← Назад
Решение #92420 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 33 | — | law | |
| Файзуллаевга ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| Файзуллаевга нисбатан ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 168 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 46 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
2025 йил январь ойининг 22 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Ў.Ахмедов, жабрланувчилар А.Хамидов,
А.Алимов, Д.Юлчиева, Б.Адилов, М.Авезова, А.Разиков, судланувчи
А.Файзуллаев ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Legal position”
адвокатлик бюросининг адвокати Б.Иногамовларнинг иштирокида,
Файзуллаев Абдухаким Абдукаюмовичга нисбатан №1-1006-2401/1269-сонли
жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Файзуллаев
Абдухаким
Абдукаюмович
(Fayzullayev Abduxakim Abdukayumovich), 1989 йил 25
июль куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
“Omad mirishkor” фермер хўжалигида ҳайдовчи вазифасида
ишлайди, оилали, уч нафар фарзандлари бор, муқаддам
судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур туман судининг 2019 йил 12 февралдаги
ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2қисмининг “в” банди билан, ЖК 62-моддасига асосан 1 йил
11 ой 9 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
тайинланган; 2) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Миробод туман судининг 2023 йил 26 июндаги ҳукмига
кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3қисмининг “б,г” бандлари билан 2 йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 3) Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024 йил
17 январдаги ҳукмига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан, ЖК 60моддаси тартибида 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йил
9 ойни ташкил қилади, Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
А.Яссавий МФЙ, Чаман кўчаси, 28-уйда яшаган, эҳтиёт
чораси сифатида “қамоқда сақлаш” қўлланилиб, 2024 йил
12 октябрдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г”
бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари, 168-моддаси 3қисмининг “б,г” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари, 168моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г”
бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари билан айбланган,
2
Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Судланувчи А.Файзуллаев муқаддам ўхшаш жинояти учун судланиб ва
тайинланган жазони ўтамасдан, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг
мулкини фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида 2024 йил 15 март куни,
М.Авезовага +99899-005-84-19 рақамидан қўнғироқ қилиб, гўёки фарзанди
оғир касаллигини ва унинг жарроҳлик амалиёти учун пул керак бўлаётганини
айтиб, ундан имкон даражасида ёрдам беришни сўраб ва ўзининг номига
расмийлаштирилган 5614 6818 1907 1121 рақамли банк картаси ҳисобига
3.000.000 сўм маблағлар ўтказилишига эришиб, пулларни шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, А.Файзуллаев муқаддам ўхшаш жинояти учун
судланиб ва тайинланган жазони ўтамасдан, хавфли рецидивист бўлгани
ҳолда, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш
мақсадида, 2024 йил 21 апрель куни Б.Адиловга +99899-005-84-19 рақамидан
қўнғироқ қилиб, гўёки Муҳаммадсолиҳ исмли фарзанди оғир касаллигини ва
унинг жарроҳлик амалиёти учун пул керак бўлаётганини айтиб, ундан имкон
даражасида ёрдам беришни сўраб ва ўзининг номига расмийлаштирилган
5614 6818 1907 1121 рақамли банк картаси ҳисобига 3.000.000 сўм маблағлар
ўтказилишига эришиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, А.Файзуллаев муқаддам ўхшаш жинояти учун судланиб ва
тайинланган жазони ўтамасдан, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг
мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида 2024 йил 22
май куни, А.Разиковга +99899-436-26-12 рақамидан қўнғироқ қилиб, гўёки
фарзанди оғир касаллигини ва унинг жарроҳлик амалиёти учун пул керак
бўлаётганини айтиб, ундан имкон даражасида ёрдам беришни сўраб ва
ўзининг номига расмийлаштирилган 5614 6820 1163 0623 рақамли банк
картаси ҳисобига 5.050.000 сўм маблағлар ўтказилишига эришиб, пулларни
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Судланувчи А.Файзуллаев муқаддам ўхшаш жинояти учун судланиб ва
тайинланган жазони ўтамасдан, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг
мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида 2024 йил 12
сентябрь куни, А.Алимовга +99897-151-15-30 рақамидан қўнғироқ қилиб,
гўёки фарзанди оғир касаллигини ва унинг жарроҳлик амалиёти учун пул
керак бўлаётганини айтиб, ундан имкон даражасида ёрдам беришни сўраб ва
Жўраева Зухра номига расмийлаштирилган 5614 6820 2502 8731 рақамли
банк картаси ҳисобига 3.000.000 сўм маблағлар ўтказилишига эришиб,
пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, А.Файзуллаев муқаддам ўхшаш жинояти учун
судланиб ва тайинланган жазони ўтамасдан, хавфли рецидивист бўлгани
ҳолда, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш
мақсадида 2024 йил 23 сентябрь куни, А.Хамидовга +99899-801-19-27
рақамидан қўнғироқ қилиб, гўёки фарзанди оғир касаллигини ва унинг
жарроҳлик амалиёти учун пул керак бўлаётганини айтиб, ундан имкон
даражасида ёрдам беришни сўраб ва “Фахриддин Н” номига
расмийлаштирилган 8600 0604 0483 3882 рақамли банк картаси ҳисобига
4.040.000 сўм маблағлар ўтказилишига эришиб, пулларни шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Шунингдек, судланувчи А.Файзуллаев муқаддам ўхшаш жинояти учун
судланиб ва тайинланган жазони ўтамасдан, хавфли рецидивист бўлгани
ҳолда, ўзганинг мулкини такроран фирибгарлик йўли билан эгаллаш
мақсадида, 2024 йил 25 сентябрь куни, Д.Юлчиевага +99899-801-19-27
рақамидан қўнғироқ қилиб, гўёки фарзанди оғир касаллигини ва унинг
жарроҳлик амалиёти учун пул керак бўлаётганини айтиб, ундан имкон
даражасида ёрдам беришни сўраб ва Оғабек Абдураҳимов номига
расмийлаштирилган 9860 1601 0556 5420 рақамли банк картаси ҳисобига
5.000.000 сўм маблағлар ўтказилишига эришиб, пулларни шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Судланувчи А.Файзуллаев суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, телевидение орқали бир аёлнинг шифохонага бориб, эҳсон қилиш
ниятида эанини айтиб, касал ва ёрдамга муҳтож бўлган болаларнинг
фотосуратлари ҳамда касаллик тарихларини олиб, ушбу суратлар ва касаллик
тарихларини интернет тармоғига жойлаб, ҳалқдан ёрдам сўраб, катта
миқдорда пул йиғиб олгани ҳақидаги кўрсатувни кўриб, унда ҳам шу йўл
билан пул ишлаш нияти пайдо бўлганлиги, шундан сўнг ўзининг телефон
рақамидан турли чиройли рақамларга қўнғироқ қилиб, телефон рақамини
танишларидан олгани, фарзанди касаллигини ва унинг жарроҳлик амалиёти
учун пул етмаётганини айтиб, ўзи ва айрим шахсларнинг пластик картаси
рақамларини бериб, унга ўтказиб берилган турли миқдордаги пулларни
шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги, аммо ҳақиқатда фарзанди касал
бўлмагани ва жаррооҳлик амалиёти талаб қилинмагани, ҳозирда содир
қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги,
тергов жараёнида жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплаб
бериш учун зарур бўлган 23.119.000 сўм маблағ 25220-сонли квитация
асосида Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлими депозит ҳисобига
қўйилганлигини, унинг оилавий ва моддий аҳволини эътиборга олиб, жазо
тайинлашда енгиллик беришни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи А.Файзуллаев айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ
тасдиқланади.
