← Назад
Решение #92504 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| ЖКнинг | 131 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 5461 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил январь ойининг 22 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи суд раисининг ўринбосари А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси
С.Азимовнинг
котиблигида,
тарафлардан
Чилонзор
туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, Чилонзор туман ИИО ФМБ
Пробация бўлими инспектори С.П.Рзаев ва маҳкум С.Абдиеванинг
иштирокида,
Абдиева Сайёра Қодировна (ABDIYEVA SAYYORA
QODIROVNA), 1980 йил 29 сентябрь куни Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси,
маълумоти ўрта, оилалидан ажрашган, 3 (уч) нафар
фарзанди бор, муқаддам судланган, Самарқанд вилояти,
Пахтачи тумани, “Мисит” ҚФЙ, “Киргули” МФЙ, рақамсиз
уйда доимий рўйхатда бўлиб, вақтинча Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, “Оқтепа” МФЙ, 7-мавзе, 28А-уй,
38-хонадонда доимий рўйхатда туриб яшовчига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига
асосан озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли
равишда озод қилиш ҳақидаги Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
2024 йил 22 апрелдаги ҳукмига кўра, ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми
билан айбланиб, 2 (икки) йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси
тайинланган. Унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди
Учтепа тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 06.05.2024 йилда
рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Яшаш жойи ўзганганлиги сабабли
унга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ва йиғма жилди Чилонзор тумани
ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 10.10.2024 йилда рўйхатда
олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум С.Абдиевага жазо ўташ тартиби
қоидалари тушунтирилиб, ёзма равишда тилхат олинган ва жазосини
ўтаб келган. С.Абдиева тайинланган озодликни чеклаш жазосининг
8 (саккиз) ой 14 (ўн тўрт) кунини ўтаган ва ўталмаган жазо муддати
1 (йил) йил 3 (уч) ой 16 (ўн олти) кунни ташкил этади.
Тақдимномада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси
3-қисми “а” бандига асосан маҳкум С.Абдиевани ўталмаган озодликни
чеклаш жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш
сўралган.
Маҳкум С.Абдиева суд мажлисида, у жазо муддатини ўтаб
келаётганлиги, ўрнатилган тартиб қоида талабларини бажариб
келаётганлигини билдириб, уни муддатидан илгари шартли равишда
жазодан озод этишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, Чилонзор туман ИИО Пробация
бўлими инспектори С.П.Рзаевнинг тақдимномани қувватлаб берган
фикрини, прокурор ёрдамчисининг тақдимномани қаноатлантириш
ҳақидаги хулосасини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандида
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жинояти учун суд
томонидан тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини
ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони ўташдан муддатидан илгари
шартли равишда озод қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, тарафларнинг фикрларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ҳар
томонлама
ўрганиб
чиқиб,
маҳкумани
ўзига
юклатилган
мажбуриятларни тўлиқ бажариб, суд томонидан тайинланган жазони
ўтаб келаётганлигини, жазо муддатининг учдан бир қисмини ўталгани,
ўтган вақт мобайнида ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлигини,
жазони ўташ даврида жиноий жавобгарликка тортилмаганлигини
эътиборга
олиб,
ИИО
ФМБ
бошлиғининг
тақдимномасини
қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан
уни ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод
қилишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
73-моддасига асосан ва ЖПК 536, 541 ва 542-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Тошкент шаҳар Чилонзор туман ИИО ФМБ бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Абдиева Сайёра Қодировна (ABDIYEVA SAYYORA QODIROVNA)
жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йилнинг
22 апрель кунидаги ҳукмига кўра тайинланган ва ўталмай қолган
1 (йил) йил 3 (уч) ой 16 (ўн олти) кун озодликни чеклаш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
С.Абдиевага жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
5461-моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
(имзо)
А.А.Мухиддинов