Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2403/1168 Дата решения 28.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 359016 Claim ID 2677449 PDF Hash 5ae103a8251d04fb... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
збекистон Республикаси ЖКнниг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖКнниг 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси унга нисбатан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
унга ЖКнинг 169-моддаси унга ЖК 169 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси збекистон Республикаси ЖК 60 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 2025 йили январь ойининг 28 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Саматханов ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи З.Холбозороваларнинг иштирокида, Б.Саматхановга нисбатан № 1-1006-2403/1168-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Саматхaнов Баходир Ахматхожаевич (Samatxanov Baxodir Axmatxojayevich), 19.02.1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 4 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, ёлланма ишчи, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 13.04.2017 йилдаги хукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59моддаси тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддаси қўлланиб, ҳукм шартли деб ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланган, 13.04.2019 йилда жазо муддати тугаган; 2) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 25.08.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнниг 276-моддаси 1-қисми билан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган; 3) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 15.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судининг 22.12.2023 йилдаги ажримига кўра 1 йил 1 ой 11 кун озодликдан маҳрум қилиш жазо муддати Ўзбекистон Республикаси ЖК 74моддасига асосан ойлик иш ҳақининг 10 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, ўталмаган жазо муддати 11 ой 11 кунни ташкил этади, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Фаровон” МФЙ 59уйда истиқомат қилган, мазкур жиноят иши юзасидан “муносиб ҳулқатворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 19 декабрдаги ажримига асосан қидирув эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 2025 йил 18 январь кунидан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини 23.11.2024 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбланган. 2 Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи Б.Саматханов 2024 йил 09 октябрь куни, ўзганинг молмулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Мехржон” махалласи 18-мавзе 5-уйда жойлашган стоматология клиникасида бўла туриб, шу жойда бўлган, мазкур клиникада фаррош бўлиб ишловчи, Холбозорова Зарифа Ҳасановнага тегишли бахоси 900.000 сўмлик “Redmi Note 9S” русумли телефон аппаратини ўғирлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган. Судланувчи Б.Саматханов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни унинг жияни Саматхонов Оловуддин Чилонзор тумани 18-мавзе 5-уйда жойлашган стоматология клиникасида менеджер сифатида фаолият юритишини, 2024 йил 09 октябрь куни соат 07:30ларда у Тошкент вилоятидаги яшаш уйидан чиқиб, Оловуддин ишлайдиган мазкур стоматология клиникасига тишини даволаш мақсадида келганида, бу ерда унга кейинчалик маълум бўлган Холбозорова Зарифа хонани тозалаётган бўлганлигини, шунда у ушбу аёлдан клиника менеджери бўлиб ишловчи жияни Оловуддин қачон келишини сўраганида, ушбу аёл бироз кечроқ келишини айтганлигини, сўнгра у шу ердаги ўриндиқда “Redmi Note-9S” русумли телефон аппарати қаровсиз турганлигини кўрганлигини ва атрофда хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, мазкур телефон аппаратини яширин олганлигини, сўнгра мазкур телефон аппаратини ўчириб қўйиб олиб кетиб, Сергели туманида жойлашган ярмарка бозоридаги унга олдиндан таниш бўлмаган дўкон сотувчисига 400.000 сўм эвазига ўзига тегишли эканлигини айтиб, сотиб юборганлигини, пулларни ўз эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, ҳозирда бўлиб ўтган ишлардан пушаймонлигини, жабрланувчига етказилган зарарни албатта келгусида қоплаб беришини, оилавий шароитини инобатга олиб енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи З.