← Назад
Решение #91048 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
23
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| кодекси | 299 | — | code_article | |
| кодекси | 223 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 179 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | 3 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 189 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 190 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| Кодекс | 455 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 190 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 23 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 190 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 83 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 179 | — | code_article | |
| исми ва | 189 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 184 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
2025 йил январь ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Б.Ахмедов ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи “Inson himoyasi” адвокатлик фирмаси
адвокати А.Тилововларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 179моддаси, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми ва 190моддаси 6-қисмининг “б” банди билан айбланган, Ахмедов Бунёд
Тоштоновичга нисбатан 1-1006-2401/1253-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ахмедов Бунёд Тоштонович (Axmedov Bunyod
Toshtonovich), 1977 йил 13 декабрь куни Андижон
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, “Cam Smart”
МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган, оилали, муқаддам
судланган:
1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман судининг 2024 йил 15 мартдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК
179-моддаси, 189моддасининг 1-қисми, 184-моддасининг 3-қисми билан, ЖК
59,61-моддалари тартибида 4 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган;
2) Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Нурафшон
шаҳар судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳукмига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 179-моддаси, 189моддасининг 1-қисми, 184-моддасининг 3-қисми билан, ЖК
59,61-моддалари, 59-моддаси 8-қисми тартибида 4 йил 6 ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жазо ўталмоқда, Андижон вилояти, Балиқчи тумани,
Чинобод МФЙ, Боғи Эрам кўчаси, 85-уйда яшаган, эҳтиёт
чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилиб, 2024 йил 17
январдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган,
Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи Б.Ахмедов жиноят ишининг уларга нисбатан қисми
алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан ўзаро тил
бириктириб, уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини
кўзламасдан хуфёна иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ва мулкий
манфаат кўриш мақсадида Яккасарой тумани давлат хизматлари марказидан
рўйхатдан ўтган “Cam-Smart” МЧЖни 2023 йил 21 ноябрда ўзининг номига
қайта расмийлаштириб, жамият фаолиятини И.Хакимов ва бошқалар
норасмий тарзда юритиб келган бўлсаларда, ушбу жамиятга расмий равишда
раҳбарлик қилиб, жамиятнинг 2023 йилдаги фаолияти давомида жамиятнинг
балансига кирим қилинган, жами 4.870.839.600 сўмлик турли хилдаги юқори
ликвидли товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли Қарори билан
тасдиқланган “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда
фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низом, 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли Қарори билан
тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидалари, 2019 йил
23 ноябрдаги 943-сонли “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса
тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори
талабларига зид равишда нақд пулга реализация қилиб, савдодан тушган
нақд пул маблағларини жамият банк ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан,
реализация бўйича ҳисоб-фактура расмийлаштирмасдан назорат-касса
техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиши
оқибатида, савдо қоидаларини жуда кўп миқдорда 4.870.839.600 сўмлик
қийматда бузган.
Бундан ташқари, Б.Ахмедов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом
эттириб, “Cam-Smart” МЧЖнинг номинал раҳбари лавозимида ишлаб келиб,
жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган
шахслар билан ноқонуний ва назорат қилинмайдиган бойлик орттириш
мақсадида ўзаро олдиндан тил бириктириб, хуфёна иқтисодий фаолият билан
шуғулланиш орқали солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан
бўйин товлаш мақсадида, 2023 йил давомида жамият балансига кирим
қилинган жуда кўп миқдорни ташкил қилувчи, жами 4.870.839.600 сўмлик
турли хилдаги юқори ликвидли товар-моддий бойликларни нақд пулга
реализация қилиб, ушбу пул маблағларини банк муассасасига кирим
қилмасдан, пул маблағларини моддий наф сифатида ўзаро тақсимлашиб,
реализация қилинган 4.870.839.600 сўмлик қўшилган қиймат солиғи
базасини, шунингдек 2023 йил давомида Солиқ кодексининг 299-моддасига
асосан 41.502.468.600 сўмлик текинга олинган, кирим ҳужжатлари мавжуд
бўлмаган товар (хизмат)ларни реализация қилиб, солиқ ҳисоботи шаклларида
текинга олинган мазкур даромадларни акс эттирмаслик йўли билан
41.502.468.600 сўмлик фойда солиғи базасини яширишиб, шу тариқа 2023
йил солиқ ҳисоботларида 584.500.700 сўмлик қўшилган қиймат солиғини ва
6.207.370.300 сўмлик фойда солиғини акс эттирмасдан, жами жуда кўп
миқдорни ташкил қилувчи 6.809.871.000 сўм солиқларни тўлашдан қасддан
бўйин товлаб келганлар.
