← Назад
Решение #90812 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2405/14-сонли
2025 йил январь ойининг “29” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, Чилонзор тумани “Чўпон ота” МФЙ
биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор
туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Хакимов ва
унинг
ҳимоячиси
адвокат
Ю.Хасанов,
жабрланувчи
Ф.Эгамбердиеваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси 1-қисми билан айбланган:
01.07.1980 йилда Фарғона вилоятида туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси
фуқароси, маьлумоти ўрта, оилали, икки нафар
фарзанди бор, ёлланма ишчи, муқаддам
судланмаган, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани,
“Миришкор” МФЙ, 39-уй, 69-хонадонда доимий
рўйхатда туриб, вақтинча Фарғона вилояти,
Марғилон шаҳри, “Янги Марғилон” шаҳарчаси,
“Навбаҳор” кўчаси, 21-уй, 1-хонадонда яшовчи, иш
бўйича “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини ўз
вақтида олган, Хакимов Дилшод Расулович
(XAKIMOV DILSHOD RASULOVICH)га
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2024 йил 17 сентябрь
куни соат 07:30ларда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙ, “Чилонзор
буюм бозори” савдо мажмуаси олдидаги автотураргоҳда бўла туриб, шу
ерда бўлган фуқаро Эгамбердиева Феруза Салайхиддиновнага тегишли
қора рангли пакетга солинган жами баҳоси 11.000.000 сўм бўлган кийимкечакларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганликда айбланган.
Айбланувчи Д.Хакимов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза
тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан
пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги,
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда
жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят
ишини тугатишни сўради.
Жабрланувчи Ф.Эгамбердиева суд мажлисида ярашув тўғрисидаги
ариза тақдим қилиб, айбланувчи Д.Хакимовга нисбатан ҳеч қандай
1
даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз
хоҳиши билан ёзганлигини, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан
кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлигини айтиб,
жиноят ишини тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг
169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз
айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий
жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Суд,
жабрланувчи
Ф.Эгамбердиева
ва
гумонланувчи
Д.Хакимовларнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши
ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг
жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги
фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам
судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги,
ярашув гумонланувчи, жабрланувчи Ф.Эгамбердиеванинг бирон-бир
тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят,
ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб,
Д.Хакимовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан
тугатишни лозим топади.
Суд, жабрланувчи Ф.Эгамбердиевага Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан
тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини
тушунтиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми,
585-586-моддаларига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан
айбланувчи Хакимов Дилшод Расулович (XAKIMOV DILSHOD
RASULOVICH)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан
тугатилсин.
Жабрланувчи Ф.Эгамбердиевага мазкур иш бўйича иш юритишни
қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги
тушунтирилсин.
Д.Хакимовга нисбатан қўлланилган “шахсий кафиллик” эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин.
Ашёвий далил, бир дона DVD диск жиноят ишида қолдирилсин.
2
Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят
берилиши ёки протест билдирилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
3
А.А.Мухиддинов