Холбозорова суд мажлисида дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқлаб қуйидагиларни билдирди, яъни у Чилонзор тумани 18-мавзе, 5-уйда жойлашган стоматология шифохонасида фаррош бўлиб ишлаганлигини, 2024 йил 09 октябрь куни соат тахминан эрталаб 08:00ларда ушбу манзилга тозалаш мақсадида келганлигини, сўнг ўзига тегишли “Redmi Note 9S” русумли телефон аппаратини иш давомида халақит бермаслиги учун шу ерда бўлган ўриндиққа қўйиб қўйганлигини, сўнг шифохонага унга кейинчалик маълум бўлган Саматханов Баходир келиб, ундан ушбу шифохонанинг менежерини сўраганлигини, шунда у ушбу шахсга менежер соат 10:00ларда келишини айтганлигини, ўз ишларини бажариб юриб, орадан бир неча дақиқа ўтгач, телефон аппарати турган жойга келиб қараганида, ушбу телефон аппарати жойида йўқлигини кўрганлигини, сўнг ушбу шифохонага келган шахс телефонини олиб кетганлигини ўйлаб, мазкур ўғирлик ҳолати бўйича ИИО ходимларига ариза билан мурожаат қилганлигини, ҳозирда унга нисбатан етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб унга енгиллик беришни сўради. Судланувчи Б.Саматхановнинг айби, суд мажлисида ўзининг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида тўпланган қуйидаги далиллар, жумладан, жабрланувчининг аризаси, далилий ашёни олиш баённомаси, нарсабуюмни олиш тўғрисида баённома, нарса-буюмни кўздан кечириш баённомаси, ашёвий далил тариқасида олиб қўйилган 1 дона ДВД дискни ашёвий далил деб эътироф этиш ҳақидаги қарор ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади. Суд, судланувчи Б.Саматхановнинг жиноий ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, унинг ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талонторож қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек 29-моддада, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи Б.Саматхановга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнглидан амалда пушаймонлигини, етказилган моддий зарар қопланганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолаб, унга ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми санкцияси доирасида ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, шунингдек унинг жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 15.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра тайинланган жазони ўтаб бўлмасдан туриб, янги жиноят содир қилганлигини инобатга олиб, ЖКнинг 60-моддасига асосан ҳукмлар мажмуи тариқасида узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни ҳамда ЖКнинг 62 моддаси талабида унинг дастлабки қамоқда сақланган кунларини асосий жазодан чегиришни лозим топади. Суд мазкур жиноят иши юзасидан етказилган мулкий зиён масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов даврида аниқланган жабрланувчи З.Холбозоровага етказилган 900.000 сўм зарар суммаси судланувчи Б.Саматхановнинг қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, келгусида моддий ва маънавий зарар ундириш масаласи юзага келган тақдирда, жабрланувчига ҳамда фуқаровий даъвогарга ушбу масала юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни; -ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД дискни жиноят иши ҳужжатларида сақлаш учун қолдиришни лозим деб топади. 4 Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 463, 466-468, 471,473-моддаларига амал қилиб, суд, ҲУКМ ҚИЛДИ Саматхaнов Баходир Ахматхожаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва шу моддага кўра унга ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоизи давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 15.09.2023 йилдаги ҳукмига кўра, Б.Саматхановга тайинланган жазосининг ўталмаган муддатини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил ҳар ойлик иш ҳақидан 20 фоизи давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йилу 6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан Б.Саматхановнинг 18.01.2025 йилдан 28.01.2025 йилга қадар ҳибсда сақланган 10 кун муддатини ахлоқ тузатиш ишларининг 1 ойига тенглаштириб ҳисоблаган ҳолда, Б.Саматхановга тайинланган асосий жазодан чегириб ташлаб узил-кесил ўташлик учун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йилу 5 (беш) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилсин. Тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттириш белгилансин. Жазони ўташ муддати корхона, муассаса, ташкилотда иш бошлаган кундан ҳисоблансин. Жазони ижросини назорат қилиш яшаш жойидаги ИИО ФМБ зиммасига юклатилсин. Судланувчи Б.Саматхановнинг эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залида қамоқдан озод қилинсин ва унга нисбатан ҳукм қонуний кучга киргунга қадар “муносиб-хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилсин. Жабрланувчи З.Холбозоровага етказилган 900.000 сўм зарар суммаси судланувчи Б.Саматхановнинг қариндошлари томонидан тўлиқ қопланганлиги инобатга олинсин. Манфаатдор тарафларга ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья Аслига тўғри__________ (имзо) Ф.Абдушукуров