Судланувчи Б.Ахмедов суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик
билдириб, 2018 йил сентябрь ойидан Тошкент шаҳрида буюртмага асосан
пайвандлаш ишлари билан шуғулланиб келганлиги, Тошкент шаҳрида асосан
опаси Г.Махмудованинг Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор МФЙ,
51-уй, 44-хонадонда яшаганлиги, 2023 йил январь ойининг бошларида
Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги “Бахриддин” исмли шахснинг
иссиқхонасида пайвандлаш ишлари билан шуғуллана бошлаганлиги, шунда
опаси Г.Махмудованинг куёви Э.Бахридинов ва таниши И.Хакимовлар
олдига келишиб, унга корхона очиб темир ва қурилиш моллари савдоси
билан шуғулланишни таклиф қилишганлиги, унга ҳам бундан пайвандлаш
ишлари ҳажмларини беришни ваъда қилишганлиги, шунда таклифга розилик
билдирганлиги, 2023 йилнинг куз ойларида аниқ И.Хакимов қўнғироқ қилиб,
“olx.uz” сайтига кириб ишламаётган сотиладиган корхона топганини, ушбу
корхонани сотиб олишини, шу корхона эгасининг телефон рақамини юбориб,
гаплашиб учрашиб олишини айтганини, сўнг И.Хакимов юборган телефон
рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини Элмурод сифатида таништирган шахс билан
гаплашиб, 2.000.000 сўм эвазига “Cam-Smart” МЧЖни сотиб олиб, жамиятни
Чилонзор тумани давлат хизматлари марказида ўз номига қайта
расмийлаштирганлиги, жамиятнинг эски раҳбари Элмурод унга барча
ҳужжатлар, жамият думалоқ муҳри ва электрон калитини берганлиги, ушбу
ҳужжатлар, муҳр ва электрон калитни такси орқали Юнусобод туманига
И.Хакимовга бериб юборганлиги, бунинг эвазига И.Хакимов унинг банк
пластик картасига 3.000.000 сўм ўтказиб берганлиги, И.Хакимов унга
жамиятни қонуний тарзда ишлатишини, бирор-бир муаммо бўлмаслигини
айтганлиги,
шундан
сўнг
И.Хакимовнинг
кўрсатмаси
бўйича
“Универсалбанк”ка бориб ҳисоб-рақами очиб, электрон калит олганлиги,
смс-банкинг хизматини ёқиш учун И.Хакимов бериб юборган +998956575045 рақамли сим картани улатиб, яна барча ҳужжатлар ва сим-картани
И.Хакимовга қайтариб бериб юборганлиги, мазкур жамият қандай фаолият
тури билан шуғулланганидан хабари бўлмаганлиги, унинг фаолиятига
умуман аралашмаганлиги, молиявий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бирорбир ҳужжатни имзоламаганлиги, жиноят иши доирасида ўтказилган
ҳужжатли тафтиш далолатномаси билан танишганлиги, шунда жамиятга
кирим қилинган 4.870.839.600 сўмлик товарлар нақд пулга сотиб юборилгани
ва бунинг натижасида 2024 йил учун 584.500.700 сўм миқдорида қўшилган
қиймат солиғи яширилганини билганлиги “Cam-Smart” МЧЖнинг 2023
йилдаги фаолияти давомида 1.770.644.400 сўмлик реализация қилинган
товарларнинг ҳамда 37.612.751.700 сўмлик транспорт хизматларини амалга
ошириш учун ва 2.119.072.400 сўм қурилиш ишлари бажарилганлиги учун
хизматларнинг, жами 41.502.468.600 сўмлик товар (хизмат)лар реализация
қилингани аниқланиб, 6.225.370.300 сўм фойда солиғи қўшимча
ҳисоблангани, И.Хакимовни охирги бор 2023 йилнинг май ойида “Олмазор”
метро бекати ёнида кўрганлиги, шундан сўнг у билан учрашмаганлиги, у
билан асосан телефон орқали гаплашганлиги, ўзини берган кўрсатувлари
доиасида айбдор деб билишини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари
оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлигини билдириб, суддан
унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи Б.Ахмедовнинг айби унинг айбига қисман иқрорлик
билдириб берган кўрсатувлаидан ташқари, қуйидаги далиллар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Гувоҳ Ф.Каюмходжаев суд мажлисида, Тошкент шаҳар солиқ
