Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/2 Дата решения 29.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 359676 Claim ID 2708004 PDF Hash be91ad01f8af055d... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
банди билан ЖКнинг 62-моддаси банди билан ЖК 62 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 266 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 45-моддаси исми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖК 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/2-сонли 2025 йил январь ойининг «29» куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Амонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов, жабрланувчи С.Рустамов ва Г.Пчельниковларнинг иштирокида, О.Махмудовнинг таржимонлигида, Амонов Бехруз Хамдамовичга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Амонов Бехруз Хамдамович (AMONOV BEXRUZ XAMDAMOVICH), 2002 йил 27 август куни Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, ишсиз, муқаддам: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман судининг 2017 йил 16 ноябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди ва 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2018 йил 5 январдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 85,59-моддаси 8-қисми тартибида 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган; 16 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан ЖКнинг 62-моддаси тартибида 3 йил 8 ой 12 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 3 йил 3 ой 17 кунни ташкил қилади; Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 30-мавзе, 6-уй, 79-хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Арипов Шерзод Бахтиёр ўғли транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган бўла туриб, 2024 йил 07 август куни соат 06:00ларда, бошқарувидаги МАЛИБУ-2 русумли давлат рақами белгиси 01 Q 465 JC бўлган автомобилини Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик кўчаси бўйлаб 131 км/соат тезликда бошқариб, ушбу йўлнинг Ширин кўчаси билан кесишадиган чорраҳасида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди, 7-банди, 77-банди 1- ва 3-қисмлари ва 78-банди яъни «Йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари керак», « Механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт: ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини ёки транспорт воситасини вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талонни, ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган бўлса, унинг талонини, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилган ҳолларда вақтинчалик рухсатномани;», «Ҳайдовчи ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамда ҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан 2 бошқариши керак.» «Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхтатишни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак» « Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.» деб кўрсатиб ўтилган талабларига амал қилмасдан, йўналишига нисбатан қарама-қарши томондан қайрилиб олиш манёврини бажараётган ҳайдовчи 1970 йилда туғилган Пчельников Геннадий Николаевич бошқарувидаги нексия-2 русумли давлат рақами белгиси 10 G 029 СA бўлган автомобили билан тўқнашув содир этган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида МАЛИБУ-2 русумли автомобили ҳайдовчиси Б.Х.Амонов ва унинг йўловчиси Рустамов Саддам Мўмин ўғли, шунингдек НЕКСИЯ-2 русумли автомобили ҳайдовчиси Г.Н.Пчельников тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган. Жиноят иши юзасидан судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 06 ноябрь кунидаги № 8011-Х-Хуж сонли хулосасига кўра, Рустамов Саддам Мўмин ўғли танасида “ўнг оёқ кичик болдир суягини юқориги учлигидан ёпиқ синиб силжиши, иккала оёқ тизза бўғими ва бош тепа соҳаси шилинмалари” каби тан жароҳатлари олиб, оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган ЎРТАЧА ОҒИР тан жароҳатларига кириши аниқланган. Жиноят иши юзасидан судга оид автотехник экспертизасининг 2024 йил 25 октябрь кунидаги № 29/15 (8771) 13.1-16017 сонли хулосасига кўра, НЕКСИЯ-2 русумли автомобили ҳайдовчиси 8.1 метр масофани 5-10 км/соат тезликда босиб ўтган бўлса, мазкур вазиятда МАЛИБУ-2 русумли автомобили 50-60 км/соат тезликда ҳаракатланганида ўз вақтида бошқарувидаги автомобилни кескин тормозлаш орқали ҳодисани олдини олишнинг техник имкониятига эга бўлар эди. Агар НЕКСИЯ-2 автомобили 8.1 метр масофани 5-10 км/соат тезликда босиб ўтган бўлса, ҳодиса вақтида 131.0 км/соат тезликда ҳаракатланган МАЛИБУ-2 автомобили 106.1-212.2 метр узоқликда бўлган. МАЛИБУ-2 автомобили 106.1-212.2 метр масофа узоқликда 50.0-60.0 км/с тезликда ҳаракатланиб ҳодиса жойига етиб келганида 5.0-10.0 км/соат тезликда ҳаракатланган НЕКСИЯ-2 автомобилининг олд қисми ҳодиса жойидан мос равишда 0.8-34.4 