Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/1239 Дата решения 28.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358826 Claim ID 2684697 PDF Hash fbd840cdc2c8b65f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 55 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 56 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддаси збекистон Республикаси ЖК 45 law
ЖКнинг 45-моддаси ЖКнинг 45 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси збекистон Республикаси ЖК 61 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2402/1239-сонли 2025 йил январь ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Рашидов ва унинг ҳимоячиси – «HUMAN RIGHT» адвокатлик бюроси адвокати Б.Искандеровларнинг иштирокида, Рашидов Шерзоджон Мурод ўғлига оид жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рашидов Шерзоджон Мурод ўғли (RASHIDOV SHERZODJON MUROD O’G’LI), 1990 йил 25 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали, уч нафар фарзанди бор, Зангиота туман ТЭТ корхонасининг назоратчи-инспектори вазифасида ишлаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Аль-Хоразмий мавзеси, 1-уй, 74-хонадонда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 28.10.2024 йилдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Рашидов Шерзоджон Мурод ўғли алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг анча миқдордаги мулкини қўлга киритиш мақсадида, А.Ибрагимовнинг ишончига кириб, унга электромобиллар учун қувватлаш шаҳобчаси ташкил қилишда трансформатор станциясини ўрнатиш, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишларига пора бериш орқали ҳал қилиб беришга уни далолат қилиб, 2024 йил 28 октябрь куни соат 17:50ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Қовунчи” 1 3.000 АҚШ доллари (38.425.170 сўм)ни олаётган вақтида, ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган. Суд мажлисида судланувчи Ш.Рашидов эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни 2024 йил январь ойидан буён Тошкент вилояти Зангиота тумани ТЭТда назоратчи инспектор лавозимида ишлаб келаётганлигини, унинг хизмат вазифаларига қарздорликларни ундириш, кўрсаткичи кўринмаётган хонадон ташкилотларнинг ҳисоблагичларини текшириб, уларни ишлашини таъминлаш, ҳисоблагичларни ўрнатишни назорат қилиб, уларни ўрнатилиши бўйича хулосалар бериш ва бошқа раҳбарий топшириқларни бериш киришини, 2024 йил август ойининг охирида ишхонасида А.Ибрагимов билан танишиб қолганлигини, А.Ибрагимов унга электромобилларни қувватлайдиган станция ўрнатмоқчи эканлигини айтганлигини, А.Ибрагимовга станция ўрнатиш учун жой керак эканлигини, жойни аниқ қилиб олишини ва унга қўнғироқ қилишини айтиб телефон рақамини берганлигини, орадан бир неча кун ўтгач А.Ибрагимов қўнғироқ қилиб бир неча жой кўрганлигини ва у жойларни унга айтганлигини ва унга танлаган жойларга станцияларни ўрнатиб бўлмаслигини айтиб, Зангиота туманида жойлашган «Канцтовар» бозори олдида бир неча дўконлари бор таниши Д.Абдуллаевга қўнғироқ қилишини, унда станция қуришга жой борлигини айтиб, Д.Абдуллаевнинг телефон рақамини бериб, гаплашиб олишини айтганлигини, орадан вақт ўтиб, А.Ибрагимов унга қўнғироқ қилиб, Д.Абдуллаев билан гаплашганлигини, унда жой борлигини, фақат алоҳида трансформатор ўрнатиш кераклигини айтганлигини ва ундан ушбу трансформаторларни ўрнатиш тартиби қандай бўлишини сўраганлигини, у эса трансформатор сотадиган танишлари борлигини, гаплашиб бериши мумкинлиги ёки ўзлари олиб келишлари мумкинлиги айтганида, А.Ибрагимов унга танишлари йўқ эканлигини, ҳаммасини ўзи ҳал қилиб беришга ёрдам беришини сўраганлигини, А.Ибрагимовга трансформаторнинг нархи 120.000.000 сўм туришини айтганида А.Ибрагимов унга ушбу трансформаторни олса бошқа харажатлари бор ёки йўқлигини сўраганида, унга ҳужжатларини расмийлаштириш кераклигини, бунинг учун гаплашиш кераклигини, хулосаларга имзо қўйдириш кераклигини айтганлигини, А.Ибрагимов ушбу ҳужжатларни қандай қилинишини сўраганлигини, у унга ҳужжатларни ҳаммасини ўзи танишлари орқали ҳал қилиб тайёр қилиб беришини, ҳужжатлар бир ойда тайёр бўлишини, ҳужжатлар тайёр бўлгунига қадар трансформатор ва станцияни қуриб ўрнатиб тайёр қилишини, ҳужжатларни тайёр қилганидан сўнг ишни бошлашлашларини айтиб, трансформатор ва бошқа эҳтиёт қисмлари учун 10.000 АҚШ доллари, ҳужжатларни тайёрлаш учун танишларига 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришини сўраганлигини, 2 А.