Жабрланувчи А.Хамидов суд мажлисида 2024 йил 23 сентябрь куни
банкдан чиққан вақтида унга +99899-801-19-27 рақамдан қўнғироқ
бўлганлиги, қўнғироққа жавоб берганида, кейинчалик шахсини билган
А.Файзуллаев унга телефон рақамини эҳсон қиладиган одам деб танишлари
беришганини айтиб, фарзанди қорасон касалига учраганини ва зудлик билан
жарроҳлик амалиёти ўтказиш кераклигини, жарроҳлик амалиёти учун пули
етмаётганини айтиб, унга ёрдам беришини сўраганлиги, шунда
А.Файзуллаевдан қаерда эканини сўраганлиги, А.Файзуллаев унга 16-сонли
шаҳар
касалхонасида
эканини
айтганлиги,
касалхонага
бориб,
А.Файзуллаевга қўнғироқ қилганида, А.Файзуллаев уни топа олмаётганини
айтганлиги, сўнгра шифокорга телефон аппаратини беришини айтганлиги,
шунда жавоб берган шахс унга САМПИ касалхонасида эканини айтганлиги,
шундан сўнг А.Файзуллаевга узоқ жойда эканини ва унга ёрдам бера
олмаслигини айтганида, А.Файзуллаев ундан илтимос қилаверганлиги,
А.Файзуллаевдан телеграм иловаси орқали паспорти фотосуратини унга
юборишини айтганида, А.Файзуллаев оддий телефон тутишини, интернет
тармоғига уланадиган телефон тута олмаслигини айтганлиги, шунда
А.Файзуллаевга пулларни такси ҳайдовчиси орқали бериб юборишини,
ҳайдовчи унга пулларни бериб, фотосуратга олишини айтганида,
А.Файзуллаев вақт камлигини айтиб, унга ишонишини сўраб, банк пластик
картасига пул ташлаб беришни сўраганлиги, шундан сўнг танишига
пулларни кечқурун беришини айтиб, А.Файзуллаев айтган рақамли пластик
картаси ҳисобига 4.000.000 сўм пулларни жўнатганлиги, чипталарни сақлаб
қўйганлиги, А.Файзуллаевга қўнғироқ қилиб, унга 4.000.000 сўм юборганини
айтганлиги, шундан сўнг А.Файзуллаевнинг телефон рақамига қўнғироқ
қилганида, унинг телефон рақами блоклаб қўйилганини билганлиги ва
алданганини тушуниб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан
мурожаат қилганлиги, А.Файзуллаев унга интернет тармоғи ёки бирор
телекоммуникация воситаси орқали маълумот юбормаганлиги, тергов
жараёнида А.Файзуллаев уни алдаб пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб
юборганини билганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар Тошкент
шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига тўланганлиги, унга мазкур пуллари
қайтарилган тақдирда А.Файзуллаевга нисбатан даъвоси йўқлиги,
судланувчи А.Файзуллаевга жазо тайинлашни судга ҳавола қилишини
билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Жабрланувчи А.Алимов суд мажлисида 2024 йил 24 сентябрь куни
унга +99897-151-15-30 рақамдан қўнғироқ бўлганлиги, қўнғироққа жавоб
берганида, кейинчалик шахсини билган А.Файзуллаев унга телефон
рақамини эҳсон қиладиган одам деб танишлари беришганини айтиб,
фарзанди қорасон касалига учраганини ва зудлик билан жарроҳлик амалиёти
ўтказиш кераклигини, жарроҳлик амалиёти учун 3.000.000 сўм пули
етмаётганини айтиб, унга ёрдам беришини сўраганлиги, шунда
А.Файзуллаевдан қаерда эканини сўраганлиги, А.Файзуллаев унга САМПИ
касалхонасида эканини айтганлиги, сўнгра А.Файзуллаевга ёрдам бериш
мақсадида танишларидан пул сўраганлиги ва ҳолатни тушунтирганида,
танишлари унга аввал касал болани кўриб, сўнгра пул беришини,
фирибгарлар кўпайиб кетганини, ҳақиқатдан ҳам бола касал бўлса, улар ҳам
эҳсон қилиб ёрдам беришларини айтишганлиги, шу куни соат 18:00ларда
унга А.Файзуллаев яна қўнғироқ қилганлиги, шунда унга пуллар
топилганини, аммо пулларни шахсан ўзи олиб бориб беришини ва болани
кўришини айтганида, А.Файзуллаев унга касалхона кассаси
ёпилиб
қолишини, тўлов амалга оширилмагани сабабли врач Жасур аканинг жаҳли
чиқаётганини айтиб, пулларни пластик карта ҳисобига ташлаб беришнп
сўраганлиги ва унга ишонмаса, врач билан гаплашиб кўриши мумкинлигин
