иш бўйича “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 4 июндан қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси; Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Шунингдек, ашёвий далил деб эътироф этилган DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 8 октябрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 сентябрдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи ХХХХХХХХХ хавфли рецидивист бўлгани ҳолда ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида жиноят ишининг унга нисбатан қисми иш юритувдан тугатилган шахс, яъни Р билан 2024 йил 29 февралдан 1 март кунига ўтар кечаси соат 00:30ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ, 4-тор Бешқўрғон кўчаси, 13-уйнинг кириш дарвозаси очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, уйнинг ҳовлисида турган ХХХХХХХХХга тегишли баҳоси 1.200.000 сўмлик “Shimanoo” русумли велосипедни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Судланган ХХХХХХХХХ тафтиш шикоятида содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, келгусида бундай жиноятларни содир этмаслигини кўрсатиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгиллик беришни сўраган. Тафтиш инстанцияси судья С.Қўчқаровнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, адвокат Б.Файзиевнинг тафтиш шикоятини қувватлаб берган фикрларини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни жиноят иши ҳужжатлари асосида текшириб, қуйидагиларга кўра суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан жиноят ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 18-сонли қарори 15-бандида ЖПКнинг 483-моддасига мувофиқ, суд жиноят ишини тафтиш тартибида кўришда шикоят, протест важлари билан чегараланмасдан, суд қарорлари қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини барча маҳкумларга, оқланган шахсларга, шу жумладан, шикоят бермаган шахсларга ёки ўзига нисбатан шикоят, протест берилмаган маҳкумларга, оқланган шахсларга нисбатан ҳам тўлиқ ҳажмда текшириши, агар қуйи инстанция суди томонидан суд терговининг тўлиқ эмаслигига ёки бир ёқламалигига ёхуд процессуал бузилишларга йўл қўйилган бўлса, тафтиш инстанцияси суди тўлиқ ёки қисман суд терговини ўтказиш йўли билан бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш, процессуал бузилишларни бартараф этиш чораларини кўриши, шу мақсадда тафтиш инстанцияси суди иш ҳолатлари тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилишини таъминлаш учун зарур бўлган, ЖПК 483-моддаси учинчи қисмининг 1-7-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Судланган ХХХХХХХХХ биринчи инстанция судида, ҳақиқатан ҳам у 2013 йилдан буён Тошкент шаҳрида яшаб, устачилик билан шуғулланиб келиши, 2024 йил 29 февраль куни шаръий турмуш ўртоғи ХХХХХХХХХ билан ижара хонадон излашганлиги, шунда таниши “Азиз” унга бир хонадон ижарага берилишини айтиб, Чилонзор тумани, 4-тор Бешқўрғон кўчаси, 11-уй ёнига олиб бориб, шу уйнинг эгаси уйига ижарачиларни қўйишини айтганлиги, шундан сўнг турмуш ўртоғи ХХХХХХХХХни кўчанинг бошида қолдириб, унинг ёнига ичида ашёлари бўлган қора рангли сумкасини қўйиб, 11-уй ёнига борганлиги, бироқ уй эшиги қулфланган бўлганлиги, бироқ қўшни уй, яъни 13-уй кириш эшиги очиқ бўлганлиги, шунда ушбу уй эгаси ҳам ижарачи қўйиши ҳақида ўйлаб, ҳовлига кирганлиги, ҳовлида қора рангли велосипед турганини кўриб, ушбу велосипедни олиб, уйдан чиқиб кетганлиги, сўнгра турмуш ўртоғининг ёнига қайтиб борганида, ХХХХХХХХХ ундан ушбу велосипедни қаердан олганини сўраганлиги, ХХХХХХХХХга унинг ишларига аралашмаслигини айтиб, сумкани велосипедга ортиб, катта кўчага етаклаб кетганлиги, сўнгра ХХХХХХХХХни йўловчи автомашинада “Ўзгариш” метро бекатига юбориб, уни кутиб туришини, ўзи велосипедда боришини айтганлиги, метро бекати ёнига велосипедда бориб, турмуш ўртоғига егулик олиб келишини айтиб, шу яқин атрофдаги дўконга кирганлиги, сотувчи йигит унинг бошқарувидаги велосипедга қизиқиш билдиргани сабабли ўзаро ушбу велосипедни 500.000 сўмга сотишни келишиб, пулларни олганлиги ва турмуш ўртоғининг ёнига қайтиб келганлиги, сўнгра пулларни сарфлаб юборганлиги, ушбу жиноятни моддий аҳволи оғир бўлиб пулга муҳтожлиги сабабли содир қилганлиги ҳақида кўрсатув берган. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95, 951-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Тафтиш инстанция суди, судланган ХХХХХХХХХнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчи ХХХХХХХХХ, гувоҳлар ХХХХХХХХХ, Ш.Онарбаев ва А.Амаковнинг кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, юзлаштириш баённомалари, ашёвий далил деб топиш ҳақида қарор ҳамда жиноят ишидаги бошқа далиллар билан ҳам тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди томонидан ХХХХХХХХХнинг жиноий ҳаракати муҳокама қилиниб, унинг “ўғрилик, яъни хавфли рецидивист томонидан, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда такроран талон-торож қилиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди ХХХХХХХХХга жазо тайинлашда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида белгиланган, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги қоидага, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларга амал қилиб, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар қопланганлигини, жабрланувчини даъвоси йўқлигини, шунингдек муқаддам судланганлигини, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас деган хулоса келиб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида тайинлаб, асосли хулосага келган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси суди, суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, ҳукм ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 482, 483, 5214, 5216-моддаларига риоя қилиб, тафтиш инстанцияси А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 6 сентябрдаги Рахмонов Мухриддин Салахутдин ўғли (Raxmonov Muxriddin Salaxutdin о’g’li)га нисбатан чиқарилган ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 8 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи Ф.Тураходжаев Ҳайъат аъзолари: Т.Касимов С.Қўчқаров