метр масофа узоқликда бўлар эди. МАЛИБУ-2 автомобилининг ҳодиса вақтида 131.0 км/с тезликда ҳаракатланганлиги содир бўлган ҳодиса билан сабабий боғлиқлик 3 бўлган. Мазкур иш доирасида бажарилган ҳисобларда ҳодиса вақтида 131.1 км/соат тезликда ҳаракатланган МАЛИБУ-2 автомобили ҳайдовчисининг ўз вақтида тормоз бериш орқали ҳодисани олдини олиш техник имкониятга эга бўлмаганлиги аниқланган. Бироқ ҳайдовчи белгиланган 50.0-60.0 км/соат тезликда ҳаракатланганида ҳодисани олдини олиш техник имкониятга эга бўлганлиги аниқланган. Шунга кўра, МАЛИБУ-2 автомобили ҳайдовчисининг ҳодиса вақтида тезликни оширган холда ҳаракатланиши ҳодиса билан техник нуқтаи назардан сабабий боғланишда бўлиб, бу вазиятда МАЛИБУ-2 автомобили ҳайдовчисининг ҳаракатлари “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 3-қисми талабларига мос бўлмаган. Ҳодиса вақтида МАЛИБУ-2 автомобили ҳайдовчисининг 131.0 км/соат тезликда ҳаракатланиши ҳайдовчининг тезликни танлаш бўйича ҳаракатлари амалдаги ЙҲҚнинг 78-банди талабларига мос бўлмаганлиги кўрсатади деб қайд этилади. Судланувчи Б.Амонов суд мажлисида ўз айбига иқрор бўлиб, у 2024 йил 07 август куни у таниши Рустамов Саддам Мўмин ўғли билан биргаликда “BUDGET” МЧЖга тегишли бўлган ренткардан акам Бекматов Зафар Тўрақулович номига ижарага 100 АҚШ доллари эвазига МАЛИБУ-2 русумли давлат рақами белгиси 01Q465JC бўлган автомобилини олганлигини, шу куни соат 06:00ларда ўз бошқарувида бўлган МАЛИБУ-2 русумли давлат рақами белгиси 01Q465JC бўлган автомобилида юксиз ва 1 нафар йўловчи, яъни дўсти С.Рустамов билан биргаликда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Зарлашлик кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий кўчаси томонидан, Лутфий кўчаси томонга қараб ҳаракатланиб 130-140 км/соат тезликда ҳаракатланиб келаётганлигини, ушбу вақтда кечки, суний ёритилган, об хаво шароити очиқ, асфальт қопламаси қуруқ, кўриниш қоронғу сунай ёритилган бўлганлигини, ҳаракати мобайнида ушбу йўлнинг ширин кўчаси билан кесишадиган чорраҳасида, унга нисбатан светофорнинг яшил ишораси ёниб турган эди ва шунга кўра у 131 км/соат тезликда чорраҳага кириб келаётган вақтида, унга нисбатан қарама-қарши томонда Лутфий кўчаси томонга қайрилиб олаётган, ҳайдовчи исми шарифи кейинчалик унга маълум бўлган Пчельников Геннадий Николаевич бошқарувидаги НЕКСИЯ-2 русумли давлат рақами белгиси 10 G 029 СA чорраҳа маркази томонга қараб ҳаракатланиб келаётганлигини кўрганлигини, яна газ тепкисини босганлигини, бироқ ушбу НЕКСИЯ-2 русумли автомобили тўхтамай келгани боис уни автомобилимнинг ён томонига ушбу автомобилнинг олд томон тўқнашганлигини, натижада у руль бошқарувини йўқотганлигини ва йўл чеккасида бетон тўсиққа бориб урилганлигини, сўнг автомобилдан тушганлигини, йўловчи С.Рустамов тан жароҳати олганлигини кўрганлигини, бироз караҳт аҳволга тушиб 4 қолганлигини, сўнг тез тиббий ёрдам хизмати келганлигини, уни ва С.Рустамовни шифохонага олиб кетганлигини, шифохонада уларга тиббий ёрдам кўрсатилинганлигини, ушбу ЙТҲда у чап қўли жароҳат олганлигини, шу кунга қадар у МАЛИБУ-2 русумли автомобилига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берганлигини, шунингдек йўловчи С.Рустамов ҳам унга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини, у содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий ахволи оғирлигини инобатга олиб, моддий зарарни қоплаш имкони йўқлигини маълум қилиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Б.Амонов эълон қилинган айбловга иқрор бўлиб кўрсатув берган бўлсада, унинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини топади. Жумладан, жабрланувчи С.Рустамов суд мажлисида, 2024 йил 07 август куни соат 04:30ларда, таниши Амонов Бехруз Хамдамович бошқарувидаги МАЛИБУ-2 русумли давлат рақами белгиси 01 Q 465 JC бўлган автомобилининг олд томон ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётганлигини, Б.Амонов автомобилни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Зарлашлик кўчаси бўйлаб бошқараётганлигини, ушбу йўлнинг Ширин кўчаси кесишган чорраҳасида исми шарифи кейинчалик унга маълум бўлган ҳайдовчи Пчельников Геннадий Николаевич бошқарувидаги НЕКСИЯ-2 русумли давлат рақами белгиси 10 G 029 СA бўлган автомобили билан тўқнашганлигини, ушбу автомобил қайрилиб олмоқчи бўлганлигини, тўқнашув натижасида у тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилганлигини, ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан Б.Амоновга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилиб, судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви; жабрланувчи Г.