← Назад
Решение #91228 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 1861 | — | law | |
| уларни ЖПК | 83 | — | law | |
| исоблаб ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 1861 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: ХХХ
Биринчи инстанцияда раислик
қилган судья –ХХХ
АЖРИМИ
2025 йил январь ойининг 28 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья: ХХХ, судлов ҳайъати судьялари ХХХ
ва ХХХдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ХХХнинг
котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори ХХХ,
судланувчилар ХХХ, ХХХ ва уларнинг ҳимоячиси адвокат ХХХнинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
10 октябрдаги ҳукмига кўра судланган,
ХХХ, 1962 йил 29 июнь куни Тошкент шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
иш учун аҳамиятли бўлган даврда “A-tobak” МЧЖ
раҳбари лавозимида ишлаган, оилали, икки нафар
фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Авлиё ота МФЙ, 3-тор
шарқ кўчаси, 14-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси
сифатида “гаров” қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
ХХХ, 1998 йил 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус,
иш учун аҳамиятли бўлган даврда “A-tobak” МЧЖ
савдо дўконида сотувчи-кассир вазифасида
ишлаган, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ,
Зафар кўчаси, 15-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси
сифатида “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида
тилхат” қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олганга
нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан судланувчиларнинг адвокати
томонидан келтирилган касссация шикоятига асосан №1-10062401/203-сонли жиноят ишини кассация тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖК 1861-моддаси 3-қисмининг “б”
банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 (тўрт юз) баравари
миқдорида – 136.000.000 (бир юз ўттиз олти миллион) сўм жарима
жазоси тайинланган.
ХХХга Ўзбекистон Республикаси ЖК 1861-моддаси 3-қисмининг “б”
банди билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 (тўрт юз) баравари
миқдорида – 136.000.000 (бир юз ўттиз олти миллион) сўм жарима
жазоси тайинланган.
Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг, жиноят иши юзасидан
ашёвий далил тариқасида олиниб, вақтинча сақлаш учун “Ретро
Универсал” МЧЖ омборига топширилган 94 турдаги акциз маркасиз
тамаки маҳсулотлари қонунда назарда тутилган тартибда йўқ қилиш
белгиланган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ХХХ 2023 йил 11 сентябрь кунидан 05
декабрь кунига қадар Чилонзор туман Давлат хизматлари марказидан,
фуқаро Арипов Азамат Шухратовичнинг таъсисчилигида, Чилонзор
тумани, “1-Қатортол” МФЙ, Қатортол кўчаси, 60-уй, Қатортол савдо
мажмуаси юридик манзилида ташкил этилган “A-Tobak” МЧЖ раҳбари
лавозимида ишлаб келиб, жамият савдо дўкони сотувчи-кассири
вазифасида ишлаб келган ХХХ билан ноқонуний йўллар билан жиноий
даромад орттириш мақсадида олиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда,
2023 йил 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Қўйлиқ” деҳқон
бозори яқинида жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш
юритувига ажратилган шасхдан 94 турдаги акциз маркасиз, хорижда
ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотларини 30.000.000 сўмга сотиб олиб,
уларни Чилонзор тумани, Қатортол савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган
“A-Tobak” МЧЖга қарашли савдо дўконига олиб келиб, тамаки
маҳсулотларини ушбу савдо дўконига жойлаштиришиб, ХХХ томонидан
сотилиши лозим бўлган нархларини белгилаб бериб, 2023 йил 15 ноябрь
куни Чилонзор туман солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари
шўъбаси ходимлари томонидан Чилонзор тумани, Қатортол савдо
мажмуаси ҳудудида жойлашган “A-Tobak” МЧЖга қарашли савдо
дўконида ўтказилган сайёр текширувда, ХХХ, 3 қути “Parliament Superslim
winter fuse” номли акциз маркасиз хорижда ишлаб чиқарилган тамаки
маҳсулотларини харидор Э.Қаюмовга, жами 54.000 сўмга сотганда
текширув эълон қилиниб, текширувда мазкур савдо дўконида сотиш
мақсадида сақлаб келинаётган 94 турдаги акциз маркасиз хорижда
ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий
далил сифатида олиб қўйилган.
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизалари
марказининг 2024 йил 29 августдаги 29/20(6185-6185.1)52.1 Z/1335-36
сонли судга оид товаршунослик экспертизаси хулосасига кўра, жиноят
иши
юзасидан
ашёвий
далил
сифатида
олинган
тамаки
маҳсулотларининг ўртача бозор баҳоси 54.724.999 сўмни ташкил қилади.
2
текширилмаганлиги, ХХХ акциз маркасиз махсулот сотмаганлиги, бу
гувоҳлар кўрсатуви билан тасдиқланганлиги, ХХХ билан олдиндан тил
бириктириб сотганлиги тасдиқланмаганлиги, ноқонуний суриштирув
ҳаракатлари ўтказилганлиги, баҳолаш ҳисоботи сохталаштирилганлиги,
акциз маркасиз махсулотга баҳо чиқарилганлиги, ушбу махсулотлар
сотилмаган бўлиши ҳам мумкинлиги, судланувчилар асоссиз равишда
айбли деб топилганлиги, шуларни инобатга олиб ҳукмни бекор қилиб,
уларни ЖПК 83-моддасига асосан реабилитация қилишни сўраган.
