← Назад
Решение #92100 Уголовные
Ҳукм, ажрим ва қарорнинг ижросига тааллуқли масалаларни ҳал қилиш ҳақида ажрим (ЖПК 541-моддаси)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Н.Юнусовнинг
котиблигида, томонлардан Чилонзор туман прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан судланган Таджибаев Мехродж
Ражаббаевичга оид 1-1006-2403/1096-сонли жиноят иши юзасидан
адвокат А.Тошев томонидан берилган аризани ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
21 ноябрдаги ҳукмига кўра, М.Таджибаев Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир
этганликда деб топилган, шу модда билан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 50 баравари яъни 17.000.000 сўм жарима жазоси
тайинланган.
Иш ҳужжатлари қўшимча равишда ўрганилганида, жиноят
ишида 2024 йил 15 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги
Тергов бўлими терговчиси Ш.Жуманиязовнинг қарори билан «TREND
PREMIUM MOTORS» МЧЖга тегишли 2024 йилда ишлаб чиқарилган
«GEELY GEELY COOLRAY BASE» русумли, давлат рақам белгиси
303314YBA бўлган транспорт воситаси ашёвий далил деб эътироф
этилган, шу кунга қадар ушбу транспорт воситасининг кейинги
тақдири суд томонидан ҳукм чиқариш вақтида ва ундан сўнг ҳам
муҳокама қилинмаган.
Суд, томонларнинг фикрини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 541-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жиноят ишидаги
2024 йил 15 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов
бўлими терговчиси Ш.Жуманиязовнинг қарори билан ашёвий далил
деб эътироф этилиб жарима майдонида сақланаётган, «TREND
PREMIUM MOTORS» МЧЖга тегишли «GEELY GEELY COOLRAY BASE»
русумли, давлат рақам белгиси 303314YBA бўлган транспорт воситаси
жамият томонидан Сатторов Уткур Эркиновичга 2025 йил 19 январь
куни ишончнома берилган.
Суд, «GEELY GEELY COOLRAY BASE» русумли, давлат рақам
белгиси 303314YBA бўлган транспорт воситаси жиноят ишига алоқаси
бўлмагани сабабли ишончнома орқали бошқарувчиси У.Саттровга
қайтаришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 541-моддасига амал қилиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
чиқарилган ҳукмнинг қарор қисмига аниқлик киритилсин.
Ашёвий далил деб топилган «TREND PREMIUM MOTORS» МЧЖга
тегишли «GEELY GEELY COOLRAY BASE» русумли, давлат рақам
белгиси 303314YBA бўлган транспорт воситаси ишончнома орқали
бошқарувчиси Сатторов Уткур Эркиновичга қайтарилсин.
Ажримдан норози томонлар ўн кун муддат ичида туман суди
орқали апелляция тартибида Тошкент шаҳар судининг жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест
билдириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
А.А.Мухиддинов