Пчельников суд мажлисида, 2024 йил 07 август куни соат 05:00ларда, НЕКСИЯ-2 русумли давлат рақами белгиси 10 G 029 СA бўлган автомобилида Чилонзор тумани Заргарлик кўчаси бўйлаб, Лутфий кўчаси томонга қараб ҳаракатланиб келганлигини, ушбу йўлнинг Заргарлик ва Ширин кўчаси чорраҳасига келиб, Лутфий кўчаси томонга қайрилиб олмоқчи бўлганлигини, шу вақтда қарамақарши томондан йўлнинг ўрта қаторида ЗИЛ русумли юк автомобили секин ҳаракатланиб келаётганлигини кўриб, 5-10 км/соат тезликда қайрилиб олиш манёврини бажараётганида, мазкур юк автомобилининг ўнг томонидан ҳайдовчи исми шарифи кейинчалик унга маълум бўлган Б.Х.Амонов бошқарувидаги МАЛИБУ-2 русумли автомобили катта тезликда ҳаракатланиб келиб уни автомобили билан тўқнашганлигини, натижада тан жароҳати олганлигини, шу кунга қадар унга етказилган моддий зарардан 6.700.000 сўм қоплангани, қолган 10.102.000 сўмни ундириб беришни сўраб, 5 фуқаровий даъвогар А.Эркинов суд мажлисида, у Малибу-2 русумли давлат рақами белгиси 01 Q 465 JC бўлган автомобилининг эгасилигини, мазкур автомобилни “BUDGET RENT CAR” МЧЖга ижарага берганлигини, яъни мазкур автомобилни “РЕНТ-КАР” ташкилоти фуқароларга ижарага беришлигини ва МЧЖ билан ўрталаридаги келишувга асосан унга улушини беришлигини, унга маълум бўлишича, 2024 йил 07 август куни соат 05:00ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Заргарлик ва Ширин кўчалари кесишган чорраҳасида ҳайдовчи Пчельников Геннадий Николаевич бошқарувидаги НЕКСИЯ-2 русумли давлат рақами белгиси 10 G 029 СA бўлган автомобили ва ҳайдовчи Амонов Бехруз Хамдамович бошқарувидаги МАЛИБУ-2 русумли давлат рақами белгиси 01 Q 465 JC бўлган автомобили тўқнашганлигини, Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида НЕКСИЯ-2 ҳайдовчиси Г.Н.Пчельников ва МАЛИБУ-2 автомобили йўловчиси Рустамов Саддам Мўмин ўғли тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилганлигини, ушбу ЙТҲ оқибатида уни номига МАЛИБУ-2 русумли давлат рақами белгиси 01 Q 465 JC бўлган автомобилига 124.743.529 сўм миқдорда моддий зарар етказилганлигини, унга шу кунга қадар ҳайдовчи Амонов Бехруз Хамдамович томонидан 10.000 АҚШ доллари миқдорида пул берилганлигини, шу сабабли унга нисбатан даъво ва эътирози йўқлигини маълум қилиб, А.Эркиновга нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш ҳақидаги кўрсатуви; бундан ташқари, судланувчи Б.Амоновнинг жиноят содир этганликдаги айби, жиноят ишида мавжуд бўлган воқеа содир бўлган жойини чизмаси, транспорт воситасини кўздан кечириш баённомаси, фотожадваллар, судга оид транспорт-изшунослик экспертизаси, судга оид автотехника экспертизасининг хулосаси, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Б.Амоновнинг “транспорт воситалари ҳаракати, улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга оғир шикаст етказилишига сабаб бўлиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Б.Амоновга жазо тайинлашда судланувчининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб баҳолайди. 6 амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Суд, судланувчи Б.Амоновга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлашни, шунингдек Б.Амонов мазкур жиноятларни илгариги ҳукм билан тайинланган жазони ўташ даврида содир этганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддаси тартибида узил-кесил жазо тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Б.Амонов мазкур жиноятни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаганлиги оқибатида содир қилганлигини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд жабрланувчига етказилган моддий зарарни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Амонов Бехруз Хамдамович (AMONOV BEXRUZ XAMDAMOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу модда билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. 7 тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 1 (бир) йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 (уч) йил 9 (тўққиз) ой озодликдан чеклаш жазоси тайинлансин. Б.Амоновга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: - Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 30-мавзе, 6-уй, 79-хонадонни сутканинг соат 21:00 дан соат 06:00га қадар тарк этмаслик; - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - муайян (кўнгил очар театр, кинотеатр, истироҳат боғлари, интернет кафе, бар, ресторан ва алкоголли ичимликлар сотиш дўконлари) жойларга бормаслик; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. Б.Амоновга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар, Учтепа тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Б.Амоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Тайинланган жазолар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддасига асосан алоҳида-алоҳида ижрога қаратилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, судланувчи Амонов Бехруз Хамдамовичдан жабрланувчи Пчельников Геннадий Николаевич фойдасига 10.102.000 сўм моддий зарар ундирилсин. Манфаатдор томонга етказилган бошқа моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. 8 Раислик қилувчи (имзо) 9 А.А.Мухиддинов