айтганлиги ва унга бир телефон рақамини берганлиги, шундан сўнг
А.Файзуллаевга ишонганлиги ва “Paynet” шаҳобчаси орқали А.Файзуллаев
берган пластик карта ҳисобига пулларни ўтказиб берганлиги, орадан бир оз
вақт ўтиб, унга А.Файзуллаев қўнғироқ қилиб, яна 500.000 сўм зарур
бўлаётганини айтганида, пулларни ўзи олиб бориб беришгини айтиб,
САМПИ касалхонасига борганлиги, бироқ А.Файзуллаевнинг телефон
рақами ўчирилган бўлганлиги, сўнгра А.Файзуллаев айтган палатага
кирмоқчи бўлганида, мазкур палатада А.Файзуллаев айтган бемор йўқлиги,
жарроҳлик амалиёти ўтказилмагани ва касалхонада Жасур исмли врач
ишламаслиги маълум бўлганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат юзасидан
ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, А.Файзуллаев
унга интернет тармоғи ёки бирор телекоммуникация воситаси орқали
маълумот юбормаганлиги, тергов жараёнида А.Файзуллаев уни алдаб
пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билганлиги, ҳозирда
унга еткзилган моддий зарар Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига
тўланганлиги, унга мазкур пуллари қайтарилган тақдирда А.Файзуллаевга
нисбатан даъвоси йўқлиги, судланувчи А.Файзуллаевга жазо тайинлашни
судга ҳавола қилишини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Жабрланувчи Д.Юлчиева суд мажлисида 2024 йил 25 сентябрь куни
унга +99899-801-19-27 рақамдан қўнғироқ бўлганлиги, қўнғироққа жавоб
берганида, ўзини Оғабек деб таништирган, кейинчалик шахсини билган
А.Файзуллаев унга телефон рақамини эҳсон қиладиган одам деб танишлари
беришганини айтиб, фарзанди онкологик касалга учраганини ва кимё
терапияси олаётганини, тўлов учун 3.000.000 сўм пули етмаётганини айтиб,
унга ёрдам беришини сўраганлиги ва унга пластик карта рақамини ташлаб
берганлиги, ушбу рақамли пластик карта Оғабек Абдирахимов номига
расмийлаштирилган бўлганлиги, ушбу картага 3.000.000 сўм пулларни
ўтказиб берганлиги, бир танишига ушбу ҳолат ҳақида айтиб берганида,
таниши унга онкология марказида ишловчи шахснинг телефон рақамини
бериб, ундан маслаҳат олса бўлишини айтганлиги, шунда А.Файзуллаевга
мазкур рақамни бериш мақсадида қўнғироқ қилганида, А.Файзуллаев унинг
қўнғироқларига жавоб бермаганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат
юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги,
А.Файзуллаев унга интернет тармоғи ёки бирор телекоммуникация воситаси
орқали маълумот юбормаганлиги, тергов жараёнида А.Файзуллаев уни алдаб
пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билганлиги, ҳозирда
унга еткзилган моддий зарар Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига
тўланганлиги, унга мазкур пуллари қайтарилган тақдирда А.Файзуллаевга
нисбатан даъвоси йўқлиги, судланувчи А.Файзуллаевга жазо тайинлашни
судга ҳавола қилишини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Жабрланувчи Б.Адилов суд мажлисида 2024 йил 21 апрель куни унга
+99899-005-84-19 рақамдан қўнғироқ бўлганлиги, қўнғироққа жавоб
берганида, кейинчалик шахсини билган А.Файзуллаев унга телефон
рақамини эҳсон қиладиган одам деб танишлари беришганини айтиб,
фарзанди оғир касаллиги ва зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказиш
кераклигини, жарроҳлик амалиёти учун 3.000.000 сўм пули етмаётганини
айтиб, унга ёрдам беришини сўраганлиги, шунда А.Файзуллаевдан қаерда
эканини сўраганлиги, А.Файзуллаев унга 14-сонли болалар шифохонасида
эканини, аммо пуллар шошилинч керак бўлаётганини айтганлиги,
А.Файзуллаевга ишониб, у берган банк картасига таниши орқали 3.000.000
сўм ўтказиб берганлиги, сўнгра А.Файзуллаевга қўнғироқ қилиб, пулларни
ўтказиб берганини ва унинг ёнига кетаётганини айтганлиги, А.Файзуллаев
келаверишини
билдирганлиги,
бироқ
касалхонага
етиб
бориб,