Ибрагимов рози бўлганлигини, 2024 йил 28 октябрь куни соат 15:00ларда А.Ибрагимов унга қўнғироқ қилиб, пулларни тайёрлаётганлигини, кечгача тайёр бўлишини, ўзи унга қўнғироқ қилишини айтганлигини, шу куни соат 17:00ларда А.Ибрагимов унга қўнғироқ қилиб, Чилонзор савдо мажмуасида жойлашган «Макро» дўкони олдида учрашиб олишни айтганлигини, орадан 5-10 дақиқа вақт ўтгач яна қўнғироқ қилиб, Чилонзор туманида жойлашган «Ахмад» кафеси олдига келишини сўраганлигини, у рози бўлгани, орадан 15-20 дақиқа вақт А.Ибрагимов «Ахмад» кафеси олдига келганлигини айтиб қўнғироқ қилганида, А.Ибрагимовга 126-сонли мактаб олдидаги светофорга келишини сўраганлигини, А.Ибрагимов яна қўнғироқ қилиб, «Бисёр» тўйхонаси олдидаги «Корзинка» дўконида турганлигини айтганлигини, «Бисёр» тўйхонаси олдидаги «Корзинка» дўкони олдидаги автотураргоҳга борганлигини ва А.Ибрагимов билан учрашганлигини, А.Ибрагимов келган автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтирганлигини, А.Ибрагимовдан 13.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олганлигини, орадан бироз вақт ўтгач ходимлар келиб уни ушлашганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчи айбига қисман иқрор бўлсада, унинг содир қилган жинояти ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Гувоҳ А.Ибрагимов суд мажлисида, электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари ўрнатиш учун жой қидириб, Зангиота туманида жойлашган канцелярия товарлари бозори олдига борганлигини, у ерда Ш.Рашидов билан танишиб қолганлигини, ундан электромобилларга қувватлаш қурилмалари ўрнатиш учун жой қидириб юрганлигини айтганида, бунинг учун кичикроқ трансформатор ўрнатиш кераклигини, трансформатор тахминан 10.000 АҚШ доллари туришини, мансабдор танишларига 3.000 АҚШ доллари бериш кераклигини, лекин ишчиларга иш ҳақини алоҳида тўлаши кераклигини, ўрнатмоқчи бўлган жойни эгаси билан ҳам гаплашиш кераклигини айтганлигини, шундан сўнг бозор раҳбари Д.Абдуллаев билан ҳам гаплашганлигини, лекин унинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, унинг устидан Ўзбекистон Республикаси ДХХга ариза билан мурожаат қилганлигини, унинг аризаси бўйича ИЖҚК Департаменти Тошкент вилоят ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилганлигини, тадбир давомида Ш.Рашидов ундан 13.000 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланганлигини, Ш.Рашидов қувватлаш қурилмалари учун рухсатномалар, лойиҳа ва бошқа ҳужжатларни ўзи тайёрлаб беришини, мансабдор танишларига 3.000 АҚШ долларини ўзи беришини 3 Зангиота тумани, Эркин ҚФЙ, Тариқтешар МФЙ, М-39 йўлида жойлашган «Erkin Ilm Servis» МЧЖ раҳбари эканлигини, туман электр тармоқлари корхонаси ходими Ш.Рашидовни шу йилдан бери танишини, Ш.Рашидов МЧЖга электр токи етказиб берилишини назорат қилишини, 2024 йил тахминан сентябрь ойида А.Ибрагимов унга қўнғироқ қилиб, унинг рақамини Ш.Рашидов берганлигини, электромобилларни электр токи билан қувватлаш шаҳобчаси қурмоқчи эканлигини, шунга мос бўш ер майдони керак эканлигини айтганлигини, унинг кафесининг олдидаги автотураргоҳда бўш ер майдони мавжудлигини, ҳокимиятдан рухсат олиб, ушбу ер майдонини кўриши мумкинлигини айтганлигини, орадан тахминан 10-15 кундан сўнг Ш.Рашидов ва А.Ибрагимов келишиб, у билан учрашишганлигини, А.Ибрагимов ундан «Канцтовар» бозорига тегишли бўлган трансформатордан улаши мумкинлигини сўрагани, А.Ибрагимовдан неча кВ. ток керак бўлишини сўраганлигини, битта аппарат 120 кВ. ток олишини, бундай аппаратдан тўртта қўймоқчи эканлигини айтганлигини, А.Ибрагимовга бозор трансформатори бундай юқори кучланишли токка етмаслигини айтганлигини, А.Ибрагимов ток масаласини маслаҳатлашишни айтиб, кетишганлигини, орадан тахминан 15-20 кундан сўнг Ш.Рашидов ва унинг таниши А.Ибрагимов келишиб, трансформатор қўйиши мумкин бўлган жойни кўришгани, улар бозорнинг орқа томонига трансформатор қўйишларини айтиб кетишганлигини, орадан тахминан 10-15 кундан сўнг А.Ибрагимов унга қўнғироқ қилиб, аппаратларни эртага олиб боришини айтиб, ижара шартномаси беришини сўраганлигини, унга ҳужжатларни олиб келишини, бухгалтери кўриб чиқишини айтганлигини, лекин келмаганлигини айтиб кўрсатувлар берди. Гувоҳ А.