Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/707 Дата решения 27.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358827 Claim ID 2732116 PDF Hash e8cffa66d7c1bb95... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4975-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4975 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 4975-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 4975 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Апелляция протести келтириш муддатини тиклаш ҳақида) 2025 йил 08 январь куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 11 сентябрдаги А.Рахматовга оид жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм устидан судланувчи А.Рахматов томонидан апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни, суд қуйидагиларни 11 сентябрдаги ҳукмига кўра, Рахматов Азамат Кадирович Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми тартибида илгариги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталган қисмини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 8 (саккиз) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Судга судланувчи А.Рахматов илтимоснома билан мурожаат қилиб, суд ҳукмининг қонунийлигини ўрганишга вақт кетганлигини инобатга олиб, ҳукм устидан апелляция протести бериш муддатини тиклаб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4975-моддасида ҳукм устидан шикоят бериш ёки протест билдириш муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган ҳолларда апелляция шикояти ёки протести бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳукм чиқарган судга муддатни тиклаш сўралган илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкинлиги, зарур ҳолларда, бу масала илтимоснома берган шахснинг иштирокида ҳал қилиниши белгиланган. Суд, илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, судланувчи А.Рахматов томонидан берилган илтимосномани қаноатлантириб, ҳукм устидан апелляция протести бериш муддатини тиклашни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 4975-моддасига асосан суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: судланувчи А.Рахматов томонидан апелляция шикояти келтириш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилсин. судланувчи А.Рахматов томонидан берилган апелляция протести расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар судига юборилсин. Ажримдан норози томон шу туман суди орқали Тошкент шаҳар судига хусусий тартибда шикоят ёки протест келтириши мумкин. А.А.Мухиддинов