Судлов ҳайъати, иш бўйича судья ХХХнинг маърузасини, прокурор
ХХХнинг ҳукмни ўзгаришсиз, шикоятни рад қилишни сўраши ҳақидаги
хулосасини, судланувчилар ХХХ, ХХХ ва уларнинг ҳимоячиси адвокат
ХХХнинг шикоятни қаноатлантиришини сўраши ҳақидаги фикрларини
тинглаб, шикоятдаги важларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга
таҳлил қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгартириб, шикоятни
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади.
Судланувчилар ХХХ ва ХХХнинг суд ҳукмида баён этилган
жиноятларни содир этганликдаги айблари, ўзларининг айбига қисман
иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари, гувоҳ Х.Темиров, Э.Қаюмов,
Ж.Махкамбоев ва бошқаларнинг дастлабки тергов ва судда берган
кўрсатувлари, шунингдек, юзлаштириш баённомалари, нарсани олиш,
кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив
далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан судланувчилар ХХХ, ХХХнинг
жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 1861-моддаси 3қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган.
Судлов ҳайъати туман суди томонидан судланувчиларга нисбатан
жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги
Қарорининг 28-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,2,3-бандлари талабларига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий ва моддий
шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли
ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар
деб баҳолаб, ЖК 1861-моддаси 3-қисми санкциясида назарда тутилган
жарима жазосини;
судланувчи ХХХга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида
қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари
раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг оилавий ва моддий
шароитини, жиноятдаги ролини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб
ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир этганлигини жазони
3
оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, ЖК 1861-моддаси 3-қисми
санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлаган бўлсада,
бир карра оғир жазо тайинлаган деб ҳисоблаб, уларга нисбатан
тайинланган жазони енгиллаштиришни лозим топади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида: “Жазо адолатли
бўлиши-ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига,
шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга
мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақидаги амалий тушунтиришларга ҳамда
ЖКнинг 7 ва 8-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда, уларнинг ўз
айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонликларини,
муқаддам судланмаганликларини, ХХХ нафақада эканлигини, ашёвий
далил сифатида олинган тамаки маҳсулотларининг ўртача бозор баҳоси
54.724.999 сўмни ташкил қилишини инобатга олиб, ушбу ҳолатлар содир
қилинган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий
камайтирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб ЖК 57-моддасини қўллаб улар
айбли деб топилган модда санкциясида назарда тутилган жарима
жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашни лозим
топади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни атрофлича
муҳокама қилиб, туман суди томонидан иш ҳолатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан, тўла, ҳар
томонлама ва холисона текшириб чиқилиб, судланганларнинг жиноий
ҳаракатларининг квалификация масаласида, шунингдек, уларнинг айби
ишда тўпланган юқорида келтириб ўтилган ишончли ва инкор қилиб
бўлмайдиган далиллар йиғиндиси билан исботланганлиги ҳақида тўғри
хулосага келган.
Дастлабки тергов жараёнида ХХХ ва ХХХ гувоҳ, гумон қилинувчи ва
айбланувчи тариқасидаги ҳимоячилар иштирокидаги сўроқларида
айбларига
тўлиқ
иқрорлик
билдириб,
ҳамда
юзлаштириш
баённомаларида ушбу акциз маркасиз сигаретларни олиб келиб
сотишини ва нархларини белгилаб берганлигини баён қилиб
кўрсатувлар беришган.
Шикоятдаги ноқонуний суриштирув ҳаракатлари ўтказилганлиги,
баҳолаш
ҳисоботи
сохталаштирилганлиги
ҳақидаги
важлари
ўрганилганда бу ҳолат юзасидан туман суди томонидан тегишли
муносабат билдирилиб хусусий ажрим чиқарилиб, ажрим Чилонзор
туман прокуратурасига юборилган (2 ж. и.в.169-170).
Ушбу сигарет маҳсулотлари Х.Сулейманова номидаги экспертиза
маркази эксперти томонидан қонунларга риоя қилинган ҳолда
4
баҳоланган (2 ж. и.в. 63-112). Ушбу баҳолаш экспертиза хулосасига шубха
туғдирувчи ҳолатлар аниқланмади.
Шуларга асосан шикоятдаги оқлов ҳукми чиқаришни сўраб
келтирган важлари билан келишиб бўлмайди ва шикоятда келтирилган
важлар шулар билан инкор қилинади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 485, 494, 5099,10-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
Қ И Л Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 ХХХ,
ХХХга нисбатан ҳукми ўзгартирилсин.
ХХХга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
1861-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб базавий
ҳисоблаш миқдорининг 100 ( юз) баравари миқдорида-34.000.000
( ўттиз тўрт миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин.
ХХХга
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
1861-моддаси
3-қисмининг “б” банди билан ЖК 57-моддаси қўлланилиб базавий
ҳисоблаш миқдорининг 100 ( юз) баравари миқдорида-34.000.000
( ўттиз тўрт миллион) сўм жарима жазоси тайинлансин.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПК 511,
512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди тафтиш инстанциясига
тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья:
ХХХ
Судлов ҳайъати судьялари:
ХХХ
ХХХ
5