← Назад
Решение #90705 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| олаб унга ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
2025 йили январь ойининг 29 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор
туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи М.Юсупов ва унинг
ҳимоячиси адвокат Ш.Юлдашева, жабрланувчи А.Деҳқоновларнинг
иштирокида, М.Юсуповга нисбатан № 1-1010-2401/784-сонли жиноят
ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Юсупов Маъмурбек Махаматали ўғли (Yusupov Ma’murbek
Maxamatali o’g’li), 09.02.1994 йилда Андижон вилоятида
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси,
бўйдоқ, маълумоти ўрта, ёлланма ишчи, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг
12.09.2018 йилдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми «г» банди билан, 3 (уч) йил
муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят ишари
бўйича Булоқбоши туман судининг 10.02.2021 йилдаги
ажримига кўра ЖК 481-моддасига асосан ўталмай қолган 2 йил
3 ой озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича Когон
туман судининг 29.08.2022 йилдаги ажримига кўра ЖКнинг 73моддасига асосан ўталмай қолган 8 ой 11 кун озодликдан
маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда
озод қилинган, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Шарқ
Юлдузи МФЙ, Кўкча кўчаси, 41-уйда истиқомат қилган, мазкур
жиноят иши юзасидан 2024 йил 7 ноябрь кунидан ЖПК 224моддаси тартибида ушланиб, қамоқда сақланаётган, айблов
хулосаси нусхасини 17.12.2024 йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
айбланган.
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга
баҳо бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
Судланувчи М.Юсупов 2024 йилнинг 24 август куни соат 16:45 ларда
Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган, Водий
автотураргоҳи орқали пиёда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу жойда
турган, давлат рақами белгиси 40 М 439 ZA бўлган «KIA» русумли
автомашинада, эгаси - Деҳқонов Авазбек Хусанжон ўғли ухлаб
ётганлигидан фойдаланиб, автомашина салон қисмида бўлган қиймати
2.000.000 сўмга тенг «РОСО» русумли уяли алоқа воситасини яширин
равишда талон-торож қилиб, сўнг Қўйлиқ деҳқон бозорида телефон савдоси
билан шуғулланадиган Исмоилов Мохиржон Бахтиёр ўғлига, ушбу телефон
аппарати гўёки унинг ўзига тегишли эканлигини маълум қилиб, 1.400.000
сўм эвазига сотиб юбориб, сотувдан тушган пулларни шахсий эҳтиёжлари
учун сарфлаб юборган.
Судланувчи М.Юсупов суд мажлисида ўз айбига қисман иқрор
бўлиб, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини қисман тасдиқлашлигини,
дастлабки терговда қуйидагича кўрсатма берганлигини, яъни 24 август куни
Тошкент шаҳар, Бектемир туманидаги Водий автотураргоҳи орқали
Чирчиқбўйи дарёсига чўмилиш мақсадида кетаётган вақтида, шу ерда
турган кейинчалик унга маълум бўлган «Киа» автомашинанинг салон
қисмидаги ҳайдовчи томондаги торпетка устида телефон аппарати
турганлигини, автомашина ойналари очиқ ҳолатда эканлигини ва унинг
ҳайдовчиси, кейинчалик унга маълум бўлган Деҳқонов Авазбек ушбу
автомашинада ухлаб ётганлигини кўрганлигини, сўнг автомашинанинг ҳеч
бир жойига қўлини теккизмасдан, очиқ ойна орқали салон қисмига қўлини
тиқиб, ушбу телефон аппаратини яширин равишда олиб, у ердан
кетганлигини, кейинчалик ушбу телефон аппаратига сим-карта қўймасдан
тахминан тўрт кун мобайнида фойдаланиб юрганлигини, сўнг унга пул
зарур бўлиб қолганлиги учун телефон аппаратини Қўйлиқ деҳқон бозорига
олиб бориб, ушбу бозорда телефон савдоси билан шуғулланиб турган
шахсга ўзини бошқа исм-фамилия орқали таништириб, телефон аппарати
унинг ўзига тегишли эканлигини айтиб, 1.400.000 сўм эвазига сотиб
юборганлигини, савдогар унинг гапларини ўзининг телефон аппаратига
видеотасвирга ҳам олганлигини, шундан сўнг у ушбу телефон сотувидан
тушган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги, аслида 2024
йил август ойининг охирларида у билан бирга ижарада яшовчи “Алишер”
исмли шахс унга кейинчалик маълум бўлган «РОСО Х6 pro» русумли
телефон аппаратини унга берганлигини ва кейинчалик у ушбу телефон
аппаратига сим-карта қўймасдан тахминан тўрт кун мобайнида фойдаланиб
юрганлигини, сўнг унга пул зарур бўлиб қолганлиги учун телефон
аппаратини Қўйлиқ деҳқон бозорига олиб бориб, ушбу бозорда телефон
савдоси билан шуғулланиб турган шахсга ўзини бошқа исм-фамилия орқали
таништириб, телефон аппарати унинг ўзига тегишли эканлигини айтиб,
1.400.000 сўм эвазига сотиб юборганлигини, савдогар унинг гапларини
ўзининг телефон аппаратига видеотасвирга ҳам олганлигини, шундан сўнг
у ушбу телефон сотувидан тушган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб
юборганлигини, ҳозирда бўлиб ўтган ишлардан пушаймонлигини,
жабрланувчига етказилган зарар қопланганлигини, оилавий шароитини
инобатга олиб енгиллик беришни сўради.
