Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2204/384 Дата решения 28.01.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Қахаров Уктам Эгамбердиевич Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358921 Claim ID 2676964 PDF Hash 5f7cccb298c419fe... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
Они ЖПКнинг 83-моддаси Они ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2441 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: М.Мирзохидов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Мирзахонов Кассация инстанциясида маърузачи: судья М.Кукиев АЖРИМИ 2025 йил январь ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья М.Мирзохидов, ҳайъат судьялари Н.Касимова ва А.Абдулхаевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Сулаймоновнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ф.И.Онинг ҳимоячиси адвокат М.Қосимовнинг иштирокида, Ф.И.О ва бошқаларга оид 1-1006-2204/384-сонли жиноят ишини адвокат М.Қосимов томонидан келтирилган шикоят асосида тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 20 июндаги ҳукмига кўра; 1998 йил 24 май куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, Феруза кўчаси, 41-уйда рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғини, Тузел-1 мавзеси, 2-уй, 42-хонада яшаган, 2021 йил 30 декабрь куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган Ф.И.О (Ф.И.О)га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг 57,62-моддаларини қўллаб, 4 йил 6 ой 8 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ф.И.Ога нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинган. Ашёвий далил деб эътироф этилган Н.Абдурахмоновга тегишли бўлган “IPhone” Xr, русумли телефон аппарати белгиланган тартибда йўқ қилиш белгиланган. Мазкур ҳукм билан А.Хамидов ҳам судланган бўлиб, ишнинг унга оид қисми муҳокама қилинмайди. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 26 мартдаги ажрими билан судининг 2022 йил 20 июндаги ҳукмини Ф.И.Ога оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Адвокат Х.Қосимов шикоятида, судлар томонидан унинг ҳимоясида бўлган Ф.И.Они айбдор деб топишда ЖК ва ЖПК нормаларига амал қилинмаганлиги, Ф.И.Ога тегишли бўлмаган телефонда мавжуд бўлган маълумотлар асосида Ф.И.О айбланганлиги ҳақида важлар келтириб, Ф.И.Они ЖПКнинг 83-моддасига асосан айбсиз деб топиб, оқлов ҳукми чиқаришни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Мирзохидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ф.И.О ва унинг ҳимоячиси адвокат Х.Қосимовнинг тафтиш тартибидаги шикоятни қаноатлантиришни сўраб берган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция ва кассация инстанция судлари томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Судлов ҳайъати, адвокат Х.Қосимов ва маҳкум Н.Абдурахмоновларнинг тезкор вакил Ж.Нурматов томонидан холислар иштирокида расмийлаштириб олинган телефон аппарати маҳкум Н.Абдурахмоновга тегишли бўлмаганлиги ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, мазкур важларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112моддаларини талаби асосида баҳо бериб, иш материалларини тафтиш қилиб, биринчи инстанция суд мажлисида, Н.Абдурахмонов ўзи томонидан олинган адвокатлари иштирокида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилган ишларида пушаймондалигини, келгусида бу каби жиноятларни умуман содир этмаслиги ҳақидаги кўрсатувлар бериб ўтган бўлса, кассация суд мажлисида ўз адвокати иштирокида у биринчи инстанция судида берган кўрсатувларини тасдиқлашини билдириб ўтганлиги билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, маҳкум Н.Абдурахмоновнинг айби, жиноят иши ҳужжатларига кўра, Чилонзор туман ИИО ФМБ ТЭҚКБ тезкор вакил Ж.Нурматов томонидан 2021 йил 18 декабрь куни тузилган “Ашёни олиш тўғрисида далолатнома”да судланувчи га тегишли бўлган телефон аппарати икки нафар холислар ва Ф.И.Онинг иштирокида олинган. Мазкур телефон аппаратидан олинган маълумотлар экспертизага тақдим қилинганида, ушбу маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланиши тармоғининг “YоuTube” сайти орқали “Шайҳ-Содиқ Самарқандий”, “Абдулло Зуфар”, “Абдуллох домла” номлари билан танилган шахсларни, “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) террористик ташкилотига тегишли бўлган ва бошқа шахсларнинг диний маърузаларни тинглаб, ушбу маърузаларни сайтдан кўчириб олиб ўзига тегишли бўлган 90-33717-73 рақами орқали телеграмм ижтимоий тармоғига уланган ушбу тармоқ орқали мазкур диний маърузаларни танишларига юбориб турганлигини таъкидлаб ўтганлиги билан ўз тасдиғини топган ва унинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, тафтиш инстанция суди суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблаб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси АЖРИМ Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 22 июндаги ҳукмини Ф.И.Ога оид қисми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2024 йил 26 мартдаги ажрими ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья: /имзо/ М.Мирзохидов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Н.Касимова /имзо/ А.Абдулхаев Ажрим аслига тўғри.