Ахроров суд мажлисида, яъни Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Тошкент вилояти филиали Зангиота тумани бўлими бош муҳандиси лавозимида 2023 йил ноябрь ойидан бери ишлаб келишини, унинг хизмат вазифаларига аварияларни бартараф этиш учун асосий воситаларни сақлаш, тўлиқ жорий таъмирлаш ишларини назоратга олиб, сифатли бажарилишини таъминлаш, ҳудуд усталарининг ишларини техник хавфсизлиги ишлари бажарилишини назоратга олиш, келиб-кетишларини назорат қилиш, аварияларни хавфсиз ва беталофат бартараф этилишини назорат қилиш ва бошқалар киришини, Ш.Рашидов Тошкент вилояти Зангиота тумани ТЭТда назоратчи инспектор лавозимида ишлаганлигини, уни 2024 йил январь ойида ишга келганидан буён танишини, Ш.Рашидовнинг хизмат вазифасига трансформатор ўрнатиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш, ҳал қилиш ва ўрнатиш кирмаслигини, истеъмолчи ягона давлат хизматлари марказига ариза билан электрон мурожаат қилиши, 4 20 кВ.дан юқори бўлса, туман тавсиясига асосан Ҳудудий электр тармоқларидан техник шарт олиши, шундан сўнг истеъмолчи ушбу техник шартга асосан ўз хоҳишига кўра Ҳудудий электр тармоқлари билан ёки хусусий лицензияси бор ташкилотлар билан шартнома тузган ҳолда лойиҳа ишлари ҳамда қурилиш ишлари амалга оширилишини, агар 20 кВ.дан паст бўлса, туман электр тармоқлари томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, техник шарт берилишини, техник шартга асосан туман электр тармоқлари билан шартнома тузилишини ва шартномага асосан трансформатор уланишини, унинг хизмат вазифаларига 20 кВ.гача бўлган мурожаатларни ўрганиб, уларга техник шарт бериш киришини, Ш.Рашидов унга А.Ибрагимов учун трансформатор ўрнатиш ва унинг ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақида айтмаганлигини айтиб кўрсатувлар берди. Гувоҳ С.Назаров ҳам суд мажлисида гувоҳ А.Ахраровнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар берди. Гувоҳ О.Қувондиқов суд мажлисида, яъни 2024 йил 28 октябрь куни уни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаметининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ўзлари томонидан фуқаронинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилганлигини айтишиб, ўзлари томонидан ўтказиладиган тезкор тадбирда холис сифатида иштирок этишини сўрашганлигини, бўш вақти бўлганлиги сабабли уларнинг таклифига рози бўлганлигини, шундан сўнг Департамент ходимлари билан бирга Департаментнинг маъмурий биносига келганлигини, у ерда унга махсус аризачининг мурожаати таништирилганлигини, сўнгра аризачининг аризасида кўрсатилган важларини текшириш мақсадида тезкор тадбир ўтказиш учун пул маблағларини ва овоз ёзиш мосламасини тақдим этиш ҳаракати ўтказилганлигини, шундан сўнг аризачи ўзидан пора тариқасида 13.000 АҚШ доллари беришни сўраётган Ш.Рашидов унга пулларни дастлаб Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қовунчи кўчасида жойлашган «Axmad jo'ja» кафеси ёнида кўришиб олди-берди қилиб олишларини айтганлигини билдиргач, соат 17:00ларда аризачи улар холислар иштирокида бошқарманинг маъмурий биносидан ходимлар билан биргаликда енгил автомашиналарда чиқилиб, соат 17:30ларда Чилонзор тумани, Қовунчи кўчасида жойлашган «Axmad Jo'ja» кафеси ёнига келингани, сўнгра аризачи Ш.Рашидов билан қўнғироқлашганлигини ва у ушбу кўчада жойлашган «BISYОR» ресторани автотураргоҳида кутиб турганлигини аризачига маълум қилганлигини, сўнгра ходимлар аризачи ва улар ҳолислар билан биргаликда «BISYOR» ресторани автотураргоҳига соат 17:50да келиб жойлашишганлигини, сўнгра аризачи ушбу автотураргохда кутиб турган Ш.Рашидов билан учрашиб суҳбатлашганлигини ва аризачи келган автомашинага пул маблағларини олди-берди қилиш учун ўтиришганлигини, орадан 5 тахминан 10 дақиқа ўтгандан сўнг аризачи Ш.Рашидов томонидан пул маблағлари олинганлиги ҳамда ўрталарида ҳисоб-китоб тўлиқ амалга оширилганлиги тўғрисида олдиндан келишилган ишорани берганлигини, шундан сўнг тезкор ходимлар улар иштирокида уларнинг олдига боришганларини ва у шахсга ўзларини таништириб, тезкор тадбир ўтказилаётганлигини, ҳозирда нимада гумонланаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексида белгиланган тартибда барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлигини, шундан сўнг олинган пул маблағлари текширилиб, конвертларга солинганлигини ва Департамент биносига боришганлигини, тезкор тадбир давомида ходимлар томонидан бирорта ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилмаганлигини айтиб кўрсатув берди. Гувоҳ Ш.Тўхтамишев ҳам суд мажлисида гувоҳ О.Қувондиқовнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар берди. Бундан ташқари, судланувчининг айби тушунтириш хатлари, сўроқ, юзлаштириш, тезкор-тадбир давомида тузилган баённомалар, экспертиза хулосалари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Суд дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Рашидовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси 1-қисмида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шартлиги; 455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва унинг 6 шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса, айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари асослантирилган бўлиши лозимлиги; 463-моддаси 1-қисмида эса, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камкўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарамақаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди фирибгарлик, яъни ўзганинг кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш ҳамда ЖКнинги 28,211-моддаси 2-қисми «б» бандида эса, мансабдор шахсга муайян ҳаракатни бажариш ёки бажармаслик эвазига кўп миқдорда пора беришга далолат қилишда ифодаланган ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Судда аниқланган ҳолатларга кўра Ш.Рашидов А.Ибрагимовга электромобиллар учун қувватлаш шаҳобчаси ташкил қилишда ёрдам беришга ваъда бериб, бунинг учун 10.000 АҚШ доллари эвазига трансформатор олиб беришга ва 3.000 АҚШ долларини қувватлаш шаҳобчаси ташкил қилишда трансформатор станцияси ўрнатиш, техник лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишларига пора бериш орқали ҳал қилиб беришга қизиқтириб, жами 13.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган бўлиб, бу ҳолат гувоҳ А.Ибрагимов ва судланувчи Ш.Рашидовнинг судда берган кўрсатувлари ва уларнинг суриштирув давомида берган тушунтириш хатларида ҳам ўз тасдиғини топган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-сонли Қарорининг 7-бандида мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши, Қонунга кўра, шахс банкдаги пул маблағларини улар унинг банкдаги ҳисоб варақасига келиб тушган (ўтказилган) пайтдан бошлаб реал тасарруф қилиш имкониятига эга бўлганлиги туфайли, жиноят бу маблағлар уларни маблағ эгаси ҳисоб 7 ўтказилган пайтдан тугалланган деб топиш лозимлиги, ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, айбдорда ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки тасарруф этиш учун юридик жиҳатдан тасдиқланган имконият пайдо бўлган пайтдан (масалан, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши шарт бўлган бошқа мулкка нисбатан ҳуқуқ рўйхатга олинган пайтдан; шартнома тузилган вақтдан; мулкка нисбатан шахснинг ҳуқуқи тан олинган суд қарори кучга кирган кундан; ваколатли давлат органи айбдорда ёки бошқа шахсларда мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш учун асослар мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилган кундан) тугалланган ҳисобланиши ҳақида раҳбарий тушунтиришлар берилган. Шу сабабли суд, жиноят предметини айнан 3.000 АҚШ доллари миқдорида деб эътироф этиб, мазкур сумма миллий валютага нисбатан 38.425.170 сўмни ташкил этиши, ушбу аниқланган миқдор кўп миқдорни ташкил қилмасдан, анча миқдорни ташкил қилишини эътиборга олиб, шунингдек Ш.Рашидов А.Ибрагимовдан 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни олаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганлиги, яъни мазкур маблағлар ғайриқонуний равишда унинг эгалигига ўтмаганлиги ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлмаганлиги сабабли, унинг жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» бандидан ушбу Кодекснинг 25,168-моддаси 2-қисми «а» бандига ҳамда ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми «б» бандидан ушбу Кодекснинг 28,211-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Рашидовга жазо тури ва миқдорини белгилашда унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий ва моддий шароити оғирлигини, қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Унинг ғараз ва бошқа паст мақсадларда жиноят содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолайди. Шу сабабли, суд судланувчи Ш.