Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2405/854 Дата решения 23.01.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 358106 Claim ID 2679460 PDF Hash f8c9effe5fe90e9e... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 276 1 law
збекистон Республикаси ЖК ЖК 276-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК ЖК 276 1 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Иш № 1-1006-2405/854 Маърузачи судья: Н.Касимова Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Мухиддинов АЖРИМИ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси 2025 йил январь ойининг 23 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Мирзохидов, судлов ҳайъати судьялари: А.Абдулхаев ва Н.Касимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ж.Ахмедовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, судланувчи М.М.Б ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Палвановларнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 октябрдаги ҳукмига кўра, М.Б 22.07.1991 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, оилали, икки нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ 3-батальон 2-сафарбарлик гуруҳи командири вазифасида ишлаган, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мулойим кўчаси, 2А-уйда яшовчи, “муносиб ҳулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилганга нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб судланган М.М.Б томонидан келтирилган шикоятига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: М.М.Б Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб унга шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 8.500.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Суднинг ҳукмига кўра, М.М.Б гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ ва ШХББ Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида 2024 йил 8 февраль куни соат 20:30ларда Чилонзор тумани “Бешқўрғон” кўчасида жойлашган “Grand Yulduz” меҳмонхонасининг 304-хонасига холислар иштирокида кирилганда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙПХ бригадаси 3-батальон 2-сафарбар гуруҳи собиқ командири катта лейтенант М.М.Б фуқаро Ш.Муратова билан жинсий алоқа қилаётганлиги кузатилиб, ётоқхонада бўлган М.М.Бга тегишли кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда шимининг ўнг чўнтагида рангсиз целлофан пакет ўрамида ўткир ҳидли, жигарранг рангли, сақичсимон модда ҳамда ушбу моддани истеъмол қилиш учун мўлжалланган 0,5 ҳажмли елим идиш борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 09.02.2023 йилдаги 512-сонли судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, М.М.М.Бдан олинган мумсимон модда тарикибида фаол гиёҳванд модда, “тетрагидроканнабинол” мавжудлиги, бу модда “гашиш” деб аталиши, гашишнинг оғирлиги 0,28 граммга тенглиги аниқланган. Адвокат А.Палванов апелляция шикоятида, М.М.Бнинг айби исботланмаганлиги, айблов тахминларга асосланганлигини билдириб, М.М.Бни оқлашни сўраган. Апелляция инстанцияси, иш бўйича судья Н.Касимованинг маърузасини, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаевнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосасини, судланувчи М.М.Б ва унинг ҳимоячиси адвокат А.Палвановнинг шикоятни қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддаси тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Иш ҳолатларига кўра, 2024 йил 8 февраль куни Чилонзор тумани “Бешқўрғон” кўчасида жойлашган “Grand Yulduz” меҳмонхонасининг 304-хонасига кирилган вақтда М.М.Бга тегишли кийимлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда шимининг ўнг чўнтагидан 0,28 граммга тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. М.М.Бнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби, ашёвий далилни олиш, кўздан кечириш баённомалари ва уларга илова қилинган фотожадвал, судга оид кимёвий экспертиза хулосаси, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган. Юқорида кўрсатилган барча далиллар М.М.Бнинг айбини инкор қилиб бўлмайдиган ва бир-бирини тасдиқловчи узвий боғлиқликда бўлиб, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги нуқтаи назаридан баҳо берилганда ушбу далилларни рад этувчи асос мавжуд эмас. Биринчи инстанция суди томонидан М.М.Бнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Суд, судланувчи М.М.Бга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг тушунтиришларига риоя қилиб, жиноят иши бўйича оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб М.М.Бга адолатли жазо тайинлаган деб ҳисоблайди. Бундай ҳолда, апелляция инстанцияси суд ҳукмини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 16 497 , 49718, 49726,49731-моддаларини қўллаб, апелляция инстанцияси АЖРИМ Қ И Л А Д И: Тошкент шаҳар Чилонзор туман судининг 2024 йил 28 октябрдаги М.Б нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантиришсиз қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар биринчи босқич суди орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: Ажрим нусхаси аслига тўғри: (имзо) (имзо) (имзо) М.Мирзохидов А.Абдулхаев Н.Касимова