Жабрланувчи А.Деҳқонов суд мажлисида қуйидагиларни билдирди,
яъни у 2024 йил 24 август куни соат тахминан 10:00 ларда Бектемир тумани
ҳудудида
жойлашган
«Водийга
ҳаракатланувчи
автомашиналар
тураргоҳи»га борганлигини ва чарчаганлиги боис, автомашинада озроқ
ухлаб олишга қарор қилганлигини, кун иссиқ бўлганлиги боис, автомашина
эшикларини очиб қўйганлигини ва олд йўловчи ўриндиққа ўзига тегишли
бўлган қиймати 2.000.000 сўм бўлган «РОСО Х6 pro» русумли телефон
аппаратини қўйиб қўйганлигини ва ухлаганлигини, шу куни жуда ҳам
чарчаганлиги боис, атрофдаги шовқинларни эшитмаганлиги, орадан бир
неча соат вақт ўтгач, уйғонганлигини ва соатга қараш мақсадида телефон
аппаратини қидирганлигини, аммо телефон аппарати жойида
бўлмаганлигини, шундан сўнг у машинанинг салон қисмини ва
чўнтакларини текшириб кўрганлигини, аммо телефон аппаратини топа
олмаганлигини ва 102 рақамига танишининг телефон аппаратидан қўнғироқ
қилиб, ҳолат юзасидан мурожаат қилганлигини, сўнг дастлабки тергов
даврида ушбу телефон аппаратини тергов бўлимидан ҳеч қандай
камчиликларсиз, соз ҳолатда қабул қилиб олганлигини, ҳозирда
судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини айтиб ўтди.
Судланувчи М.Юсуповнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига
қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг
кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар,
жумладан, жабрланувчининг аризаси, далилий ашёни олиш баённомаси,
нарса-буюмни олиш тўғрисида баённома, нарса-буюмни кўздан кечириш
баённомаси, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган 1 дона ДВД дискни
ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор ҳамда жиноят ишида
тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади.
Суд, судланувчи М.Юсуповнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
бериб, унинг ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат
ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор
ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва
бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек 29-моддада,
“Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан
муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил
судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни
қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи М.Юсуповга жазо тури ва миқдорини белгилашда,
унинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини,
етказилган зарар қопланганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар
сифатида баҳолаб унга ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми санкцияси доирасида
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади.
Суд мазкур жиноят иши юзасидан етказилган мулкий зиён масаласини
муҳокама қилиб, дастлабки тергов даврида аниқланган жабрланувчи
А.Деҳқоновга етказилган 2.000.000 сўм зарар суммаси айнан ушбу телефон
4
аппарати қайтарилганлиги билан қопланганлигини инобатга олишни лозим
деб ҳисоблайди.
Суд, келгусида моддий ва маънавий зарар ундириш масаласи юзага
келган тақдирда, жабрланувчига ҳамда фуқаровий даъвогарга ушбу масала
юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини
тушунтиришни;
-ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД дискни жиноят иши
ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал
қилиб, суд,
Юсупов Маъмурбек Махаматали ўғли Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин ва шу
моддага кўра унга 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 7 ноябрдан бошлаб ҳисоблансин.
М.Юсуповга нисбатан қўлланилган “қамоқда сақлаш” тарзидаги
эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилсин.
Манфаатдор тарафларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий
ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари
бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн
сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган
кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга,
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
Аслига тўғри______________
(имзо)
Ф.Абдушукуров