бошқармаси солиқ аудити бўлими катта солиқ инспектори вазифасида ишлаб
келиши, мазкур жиноят иши доирасида Яккасарой туманида рўйхатдан ўтган
“CAM-SMART” МЧЖ фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш ўтказилишида
қатнашганлиги, текширувда корхона томонидан тақдим этилган ҳисоботга
асосан 2023 йил ноябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб (зачет)га олиб бориладиган
олинган ҳисобварақ-фактуралари бўйича қайд қилинган товарлар,
кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар қиймати бўйича тўланган ҚҚС
миқдори 37.158.000 сўмни ташкил этиб, юклаб жўнатилган товар,
бажарилган иш ва хизматларнинг қиймати бўйича ҳисобланган ҚҚС миқдори
4.809.481.400 сўмни ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган ҚҚС миқдори
4.772.323.400 сўмни ташкил қилганлиги, жамият томонидан 2023 йил
декабрь ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботлари тақдим этилмагани
аниқланганлиги, текширувда жамият томонидан 2023 йилнинг декабрь ойи
давомида товарлар реализацияси учун расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар суммаси қўшилган қиймат солиғисиз 10.837.494.300 сўм, шундан
қўшилган қиймат солиғи суммаси 1.300.499.300 сўмни ташкил этгани
аниқланганлиги, қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси Б.Ахмедов жамият
раҳбари бўлиб ишлаган даврига тўғри келиши, солиқ органларида мавжуд
маълумотлар ҳамда “Ҳисоб-фактура статистикаси” дастури асосида 2022 йил
ва 2023 йил давомида жамиятнинг кирим ва чиқим операциялари
ўрганилганда, жами 4.870.839.600 сўмлик товар моддий бойликлар қолдиғи
мавжуд бўлиши лозимлиги аниқланган бўлсада, “CAM-SMART” МЧЖ
ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида
сақланиши лозим бўлган 4.870.839.600 сўмлик товар-моддий бойликлари
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан
“ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки
реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги” солиқ солиш базасини яшириш
(камайтириб кўрсатиш) деб баҳоланиб, 4.870.839.600 сўмлик товарлар
камомадига нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича белгиланган 12
фоизли ставкада 2024 йил учун 584.500.700 сўм қўшилган қиймат солиғи
бюджетга қўшимча ҳисобланганлиги, текширувда жамият томонидан 2024
йилнинг май ойи давомида товарлар реализацияси учун расмийлаштирилган
ҳисоб-варақ фактуралар суммаси қўшилган қиймат солиғисиз 437.500.000
сўм, шундан қўшилган қиймат солиғи суммаси 52.500.000 сўмни ташкил
этиши аниқланганлиги, жамият томонидан ҳисобварақ-фактуралар
расмийлаштирилган даврда хисоботлар тақдим этилмагани сабабли,
жамиятга
52.500.000
сўм
қўшилган
қиймат
солиғи
қўшимча
ҳисобланганлиги, қўшимча ҳисобланган 584.500.700 сўм қўшилган қиймат
солиғи суммаси Б.Ахмедов раҳбар бўлиб ишлаган даврга тўғри келганлиги,
жамиятнинг солиқ органларида мавжуд маълумотлар ҳамда “Ҳисоб-фактура
статистикаси” дастури асосида 2023 йил давомида жамиятнинг кирим ва
чиқим операциялари ўрганилганда, 1.770.644.400 сўмлик реализация
қилинган товарларнинг
ҳамда
37.612.751.700
сўмлик транспорт
хизматларини амалга ошириш учун ва 2.119.072.400 сўмлик қурилиш ишлари
бажарилганлиги учун хизматларнинг, жами 41.502.468.600 сўмлик товар
(хизмат)лар реализация қилинган бўлиб, ушбу товар ва хизматлар
реализацияси бўйича амалга оширилган ҳаражатларни тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланиб, Солиқ кодексининг 299-моддасига
асосан текинга олинган мол-мулк сифатида баҳоланиб, жами 2023 йил учун
6.225.370.300 сўм фойда солиғи қўшимча ҳисобланганлиги, қўшимча