А.Файзуллаевга қўнғироқ қилганида, телефон рақами ўчирилган бўлганлиги,
А.Файзуллаев айтган болани касалхонадан суриштирганида, ундай бемор
йўқлиги маълум бўлганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат юзасидан ички
ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, А.Файзуллаев унга
интернет тармоғи ёки бирор телекоммуникация воситаси орқали маълумот
юбормаганлиги, тергов жараёнида А.Файзуллаев уни алдаб пулларни шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билганлиги, ҳозирда унга еткзилган
моддий зарар Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига тўланганлиги,
унга мазкур пуллари қайтарилган тақдирда А.Файзуллаевга нисбатан даъвоси
йўқлиги, судланувчи А.Файзуллаевга жазо тайинлашни судга ҳавола
қилишини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Жабрланувчи М.Авезова суд мажлисида 2024 йил март ойларида унга
+99899-005-84-19 рақамдан қўнғироқ бўлганлиги, қўнғироққа жавоб
берганида, кейинчалик шахсини билган А.Файзуллаев унга телефон
рақамини эҳсон қиладиган одам деб танишлари беришганини айтиб,
фарзанди онкологик касалга учраганини ва кимё терапияси олаётганини,
тўлов учун 3.000.000 сўм пули етмаётганини айтиб, унга ёрдам беришини
сўраганлиги ва унга пластик карта рақамини ташлаб берганлиги, ушбу
пластик картага иккига бўлиб, жами 3.000.000 сўм пулларни ўтказиб
берганлиги, бир танишига ушбу ҳолат ҳақида айтиб берганида, таниши унга
фирибгарлар кўплигини ва суриштиришини маслаҳат берганлиги,
А.Файзуллаев унга қўнғироқ қилган телефон рақамига қўнғироқ қилганида,
телефон рақами ўчирилган бўлганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат
юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги,
А.Файзуллаев унга интернет тармоғи ёки бирор телекоммуникация воситаси
орқали маълумот юбормаганлиги, тергов жараёнида А.Файзуллаев уни алдаб
пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билганлиги, ҳозирда
унга еткзилган моддий зарар Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига
тўланганлиги, унга мазкур пуллари қайтарилган тақдирда А.Файзуллаевга
нисбатан даъвоси йўқлиги, судланувчи А.Файзуллаевга жазо тайинлашни
судга ҳавола қилишини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Жабрланувчи А.Разиков суд мажлисида 2024 йил май ойларида унга
+99899-436-26-12 рақамдан қўнғироқ бўлганлиги, қўнғироққа жавоб
берганида, кейинчалик шахсини билган А.Файзуллаев унга телефон
рақамини эҳсон қиладиган одам деб танишлари беришганини айтиб,
фарзанди онкологик касалга учраганини ва кимё терапеяси олаётганини,
тўлов учун 5.000.000 сўм пули етмаётганини айтиб, унга ёрдам беришини
сўраганлиги ва унга пластик карта рақамини ташлаб берганлиги, ушбу
пластик картага ўзида бўлган 3.798.900 сўм пулларни ўтказиб берганлиги,
орадан бир неча кун ўтиб А.Файзуллаев унга хабар ёзиб, фарзанди ўтиб
қолганини ва жанозаси учун пул керак бўлаётганини айтиб, ёрдам беришни
сўраганлиги, шунда танишларидан 1.275.000 сўмни қарзга олиб, яна пластик
карта ҳисобига ўтказиб берганлиги, сўнгра ҳол-аҳвол сўраш учун
А.Файзуллаев қўнғироқ қилган рақамга қўнғироқ қилганида, телефон рақами
ўчирилган бўлганлиги, шунда алданганини билиб, ҳолат юзасидан ички
ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, А.Файзуллаев унга
интернет тармоғи ёки бирор телекоммуникация воситаси орқали маълумот
юбормаганлиги, тергов жараёнида А.Файзуллаев уни алдаб пулларни шахсий
эҳтиёжларига сарфлаб юборганини билганлиги, ҳозирда унга еткзилган
моддий зарар Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига тўланганлиги,
унга мазкур пуллари қайтарилган тақдирда А.Файзуллаевга нисбатан даъвоси
йўқлиги, судланувчи А.Файзуллаевга жазо тайинлашни судга ҳавола
қилишини билдириб кўрсатув бериб ўтди.
Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд
мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан,
ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Файзуллаевнинг содир этган
жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва
тушунтириш хатлари, ўзаро ёзишмалар фотосуратлари, стенограммалар
ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини
топади деб ҳисоблайди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Файзуллаевга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г”
бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари, 168-моддаси 3қисмининг “б,г” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари, 168моддаси 3-қисмининг “б,г” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б,г”
бандлари билан эълон қилинган айбловларни муҳокама қилиб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22-моддаси 1-қисмида, суриштирувчи,
терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида
ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши
шартлиги;
455-моддасида, ҳукм қонуний, асосли ва адолатли бўлиши шартлиги;
ҳукм қонуннинг барча талабларига амал қилинган ҳолда ва қонун асосида
чиқарилган бўлса, қонуний деб эътироф этилиши; ҳукм ишнинг ҳақиқий
ҳолатлари унда кераклигича тўла ва юз берганига ҳақиқатан монанд тарзда
аниқланган бўлса, асосли деб эътироф этилиши, ҳукм айбдорга нисбатан
жазо ёки бошқа таъсир чораси у содир этган жиноятнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси ва унинг шахси эътиборга олиниб тайинланган бўлса,
айбсиз шахс эса оқланган ва реабилитация этилган бўлса, адолатли деб
эътироф этилиши, суд ҳукмни фақат суд муҳокамасида текширилган
далиллар билан асослаши, суднинг ҳукмда ифодаланган барча хулосалари
асослантирилган бўлиши лозимлиги қатъий белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б,г”
бандлари диспозициясида, фирибгарлик, яъни такроран ёки хавфли
рецидивист томонидан, ахборот тизими, шу жумладан ахборот
технологияларидан фойдаланиб, ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни
суистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган
ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23
июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17сонли Қарорининг 22-бандида, ахборот тизимидан, шу жумладан ахборот
технологияларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш (ЖК 168-моддаси
учинчи қисми “г” банди) деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва
ш.к.ларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси
воситалари, алоқа воситаси, планшет ёки бошқа шу каби техник қурилмалар
ёрдамида манипуляция қилиш орқали амалга ошириладиган талон-торож
тушунилади, бундай фирибгарлик компьютер тизимида ишлов бериладиган,
тегишли ахборот ташувчиларда сақланадиган ёки маълумотларни узатиш
тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан ҳам,
компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан ҳам содир этилиши
мумкин, деб тушунтириш берилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, А.Файзуллаев молия, банк муассасалари,
фондлар ва шу каби бошқа ташкилотлар маълумотлар базаси, сайтлари ёки
бошқа шунга ўхшаш порталларда ўзгартирилган ёхуд ёлғон маълумот
жойлаштирмасдан, ўз телефон рақамидан жабрланувчиларга қўнғироқ қилиб,
уларни алдаб, пулларини эгаллаган.
Бундай ҳолатларда суд, судланувчи А.Файзуллаевнинг ҳаракатларида
ахборот тизими, шу жумладан ахборот технологияларидан фойдаланиб
фирибгарлик содир қилиш аломатлари мавжуд бўлмагани сабабли, унинг
айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “г”
бандини чиқарган ҳолда:
- фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жабрланувчи
М.Авезованинг 3.000.000 сўмини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли
билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига;
- фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, жабрланувчи
Б.Адиловнинг 3.000.000 сўмини такроран алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига;
- фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, жабрланувчи
А.Разиковнинг 5.073.900 сўмини такроран алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига;
- фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, жабрланувчи
А.Алимовнинг 3.000.000 сўмини такроран алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига;
- фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, жабрланувчи
А.Хамидовнинг 4.040.000 сўмини такроран алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига;
- фирибгарлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, жабрланувчи
Д.Юлчиеванинг 5.000.000 сўмини такроран алдаш ва ишончни суистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” бандига қайта квалификация
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб
чиқиб, судланувчи А.Файзуллаевга ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди
билан жазо тайинлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи А.Файзуллаевга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг ёшини, оилавий
шароитини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли
ниятларда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб
баҳолаб, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ
қопланганлигини инобатга олиб, А.Файзуллаевга нисбатан ЖК 168-моддаси
5-қисми талабларидан келиб чиққан ҳолда, ЖК 168-моддаси 3-қисми
санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлашни,
унинг Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2024
йил 17 январдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган жазосини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 60-моддаси тартибида узил-кесил жазо
тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари суд, жиноят иши юзасидан етказилган моддий зарар
масаласини муҳокама қилиб, 2024 йил 07 ноябрдаги 25220-сонли
квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига тўланган
23.119.000 сўмнинг 3.000.000 сўм қисмини М.Авезова фойдасига, 3.000.000
сўм қисмини Б.Адилов фойдасига, 5.073.900 сўм қисмини А.Разиков
фойдасига, 3.000.000 сўм қисмини А.Алимов фойдасига, 4.040.000 сўм
қисмини А.Хамидов фойдасига, 5.000.000 сўм қисмини Д.Юлчиева
фойдасига ўтказишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
ҲУКМ
Қ И Л А Д И:
Файзуллаев Абдухаким Абдукаюмович (Fayzullayev Abduxakim
Abdukayumovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси
3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилсин.
Файзуллаев Абдухаким Абдукаюмовичга Ўзбекистон Республикаси
ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20
фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан, А.Файзуллаевнинг
2024 йил 12 октябрдан 2025 йил 22 январга қадар ҳибсда сақланган
муддатини тайинланган жазодан чегириб ташлаш йўли билан, ҳар ойлик иш
ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 2 (икки) йил 1
(бир) ой 24 (йигирма тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси
қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 60-моддаси тартибида, Файзуллаев
Абдухаким Абдукаюмовичга жиноят ишлари бўйича Миробод туман
судининг 2024 йил 17 январдаги ҳукмига кўра тайинланиб ва ўталмаган
жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ҳар ойлик иш ҳақининг 20
фоизини давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Тайинланган жазо мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар
белгилаб берадиган бошқа жойларда ўтаттирилсин.
Жазони ўташ муддати маҳкум ҳақиқатда ишга жойлашган кундан
бошлаб ҳисоблансин.
Жазо ижросини назорат қилиш маҳкум А.Файзуллаевнинг яшаш жойи
бўйича Тошкент вилояти, Зангиота тумани ИИО ФМБ Пробация гуруҳи
зиммасига юклатилсин.
А.Файзуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖК 46-моддаси 4қисмининг талаби тушунтирилсин. Агар шахс суд томонидан тайинланган
ахлоқ тузатиш ишлари муддатининг жами бўлиб ўндан бир қисмидан
кўпроғини ўташдан бўйин товласа, суд ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган
муддатини худди шу муддатга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум
қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштиради.
А.Файзуллаевга нисбатан танланган “қамоқда сақлаш” эҳтиёт чораси
“муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб,
у дарҳол суд мажлиси залида қамоқдан озод қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Файзуллаевга нисбатан
танланган муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси бекор
қилинсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг 2024 йил 07 ноябрдаги 25220сонли квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига
тўланган 23.119.000 сўмнинг 3.000.000 сўм қисми М.Авезова фойдасига,
3.000.000 сўм қисми Б.Адилов фойдасига, 5.073.900 сўм қисми А.Разиков
фойдасига, 3.000.000 сўм қисми А.Алимов фойдасига, 4.040.000 сўм қисми
А.Хамидов фойдасига, 5.000.000 сўм қисми Д.Юлчиева фойдасига
ўтказилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида олинган “Нокиа 1280” русумли уяли телефон аппарати
А.Файзуллаевга қайтарилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан
ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
12
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
И.Сабиров