Рашидовга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб 8 чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, иш бўйича моддий зарар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди санкциясида назарда тутилган аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни, ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд судланувчи Ш.Рашидовнинг хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишганлигини инобатга олиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Суд, жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган тезкор-тадбир давомида олинган тоза бинт намунаси, махсус кукун намунаси, махсус қалам намунаси, ишлатилган бинт ва резина қўлқоп, суртмаларни белгиланган тартибда йўқ қилишни, овозлар ёзиб олинган 2 дона CD дисклар, А.Ибрагимовнинг аризаси, тушунтириш хати, сўроқ баённомаси, паспорт нусхасини жиноят иши ҳужжатларида сақлашни белгилашни, Ш.Рашидовга тегишли 1 дона «iPhone 15 PRO» русумли телефон аппаратини Ш.Рашидовнинг ўзига қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473, 474-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Рашидов Шерзоджон Мурод ўғли (RASHIDOV SHERZODJON MUROD O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилсин. Рашидов Шерзоджон Мурод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми «а» банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 (бир) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин. Рашидов Шерзоджон Мурод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 1 (бир) йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 3 (уч) йил 3 (уч) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Рашидов Шерзоджон Мурод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 1 (бир) йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан 9 маҳрум қилиниб, яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 3 (уч) йил 6 (олти) ой озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Рашидов Шерзоджон Мурод ўғлига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси тартибида унинг 2024 йил 28 октябрдан 2025 йил 28 январга қадар қамоқда сақланган вақти (92 кун) озодликни чеклаш жазоси муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун 1 (бир) йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, яшаш жойини сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00га қадар тарк этишини чеклаш орқали 3 (уч) йил 2 (икки) ой 28 (йигирма саккиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилсин. Ш.Рашидовга қуйидаги чеклашлар юклатилсин: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддасига асосан Ш.Рашидовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 22:00дан эрталабки соат 06:00га қадар яшаш жойи, яъни Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Аль-Хоразмий мавзеси, 1-уй, 74-хонадондан чиқиш чеклансин ва унга қўшимча тақиқлар юклансин: - маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини тарк этмаслик; - ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш; - оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; - алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилмаслик. Ш.Рашидовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин. Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Рашидовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин. Ш.Рашидовга нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 61-моддаси 2-қисмига асосан тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ва озодликни чеклаш жазолари алоҳида ижро этилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган: - тезкор-тадбир давомида қўлланилган воситалар ва олинган 10 намуналар (7 дона конвертда) белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - овозлар ёзиб олинган икки дона CD дисклар жиноят иши ҳужжатларида сақлансин; - Ш.Рашидовга тегишли бир дона «iPhone 15 PRO» русумли уяли телефон аппарати Ш.Рашидовнинг ўзига қайтарилсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 11 А.А.Мухиддинов