ҳисобланган солиқ суммасининг 18.113.800 сўм қисми О.Салимжонов раҳбар
бўлиб ишлаган даврига тўғри келиб, қолган 6 та ҳолат, яъни 207.256.500 сўм
Б.Ахмедов раҳбар бўлиб ишлаган даврига тўғри келганлиги, текширув
якунларига кўра “CAM-SMART” МЧЖга, жами 6.862.371.000 сўм қўшимча
солиқ ҳисобланганлиги ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилганлиги
ҳақида кўрсатув бериб ўтди.
Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд
мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан,
ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Б.Ахмедовнинг содир этган
жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва
тушунтириш хатлари, тафтиш далолатномалари, шахсни таниб олиш учун
кўрсатиш баённомалари, банк айланма маблағлари ҳақидаги маълумотлар
ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топади деб ҳисоблайди.
Суд, тергов органи томонидан судланувчи Б.Ахмедовнинг сохта
тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш
мақсадини кўзламасдан фойдани солиқлардан озод қилиш мақсадида корхона
ташкил қилишда
ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 179-моддаси, жуда кўп миқдордаги солиқларни тўлашдан
қасддан бўйин товлашда ифодаланган жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 184-моддасининг 3-қисми, савдо ва хизмат кўрсатиш
қоидаларини жуда кўп миқдорда бузишда ифодаланган жиноий ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 189-моддасининг 1-қисми билан тўғри
квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи Б.Ахмедовга Ўзбекистон
Республикаси ЖК 190-моддаси 6-қисмининг “б” банди билан эълон қилинган
айбловни муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПКнинг
22-моддаси
1-қисмида
суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг
содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча
ҳолатларни аниқлаши шартлиги;
Кодекснинг 455-моддасида ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши
шартлиги, ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун
асосида чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши, ҳукм ишнинг
ҳақиқий ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд
тарзда аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга
нисбатан жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса,
айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб
эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган
далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари
асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 190-моддаси 6-қисмининг “б” банди
диспозициясида, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб,
жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлган лицензияланиши
лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланишда ифодаланган
ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Тергов органи томонидан Б.Ахмедовга “Cam-Smart” МЧЖнинг
номинал раҳбари лавозимида ишлаб келиб, ноқонуний ва назорат
қилинмайдиган бойлик орттириш мақсадида жамият норасмий раҳбари
И.Хакимов ва бошқалар билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, хуфёна
иқтисодиёт билан шуғулланиб келиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобиль транспортида
йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек
юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сонли Қарори талабларини қўпол равишда
бузиб, жамиятнинг 2023 йилдаги фаолияти давомида транспорт
хизматларини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи
лицензия олмаган ҳолда 37.612.751.700 сўмлик транспорт хизматларини
амалга ошириб келганда айб эълон қилинган.
