Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/66 Дата решения 24.01.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358363 Claim ID 2729842 PDF Hash 57d72d7d7db4713a... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 169-моддаси ЖКнинг 169 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/66-сонли 2025 йил январь ойининг “24” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, "3-Чарх Камолон" МФЙ биносида , Сайёр суд мажлисида, Раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи М.Тиллаволдиева ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Юлдашев, жабрланувчи М.Хасановларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан гумонланган: Тиллаволдиева Мияссархон Джалоловна (Tillavoldiyeva Miyassarxon Djalolovna) 1973 йил 30 март куни Андижон вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, оилали, судланмаган, Андижон вилояти, Қўрғонгтепа тумани, Хонобод шаҳар, Охунбобоев МФЙ, Муштарий кўчаси, 144-уй, 23-хонадонда яшовчи, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов давомида тўпланган ҳужжатларига кўра, Тиллаволдиева Мияссархон Джалоловна 2024 йил 6 декабрь куни соат 16:00да ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани Бешқурғон МФЙ Дийдор кўчаси 1-уйда жойлашган омборхонада бўла туриб, Хасанов Муроджон Алимовичга тегишли, баҳоси 150 АҚШ долларилик “Редми Ноте 8” русумли телефон аппаратини қаровсиз қолдирганидан фойдаланиб, яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Гумонланувчи М.Тиллаволдиева суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи М.Хасанов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи М.Тиллаволдиевага нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи М.Хасанов ҳамда гумонланувчи М.Тиллаволдиева томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, М.Тиллаволдиевага нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи М.Хасановга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан гумонланувчи Тиллаволдиева Мияссархон Джалоловна (Tillavoldiyeva Miyassarxon Djalolovna)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи М.Хасановга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов