Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/68 Дата решения 28.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358360 Claim ID 2732374 PDF Hash 255fc4160e4107eb... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 277 1 code_article
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил январь ойининг 28 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, гумонланувчи И.Икромов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юльчиева, жабрланувчи А.Громов ҳамда таржимон О.Маҳмудовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 277-моддасининг 1-қисми билан айбланган Икромов Илхом Икром ўғлига нисбатан 1-1006-2501/68-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Икромов Илхом Икром ўғли (Ikromov Ilxom Ikrom o‘g‘li) – 1975 йил 03 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, икки нафар фарзандлари бор, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Обод турмуш МФЙ, 10-уйда яшовчи. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Гумонланувчи И.Икромов 2024 йил 11 октябрь куни соат тахминан 13:30да, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган электр буюмларини таъмирлаш шахобчасида бўла туриб, одамлар серқатнов бўлишига қарамай жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу ерда бўлган А.Громов билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида А.Громовнинг танасининг турли соҳаларига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизасининг 2024 йил 18 октябрдаги 7446-ХХуж-сонли хулосасига кўра А.Громовда ташқи бурун деформацияси ва нафас олиш фаолиятининг бузилишисиз кечган, бурун суякларининг ёпиқ синиб қисман силжиши, ўнг қош ички бурчаги соҳаси шилинмаси каби жароҳатлар аниқланган. Аниқланган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп аммо, 21 кундан кўп бўлмаган соғликни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатларига кириши кўрсатилган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи И.Икромов Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Гумонланувчи И.Икромов суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи А.Громовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи А.Громовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Жабрланувчи А.Громов суд мажлисида юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда И.Икромовга нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли И.Икромовга нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи И.Икромов жабрланувчи А.Громовга етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашгани тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 1-моддасига биноан, ЖК 277моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи А.Громов ва гумонланувчи И.Икромовнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Ҳ.Олимжонов, гумонланувчи И.Икромов ва унинг ҳимоячиси Ш.Юльчиева, жабрланувчи А.Громовнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, И.Икромовнинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини, томонларнинг ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини судга юбориш тўғрисида Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг 2025 йил 24 январдаги қарорини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ И.Икромовни жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи А.Громов Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. 3 Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Гумонланувчи Икромов Илхом Икром ўғли (Ikromov Ilxom Ikrom o‘g‘li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Жабрланувчи А.Громовга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи Аслига тўғри: имзо И.Сабиров