Бироқ, жиноят иши ҳужжатларида, жамиятнинг мазкур фаолият тури
билан шуғулланганда қанча миқдорда даромад олганлиги ҳолати умуман
ўрганилмасдан, хизматлар учун амалга оширилган тўловлар миқдоридан
келиб чиққан ҳолда, асоссиз айблов эълон қилинган.
Ваҳоланки, мазкур жиноятнинг асосий белгиси бўлиб фаолият туридан
олинган даромад миқдори бўлиб хизмат қилади. Кўрсатилган хизматлар учун
амалга оширилган жами тўловлар ўз ичига ёқилғи, транспорт воситалари
ижара ҳақи, ҳайдовчиларнинг меҳнат ҳақи ва бошқа ҳаражатларни ўз ичига
олиб, тўловлардан мазкур барча ҳаражатлар чиқариб ташланган ҳолда
фаолиятдан олинган даромад ҳисобланиши лозим.
Бироқ ҳозирги пайтга келиб, мазкур фаолият тури ҳаражатларини
ҳисоблаш ва аниқлаш имкониятлар мавжуд эмас.
Бундай ҳолатларда суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 23-моддаси
талабларидан келиб чиққан ҳолда ишда юзага келган барча камчилик, шубҳагумонларни судланувчининг фойдасига ҳал қилиб, жиноят ишининг
Б.Ахмедовни Ўзбекистон Республикаси ЖК 190-моддаси 6-қисмининг “б”
банди билан айблаш ҳақидаги қисмини Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-
моддаси 2-қисмига асосан, яъни унинг ҳаракатларида жиноят алмоатлари
мавжуд бўлмагани сабабли тугатиб реабилитация қилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи Б.Ахмедовга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий
шароитини, ёшини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли
ва паст ниятларда жиноят содир этганини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
деб баҳолаб, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарнинг
ўрни қопланмаганлигини инобатга олиб, у айбли деб топилаётган моддалар
8
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини
тайинлашни лозим топади.
Суд, жиноят иши бўйича етказилган моддий зарар масаласини
муҳокама қилиб, судланувчи Б.Ахмедовдан Яккасарой туман ДСИ орқали
давлат фойдасига 6.809.870.000 сўм моддий зарар ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд ҳайъати
Қ И Л А Д И:
Жиноят ишининг Ахмедов Бунёд Тоштоновични (Axmedov Bunyod
Toshtonovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 190-моддаси 6қисмининг “б” банди билан айблаш ҳақидаги қисми Ўзбекистон
Республикаси ЖПК 83-моддаси 2-қисмига асосан тугатилиб, реабилитация
қилинсин.
Ахмедов Бунёд Тоштонович (Axmedov Bunyod Toshtonovich)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 179-моддаси, 184-моддасининг 3қисми ва 189-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Ахмедов Бунёд Тоштоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК
179-моддаси билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Ахмедов Бунёд Тоштоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК
184-моддаси 3-қисми билан 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинлансин.
Ахмедов Бунёд Тоштоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖК
189-моддасининг 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат
фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59,61-моддалари тартибида, Ахмедов
Бунёд Тоштоновичга жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган жазоларни
қисман қўшиш йўли билан 3 (уч) йил 06 (олти) ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси 8-қисми тартибида, Ахмедов
Бунёд Тоштоновичга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Нурафшон
шаҳар судининг 2024 йил 20 декабрдаги ҳукмига кўра тайинланиб, ўталмаган
жазосини қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 4 (тўрт) йил 08 (саккиз) ой
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо манзил колонияларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 17 январдан бошлаб ҳисоблансин.
Б.Ахмедовга нисбатан танланган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича
қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Б.Ахмедовдан Яккасарой туман
ДСИ орқали давлат фойдасига 6.809.870.000 сўм моддий зарар ундирилсин.
9
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига
асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
И.Сабиров